Ve Merhaba Kainat — Nazım Hikmet. Film.

064
Сиёсий эътиқоди учун Нозим Ҳикмат умрининг ўн уч йилини қамоқда ўтказди. Қамоқдан чиқишидан кўп ўтмай Туркия ҳукумати 49 ёшли Нозим Ҳикматни ҳарбий хизматга чақиради. Ўзига суиқасд уюштиришларидан қўрққан шоир ватанини тарк этади ва шу сабаб 50-чи йилларидан бошлаб СССРда яшай бошлайди. Аммо,у Совет Иттифоқидаям турк ўлароқ яшади. Davomini o'qish

Н. Веселовский Перстень-печать Миран-шаха мирзы, сына Тамерлана

021
В 1885 г. востоковед Н.Веселовский приобрел в Самарканде датированный перстень с именем Миран-шаха. Основную часть перстня Миран-шаха составляет вставка, исполненная из изумруда миндалевидной формы, вся покрытая надписью. Камень заключен в золотую оправу. Надпись на перстне Миран-шаха содержит следующий текст: «Эмир эль-умра Азербейджана мирза Миран-шах, сын эмира сахиб-кырана, эмира Тимура Гуркана, 802 год (хиджры)» (1399—1400 г.) Davomini o'qish

Mag’jan Jumaboy. Turkiston.

магжан
Бу йил туғилганининг 120 йиллиги нишонланадиган Мағжан Жумабой (25.06.1893-19.03.1938), туркий – қозоқларнинг фидоий шоири эди. Адабиётшунослар унинг ижоди ва ҳаётини туркий — ўзбек шоири Чўлпонга ўхшатишади. Дарвоқе, Мағжан ҳам худди Чўлпондек, дастлаб эски мактабда ва мадрасада ўқиди, сўнг Татаристонга бориб Олимжон Иброҳимовдан сабоқ олди. Кейин эса, Тошкентга келиб, маълум муддат бу шаҳарда яшаб ижод қилди… Davomini o'qish

Turkistonda ilk dramatik asar chop qilinganiga 100 yil to’ldi.

06а

    Ўтган аср Туркистонининг биқиқ муҳитида театр асари ëзиб¸ уни саҳнага қўйишнинг ўзи жасорат бўлган.  Бу жасоратли ишнинг Самарқанд муфтийси лавозимини эгаллаган Маҳмудхўжа Беҳбудий тарафидан амалга оширилиши эса¸ икки карра жасорат сифатида кўрилади. Davomini o'qish

Наим Каримов. Возникновение джадидизма как первоосновы национальной идеи.

behbudi

Сегодня родился величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди

Величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди родился 19 января 1875 г. в г. Самарканде, в семье муфтия. Первоначальное образование он получил у своего дяди по матери Мухаммада Сиддика. Затем продолжил обучение в начальной старометодной школе и медресе. Знал арабский, персидский, русский и другие языки. Исполнял обязанности мирзы и казия, занимал должность муфтия в местечке Джанбай недалеко от Самарканда. В 1900 г. совершил паломничество в Мекку. В 1903–1904 гг. посетил Москву, Петербург, Казань и Уфу. В 1914 г. путешествовал по Турции, Египту и другим арабским странам. Davomini o'qish

Toj Mahal. Agra.Hindiston. Aeroformatli video.

TОЖ МАҲАЛ

Бобурийлар салтанатининг пойтахти бўлган Агра шахри яқинида, Жамна дарёси бўйида жойлашган Тожмаҳал мажмуаси ишқ рамзига айланган. Шоҳ Бобур невараси Шоҳ Жаҳоннинг суюкли аёли Мумтозмаҳал ўн тўртинчи фарзандига кўзи ёришаётган чоғида вафот этади. Шоҳ Жаҳон суюкли рафиқаси васиятини бажо келтириб, Тожмаҳал мақбарасини барпо этади.
Мақбара оқ мармардан, унинг атрофидаги бинолар эса қизил тошдан қурилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар. Жамна дарёси бир маромда, сокинлик билан оқади. Сукунатни фақат қушларнинг чуғурлаши бузади, холос
. Davomini o'qish

O’zbek hikoyalari ingliz tilida.

09

ЎЗБЕК ҲИКОЯЛАРИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА

Индиана штати Блумингтон шаҳридаги “AuthorHouse” нашриёти шу шаҳардаги Индиана университети магистранти Маҳмуда Сайдумарова томонидан инглиз тилига таржима қилинган “Ўзбек ҳикоялари тўплами” (A Collection of Uzbek Short Stories) китобини 2012 йил декабрь ойида нашр қилди. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli: O’zbekiston dunyoning tafakkur nuqtasi.

