Xurshid Davron. Tarix — bobolar bog’i (1988) & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

022Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.

Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish

Millat va adabiyot uchun yashayotgan shoir – Xurshid Davron ijodiga bagʻishlangan adabiy kecha boʻlib oʻtdi

045Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ижодига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли шоирлар, ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h07m15s_003_.png   Жун (Дзюн) Таками бир эссесида шундай ёзади: «Шундай бўлдики, эллик ёшдан ошганимда касалхонага тушиб қолдим. Ана ўшанда бир вақтлар тарк этган шеърларим мендан хабар олиш учун касалхонага келишди. Тўшакда ётганимча  шеъриятга қўл узатдим. Худди йигирма йил аввалгидек оддий дафтарчага ёза бошладим». Davomini o'qish

Yunus Emro. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_15h50m32s_003_.png  Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. She’rlar & Furo’g’ Farruxzodning ikki she’riy kitobi (asliyatda)

007   Фурӯғ Фаррухзод шеърларисиз ХХ аср жаҳон шеъриятини тасаввур қилиш қийин.  Бу баркамол инсон санъат, гўзаллик, ишқу меҳрибонлик шайдоси эди. Қисқа умри давомида бир лаҳза ҳам адабиёт ва санъат дунёсидан айрилмади. Унинг исёнли ижоди ва жозибали сиймоси жаҳон таважжуҳини унга қаратди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Sozim

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h00m40s_002_.png    Мазкур мақола ёзилганига салкам 40 йил бўлади.  Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган.  Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди.  Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди.   Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti Muhammadsoli Yusupov intervyuTV kanalida taqdim etilgan suhbatida Xurshid Davronning «Ota qabri» rivoyatini o’qib berdi.

07Халқимизнинг суюкли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов куни-кеча ютубдаги intervyuTV каналида тақдим этилган суҳбатида Хуршид Давроннинг «Ота қабри» ривоятини ўқиб берди. Davomini o'qish

Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016)

55Регистон садоси. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон манзумаси асосида 3D форматли лазер шоу (2016) / Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016) Davomini o'qish