Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron va Qandilat Yusupova tarjimalari

04531 март —  атоқли шоир Октавио Паз (1914— 1998) таваллуд топган куннинг 90 йиллиги

    Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.

Davomini o'qish

Vinsent Van Gog: O’z yo’lingdan chekinma!..

033   Ван Гогнинг мактубларини бундан қарайб 40 йилча аввал ўқиганман. Мактублар билан танишганимда, уларда покиза қалбли,муҳаббати рад этилган, таҳқирланган, асарлари узоқ вақт тан олинмаганидан беҳад изтироб чеккан,ижодий изланишларидан доимо қониқмаган инсон қисмати мужассам бўлганини дил-дилдан сезиб,изтироб чекканман. Мана шу таассурот натижаси ўлароқ, мусаввирга бағишлаб шеър ёзганман, унинг бир мактубидан олинган ва муҳаббати учун ҳар қандай азобу қийноққа тайёр инсон юрагининг нидоси акс этган парчани «Бибихоним қиссаси» асаримга эпиграф қилиб олган эдим. Мана ўша парча: «Мен ёниб турган чироқ устида қўлимни тутиб: “Қўлимни қанча тутиб туришга чидасам, шу вақт ичида уни кўришга имкон беринг”, — деб ўтиндим. Аммо, улар чироқни ўчириб, “Сен уни кўрмайсан”, — дедилар…» (Хуршид Давроннинг «Пол Верлен, Винсент Ван Гог ва Рауф Парфи» мақоласидан) Davomini o'qish

Mario Vargas L’osa. Mutolaa va adabiyot vasfi

11    28 март  — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун

Мутолаа орзуларимни ҳаётга, ҳаётимни орзуларга айлантирди: муаззам адабиёт коиноти бир қарич болакай қўлини узатса етгудек масофага пастлади… Чин адабиёт халқлар ўртасида ишонч кўприкларини бунёд этади, тил, эътиқод, одат, анъана ва тутумлардаги ихтилофларни йўққа чиқариб, шодлик, ғам-ташвиш, ҳайрат туйғулари орқали бизларни якдилу яктан қилади… Davomini o'qish

Mario Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat & Tinkangiz quriguncha yozing! (Yozuvchi bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2017.11.08_20h16m26s_004_.png28 март  — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун

 Яхши роман ёзишнинг ягона сири деб Флобернинг маслаҳатини айта оламан: ёзинг, текширинг, тузатинг, қайта ёзинг, тинкангиз қуригунча ёзаверинг. Барча дурдона асарлар ортида машаққатли меҳнат ётади. Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqiy. Abdulla Oripov va uning «Sen bahorni sog’inmadingmi?» she’rining uyg’ur adabiyotiga ta’siri

012    21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Тили, дини, кийиниши ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаб кетадиган, ҳатто фарқлаб бўлмайдиган икки қариндош уйғур ва ўзбек миллатлари ўртасидаги алоқалар Совет иттифоқи давридан бошлаб маълум даражада сустлашган бўлса-да, асло тўхтаб қолган эмас. Гарчи бу даврда чегаралар ёпилган, алоқалар тақиқлаб қўйилган бўлса-да, икки миллатнинг адабиёти ва санъати ҳаво тўлқинлари ва бошқа замонавий воситалар орқали бир-бирига етиб турди. Davomini o'qish

Chjan Chao. «Teran uyqu soyalari» kitobidan

0_14f8ff_e9bbb516_orig.png    Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Ayollar haqida.

36Агар аёллар бўлмаса биз ўз ҳаётимизнинг дастлабки лаҳзаларида ёрдамдан, кейинроқ лаззатлардан, энг сўнггида эса овунчоғимиздан маҳрум бўлар эдик, деган эди бир фаранг олими. Менимча, аёлларни ҳақиқатан ҳам бундан ошириб мақташнинг иложи йўқ. Davomini o'qish

Yiqilgan baliq, xayolga kelmagan majnuntol va dengizga qarab yolg’iz o’tirgan odam…

055     Япон адабиёти. Танка, хокку (хайку) деб аталмиш бадиий кашфиётлар. Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата, Кобо Абэ сингари сўз усталари. Ўзига хос, мутлақо фавқулодда экспериментлар. Синчи-адабиётшуносларнинг анча-мунчасини боши берк кўчага киритиб қўядиган ғоя, фикрлар. Воқеликка, сўзга бўлган янгича ёндашув. Сара киноларга ёрқин мавзуларни берган улкан асарлар. Қуйида катта сўз санъаткори – Кобо Абэнинг адабиёт оламида ўзига хос воқеа саналган ва ўзбек тилига Сулаймон Раҳмон томонидан моҳирона таржима қилинган «Яшик-одам» романидан парчаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Kobo Abe. Shoirning hayoti

3037 март —  Таниқли япон адиби, «Япон Кафкаси» деб баҳоланган Кабо Абэ таваллудининг 100 йиллиги

Аёл хира чироқнинг шуъласида ўтириб, кўнглидан шу хаёлларни ўтказиб турганида юнг тугаб қолди. Аёл тери қоп ичидаги машинага “тўхта!” деб буйруқ беради. Лекин — воажаб — ғилдирак тўхташни истамай, айланаверади… Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Mokondoda yomg’ir & Garsia Markesning iqrorlari & Gabriel Garsia Markes. Buzrukning kuzi

Ashampoo_Snap_2016.10.30_21h18m45s_013_.png6 МАРТ — ГАБРИЭЛ ГАРСИА МАРКЕС ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

    Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман. “Ёлғизликнинг юз йили”ни ёзаётганимда ҳам мана шундай бўлганди. Асарда жуда кўп авлодлар ҳақида ҳикоя қилиниши керак эди. Кейинроқ эса, агар шундай йўл тутсам, роман такрорий даврийликдан иборат бўлиб қолади ва ўқувчини зериктиради, деб ўйладим. Davomini o'qish

Fozil Iskandar. Yozuvchining kuni

034   6 март — Таниқли адиб Фозил Искандар таваллуд топган кун

Бугун уйқудорини қўлга киритиш учун ўзи­мизнинг собиқ ёзувчилар шифохонасига йўл олдим. Мен “со­биқ” деяпман, гарчи бизни у ерга хушламайроқ қўйиб турган бўлсалар-да. Айтишларича, тез кунда уруш ногирони бўлган ёзувчилардан бошқа ҳеч кимни ичкарига қўймас эканлар. Бахтиқаро уруш ногиронларидан ким қолди ўзи?! Қарийб ҳеч ким! Ўғил-қизларимизни киргизмай қўйишган, аммо хотинла­римизни даволашади. Оилалар бузилиб кетмасин дейишяпти, шекилли. Davomini o'qish

Mikelanjelo. Sonetlar. Xurshid Davron tarjimalari

0886 март — Уйғониш даврининг буюк сиймоси  Микеланжело Буонарроти таваллуд топган кун.

   Ғарб Уйғониш даврининг буюк арбобларидан.Микеланжело Буонарроти  ҳайкалтарош, рассом, меъморгина эмас, инсонга муҳаббат  билан йўғрилган ва унинг гўзаллигини куйлаган шоир сифатида ўлмас  мерос қолдирди  Davomini o'qish