10 январь — Устоз Ойбек таваллудига 118 йил тўлади
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Davomini o'qish
Audio va video materiallar
10 январь — Устоз Ойбек таваллудига 118 йил тўладиОйбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Davomini o'qish
Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish
Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади. Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish
23 декабр — Устоз Асқад Мухтор туғилган кунАсқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish
23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН «Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим, кейин ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish
23 декабрь – Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир, борди-ю, адиб унда бирор муаммо кўтарган бўлса ҳам, бу – амалда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммодир. Агар муаллиф амалда ҳал қилинадиган вазифа қўйса, асосан, очерк ёки мақола бўлади. Ёзувчи эса ташвиқотчи эмас, шоир бўлиши керак. Davomini o'qish
Мазкур йилнинг 13-16 октябр кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида 1992 йилдан эътиборан 15 марта ўтказилаётган Туркча Шеър байрамининг 30 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Сизга тақдим этилаётган саҳифада анжуман очилишида Туркия Ёзарлар бирлигининг фахрий бошқони доктор Меҳмет Доған ва Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сўзи акс этган видеолар билан танишасиз. Davomini o'qish
center;»>
Унинг китобларини ўқий туриб, бир фикрга келасиз: У майда ҳиссиётлар куйчиси эмас, у катта туйғулар шоири! (Эшқобил Шукурнинг «Шеърда устоз виждондир фақат» мақоласидан) Davomini o'qish
12 декабр — Ардоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун…ниҳоят шуни очиқ тан олиш керак: бирон киши томонидан қилинган ёвузлик шу кишининг жисмонан йўқолиши билан, ҳаёти сўниши билан тугамайди, балки генетик ўрмонда азалий уруғ шаклида сақланиб қолиб, эҳтимол бўлмиш икс соатни кутади ва белгиланган вақтда портлайдиган минага ўхшаб ўзини намоён қилади. Davomini o'qish
12 декабрь — буюк адиб, Турк дунёсининг фахри Чингиз Айтматов туғилган кунЧингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган ушбу ривоят-қисса асар нашр этилиши билан довруқ қозонган, романнинг ўзидан кўра кўпроқ таҳлил этилган эди. Жаҳон адабиётида, айниқса, собиқ шўро империяси ичидаги миллий адабиётларда, энг аввало, шеъриятда Манқурт мавзуси билан боғлиқ йўналиш пайдо бўлган эди. Davomini o'qish
Менимча китобхон ўзи ўқиган асарни бойитмоғи керак. Йўқ, матнни қориштириш ва ундан адабий бўтқа ясаши эмас, бойитиши керак, деяпман. Фикри ожизимча Шекспирнинг “Макбет” идан тортиб “ Қирол Лир” игача бўлган ҳеч бир асарни янгилаб бўлмайди, бироқ Колриж, Бредли ва Гётедан кейин яшаганларнинг битиклари бугунги кунда янги руҳга муҳтож. Davomini o'qish
Ўз шаҳримда турган вактимда унинг атрофидаги сайилгоҳ жойларнинг бирисига ўртоқларим билан саёҳат килишга муваффақ бўлдим. Биз ўша ерни айланиб юрган вақтимизда кўзимизга бир нуроний, ёши ҳам анчага бориб қартайиб қолган, лекин ўзи ҳали барваста, тетик суяклари ҳам сусаймаган, ҳеч бир аъзоси бўшашмаган ва хуллас соч оқаришдан бошқа ҳеч қарилик нишонаси бўлмаган бир чол кўринди. Davomini o'qish