Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Shohizinda, Xoja Doniyor majmualari) Video.

шохизинда

«Бобурнома»дан: “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар. Самарқанд ҳазрати амирул-мўъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мозори Шоҳга машҳурдир. Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семиканд (бошқа нусхада “Семизқанд”) дерлар…
Эли тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур. Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай… Шарқи Фарғона ва Қошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошкенд ва Шоҳрухияким, Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Кўҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки қуруҳ бўлғай… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Bokudan maktublar.

88

Сизга тақдим этилаётган мактублар муаллифи – адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул. Тўғриси, уларни эълон қилиш учун олимнинг оиласидан розилик олишимиз осон кечмади. Чунки “Одатда мактубу кундаликлар одам ўзи ҳаётлигидаёқ эълон қилинмайди-да”, деган андиша бор эди. Лекин мўйсафид ВАҚТ қаршисида инсон умри – бир лаҳза. Кўнгил билан боғлиқ ҳолатлар, туйғуларимиз эса мана шу лаҳза қаърига шўнғиб кетган онлардир. Бу номалар тутқич бермас ҳиссиётларни, самимиятни ўзида муҳрлаб қолгани билан қадрли. Аёвсиз руҳ тугунларини очиши мумкин бўлган рост сўз соғинчи ҳар қанақанги одатлардан кўз юмишга ундади. Қўлимизга айрим хатларни тутқазаркан, олимнинг фарзанди Камола Ҳаққулова шундай деди: Davomini o'qish

Samarqand. Registon me’moriy majmuasi. Video.

09

     РЕГИСТОН АНСАМБЛИ — Самарқанднинг Регистон майдонида 3 Мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллакори Мадраса, Шердор Мадраса) дан иборат меъморий мажмуа. Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417—20) бунёд этилиб, кейинчалик қаршисига — майдон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424), шим.га Мирзойи карвонсаройи, жан.га Алика Кўкалдош Жума масжиди (1430) курдирган, ёнида эса ёғочдан хотамкори услубида маcжиди Муқатта ва Абусаид мадрасаси қурилган. 15-а.нинг 20—40-й.ларида Регистон ҳашаматли меъморий ансамблга айланган. 17-а.да Самарканд ҳокими Ялангтўш Баҳодир вайрона ҳолатдаги Улуғбек хонақоҳи ўрнига Шердор Мадраса (1619—1635/36)ни, Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллакори мадраса-масжиди (1646/47— 1659/ 60)ни қурдирган. Регистон ансамбли ўзининг ранг-баранг кошинкори безаклари; нақшинкори пештоқлари, улкан гумбазлари б-н Ўрта Осиё меъморлигининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. Davomini o'qish

Asqad Muxtor.»Tundalik»dan bir fikr.

asqad muxtor
Асқад Мухтор
«ТУНДАЛИК»ДАН БИР ФИКР

      Кузатишимча, одамлар гапираётган гапнинг, тахминан, етмиш-саксон фоизи ортиқча экан. Кимдандир эшитган эдим: бир товушни талаффуз қилиш учун фалончи энергия сарф бўлади, деб. Ундай бўлса, ҳарф ва рақамлар бу жиҳатдан ҳам жуда катта иқтисодий-молиявий кашфиёт экан. Бўлмаса, масалан, “учта уй” дейиш ўрнига фикрни тушунтириш учун ўша учта уйни кўчириб-кўтариб келтириш керак бўларди… Свифтнинг бир сатираси эсимга тушади. Лапут бойлари энергияни тежаш учун, айтиш керак бўлган нарсаларни ўзлари билан олиб юришармиш. Ҳангомалашгани борганда хизматкорлари ҳамма лаш-лушларини елкалаб келишар экан… Davomini o'qish

12 yanvar – O’zbekiston xalq artisti Kamoliddin Rahimov tavalludiga 70 yil to’ladi. Qutlaymiz!

камолиддинрахимов

      Ўзбек мумтоз мусиқасининг энг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистон xалқ aртисти Камолиддин Раҳимов 12 январь куни 70 ёшга тўлади. У ҳақида Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 7 жилдида қуйидаги маълумот берилган: Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Ulug’bek Hamdam. Yangi o’zbek she’riyati & Xursandbek To’liboyev. She’riyat munaqqid nigohida

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_ - копия.png     Ушбу тадқиқот (Улуғбек Ҳамдам  — «Янги ўзбек шеърияти». Тошкент,.»Adib» нашриёти. 2012 йил,304 бет)  ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари,бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган. Сизга     монографиянинг қисқача мазмунини ўзида  жамлаган  муаллиф мақоласини тақдим этаман. Davomini o'qish

Naim Karimov. Nekbin ruh,hayotsevar g’oya.

