Xurshid Davron. Yana o’sha chala tug’ilgan tarjima haqida

044   Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида  тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача  ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани  сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим…

Хуршид ДАВРОН
ЯНА ЎША ЧАЛА ТУҒИЛГАН ТАРЖИМА ВА…ҲАҚИДА
034

  Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида  тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача  ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани  сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим:

Яқинда «Китоб дунёси» газетасида Хорхе Луис Борхеснинг «Амир Темур» «шеъри» шоир Ғулом Мирзо таржимасида эълон қилинди. Таҳририят  «буюк воқеа» тарзида  тақдим этилган таржима олдидан мана бу «тантанавор» кириш сўзини келтирди:  «Таҳририятимизга юридик фанлар доктори, профессор, адабиётимизнинг фидойи тадқиқотчиларидан бири Акмал Саидов шоир Ғулом Мирзо томонидан таржима қилинган Лотин Америкасининг машҳур ёзувчиси, шоири Л.Борхеснинг улуғ бобомиз Амир Темур шаънига битилган “Амир Темур” номли шеърини юборди. Шеър ўзбек матбуотида илк бор чоп этилмоқда.»

Мана, ўша таржима:

Тақдирдан фол очмоқ бўлган мунажжим,
Қўйгил қибланамо, устурлобингни.
Юлдузлар меҳвари қаршимда таслим,
Зотан, Соҳибқирон дермишлар мени.

Гўё расадхона – зиндон, мен – маҳбус,
Бунда тонгга қадар қоламан нечун,
Не учун шарқона подшоҳларга хос
Зеб-ҳашамдан менга ҳузур йўқ бу кун?

Наздимда – аъёнлар, хону қароллар
Амир Темур кафтин мурдор қилганча –
Беғам сўрашару кўнгилга солар
Бокира боғларнинг ёдин ҳар кеча.

Дастим ҳаволарда – зулфиқор излар,
Боқсам – сояларга тўла кўзгулар –
Чопсам – минг бўлакка бўлинар улар.
Гал келди сайҳонда базм этгани,

Дубулғам, болтаму кескир шаҳд қани?
Қалбни гумон ўртар – бирор ҳодисот
Темурбек измига зид келса наҳот?
Тангримга аёндир орзу-армоним…

Мағрибда Темурбек юлдузи порлар
Машриқда  бошлангач субҳи саҳарлар…

Авваламбор, Хорхе Луис Борхеснинг «Амир Темур»(Tamerlán) номи билан эълон қилган асар шеър эмас, достондир.  Мазкур достон 1972 йилда нашр этилган «Йўлбарслар тилласи» (El Oro de los Tigres)  тўпламида эълон қилинган.   Тўпламда жамланган бошқа достонларда зоҳир бўлганидек, «Амир Темур» достонида ҳам Борхес даҳосининг қудрати, зиддиятли мураккаб табиати намоён бўлган. У асарни ўзи билган маълумотлар, бетизгин хаёлоти ва жаҳонгирга душман бўлган араб муаррихларининг ёлғон хабарлари-ю Кристофер Марлонинг тўқима асари таъсирида яратди.  Достондаги бу сатрларга эътибор беринг:


…Из черепов воздвижил пирамиды,

Царей спесивых впряг в свою квадригу,
Кто перст не целовал мой — бич ласкает;
Имамам в назиданье сжёг Алеппо,
И с ним Коран, в той книге Книг Пророка
Не учтены Тимура дни и ночи.
Я, рыжий Тамерлан, сжимал в обьятях
Египетскую серну Зенократу,
Невинную, как снег памиских пиков…

Шунингдек, достон матни билан танишгач, муаллиф Амир Темур тарихига бағишланган Шарқ солномалари, у яшаган давр,  Мирзо Улуғбек фаолияти, жаҳонгир қабрининг  очилиши ва ундан кейинги вақеаларга бағишланган маълумотлар, хусусан, ҳайкалтарош Герасимовнинг  ёзувлари билан  таниш бўлганини англаш мумкин. Аммо, Борхес нечоғли истеъдодли бўлмасин ва достони қанчалик мафтункор туюлмасин,  у мазкур асарини Амир Темур ҳақидаги  Ғарбда устивор бўлган тушунчалар доирасида ёзганини айтиш шарт. Мен бундан ажабланмайман ҳам. Қолаверса,  Шарқ, шу жумладан, Туркистон тарихи ҳақидаги деярли барча маълумотларда асосан  евроцентризм, Ғарб нуқтаи назари ҳукмрон бўлган  замонда бошқача бўлиши мумкин эмас эди (Шунча гапдан кейин ҳам, мен Борхеснинг достонини таржима қилмаслик керак, деган гапни айтишдан мутлақо йироқлигимни таъкидлаб ўтаман).

