Хуршед Даврон яке аз номдортарин шоъирон ва нависандагони муъосири ўзбек аст. Соли 1952 дар Самарқанд таваллуд шудааст. Аввалин китоби шеърҳояш соли 1979 чоп шудааст. То имрӯз зиёда аз 15 маҷмӯаи ӯ табъ расидаанд. Хуршед Даврон дар канори Рауф Парфи,Шавкат Раҳмон ва Усмон Азим аз бунёнгузорони шеъри нави Ўзбекистон маҳсӯб мешавад. Хуршед Даврон Шоири халқии Ӯзбекистон (1999).
Davomini o'qish
Muallif: Adib
Mashhura Sheraliyeva. Murod Muhammad Do’stning «Lolazor» romani haqida.
Глобусга қараган кишининг нигоҳи бир вақтнинг ўзида унинг барча томонини қамраб ололмайди. Глобуснинг ҳамма томонини кўриш учун унга бир неча ракурсдан қараш керак бўлади. Шундагина у ҳақида тўлиқ, реал, ҳаққоний тасаввур пайдо бўлади. “Лолазор”да ҳам шундай: муаллиф воқеликни бир неча ракурсдан кузатиб баҳолайди. Davomini o'qish
Andre Morua. Qaytish. Hikoya.
Асл исми Эмиль Соломон Вильгельм Эрзог (Émile-Salomon-Wilhelm Herzog) бўлган атоқли франсуз адибини адабиёт ихлосмандлари унинг адабий тахаллуси бўлмиш Андре Моруа (André Maurois) номи билан танишади. У 1885 йилда туғилиб,1967 йилда дунёдан кўз юмган. Davomini o'qish
G’amgin she’r sog’inchi

Шавкат Раҳмон – орамиздан эрта кетди, мазмунли ҳаёт, уч юз саҳифалик “сайланма”даги кўнгил таржимаси, юрак ва ақл мунозараси, туйғуларидаги очиқ, яширин самимият, гоҳ ўз талпинган идеалларидан ҳам баландда турган шахс қисмати… орзу-умидлари, яшашдан мақсуд не эканлигини, эл-юртни севиш саодат, БУЮК саодатлигини тушунтираётгандек. У яшаши керак эди, дегим келади. На чора, ўлим ҳақ дея озурда қалбимизни овутмоқ учун ўйлаб топамиз шундай сўзларни… шундай сўзларни айтиб, бир-биримизни сўзсиз тушунгансимон тасалли берамиз… у ўткир сўз ёзиб қолдирди кўнгил дафтари – шеъриятимизга.
Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

«Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev saboqlari

Серқирра ижодий фаолият эгаси, миллатимизнинг фидойи ёзувчиси, ҳақиқатгўй адиб Шукур Холмирзаев роман, қисса, ҳикоя, драма сингари жанрларда кўплаб бадиий асарлардан ташқари ижод психологияси, ижодкор шахсияти, адабиёт ва жамият муносабати каби масалаларга бағишлаб ўнлаб адабий-танқидий мақолалар ҳам ёзган эди. Аслида, ижод психологияси, ижодкор шахсияти ҳамда улар ўртасидаги кўзга кўринмас, ғоятда нозик робита барча замонларда баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қизиғи, бу борада сўнгги хулосани айтиш имконсиздир. Айни чоғда, Адабиёт ҳақида ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бўлиши ҳам табиий. Шу маънода билимдон адиб, чин зиёли Шукур Холмирзаевнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақидаги фикрлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Қолаверса, Шукур ака учун адабиёт ҳаёт кечириш воситаси эмас, балки яшашнинг шакли эдики, Сўз санъатига сўнгсиз фидойилик нафақат ўзбек, балки дунё адабий жараёнида ҳам камёб ҳодиса саналади. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Yozuvchilikning maktabi yo’q.

