Tetsuo Miura. Idishdagi vatan

005  Тетсуо Миуранинг бу ҳикоясини 40 йилча аввал ўқиганимдан кейин унинг рус тилига таржима қилинган барча асарларини қидириб, топиб ўқиб чиққанман. Рус тилида «Родина в горшке овальной формы» деб аталоган мазкур ҳикоя умрим давомида менга ҳамроҳ бўлиб келаётган асарлардан бири бўлиб қолди (Хуршид Даврон)… Davomini o'qish

Mario Benedetti. Yashil piyola

032    Асар том маънодаги психологик ҳикоя бўлиб, бошдан охиригача ўқувчи диққатини сусайтирмайди. Ёзувчи иложи борича қаҳрамонлари ички оламини тасвирлашдан қочади, воқеаларга аралашмайди. Ҳикояда худди ҳеч нарса бўлмаётгандек. Ваҳоланки, инсон ички дунёсидаги қилча ўзгариш ва кечинмаларни нозикфаҳм ўқувчи қийналиброқ бўлса ҳам таҳлил қилиб боради ва беихтиёр ҳикоянинг иштирокчисига айланади. Оилада вужудга келган таранг асабий вазият, аёлнинг объектив сабабларга кўра ёмон йўлга кириб кетиши натижасидаги ҳолатлари ниҳоятда синчковлик билан қаламга олинган. Davomini o'qish

Mumtozbegim. Ikki hikoya

11   Мумтозбегим (Элмира Ҳазратқулова) ўз ёзган ҳикояларини бир ҳаваскор ёзувчининг машқлари деб билади. Унинг икки ҳикоясини тақдим этиш билан бугун биз бу машқларга баҳо беришни энди сайт ўқирманларига ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy»dan hikoyatlar.

Ashampoo_Snap_2016.11.14_20h59m42s_001_.png    “Маснавий”да бир неча юз ҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Қуръони каримнинг юзлаб ояти тилга олиниб, тафсир этилган. 690 ҳадисга румиёна шарҳ берилган. Кўз олдимизда ҳам калом илмининг улуғ билимдони, ҳам тасаввуф таълимотини сарбаланд чўққига олиб чиққан ориф инсон ва ҳам муқтадир даҳо шоир гавдаланади. Оддий латифалар, ҳикоятлардан Румий фавқулодда фалсафий-сўфиёна маънолар чиқаради, теран тафаккури доирадан доирага, даражадан даражага кўтарилиб боради. “Қуръоннинг уч қабат ботиний маъноси бор”, деб қайд этади у ва ана шу маъноларни изчил бизга тушунтиради. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Rafiq Saydulloga maktub

031   Сизнинг шеърларингиз ҳақида ёзмоқчи бўлиб, қандай шеърни исташим ҳақида сўзлаб кетдим. Хуллас, руҳиятнинг, инсон ўз руҳининг турли томонларидан мўралаб кўраётган, мўралаб кўришга уринаётган Шеър ёқади менга. Албатта, Қалб, Туйғу, Ҳолатни ҳам четга сураётганим йўқ. Қалб, Туйғу, ҳолат ҳақида пафоссиз, рост, инсон ўз ичида туриб, ўз-ўзига гапираётган каби яралган Шеър ёқади менга. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ot egasi & Olim Toshboyev.»Men yomon yozuvchimasman…»

11  Устоз «Адабиёт ўладими?» мақоласини Ёзувчилар уюшмасида катта адабий йиғинда мана шундай тик туриб, ғулдираган овозда ўқиб берганида йиғилганлар шеър ёхуд достон каби тинглаганлари кўз ўнгимда турибди. Йиғилиш қизғин мунозаралар билан якунланганди ўшанда. Адиб ҳаётининг сўнггигача такрорлаб кетган «Мен адабиётга хиёнат қилмадим», деган гапини энди-энди англаётгандекман… Davomini o'qish

Husnora Ro’zmatova. Shikasta ma’buda. Novella

05   Таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан эълон қилинаётган  Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласи ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзининг экзистенцилача руҳи билан кишини бирлан ўзига жалб қилади. Новелла тўлалигича борлиқни экзистенциалистик қабул қилиш, англаш, хаос ва бўшлиқда ўз мавжудлигини излаш ҳақида. Davomini o'qish

Umid Xolliyev. Tiriklik iztiroblari. Qissa

044   Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу қўналғанинг орқа томонига бориб ботадигандек… Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Bo’tako’z. Audioqissa & Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida havaskorlik spektakli

045Ушбу саҳифада Чингиз Айтматовнинг муҳаббатга бағишланган энг гўзал асарларидан бири «Бўтакўз» қиссаси билан танишасиз.  Шунингдек,  Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган найман она ривоят-қиссаси асосида саҳналаштирилган «Манқурт» ҳаваскорлик спектаклини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Найман она ривоят-қиссасини эса мана шу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин.

Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori

022     Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Davomini o'qish

Tetsuo Miura. Adashgan shu’lalar

11   Қувноқ халқ қўшиқларини куйлаб келаётган сархуш ёш японлар тушган чаналар қалин шамшод дарахтлари ўсган дара орасидан отилиб чиқиб, қор босган тоғлар қуршовида сокин жимирлаб турган мовий кўлга қараб бурилди. Атрофга совуқ қўнғироқ садолари таралди. Қирғоқлари музлай бошлаган, ёздагига қараганда суви анча камайиб қолган кўл ўртасида қиш осмонининг акси қорайиб кўринар эди. Davomini o'qish