Бугун, Ғарб уёқда турсин, ўтмишимизга, шу жумладан Амир Темурга бағишланган асарлар ёзаётган  ўзбек адиблари ҳам  шўро замонидан қолган қолиплару Ғарбда ёзилган асарлардаги ёлғон тушунчалар таъсиридан қутила олмаяптилар. Ёки Шомий билан Яздий «Зафарнома»ларини баён қилиб беришдан бошқасига  ярамаяптилар. Амир Темурнинг шиддатли ва оламшумул воқеаларга бой ҳаёт йўли ҳақида ёзилган асарлар шўро даврида колхоз раиси ҳаёти акс этган асарлардан  деярли фарқ қилаётгани йўқ.  Улар ҳатто рус адиби Сергей Бородин трилогияси даражасида ҳам эмас.  Миллий руҳий  теранлик, ўқувчи қалбини ларза соладиган ҳаяжонли образлар талқини, шавкатли ва фожиали воқеаларни  теран таҳлили, энг муҳими, Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятини очиқ этувчи фалсафий қараш йўқ бу асарларда. Бадиий  роман эмас,  сиёсий плакат жанри талаблари асосида яратилган бу битиклар ўқувчини тарихимизни севишдан кўра, ундан совутишга хизмат қилади.

Гапни шу жойда тўхтатиб, «Китоб дунёси»да босилган Борхес достони таржимасига қайтайлик.

МУАММО НИМАДА? Муаммо шундаки, газета Борхеснинг асарини чала ҳолда: 61 сатрли шеърий достон таржимада 22 сатрли шеър тарзида босилди. Ушбу поэмани яхши билганим учун ҳайрон қолиб, нима учун шундай бўлганини англашга уриндим. Сабабини қийналмай топдим: ннтернет ёрдам берди. Бу шеърий достон рус тилига бир неча шоир томонидан таржима қилинганини билсам-да, дастлаб ўзбек таржимони қайси таржимадан фойдаланганини аниқламоқчи бўлдим. Гугл қидирув дастури ёрдамида поэманинг Ғулом Мирзо таржимасига асос бўлган русча нусхасини излаб топдим.  Русча нусха Косиченко Бр тахаллусли ҳаваскор таржимонга тегишли экан. Ғулом Мирзо нима учун Борхеснинг ишончли таржимони сифатида танилган Борис Дубиннинг таржимасидан ёхуд ҳар икки таржимадан унумли фойдаланмаганига ҳайрон бўлдим.

Достоннинг чала ҳолда таржима қилинишининг сабаби нима? Бунинг ягона сабаби бор: таржима объектини тўлиқ ўрганмаслик ва юқорида ёзганимдек, палапартишлик. Косиченко Бр таржимаси интернет сайтларининг бирида фотосурат (jpg) форматида икки саҳифага жойлаштирилган. Ғулом Мирзо қидириб, Борхес поэмасининг иккинчи саҳифасига дуч келган ва «Борхеснинг «Амир Темури» шу экан-да, деб , ортиқча қидириб ўтирмай,  таржимага киришган. Яъни ҳафсаласизлик, эътиборсизлик қилган, оқибатда эса уятли  хатога йўл қўйган. Пастдаги суратларга  эътибор беринг. Уларни кўздан кечириб мен назарда тутган хатолик сабабини англаб оласиз (Суратларни босиб катталаштиришингиз мумкин). Шунингдек, пастдаги иловада Борхес достонининг испан тилидаги аслияти, рус тилидаги Борис Дубинн ва Косиченко Бр. таржималари кўздан кечиришингиз мумкин.

097 090

Менимча, бундай масъулиятли асарни таржима қилишни бошлашдан  аввал, шеърий достоннинг аслиятини топиш, кейин уни Гугл таржима дастури асосида, ҳеч бўлмаганда ўзинг хабардор бўлган бирор бир тил, масалан, рус, озарбайжон ёки турк тилига ўгириш орқали матн мазмунини англаш лозим эди. Агар шундай қилинганда Ғулом Мирзо ўзига дуч келган матн аслида парча эканини билиб оларди.

