Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.04_17h19m17s_003_.pngБаҳодир Содиқ (1959-1980) ҳаёт бўлганда мана шу баҳор 65 ёшини қаршилаган бўларди. Оллоҳи Карим ажойиб инсон ва олим укамни раҳматига олган бўлсин!

    Баҳодир Содиқов (1959 — 1980)  80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish

Abu Abdulloh Ansoriy ruboiylari & Xoja Ansoriy munojoti

07710 май  — улуғ мутасаввуф Хожа Абдулло Ансорий таваллуд топган кун

Тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий фалсафа ва тасаввуфга оид “Кашф ул-асрор”” (“Сирлар кашфи”),“Илоҳийнома”, “Зод ул-орифийн” (“Орифлар йўл озиғи”), “Канз ус -соликин” (“Йўловчилар бойлиги”), “Қаландарнома” ва бошқа асарларни ёзган. “Муножот ва мақолот”, “Манозил ус-соирин” каби асарлари,айниқса машҳур бўлган.

Davomini o'qish

Nikkolo Makiavelli.Hikmatlar & Hukmdor

5023 май — Машҳур файласуф Никколо Макиавелли таваллуд топган кун

Сохибқирон Амир Темурнинг „Kyч адолатдадир» тамойили акс этган „Темур тузуклари» Шарқ мамлакатлари хукмдорлари учун қанчалик зарур қўлланма бўлган бўлса, кўпроқ „Адолат кучдадир» деган ғарбона менталитет акс этган Макиавеллининг „Ҳукмдор» асари 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида Fapб мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Davomini o'qish

Mirzo Tursunzoda. She’rlar & Shukur Jabbor. O’limni yenggan qo’shiq

Ashampoo_Snap_2017.04.29_01h45m55s_001_.png 2 май – Атоқли шоир Мирзо Турсунзода таваллуд топган кун

– Жон укажон, яна “Дили модар”ни айт? – деб йиғларди у Фазлийга ялиниб. Фазлий ҳам ҳозиргина Мирзо Турсунзода шеъри билан Жўрабек Муродов айтган «Она дили» қўшиғини яна такрорлаш малолли бўлса-да, қайтадан бошларди Davomini o'qish

Konstantinos Kavafis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_.png 29 апрел — Таниқли юнон шоири Константинос Кавафис таваллуд топган кун

ХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish

Abdulla To’qay. She’rlar.

26.04Бугун (26.04)  шоирнинг туғилган куни

Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi

1212 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни

   … Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.

Ashampoo_Snap_2017.04.12_23h14m11s_001_.pngАТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!

Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Haqiqiy yozuvchi bo’lmoq uchun

Ashampoo_Snap_2016.12.25_15h14m37s_001_.png10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги 

    Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айт­моқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Pol Verlen, Vinsent Van Gog va Rauf Parfi.

00730 март — икки даҳо: фаранг шоири Поль Верлен ва нидерланд мусаввири Винсент Ван Гог таваллуд топган кун

    Шеърим баҳона учовлон Ван Гог ҳақида суҳбатлаша бошладик. Ўшанда Рауф аканинг «Верлен мусаввир, Ван Гог шоир, мен эсам композитор бўлишим керак эди аслида» деган гапи хотирамда михланиб қолди. Davomini o'qish