O’zbek folklorshunosligi asoschisi Hodi Zarifga bagishlanadi.

001

20 март — ўзбек фолклоршунослиги асосчиси Ҳоди Зариф таваллуд топган кун.

Ҳоди Зариф ўзбек халқ бахшиларидан «Юсуф билан Аҳмад», «Ёдгор», «Равшан», «Рустамхон», «Очилдов», «Малика айёр», «Жиззах қўзғолони» каби машҳур достонларни ёзиб олган, шунингдек, эртак, қўшиқ ва мақоллар, диалектология ва этнографияга оид материаллар, тарихга оид ҳужжат ва ёдномалар тўплаган. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Нурмон Абдувой ўғли, Абдулла Нурали ўғли, Холёр Абдукарим ўғли, Аҳмад бахши Матназар ўғли, Бола бахши каби халқ санъаткорлари, улар ижоди ҳақида илмий мақолалар ёзган.

002

0221Ҳоди Зариф (Зарифов Ҳоди Тиллаевич) (1905.20.3 — Тошкент — 1972.13.1) — ўзбек фолклоршунослиги асосчиси. Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларининг тўпловчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филол. фанлари дри (1965), проф. (1967). Эски ва янги усулдаги мактабларда бошланғич таълим олган. Боку ўқитувчилар семинариясида ўқиган (1923—26). Ўзбекистондаги маориф, ва маданият муассасаларида ишлаган (1926—30). Москвадаги собиқ Иттифоқ халқлари марказий музейида илмий ходим (1930—31), Ўзбекистон Маданий қурилиш илмий тадқиқот институти этнография шўбаси бошлиғи (1931—34), Ўзбекистон ФА Тил ва Адабиёт ин-тида фолклор бўлими мудири (1934— 39; 1956—65; 1960—72), директор (1944—48), директор ўринбосари (1955—62), энциклопедия бўлими бошлиғи (1965—68), Навоий кўргазмаси (Навоий номидаги адабиёт музейи)нинг биринчи директори (1939—56), Шарқ қўлёзмалари (Шарқшунослик) институтининг директор ўринбосари (1943—44), Навоий ижодини ўрганиш қўмитасининг илмий котиби (1957—72).
Ҳоди Зариф ўзбек халқ бахшиларидан «Юсуф билан Аҳмад», «Ёдгор», «Равшан», «Рустамхон», «Очилдов», «Малика айёр», «Жиззах қўзғолони» каби машҳур достонларни ёзиб олган, шунингдек, эртак, қўшиқ ва мақоллар, диалектология ва этнографияга оид материаллар, тарихга оид ҳужжат ва ёдномалар тўплаган. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Нурмон Абдувой ўғли, Абдулла Нурали ўғли, Холёр Абдукарим ўғли, Аҳмад бахши Матназар ўғли, Бола бахши каби халқ санъаткорлари, улар ижоди ҳақида илмий мақолалар ёзган. Ўзбек эпоси масалалари, бахшилик санъати, халқ шоирларининг эпик репертуарининг ғоявийбадиий мундарижаси, ўзбек фолклоршунослигининг асосий тараққиет йўлла рини тадқиқ этиш га алоҳида эътибор берган.
Ҳоди Зариф ўзбек фолклоршунослигида ўз мактабини яратди. Ўзбек адабиёти тарихи, диалектология, лекцикология, этнография ва археология масалаларига оид илмий ишлар муаллифи («Луғат ҳам термин тўпловчиларга қўлланма», 1934; «Лутфий ва Навоий», 1948; «Фолклор ва археология мате риалларини қиёсий ўрганишга дойр», 1958 ва б.). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973). Навоий номидаги Адабиёт музейи ўзбек фолклори бўлимига Ҳоди Зарифнинг ёдгорлик бюсти (муаллиф А. Шоймуродов, 1984) қўйилган. Тошкент кўчаларидан бирига унинг номи берилган.
Манбалар: Узбекский героический эпос, М., 1947 (В. М. Жирмунский билан ҳамкорликда); Фозиллар фазилати, Т., 1969. Ад.: Мирзаев Т., Ҳоди Зариф, Т., 1967. Тўра Мирзаев.

002

ФОЗИЛ ЙЎЛДОШ ЎҒЛИ «МАЛИКА АЙЁР» ДОСТОНИ
Ҳоди Зариф томонидан ёзиб олинган

Фозил Йўлдош ўғлидан Ҳоди Зариф томонидан ёзиб олинган «Малика Айёр” достонида қаҳрамон сафари Торикистон мамлакати, яъни ерости, қоронғулик дунёсига бўлиб, бу мамлакат моҳият эътибори билан оламнинг вертикал тузилиши ҳақидаги халқнинг мифик тасаввурларига асосланади. Достонда Гўрўғли Зебит чўлига, Шакар кўлига овга бориб, қушини овга солади. Шунда чўлда тўсатдан улкан қўрғон пайдо бўлади: «Кўрса, шундай қўрғон: Кунгираси пўлатдан, дарвозаси зумратдан, бўсағаси Бағдоддан. Шундай очиб ичкари кирди. Ичкари кирса, олмалар пишиб ётар, тагига тушиб ётар; гуллар очилиб, булбуллар бир-бирига чақ-чақ учириб ўтирибди. Уч кўшк, ичкима-ички, зинапоя, зертанг-забартанг, жойлар тузалган, яхши тўшаклар тўшалган, шароби антаҳур тўкилган, сувлар сепилган, намойишга чини гужумлар тикилган, гужумнинг соясига жинқарча, мусича, муроталибачча-жамъи қушлар йиғилиб, ўртада бир лайлакни созанда қилиб, айттириб ўтирибди».
Кейин осмондан бир кўк каптар қуюлиб келиб, бир юмалаб офатижон бир парига айланади. Гўрўғли ҳайрон бўлиб, унинг исмини, мамлакатини сўрайди. Пари отасининг исми — Қосимхон, онасининг исми — Сипар пари, униб-ўсган юрти Торкистон мамлакати эканлигини айтиб, яна бир юмалаб каптар қиёфасига кириб учиб кетади.

002

ХДК

(Tashriflar: umumiy 5 893, bugungi 1)

Izoh qoldiring