Нима бўлгандаям, чала ишларини карнай-сурнай садолари остида тақдим этган икки таниқли шахс томонидан йўл қўйилган бундай эътиборсизлик афсусланарли ҳол ва кейинги пайтда адабий нашрларимизда тинимсиз равишда намоён бўлаётган пала-партишликнинг ёрқин мисолидир. Яна бир мисолни айтиб ўтмасам бўлмайди. Бир ярим йил аввал газетада «Куз мулкига айланмиш жануб…» сарлавҳаси остида Хитой мумтоз шеъриятидан намуналар эълон қилинган эди. Аммо, афсуски, бу туркум газета томонидан «Корейс мумтоз шеъриятидан» деб тақдим этилди ва менинг   (қўнғироқ қилиб) бу хатога диққатни қаратишимга қарамай, ҳозиргача газета веб-саҳифасидаги хато ўзгартирилмади. Газета таҳририятининг палапартиш иш тутиши кулгули ҳолатларга олиб келмоқда. Бу ҳақда «Нотўғри таржима қилинган битта сўз бутун асар моҳиятини йўққа чиқариши ҳақида» номли мақоламда ёзган эдим. Афсуски, ўта саводсизлик намунаси бўлмиш Сергей Есенин ҳикоясининг таржимаси ҳам шу пайтгача газета веб-саҳифасидан олиб қўйилмаган.

Бу ҳолатларнинг барчаси кўп мингли мухлислар орттириб бораётган «Китоб дунёси»нинг шаънига асло тўғри келмайди. Қолаверса, мен бу мулоҳазаларни бошқа адабий газеталар билан солиштирганда ўқувчи эътиборини қозониб бораётган газетага бўлган ҳурматим туфайли ёздим.

033

Xurshid DAVRON
YANA O’SHA CHALA TUG’ILGAN TARJIMA VA…HAQIDA
034

Bu muammoga yana qaytishimga «Kitob dunyosi» gazetasi veb-sahifasida «buyuk voqea» tarzida taqdim etilgan chala tarjimaning hanuzgacha o’zgarmay turgani, hanuzgacha o’quvchini chalkashtirayotgani sabab bo’ldi. Esingizda bo’lsa, salkam uch oy avval men saytda e’lon qilingan «Sohibqiron, Mirzo Ulug’bek va Muhammad Alining «Altoyir yulduzi» hikoyasi haqida» nomli maqolamda jumladan, mana bu gaplarni yozgan edim:

Yaqinda «Kitob dunyosi» gazetasida Xorxe Luis Borxesning «Amir Temur» «she’ri» shoir G’ulom Mirzo tarjimasida e’lon qilindi. Tahririyat «buyuk voqea» tarzida taqdim etilgan tarjima oldidan mana bu «tantanavor» kirish so’zini keltirdi: «Tahririyatimizga yuridik fanlar doktori, professor, adabiyotimizning fidoyi tadqiqotchilaridan biri Akmal Saidov shoir G’ulom Mirzo tomonidan tarjima qilingan Lotin Amerikasining mashhur yozuvchisi, shoiri L.Borxesning ulug’ bobomiz Amir Temur sha’niga bitilgan “Amir Temur” nomli she’rini yubordi. She’r o’zbek matbuotida ilk bor chop etilmoqda.»

Mana, o’sha tarjima:

Taqdirdan fol ochmoq bo’lgan munajjim,
Qo’ygil qiblanamo, usturlobingni.
Yulduzlar mehvari qarshimda taslim,
Zotan, Sohibqiron dermishlar meni.

Go’yo rasadxona – zindon, men – mahbus,
Bunda tongga qadar qolaman nechun,
Ne uchun sharqona podshohlarga xos
Zeb-hashamdan menga huzur yo’q bu kun?

Nazdimda – a’yonlar, xonu qarollar
Amir Temur kaftin murdor qilgancha –
Beg’am so’rasharu ko’ngilga solar
Bokira bog’larning yodin har kecha.

