
Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир. Davomini o'qish







Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим.

