
Кеча кечқурун қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу янги сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумидагиларда) акс этган мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish











