
Рафиқам уйдан кетиб қолди. У: «Оғайнингизнинг оқланишида ёрдам беришингиз мумкин эди. Нима учун судга бормадингиз?» – деб сўради. Унга бундай ниятим умуман бўлмаганлигини айтмоқчи бўлдим. Бироқ бунинг ўрнига у тушуниши мумкин бўлган ягона ҳолатни рўкач қилгим келди: «Ўша пайтда фалон асаримни ёзаётгандим, судга боришни унутибман. Ўзинг биласан-ку, ёзаётганимда ҳамма нарсани унутаман», – деб қўяқолдим. Davomini o'qish