044

Ўзбек мумтоз шеъриятининг энг гўзал намуналари ажойиб поэтик топилмалари, чуқур маъноли образлари, ташбеҳлари, мусиқий наволари билан товланиб туради. ХХ асрнинг 20-йилларида мумтоз аруздан замонавий бармоққа ўтилганда, ана шу рангинлик “феодал давр лирикаси”нинг белгиси сифатида шўро даври шеъриятига йўнатилмади. Чўлпон соф лирик туйғу билан йўғрилган шеърларида шу рангинликни таъминловчи айрим поэтик унсурларидан маҳорат билан фойдаланди. Ойбек бу анъанани давом эттириб, истиорани ўз лирикасининг рангинлигини белгиловчи муҳим воситага айлантирди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб, “соф лирика”га қарши кураш алангалари сўнгач, дастлаб Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов, сўнгра Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон ва Усмон Азимлар авлоди ўзбек шеъриятидаги фикр ва туйғу ифодасининг нафислашишига ёрдам берувчи тасвир усули ва воситаларига кенг мурожаат этди. Davomini o'qish

Qalbi bedor qahramonlar yoxud adabiyotning mangu qadri.

erkin-azam

Шу ёшга кириб ҳали бирор жойда “менинг ижодим, менинг асарим” деб лафз қилмаганман. Яқинда телевизорда бир ёш актриса билан суҳбат бўлди. “Менинг ижодим”, дея гап бошлаган эди, энсам қотиб кетди. Ижод, ижодкор деган сўзларга масъулият билан қараш керак-да… Раҳматли устозимиз Асқад Мухтор “Ёзувчиман десангиз – яхши одамман дегандай. Адибман деб қўя қоламан”, дердилар. Davomini o'qish

Abdug’afur Rasulov. Tunda chaqnagan yulduz.

027

   Ойбекнинг «Қутулуғ қон» романи ҳақиқий миллий асардир. Асар матни семантик нуқталарга, семиологик маъно қатламларига эга. Муҳими шундаки, «Қутлуғ қон» Ойбек ижодининг марказини ташкил қилади. Ойбекнинг ёзувчи-олим сифатидаги маҳорати, борлиғи, қарашлари «Қутулуғ қон» ва «Навоий» романида ўзининг бус-бутун ифодасини топган. Davomini o'qish

Norsafar Imom. Qabul.

кабул

Норсафар Имом
ҚАБУЛ

Бу ёз қишлоққа бордим …
Қўшни мақаллада тўй бўлаётган экан.
Тўйхона томон юрдим.
Бир тўда қора-қура болалар ўйнаб юришган экан.
Улардан бири ажралиб чиқди-да: «Мен сизни танийман, сиз Шукриллонинг отасисиз-а», – деди. Davomini o'qish

Habibullo Said G’ani. She’rlar.

1944

    Ёшимиз орасида 8 йиллик фарқ бўлса-да,Ҳабибулло ака билан худди ака-укадай,тенгдошдай муносабатда эдик. Биринчи китобларимиз ҳам деярли бир пайтда нашрдан чиққан эди. Ҳабибулло ака Тошкентга келганида,албатта, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим,мени ва яна бир неч ёш шоирни топиб оларди,кейин кичкина машинасига 7-8 ёш шоирни «тиқиб» (қандай сиғардик,ҳозиргача ҳайронман) Тошкентнинг бирон бир чойхонасига олиб бориб,роса меҳмон қиларди. «Сиз — меҳмон,биз — мезбон-ку?!» — десак, табассум жилваланган жиддият билан  «Менинг пулим кўп!» — деган гапни пеш қиларди.Бу гапни эшитсак ҳам чўнтагимиз ҳаминқадарлигидан хафа бўлмасдик. Чунки бу аҳвол барчамиз учун табиий эди. Davomini o'qish

Bugun Adriano Chelentano 75 yoshga kirdi. Yoshligim qo’shiqlari: «Susanna»

     Адриaно Челентaно (итал. Adriano Celentano (инф.); род. 6 января 1938, Милан, Италия — итальянский музыкант, киноактёр, эстрадный певец, кинорежиссёр, композитор, общественный деятель и телеведущий. В Италии за свою манеру двигаться на сцене получил прозвище «Molleggiato» (итал. На пружинах).
Челентано является одним из самых успешных и влиятельных исполнителей в истории итальянской музыки — за всю свою карьеру он выпустил сорок один студийный альбом общим тиражом 150 миллионов, а также снялся более чем в сорока кинофильмах. У русских зрителей пользуется большой популярностью благодаря кинокомедиям «Укрощение строптивого» (1980), «Блеф» (1976), «Безумно влюблённый» (1981) и «Бинго-Бонго» (1982).
Обладатель двух премий «Давид ди Донателло» за лучшую мужскую роль в картинах «Блеф» (1976) и «Бархатные ручки» (1980). В 1989 году был награждён высшей премией города Милана — Ambrogino d’oro (рус. Золотой Амвросий). В 2007 году возглавил список «100 самых ярких кинозвёзд» по версии журнала Time Out. Davomini o'qish