To’lqin Alimardonov. Amir Temurning Ovroosiyo geosiyosati yoki uning tarixiy saboqlari & Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (Samarqand. Registon. 1996)

047 XIV асрда яшаб ўтган Амир Темур ва Йилдирим Боязид мусулмон турк оламининг икки буюк саркардаси ва давлат арбоби сифатида ўзининг улкан зафарли солномалари билан дунё тамаддунининг қиёфасини ўзгартиришга эришган улуғ сиймолар қаторига киради. Улар ўз даврида Евроосиё геоҳудудий маконида жаҳон сиёсий ва маданий марказини вужудга келтирган ҳамда унинг тартиботини ўрнатган туркий империялар қудратини намоён қилади. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq rassomi Javlon Umarbekov tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi. 17.06.2022 & Xurshid Do’stmuhammad. Nurlar, soyalar jozibasi

03317 июнь — Ўзбекистон халқ рассоми  Жавлон Умарбеков таваллуд топган кун

    Рассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим. Davomini o'qish

Usmon Azim va Xurshid Davron Qo’qonda. 5.04.2017

034    Бундан беш йил аввал: 2017 йил 5 апрел куни Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон ва адабиётшунос олим Олимжон Давлатов билан ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Davomini o'qish

Hayot yo’li, Alisher Navoiy, tasavvuf haqida atoqli olim Najmiddin Komilov bilan suhbatlar. Video

09САҲИФА УСТОЗ ВА МУАЛЛИМ НАЖМИДДИН  КОМИЛОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНАДИ

Нажмиддин Комилов, энг аввало, исми, руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди. Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish

Ustoz Erkin Vohidov xotirasiga bag’ishlov

0_165cc9_867cfc9a_orig.png 30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни

  Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan) & Shoir haqida ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.04.27_18h12m34s_001_.png30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Shoir Tilak Jo’ra tavallud topgan kunning 75 yilligiga bag’ishlan «Bugun» radiodasturi. 26. 05. 2022

067Ардоқли шоир, адабиётшунос  ва  таржимон Тилак Жўра таваллуд топган куннинг 75 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» дастури. Дастурда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок этган. 26.05.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish

Xo’jand safaridan lavhalar & Ustoz Jo’rabek Nabiyev xirgoyisi & Xo’jand ushshog’i

03213–14 май кунлари камина, Нурали Қобул, Рўзибой Қўлдошев, Исмат Худоёр билан бирга Хўжанд сафарида бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдик. САфаримизни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёритиб борган Davomini o'qish

Sofokl. «Dunyo adabiyoti» turkumidan & Sofokl. Shoh Edip. Filmspektakl

045Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov. Tarona va ikki qo’shiq

38  5 май — Атоқли бастакор Мутал Бурҳонов таваллуд топган кун  

Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson & Botir Zokirov. Fors taronalari & Botir Zokirov tavalludining 85 yilligiga bag’ishlan ‘Bugun’ radiodasturi (26.04.2021)

08

     Эртага — 26 апрель куни бетакрор санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган кун 

Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.

Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Afandi o’lmaydigan bo’ldi & Hasan kayfiy. Hikoyani muallifning o’zi o’gigan

center;»>Ashampoo_Snap_2017.05.06_16h03m56s_001_.png Атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг яқинлашаётган таваллуд топган куни муносабати билан тайёрланган саҳифада «Афанди ўлмайдиган бўлди» ҳикоясини ўқишингиз ва «Ҳасан Кайфий» ҳикояларини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish