Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish
Bo'lim: Qisqa mulohazalar, luqmalar
Adibning adabiy hayot haqidagi kundalikda qayd etilgan fikr-mulohazalar, biror munosabat bilan aytilgan fikr-mulohaza
«Yulduzcha» bolalar televizion tanlovidagi sovuq ohang
«Хуршид Даврон Кутубхонаси»дан: Мазкур мулоҳаза «Юлдузча» болалар телевизион танловида айрим ҳакамларнинг баҳо беришдаги муомаласига диққатни қаратади. Тўғри, бундай танловларда адолатли ва холис ҳукм айтилиши шарт. Аммо, ҳамма гап бу баҳони қандай тарзда айтишда. Ҳакамлар, энг авало, бу танлов оммавий шаклда намойиш этилаётганини назардан қочирмасинлар, шуҳрат таъсирида мияларига ўрнашиб қолган «санъат эшигидаги қоровулман» деган кибрли хаёлни четга ирғитсинлар; Davomini o'qish
Xurshid Davron. Yana o’sha chala tug’ilgan tarjima haqida
Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bolaligim afsonasi va qora qoplon — Eysebio
25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.
Бугун — 25 январ биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин). Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir yohud Jahon adabiyotini «o’zbekcha» bilish xususida…
Сиз, мабодо давра суҳбатига борганингизда нималарни айтардингиз, билмадим, мен гапни, аввалан, мана шу Жаҳон адабиёти дунёсини ўзбекча билиш муаммоси ҳақида гапирган бўлардим. Ҳар қалай,мунозарага эмас, ошга борган бўлсам-да, айтадиган гапларимни ўйлаб, ош едим. Ошнинг кучи сабаб бўлди,шекилли, фикрларимни қоғозга ҳам туширишга улгурдим. Davomini o'qish