Bugun yutubdagi kanalimizda: Ulug’bek xazinasi. Odil Yoqubovning tarixiy romani asosida uch qismli radiospektakl

092Атоқли ўзбек адиби Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романи асосида тайёрланган радиоспектакль. Биринчи қисм. 1994 йили магнит тасмасига туширилган радиоспектакль режиссёрлари: Ғойипназар Искандаров. Собиржон Содиқов. Радиоасардаги ролларни Тошкент шаҳар театрлари артистлари ижро этган. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman, film, serial, spektakl

Ashampoo_Snap_2018.04.09_15h55m15s_002_.png10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.

Ёзғучидан: Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Odam haqida hikoyalar & Adib hikoyalari asosida radioasarlar & Og’ir tosh ko’chsa. Hikoyalar va qissa

087

Тоғлар оқарди, адирлар ёришди, уфқ қизарди. Кундалик юмуш бошланди. Амирқул ака кўзлари қизарган ҳолда чайлага суяниб ўтирар, у ҳолсиз эди. Ўчоққа ўт қўймоқчи бўлди, ҳафсаласи келмади. Бир-бир босиб, адир тепасига кўтарила бошлади ва бирдан йиғлагиси келди. Лабларини қаттиқ тишлаб, тепага чиқиб борди. Қаршисида буғдойпоя ястанган, ер ҳайдалмаган эди. Сариқ тиканлар, кўп зарғалдокдар сайрар. Бу шундай сўник, лоқайд ва ғариб манзара эди. Қоровул пастроққа тушиб, кесакка ўтирди. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Bahor she’rlari & Ikki kitob & Ikromjon Boʻronov. Sen bahorni sog’inmadingmi?

Ashampoo_Snap_2016.06.01_00h30m19s_004_.png   21 март — Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири  Абдулла Ориповнинг таваллуд кунлари арафасида, устозимиз  ўз умрининг  сўнгги баҳорида ёзган шеърларидан бир дастасини яна қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Daryolarday mavjlanib kechadi umrim & Munojoti Mansur. Dostondan parcha & Saylanma

0_1bbee1_57646399_orig.pngАрдоқли  шоир Тилак Жўра  таваллудининг 75 йиллиги олдидан
 

     Шоирнинг шоирга, шогирднинг устозга, тенгдош қалам соҳибининг тенгдошларига кўлкасиз ва тиниқ самимиятини Тилак Жўрада кўрганман. Талант нафасини ҳам, адабиётга олиб кирган янгилигини ҳам у тўғри мушоҳада этарди.  (Иброҳим Ҳаққулнинг «Тутдек тўкилган юрак» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада).. Davomini o'qish

Zulfiya. She’rlar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar

zulfiya1 март — Утоз шоира Зулфия таваллуд топган кун

 “Яшириб ўтирмайман… — деб ёзади Зулфия, — Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим” (Наим Каримовнинг «Зулфия опа ҳақида» мақоласидан). Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Adabiyot haqida & She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

07 20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 74 йиллиги

  Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар. Davomini o'qish

Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png    14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги

   Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiy armoni & Samarqand xayoli & Alisher Navoiy haqida qiziqarli faktlar

Ashampoo_Snap_2016.08.23_16h17m53s_010_.png    У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди.  Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади.  Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан ғофил, мусулмонлар додидан отил қилмади. Дўстлар фикридан ва душманлар макридан бепарво бўлмади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da

Ashampoo_Snap_2018.02.01_17h23m57s_001_.png  Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади

Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XIX. Bu qalamga ofarinlar yog’ilsin (Yakun) & Alisher Navoiy. Badiiy film (1947)

003_.png    Абдураҳмон Жомий таърифи билан айтганда, Алишер Навоий «асл табиати ва қобилияти туфайлидан бахтга элтувчи ҳукмлар ўқларини сўз сифати нишонига қаратганда ва жавоҳирлар садафи бузрукворлар исми сирларидан сўзлаганда ўз вақтини назм бадиалари ёки насрий ихтиролардан тамоман фориғ ва холи тополмаган» шоир эди. Davomini o'qish