sabir
Ўзбекистонга илк зиёратим туркий халқлар руҳини яшнатувчи ерларни кўриш, тарихнинг ва мангуликка дахлдор маданият нафасини, об-ҳавосини ҳис қилиш истагидан туғилганди. Қадим Афросиёб шаҳаридан, Самарқанддан бошланганди бу сафарим. Кейинроқ Бухорони, Хивани, Хоразм воҳасини, Фарғона водийсини, Наманганни ва, та­биийки, Тошкентни ҳам айланиб, яқиндан билиб, севганман. Ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган озарбайжонлик зиёлилар билан учрашган, улар ҳақида ёзувлар ёзганман. Ўзбекистонда ўтказилган сайловларда кузатувчи бўлганимни ҳам қўшиб қўйишим керак. Ҳар сафаримда қачонлардир пайдо бўлган чегаралар икки халқни бир-биридан айри тутганига қарамай, Озарбайжон ва ўзбек халқининг қалбан ва руҳан яқин эканлиги, ўртадаги енгилмас қардошлик туйғуси мени ҳайратлантирган. Davomini o'qish

17 yanvar — dunyoga mashhur xonanda Dalida (1933-1987) tavalludining 80 yilligi

dalida

Дунёга машҳур хонанда Далида (французчада Dalida, арабчада داليدا‎‎; асл исми  Иоланда Кристина Джильотти  (Yolanda Christina Gigliotti)  1933 йилнинг 17 январида дунёга келган эди.  Асли итальян миллатига мансуб соҳибжамол Далида Қоҳирада туғилиб-ўсди, 21 ёшида «Миср гўзали» кўригининг ғолиби бўлди.  У айни ўша кунларда «Далида» исмини танлаб,айни шу исм билан илк бор Париж саҳнасига чиқди. Далида француз ва араб тилларида беқиёс қўшиқлар куйлади,миллионлаб мухлислар меҳрини қозонди.  Аммо,бутун ҳаётини санъатга бағишлаган гўзал аёл охир-оқибат оиласи ва фарзанди йўқлигидан тушкунликка тушиб, аччиқ алам устида ўз жонига қасд қилди.  Ўша мудҳиш кундан буён чорак асрлик вақт ўтган бўлса-да,унинг қўшиқлари ҳамон дунё узра янграмоқда. Davomini o'qish

Sadullo Quronov. Teorema.

003
Икки ойча аввал  «Jahon adabiyoti» журналида (2012 ,9-сон)  эълон қилиниши билан кўпчиликнинг диққатини тортган истаъдодли адиб Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» ҳикоясини сизга тақдим этган эдик (Ҳикоя билан мана бу саҳифада танишинг). Ҳикоя интернет тизимидаги ўзбек адабиёти билан боғлиқ саҳифаларда ҳам қизғин баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Адабиётшунос олим Садулло Қуронов мазкур ҳикоя хусусида биринчилардан бўлиб ўз мулоҳазаларини билдирган эди. Дастлаб қатра-қатра бўлиб кўринган фикрлар бугун кичик,аммо яхлит бир шаклдаги мақолага айланди. Бугун эса худди тадқиқ объекти бўлмиш ҳикоя каби мураккаб,аммо изчил фикрлардан иборат мақолани сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Orif Tolib. Ellik yillik duv-duv gap.

087
16 январ — Атоқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов (1931) таваллуд топган кун.

     Икки соатча ўтгач, Абдулла Қаҳҳор мени имлаб чақирдилар. Қўлёзмани олиб дарров кўз югуртира бошладим, шунда Ойпошшанинг Меҳрихон ая ҳақидаги гапини ўқиб қолдим: “Вой, унга телевизор тушиб қоптими, уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрибди-ку!” Бутун ҳовлини тўлдириб кулиб юбордим. Шунда домла: “Сиз кулманг, унақада томошабин кулмай қўяди, сиз ишга жиддий қаранг”, дедилар. Пул берсам, олмадилар, кетаётганимда бир амаллаб чўнтакларига билдирмай солиб қўйдим. “Бир кун келиб менинг бирорта ҳикоямни яхши филм қиласиз, ёдингизда бўлсин”, – деб хайрлашдилар домла… Davomini o'qish

Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Imom Al-Buxoriy, Xoja Ahrori Valiy majmualari) Video.

012
Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:  Тажрибада кўрилганки, кимки «Саҳеҳи Бухорий» китобини бошига қўйиб, шаҳар ва маҳаллаларни айланиб чиқса, албатта ўша шаҳар ва маҳалла аҳлини офатлардан сақлаб қолади. Илгарилари ҳам ҳар қачон Самарқанд шаҳрига бирор офат келса, шаҳар хослари йиғилиб дуо қилсалар дуолари ижобат бўлиб, у бало мусулмонлар бошидан дафъ бўларди…
Хожа Аҳрори Валий ҳазрат мавлоно Яъқуб Чархийнинг муриди бўлиб, у (бухоролик) ҳазрат Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг муридидир. Лекин мавлоно Яъқуб тугалликни ҳазрат Хожа Ало ва-д-дин Аттордан топган. Хожа Ало ва-д-дин Аттор хожа Баҳо ва-ддиннинг халифаси эди. Хожа Аҳрор шайхлик йўлини касб этиб юрган чоғларида, Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар этиб, ўша замонинг шайхлари бўлган Сайид Қосим, мавлоно Низом ид-дин Хомуш, шайх Баҳо ва-д-дин Умар сингари зотларнинг сухбатларига етишди. Энг кейин мавлоно Яъқуб Чархийга йўлиқиб, мурид бўлди ва у кишидан тугаллик топиб, замоннинг биринчиси ва жаҳоннинг тенгсиз бир кишиси бўлди. Davomini o'qish