Dastim havolarda – zulfiqor izlar,
Boqsam – soyalarga to’la ko’zgular –
Chopsam – ming bo’lakka bo’linar ular.
Gal keldi sayhonda bazm etgani,

Dubulg’am, boltamu keskir shahd qani?
Qalbni gumon o’rtar – biror hodisot
Temurbek izmiga zid kelsa nahot?
Tangrimga ayondir orzu-armonim…

Mag’ribda Temurbek yulduzi porlar
Mashriqda boshlangach subhi saharlar…

Avvalambor, Xorxe Luis Borxesning «Amir Temur»(Tamerlan) nomi bilan e’lon qilgan asar she’r emas, dostondir. Mazkur doston 1972 yilda nashr etilgan «Yo’lbarslar tillasi» (El Oro de los Tigres) to’plamida e’lon qilingan. To’plamda jamlangan boshqa dostonlarda zohir bo’lganidek, «Amir Temur» dostonida ham Borxes dahosining qudrati, ziddiyatli murakkab tabiati namoyon bo’lgan. U asarni o’zi bilgan ma’lumotlar, betizgin xayoloti va jahongirga dushman bo’lgan arab muarrixlarining yolg’on xabarlari-yu Kristofer Marloning to’qima asari ta’sirida yaratdi. Dostondagi bu satrlarga e’tibor bering:


…Iz cherepov vozdvijil piramidi,

Sarey spesivix vpryag v svoyu kvadrigu,
Kto perst ne seloval moy — bich laskaet;
Imamam v nazidan`e sjyog Aleppo,
I s nim Koran, v toy knige Knig Proroka
Ne uchteni Timura dni i nochi.
YA, rijiy Tamerlan, sjimal v ob`yatyax
Yegipetskuyu sernu Zenokratu,
Nevinnuyu, kak sneg pamiskix pikov…

Shuningdek, doston matni bilan tanishgach, muallif Amir Temur tarixiga bag’ishlangan Sharq solnomalari, u yashagan davr, Mirzo Ulug’bek faoliyati, jahongir qabrining ochilishi va undan keyingi vaqealarga bag’ishlangan ma’lumotlar, xususan, haykaltarosh Gerasimovning yozuvlari bilan tanish bo’lganini anglash mumkin. Ammo, Borxes nechog’li iste’dodli bo’lmasin va dostoni qanchalik maftunkor tuyulmasin, u mazkur asarini Amir Temur haqidagi G’arbda ustivor bo’lgan tushunchalar doirasida yozganini aytish shart. Men bundan ajablanmayman ham. Qolaversa, Sharq, shu jumladan, Turkiston tarixi haqidagi deyarli barcha ma’lumotlarda asosan yevrotsentrizm, G’arb nuqtai nazari hukmron bo’lgan bu zamonda boshqacha bo’lishi mumkin emas edi (Shuncha gapdan keyin ham, men Borxesning dostonini tarjima qilmaslik kerak, degan gapni aytishdan mutlaqo yiroqligimni ta’kidlab o’taman).

Bugun, G’arb uyoqda tursin, o’tmishimizga, shu jumladan Amir Temurga bag’ishlangan asarlar yozayotgan o’zbek adiblari ham sho’ro zamonidan qolgan qoliplaru G’arbda yozilgan asarlardagi yolg’on tushunchalar ta’siridan qutila olmayaptilar. Yoki Shomiy bilan Yazdiy «Zafarnoma»larini bayon qilib berishdan boshqasiga yaramayaptilar. Amir Temurning shiddatli va olamshumul voqealarga boy hayot yo’li haqida yozilgan asarlar sho’ro davrida kolxoz raisi hayoti aks etgan asarlardan deyarli farq qilayotgani yo’q. Ular hatto rus adibi Sergey Borodin trilogiyasi darajasida ham emas. Milliy ruhiy teranlik, o’quvchi qalbini larza soladigan hayajonli obrazlar talqini, shavkatli va fojiali voqealarni teran tahlili, eng muhimi, Sohibqiron hayoti va faoliyatini ochiq etuvchi falsafiy qarash yo’q bu asarlarda. Badiiy roman emas, siyosiy plakat janri talablari asosida yaratilgan bu bitiklar o’quvchini tariximizni sevishdan ko’ra, undan sovutishga xizmat qiladi.

Gapni shu joyda to’xtatib, «Kitob dunyosi»da bosilgan Borxes dostoni tarjimasiga qaytaylik.

