Kecha — 26 aprel kuni atoqli o’zbek olimi Najmiddin Komilov vafot etdi.

domla

    Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Shekspir mash’ali

051

   Вильям Шекспир ҳам “черик чекмай” дунёни забт этган адабиёт қироли эди. Жаҳонда қанча халқ ва элат яшаса, Шекспир айтарли ҳаммасининг меҳр-муҳаббатини қозонган. Дунёдаги бирор-бир миллий тил бўлмаса керакки, Шекспир қаҳрамонлари унда гапирмаган бўлса. Қирол Лир ё Ҳамлет, Отелло ёки Клеопатрасиз қайси юрт театр саҳналарини тасаввур этиш мумкин? Шекспир даҳоси – бу энг олий маданият тарозуси демак. Ўзининг бетакрор гўзаллик оламида дунё санъати, маданияти ва маънавиятини бирлаштириб – марказлаштиришга эришганлардан бири ҳам буюк Шекспир эди. Davomini o'qish

No’mon Rahimjonov. Iymon asiri

bpy
Ўзбек шоирлари томонидан унга бағишланган шеърларнинг ўзи бир китоб бўлади… Рауф Парфи Ўзтурк ўзбек адабиётида мутлақо ўзига хос мактаб аратган шоир. Ўзбек-туркларининг юксак миллий руҳиятини ўз шеърияти орқали таниш ва танитиш учун олис йўлга чиққан, толмай кетаётган йўл аҳлидандир. Замондошлар букун уни Туронзаминнинг, Турк Дунёсининг, Улуғ Туркистоннинг порлоқ шоири, деб тан олмоқдалар. Davomini o'qish

Nurilloh. «Poyezd»ni o’qib

nurulloh

Нуриллоҳ
(Нурилла Нарзуллаев)

«ПОЕЗД»НИ ЎҚИБ

“Поезд”ни ўқиб, авахтада ўтирган икки инсон ҳақидаги ибратли воқеа эсимга тушди. Икки маҳбусдан бири авахтанинг кичкинагина туйнугидан нуқул атрофдаги чиркинликка, ифлос манзараларга қарайди. Иккинчиси эса, дарахтларни, гулларни, мовий осмон ва юлдузларни кузатади. Биринчи маҳбусни кимга ўхшатишни билмайсан, лекин аниқки, иккинчи маҳбус ҳақиқий санъаткордир.
. Davomini o'qish

Метафорические образы в поэзии Хуршида Даврона & Стихи Хуршида Даврона в русских переводах

xurshid-davron      В статье проанализированы метафорические образы и их место в художественном тексте на примере стихотворений известного узбекского поэта Хуршида Даврона (Поэт родился в древнем городе Самарканде (20.01.52). Автор 15 книг поэзии и прозы.Народный поэт Узбекистана.
Davomini o'qish

Zumrad va Qimmat. O’zbek xalq ertagi asosida yangi multfilm

ЗУМРАД ВА ҚИММАТ

Сценарий муаллифи — Кавсар Турдиева
Постановкачи режиссёр – Мавзур Маҳмудов
Постановкачи рассом – Мавзур Маҳмудов
“Ўзбекфильм” киностудияси — 2011 йил
Ҳажми – 1 қисм (12 дақиқа)

Машҳур ўзбек халқ эртагига асосланган ушбу фильмда Зумрад ва Қиммат образлари янги талқинда намоён бўлади. Фильмни мусиқали эртак жанрида яратилган.

Katarina Mommser. Gyote va Islom

islom
Гётенинг Исломга ва унинг асосчиси Муҳаммадга муносабатининг шунчалик эътибор тортар қирралари борки, уларни алоҳида, атрофлича тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Гётенинг Исломга нисбатан ғайриоддий ички бир кучли талпиниш билан муносабатда бўлганлиги насороликдан ташқари бирор бир бошқа динга нисбатан сезилмайди. 23 ёшидаёқ навқирон шоир Муҳаммад пайғамбарга атаб ажойиб қасида битди, 70 ёшида эса буюк шоир жамоатчилик олдида тан олиб ёздики, унда «Қуръон тўлалигича пайғамбарга тушириб тугатилган муқаддас кечани бори эҳтиром ила байрам қилиб нишонлаш нияти бор». Гёте умрининг бу икки нуқтаси орасида узоқ ҳаёт йўли мавжуд ва бу вақт давомида шоир Исломга нисбатан ўз эҳтиромини турли тарзда изҳор этиб борди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Hikoyalar.

021
Иван Бунин — Нобел мукофоти лауреати (1933) бўлган биринчи рус  ёзувчиси. Петербург Фанлар Академияси фахрий академиги (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поезияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар хонадонининг қашшоқлашуви («Антонов олмалари», 1900), қишлоқнинг оғир қисмати («Қишлоқ», 1910; «Қақраган водий», 1911), турмуш маънавий асосларини унутишга маҳкумлик фожиаси («Сан-францисколик жаноб», 1915) яққол тасвирланган. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Gitara. Hikoya

04

    Раҳмоннинг ичига кириб борган эканмиз, унда бошқа Раҳмон – марҳум шоир Шавкат Раҳмоннинг Хуан Рамон Хименесу  Гарсиа Лоркаю, Рафаел Алберти шеъриятидан таржималарига ихлосмандлик борлигини ҳам айтмасак бўлмас. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. Qalb qadrdoni

shavkat
    Шоирнинг “Сайланма”сини бир бошдан варақларкансиз, дарадаги шаффоф булоқ бўйида гўзал табиат манзараларидан завқланиб юрган сайёҳнинг қандай қилиб хатарнок, илонизи сўқмоқлар орқали тоғ чўққисидаги даҳшатли вулқонлар қошигача чиқиб борганини кўрасиз. У бу йўлчилик мобайнида сокин кузатувчидан ёвқур жангчига айланиб боради. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Federiko Garsia Lorka.

lorka    Лорка шеърияти аср бошида адабиётда, тасвирий санъатда, мусиқада юзага келган. Ўз олдиларига санъатни янги босқичга кўтариш, унга янги шакл, янги мазмун бахш этишдек мақсадни қўйган Пабло Пикассо, Поль Элюар, Андре Бретон, Гийом Аполлинер ва бошқа ижодкорларнинг асарлари билан бир сафда туради. Нафақат асарлари, бу одамларнинг тадқирлари, маслаклари, ҳаёт тарзлари ҳам ўхшаш. Davomini o'qish