
Бу орада кун ёйилиб, оламни ўз оғушига ола боради. Бир маҳал ичимга ўрмалаб кирган чанқоқни ҳис қиламан. Тадбирга бош ураман: йўлнинг икки бетига кўз югуртириб чашмами-булоқми қидираман. Лекин савил ҳадеганда топила қолмайди. “Йўл юраман, йўл юрсам ҳам мўл юраман” – ҳар ҳолда менга шундай туюлади. Ҳаммасига боис чанқоғимдир, эҳтимол. Аслида, унчалик кўп йўл юрмагандирман. Э-э, нима бўлсаям майли. Ҳозир бунинг муҳокамаси эмас, сув муҳим, уни топишга қаратилган ўй муҳим. Қани энди бу қақраган чўл аро бир зилол сувли қудуққа дуч келсаму ундан қониб-қониб ичиб ташналигимни қондирсам. Ақалли бир пиёла сув бўлсаям розийдим. Бир пиёла сув… Davomini o'qish










