Vafo Fayzulloh: Hayotning har lahzasi tashbeh…

065

Адабий давраларда Франц Кафканинг “Жараён” романи ва “Отамга хат” эссеси устида баҳс очилгудек бўлса, албатта, таржимон Вафо Файзуллоҳ номи ҳам тилга олинади. Шу сабаб ҳам ҳассос шоир ва таржимон билан бўлиб ўтган адабий гурунгимиз шеърият, ижодий жараён ва ўзбек таржима мактабининг бугунги аҳволи атрофида кечгани табиий бир ҳолатдай, назаримизда. Davomini o'qish

Jek London. Oq sukunat

096
Тирикликнинг бу ягона зарраси, ўлик дунёнинг хаёлий саҳроси бўйлаб ҳаракат қиларкан, ўзининг бор- йўғи ожиз бир қурт эканини англайди ва ўз жасоратидан қўрқувга тушади. Бунда ўз-ўзидан тушуниксиз фикрлар туғилади. Тириклик сирлари ўз маъносини излайди. Инсон шуурини Ўлим, Яратгувчи ва Ёруғ Дунё қаршисидаги қўрқув ҳисси, айни пайтда—тирилиш умиди, ҳаёт ва умрибоқийлик қайғуси, занжирбанд онгнинг беҳуда уринишлари ишғол қилади! Демак, инсон қачонлардир ўз Яратувчиси билан юзма-юз қолади. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yangi «Indamadi» qo’shig’iga indamaslik mumkin emas

099

     Яқинда радиодан янграётган бир қўшиқнинг бошланиш аккордлари эътиборимни тортди. Сабаби, у композитор Имомжон Икромов томонидан басталанган, менинг дадамлар Пўлат Мўминнинг сўзлари билан эллик йилдан бери Неъматжон Қулабдуллаев томонидан бетиним жаранглаб келаётган маълум-у машҳур “Индамади” қўшиғи оҳангларининг янги аранжировкаси эди. Биринчи байт дадамларнинг сўзлари билан бошланди. Кейинига мени таажжуб ҳисси қамради. Чунки, қўшиқда умуман бошқача сўзлар қатори кетди. Davomini o'qish

Hasan Manzur. O’gay ona

066
Онангиз ажойиб эди. Машинамни овозидан танирди. Варзикдан қайтишимда чой дамлаб, тухум пишириб берарди. Варзикнинг ярим одами онангизни чойини ичган. Таъзиясига ҳам кўпчилиги келди, – почча Ҳусанга чой қуйиб узатаркан, ҳикоясини давом эттирди. – Ўша кезлари руслар Шакафтордаги олтин конларига Ангрендан темир симёғоч тортган. Асосан немис асирларини ишлатишган. Озғин, оёқда базўр турган тутқунлардан бири нон сўраб келса, онангиз бир челак тухум билан икки тандир нонни улашиб юборибди. Уруш кўрган Улканбой акам бир ғижинади… Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Abdulla Sher tarjimalari

077

   Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Mayn Rid. Boshsiz chavandoz

033

   «Бошсиз чавандоз» (1866) романи нафақат Майн Риднинг, балки жаҳон саргузашт-авантюра адабиётининг мумтоз намунаси сифатида эътироф этилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Мазкур асарда Техас аҳолиси маиший ва маънавий ҳаётининг реалистик манзаралари ўзининг ёрқин инъикосини топган. Майн Рид романларида тасвирланган ижтимоий ва маънавий масалалар, иродали ва матонатли қаҳрамонлар, қизиқарли ва шиддатли сюжет ҳанузга қадар китобхонлар оммасини мафтун этиб келади. Davomini o'qish

Aziz Said. She’rlar

032

   Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80 йиллар шеърияти майдонига ўз дунёқараши, овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган шоир. Унинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Davomini o'qish

Jo’ra Xudoyberdiev. «Devonu lug’otut turk» qachon topilgan?

03

Китобни олиб уйга келдим. Еб-ичишни ҳам унутиб, бир неча соат унинг мутолааси билан машғул бўлдим. Дўстлар, сизга билдираяпман, бу китоб эмас, Туркистон ўлкасидур! Туркистон эмас, жумлаи жаҳондур! Турклик, турк тили бу китоб соясида чинакам равнақ топади! Араб тили учун Сеййибуйиҳнинг китоби қанчалик муҳим бўлса, бу ҳам турк тили учун шунчалик аҳамиятлидир. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Otamga nimadir bo’ldi…

077

   Ўша кундан бошлаб уйимиз иссиқ бўлмай қолди. Отам борлигида ҳароратли бўларди. Тўнига ўраниб чой ичиб, телевизор кўриб ўтирар, гоҳ тиззасига уриб, бақириб-бақириб кулар ҳам эди. Мен бағрига кириб олардим. Гоҳо туриб печкадаги оловга ўтин ташлаб қўярди. Қутидаги нонларни печка устига қўйиб илитса, иси ҳаммаёқни тутиб кетарди. Davomini o'qish

Janni Rodari. Rim ertaklari

0923 октябрь — Таниқли итальян болалар ёзувчиси Жанни Родари таваллуд топган кун

    “Римлик сеҳргар” номи билан дунёга танилган машҳур ёзувчи Жанни Родари эртакларида ўзликни англаш ҳақидаги қарашларини болаларга хос содда, самимий тилда ифодалайди. Бундай эртаклар болаларни ухлатиш учун эмас, уйғотиш учун айтилади. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar

08
Қизалоқ тўрт ёшга тўлганда онаси: “Муся сўзларни тинмай қофиялаяпти. Балки, шоира бўлар?” – деб қайд қилиб қўяди кундаликларида. Бўлажак шоира шеър ёзишни 6 ёшидан, – биратўла рус, немис, француз тилларида бошлади. Марина илк шеърий тўплами – “Оқшом альбоми”ни 1910 йилда ўзи йиққан пули эвазига нашр эттирди. Davomini o'qish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. A’zam O’ktam xotirasi

088
Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг «Тараддуд» номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида ўз фикрларини билдирган эдилар. Қуйида яқинда нашр этилган шоирнинг янги китобида (Ўктам, Аъзам. Саҳар вақти юрак йиғлар: Шеърлар. — Тошкент: Мovarounnahr, 2014.) сўнгсўз тарзида илова қилинган мазкур мақола матнини ва унга кейинроқ ёзилган қўшимчани тақдим этамиз. Davomini o'qish