«Ҳурматли» муҳаррир! Сизнинг сайтингизда Мирзабек Жапақовнинг кирилл имлосини ҳимоя қилиб ёзган «Онамиз лотиндан тарқаганми?» сарлавҳали мақоласи чоп этилибди. Биз муаллифнинг ушбу муаммо бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ошкор қилишига, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишига заррача эътироз билдирмаймиз. Аммо, мақола сарлавҳасида намоён бўлган бетамизлик ва матн ичида жунбушона ёзилган «Хўш, энамиз лотиндан тарқаганмиди-ки, бу алифбо миллатимиз учун шунчалик зарур бўлса!? Бешигимизни лотинлар тебратганмиди-ки, уларнинг алифбосига ўтишимиз шарт бўлса!?» каби иддаоларини тушунишни, бундай лўттибозлик сабабларини билмоқчимиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Ona tili va Milliy alifbo
Ona tili, Milliy alifbo,Lotin-kirill muammolari
«Lotinmi, kirill?» bahsiga oid ikki maqola
Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Айни вақтда ўзбекистонликлар шу мавзуни кенг муҳокама қилмоқда. Жамиятимиз ривожланиши учун жуда муҳим саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган икки мақолани тақдим этамиз. Davomini o'qish
Boshqalar lotincha imloga qanday o‘tishdi? Mukammallik sari islohotlar
Маълумки собиқ иттифоқдош республикалардаги туркий тилли давлатлардан Озарбойжон ва Туркманистон давлатлари ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида лотин алифбосига ўтишини эълон қилиб, янги алифбога ўтишни тўлиқ якунлаб, айни кунларда янги имлодан бемалол фойдаланишмоқда. Davomini o'qish
Lotin yoki kirill – qay biri ma’qul? Bahs
1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Она тилимиз билан боғлиқ айрим муаммолар, хусусан. олдиндаги саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган ма қолаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Shuhrat Rizayev, lotin alifbosi va 17 million o‘zbeklar
Шу йилнинг 10 август куни «Китоб дунёси» маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газетасида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг «Президентимизга мактуб» сарлавҳаси остида Президентга мурожаати эълон қилинди. Буни «мактуб» деб аташ тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ижтимоий тармоқларда алоҳида баҳс юзага келди.
Қўшимча: Мазкур мақола ва менинг айрим мулоҳазаларимга ўз муносабатини билдирган Шуҳрат Маткарим фикрлари билан саҳифа остида берилган изоҳлар қисмида танишинг. Davomini o'qish