MUAMMO NIMADA? Muammo shundaki, gazeta Borxesning asarini chala holda: 61 satrli she’riy doston tarjimada 22 satrli she’r tarzida bosildi. Ushbu poemani yaxshi bilganim uchun hayron qolib, nima uchun shunday bo’lganini anglashga urindim. Sababini qiynalmay topdim: nnternet yordam berdi. Bu she’riy doston rus tiliga bir necha shoir tomonidan tarjima qilinganini bilsam-da, dastlab o’zbek tarjimoni qaysi tarjimadan foydalanganini aniqlamoqchi bo’ldim. Gugl qidiruv dasturi yordamida poemaning G’ulom Mirzo tarjimasiga asos bo’lgan ruscha nusxasini izlab topdim. Ruscha nusxa Kosichenko Br taxallusli havaskor tarjimonga tegishli ekan. G’ulom Mirzo nima uchun Borxesning ishonchli tarjimoni sifatida tanilgan Boris Dubinning tarjimasidan yoxud har ikki tarjimadan unumli foydalanmaganiga hayron bo’ldim.

Dostonning chala holda tarjima qilinishining sababi nima? Buning yagona sababi bor: tarjima ob’ektini to’liq o’rganmaslik va yuqorida yozganimdek, palapartishlik. Kosichenko Br tarjimasi internet saytlarining birida fotosurat (jpg) formatida ikki sahifaga joylashtirilgan. G’ulom Mirzo qidirib, Borxes poemasining ikkinchi sahifasiga duch kelgan va «Borxesning «Amir Temuri» shu ekan-da, deb , ortiqcha qidirib o’tirmay, tarjimaga kirishgan. Ya’ni hafsalasizlik, e’tiborsizlik qilgan, oqibatda esa uyatli xatoga yo’l qo’ygan. Pastdagi suratlarga e’tibor bering. Ularni ko’zdan kechirib men nazarda tutgan xatolik sababini anglab olasiz (Suratlarni bosib kattalashtirishingiz mumkin).Shuningdek, pastdagi ilovada Borxes dostonining ispan tilidagi asliyati, rus tilidagi Boris Dubinn va Kosichenko Br. tarjimalari ko’zdan kechirishingiz mumkin.

097 090

Menimcha, bunday mas’uliyatli asarni tarjima qilishni boshlashdan avval, she’riy dostonning asliyatini topish, keyin uni Gugl tarjima dasturi asosida, hech bo’lmaganda o’zing xabardor bo’lgan biror bir til, masalan, rus, ozarbayjon yoki turk tiliga o’girish orqali matn mazmunini anglash lozim edi. Agar shunday qilinganda G’ulom Mirzo o’ziga duch kelgan matn aslida parcha ekanini bilib olardi.

Nima bo’lgandayam, chala ishlarini karnay-surnay sadolari ostida taqdim etgan ikki taniqli shaxs tomonidan yo’l qo’yilgan bunday e’tiborsizlik afsuslanarli hol va keyingi paytda adabiy nashrlarimizda tinimsiz ravishda namoyon bo’layotgan pala-partishlikning yorqin misolidir. Yana bir misolni aytib o’tmasam bo’lmaydi. Bir yarim yil avval gazetada «Kuz mulkiga aylanmish janub…» sarlavhasi ostida Xitoy mumtoz she’riyatidan namunalar e’lon qilingan edi. Ammo, afsuski, bu turkum gazeta tomonidan «Koreys mumtoz she’riyatidan» deb taqdim etildi va mening (qo’ng’iroq qilib) bu xatoga diqqatni qaratishimga qaramay, hozirgacha gazeta veb-sahifasidagi xato o’zgartirilmadi. Gazeta tahririyatining palapartish ish tutishi kulguli holatlarga olib kelmoqda. Bu haqda «Noto’g’ri tarjima qilingan bitta so’z butun asar mohiyatini yo’qqa chiqarishi haqida» nomli maqolamda yozgan edim. Afsuski, o’ta savodsizlik namunasi bo’lmish Sergey Yesenin hikoyasining tarjimasi ham shu paytgacha gazeta veb-sahifasidan olib qo’yilmagan.

Bu holatlarning barchasi ko’p mingli muxlislar orttirib borayotgan «Kitob dunyosi»ning sha’niga aslo to’g’ri kelmaydi. Qolaversa, men bu mulohazalarni boshqa adabiy gazetalar bilan solishtirganda o’quvchi e’tiborini qozonib borayotgan gazetaga bo’lgan hurmatim tufayli yozdim.

076

Jorge Luis Borges
Tamerlan
094

Mi reino es de este mundo: Carceleros
Y cárceles y espadas ejecutan
La orden que no repito. Mi palabra
Más ínfima es de hierro. Hasta el secreto
Corazón de las gentes que no oyeron
Nunca mi nombre en su confín lejano
Es un instrumento dócil a mi arbitrio.
Yo, que fui un rabadán de la llanura,
He izado mis banderas en Persépolis
Y he abrevado la sed de mis caballos
En las aguas del Ganges y del Oxus.
Cuando nací, cayó del firmamento
Una espada con signos talismánicos;
Yo soy, yo seré siempre aquella espada.
He derrotado al griego y al egipcio,
He devastado las infatigables
Leguas de Rusia con mis duros tártaros,
He elevado pirámides de cráneos,
He uncido a mi carroza cuatro reyes
Que no quisieron acatar mi cetro,
He arrojado a las llamas en Alepo
El Alcorán, El Libro de los Libros,
Anterior a los días y a las noches.
Yo, el rojo Tamerlán, tuve en mi abrazo
A la blanca Zenócrate de Egipto,
Casta como la nieve de las cumbres.
Recuerdo las pesadas caravanas
Y las nubes de polvo del desierto,
Pero también una ciudad de humo
Y mecheros de gas en las tabernas.
Sé todo y puedo todo. Un ominoso
Libro no escrito aún me ha revelado
Que moriré como los otros mueren
Y que, desde la pálida agonía,
Ordenaré que mis arqueros lancen
Flechas de hierro comotra el cielo adverso
Y embanderen de negro el firmamento
Para que no haya un hombre sólo que no sepa
Que los dioses han muerto. Soy los dioses.
Que otros acudan a la astrología
Judiciaria, al compás y al astrolabio,
Para saber qué son. Yo soy los astros.
En las albas inciertas me pregunto
Por qué no salgo nunca de esta cámara,
Por qué no condesciendo al homenaje
Del clamoroso oriente. Sueño a veces
Con esclavos, con intrusos, que mancillan
A Tamerlán con temeraria mano
Y le dicen que duerma y que no deje
De tomar cada noche las pastillas
Mágicas de la paz y del silencio.
Busco la cimitarra y no la encuentro.
Busco mi cara en el espejo; es otra.
Por eso lo rompí y me castigaron.
¿Por qué no asisto a las ejecuciones,
Por qué no veo el hacha y la cabeza?
Esas cosas me inquietan, pero nada
Puede ocurrir si Tamerlán se opone
Y Él, acaso, las quiere y no lo sabe.
Y yo soy Tamerlán. Rijo el poniente
Y el Oriente de oro, y sin embargo…

Хорхе Луис Борхес
Тамерлан (1336 -1405)

От мира этого моя держава:
Тюремщики, застенки и клинки —
Непревзойденный строй. Любое слово
Мое как сталь. Незримые сердца
Бесчисленных народов, не слыхавших
В своих далеких землях обо мне, —
Мое неотвратимое орудье.
Я, пастухом бродивший по степям,
Крепил мой стяг над персепольским валом
И подводил напиться скакунов
К теченью то ли Окса, то ли Ганги.
В час моего рожденья с высоты
Упал клинок с пророческой насечкой;
Я был и вечно буду тем клинком.
Я не щадил ни египтян, ни греков,
Губил неутомимые пространства
Руси набегами моих татар,
Я громоздил из черепов курганы,
Я впряг в свою повозку четырех
Царей, не павших в прах передо мною.
Я бросил в пламя посреди Алеппо
Божественный Коран, ту Книгу Книг,
Предвестье всех ночей и дней на свете.
Я, рыжий Тамерлан, сжимал своими
Руками молодую Зенократу,
Безгрешную как горные снега.
Я помню медленные караваны
И тучи пыли над грядой песков,
Но помню закопченные столицы
И прядки газа в темных кабаках.
Я знаю все и все могу. В чудесной,
Еще грядущей книге мне давно
Открыто, что умру, как все другие,
Но и в бескровных корчах повелю
Своим стрелкам во вражеское небо
Пустить лавину закаленных стрел
И небосклон завесить черным платом
Чтоб знал любой живущий на земле:
И боги смертны. Я — все боги мира.
Пускай другие ищут гороскоп,
Буссоль и астролябию в надежде
Найти себя. Я сам все звезды неба.
С зарей я удивляюсь, почему
Не покидаю этого застенка,
Не снисхожу к призывам и мольбам
Гремучего Востока. В снах я вижу
Рабов и чужаков: они Тимура
Касаются бестрепетной рукой
И уговаривают спать и на ночь
Отведать заколдованных лепешек
Успокоения и тишины.
Ищу клинок, но рядом нет его.
Ищу лицо, но в зеркале — чужое.
Теперь оно в осколках, я привязан.
Но почему-то я не вижу плах
И шей под вскинутыми топорами.
Все это мучит, но какой же прок
Мне, Тамерлану, им сопротивляться?
И Он, должно быть, вынужден терпеть.
Я — Тамерлан, царящий над закатом
И золотым восходом, но, однако…

Перевод Борис Дубин

Хорхе Луис Борхес
Тамерлан (1336 -1405)

Мой скиптр не свьше дан: мой мир — оковы,
Закон — мой меч, палач — судеб вершитель,
Железо — слово, жезл не движет дважды,
Приказ — движенье брови, веко — вето.
Моей всевьшней волей волны страха
Сердца сжимают у границ державы,
Мой суд — беспрекословен, Имя — свято.
Погоншик табунов в степи голодной —
Я свой тотем вознёс над Персеполем,
Мой конь копыта мыл в священном Ганге,
И кобылицы пили сладкий Оксус.
В миг моего рожденья луч небесный
Меч выковал с моим клеймом свяшенным;
Меч — мой близнец, брат кровный и молочный.
Держал я в страхе греков и египтян,
Узду набросил на бескрайние просторы
Русь княжичей попрал, их гнёт татарский.

Из черепов воздвижил пирамиды,
Царей спесивых впряг в свою квадригу,
Кто перст не целовал мой — бич ласкает;
Имамам в назиданье сжёг Алеппо,
И с ним Коран, в той Книге Книг Пророка
Не учтены Тимура дни и ночи.
Я, рыжий Тамерлан, сжимал в объятьях
Египетскую серну Зенократу,
Невинную, как снег памирских пиков.
Я помню поступь вьючных караванов
И вьюгу пыльных бурь в пустьне смерти,
Багдада пепел, чёрный дым Дамаска,
И чад горелки в прокопчённой юрте.
Всё знаю, всё в моих руках. Пусть маги
Мне гибель предрекут, как прочим смертным,
Их свитки лживы, я с последним вздохом
Отдам у мавзолея повеленье
Всей рати — разом выгнуть в небо луки
И в миг кончины скрыть затменьем солнце
Над эмиратом -тучей стрел калёных,
Пусть каждый знает: свет иссяк на свете,
Богов нет в мире, бог богов — вознёсся.

Прозреть судьбу пьтались астрологи
С компасом, астролябией, квадрантом —
В орбитах звёзд — всё чушь. Я сам созвездье.
Но почему встречаю я рассветы
В стенах обсерватории, как узник,
И отчего наскучила мне роскошь,
Присушая восгочному владыке?
Мне мнятся ханы, евнухи, декхане,
Длань Тамерлана осквернив касаньем,
Без трепета с ним делят пишу, ложе,
Дают ночлег и опий, обешая
Волшебный сад покоя и безмолвья.
Ищу мой Зульфикар — хватаю воздух,
Ищу лик в зеркалах — чужие тени,
Рублю с плеча — в осколках чьи-то лица.
Пора развлечься мне на лобном месте.
Где голова, топор, и где возмездье?
Сомненье гложет: разве что-то может
Случиться против воли Тамерлана?
Всевидяший — и Он не всё провидел…
Я Тамерлан. Затмить желаю Запад,
Едва блеснёт Восток, повелева…

Перевод Косиченко Бр

045

(Tashriflar: umumiy 1 138, bugungi 1)

3 izoh

  1. Ўзбек адабиётида танқидчилик йўқ бўлиб бормоқда ёки йўқолиб кетти деган гапларни кўпинча эшатамиз. Лекин менда, ушбу мақолани кўриб ҳали бор экан деган фикр туғилди.

    Сайтдан: Почтангизга хат юбордим.

  2. Жуда холис, жуда ўринли. Умум манфаати, маънавият манфаати йўлида беғараз,куюнчаклик билан ёзилган.

  3. Xurshid aka, keyingi paytlarda hozirjavoblik bilan bitilgan maqolalaringizga ko’proq qiziqib qoldim. Borxes tarjimasi haqidagi maqolangiz ham juda yaxshi. O’rinli va asosli. Yangi ilhomlar tilab qolaman.

Izoh qoldiring