Aсар яралиши жараёнида битта нуқтага жиддий эътибор берилишини истайман: қаҳрамоннинг (қаҳрамонларнинг) кўнглидан изма-из, босқичма-босқич ва узвий мунтазамликда кечадиган ҳамда (демак) қаёққадир кўтарилиб ёхуд пастлаб борадиган ҳис-туйғулари ва ана шулар таъсирида пайдо бўладиган (маънилими, бемаъними – фарқи йўқ) фикр-мулоҳазаларнинг Табиий чиқишига… ҳушёр бўлишини истайман: бу шу қадар нозик ва мураккаб жараёнки, ҳар қандай олий математик ҳисоб-китоб ҳам бунинг олдида ҳеч нарсадир! Davomini o'qish
‘Sato’ guruhi: Ozbek ohanglari
«Сато» гуруҳи ижросида ўзбек оҳанглари
Гуруҳ раҳбари Тоҳир Қўзиев
«Yoshlar» телеканали томонидан тайёрланган
2010 йил Davomini o'qish
Franchesko Petrarka. Avlodlarga maktub.
Ўрта асрларнинг охири, Уйғониш даврининг бошланиши эди. Ўрта асрларга хос ижтимоий, диний, фалсафий, бадиий тафаккурда инсо- ний қадр-қимматни ҳимоя қилиш (гуманизм) даврнинг асосий ғоясига айланди. Дин ниқобидаги ёвуз кучлар жаҳолатпарастларнинг халқни доимо даҳшатли қўрқувда тутиш мақсадида, ҳур фикрловчиларни шафқатсиз таъқиб қилиши, ҳатто гулханда ёқишига қарши илк эътирозлар очиқ айтила бошлади. Қиролларни ва руҳоний оталар — кардиналларни, епископларни ақл-идрок, олижаноблик, элпарварлик руҳида иш тутишга чақириш тараққийчи зиёлиларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Davomini o'qish
Yelena Belyakova. Sharbatga to’la meva yoki bemaza yo’gurt.

Шу йилнинг август ойида Жанубий Америка китобсеварлари нафақат ўз ватани,балки Лотин Америкасидаги кўплаб давлатларнинг нуфузли мукофот ва унвонларига сазовор бўлган бразилиялик машҳур ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби Жоржи Амаду таваллудининг 100 йиллигини катта тантана билан нишонладилар.
Жоржи Леал Амаду ди Фария 1912 йил 10 августда Бразилиянинг Баия штатида туғилган. Болалиги Ильеус шаҳрида ўтган. Жоржи 14 ёшидан ижод қилишни бошлайди. Ўн тўққиз ёшида илк асарлари нашр юзини кўради. Рио-де-Жанейро университетининг ҳуқуқ факультетида таҳсил олиш чоғида Амаду ўз даврининг етакчи ғояларини ёқловчи ҳаракат вакиллари сафига қўшилиб қолади. У оддий меҳнаткашлар орасида ўсиб-улғайган эди. Демакки, ёш адибнинг илк романлардаёқ ижтимоий муаммолар ҳақида сўз юритгани бежиз эмас. Адиб ижодини ишқ-муҳаббат оташида ёнаётган тенгқурлари ҳаётига эмас, балки кўпроқ ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб бораётган меҳнаткашлар қисматига бағишлайди. “Карнаваллар мамлакати” (1932 й.), “Какао” (1933 й.), “Ўлик денгиз” (1936 й.), “Қумликлар сардорлари” (1937 й.) асарлари бунинг ёрқин мисолидир. Davomini o'qish
Adham Arslonov. O’zbekcha yozgan yozuvchi.

Бу авлод вакиллари орасида тасвир услуби, психологик таҳлилга эга бўлган, воқеликка ва одамларга янгича нигоҳ билан қарай олган, фақат ўзигагина хос бўлган латиф пичинг ва аччиқ кинояга йўғрилган тилга, шева сўзларидан ҳаддан ташқари унумли фойдаланган Мурод Муҳаммад Дўст ҳам борки, биз қуйида унинг асарлари тили хусусида фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. Turkistonning qora kunlari (O’ylar)
…Жаноб Марвин билан суҳбат чоғида генерал Скобелев Марказий Осиёни бўйсундириш ҳақида ўз қарашларини очиқдан-очиқ қуйидагича ифодалади: – Гап шундай, жаноб Марвин, фақат буларни газетангизда босиб чиқара кўрманг. Жаҳон лигаси назарида ғирт ёввойига айланиб қолишни истамайман. Менинг ақидам шундай: Осиёда осойишталик ўрнатиш масаласи тўғридан-тўғри одамларнинг қанча кўп қирилишига боғлиқ. Зарба қанчалик кучли бўлса, душман шунчалик тез бўйсунади. Биз Кўктепа 20.000 туркманни ўлдирдик. Кўплаб аёллар ўлдирилди. Аскарлар дуч келган одамни қилич билан чопиб ташлайверишди. ”Тирик қолганлар бу сабоқни бир умр унутмайдиган бўлади.
Davomini o'qish


