Бепоён саҳро. Сариқтус калтакесак қумдан бошини чиқариб турди-да, яна қаёққадир ғойиб бўлди. Қумтепа устида харсангтош қорайиб кўринади. Қум барханлари тошнинг ярмига қадар кўмиб борган. Пастроқда қурий бошлаган қудуқ. Унинг ёнида ярми қуриб битган олма дарахти. Ҳали яшиллигини сақлаб турган шохларида қуруқшаган бир неча олма. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Azim Suyun. Yangi va eski daftarlardan & Qozoqboy Yo‘ldoshev. Ko’ngilga yaqin she’riyat
Саҳифа шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллигига бағишланади
Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим Суюннинг муҳаббат лирикаси ҳам ўзгаларнинг битикларидан бу муқаддас туйғуга том ўзбекча ёндашилгани билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Abdusattor Jumanazar. Yo’qolgan vaqt.
Осмон тунд. Тобора совуқлашиб бораётган салқин этни жунжиктиради. Товушингни ёмғир томчилари юз бўлакка майдалаб юборади. Уларни ўзингдан бўлак кимса эшитмайди. Сўзлар атрофдаги «шитир-шитир»лар билан қоришиб кетади… Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Ovchining so‘nggi ovi
Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Davomini o'qish
Ali Qushchi — o‘z davrining Batlimusi & I.Abdullayev, H.Hikmatullayev. Samarqandlik olimlar
“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Abdulla Oripov siymosi
Мангу ҳаёт унинг йўқлигини билдирмайди: тириклар барча давраларда, Ўзбекистоннинг ҳар қарич тупроғида, қаерда майсалар унган бўлса, қаерда ҳатто тошлар, саҳролар, сарбаланд тоғлар, дарёлару жилғалар ҳаёт номини айтиб гуллаётган бўлса, ўша ерларда Абдулла Орипов эсланади, шеърлари айтилади, умри жовидони нақллари сўйланади, қалблардан унинг жарангос сўзлари тошади. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Buxoro, Buxoro, Buxoro…
Ўша пайтларда энг кўп эшитган сўзим Бухоро эди. Бухоро, Бухоро, Бухоро… Хаёлимда бу жой осмонларда, оппоқ булутлар орасидаги ялтироқ тошлардан қурилган сарой, дунёдаги барча эртакларнинг тугайдиган манзили эди… Davomini o'qish
Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & «Latoif-uz-zaroif»dan
Мустабид шўролар даврида баъзи тарихий шахслар, ёзувчи ва шоирлар “илғор рус маданиятининг етук тарғиботчиси”, рус муcтамлакачиларини олқишлаб кутиб олган “қаҳрамон” сифатида талқин этилди. Жумладан, генерал Кауфман томонидан Хива хонлигининг босиб олиниши фожеалари пайтида мустамлакачиларга хайрихоҳ бўлган Матниёз — Муҳаммад Ниёз девонбеги қиёфаcини Паҳлавон Ниёз Муҳаммад Комил Хоразмий шахсига алмаштириб, бузиб ёзилди, чалкаштирилди Анбара Отамуродова, Оллоназар Абдураҳимовнинг «Комил Хоразмий Матниёз девонбеги эмас» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish
Akbar Ergashev. Hikoyalar
Тушдан кейин таҳририятда зерикиб ўтиргандим, хонамга ўрта ёшлардаги, юзи офтобда куйган, оёқ кийими қийшайган ғўлабирдай бир одам кириб келди. Бу ерга одатда ҳеч ким шунчаки эмас, бирор дард, ташвиш билан келгани учун мен вақт ўтказишга юмуш топилганидан хурсанд бўлдим… Davomini o'qish
Turg’un Po’lat. Ichkuyov. Qissa & 4-qismli telefilm
Ёзувчи Турғун Пўлат (1928-1974) «Ичкуёв» (1975) қиссаси билан 70-йиллар ўзбек насри тарихида қолди. Зеро, «Ичкуёв» 70-йиллар ўзбек насрида янги фикр, янги қараш, ҳаёт ҳақиқатини рўй-рост кўрсатиш нуқтаи назаридан муҳим асар эди. Шу туфайли ҳам бу асар тез орада кўп қисмли телефилм бўлиб, зангори экранга кўчди. 1979 йилда ана шу филм ижодкорлари қаторида адибга ҳам Республика Давлат мукофоти берилди. Davomini o'qish
Dilmurod Nazar. Uch hikoya: Olis ufq & Yirtqich & Sukunat manzili
Бундан аввалроқ ёзувчи Орзиқул Эргаш тавсияси билан сўхлик ёш ижодкор Дилмурод Назарнинг уч ҳикоясини тақдим этган эдик. Бугун унинг яна уч ҳикоясини сизга ҳавола этиш навбати етди. Davomini o'qish
Mirkarim Osim. Shiroq & Shiroq. Multfilm
Ранги мурдадек оқариб кетган Широқ тишини тишига қўйиб, ўзини бардам тутишга уринар, уруғдошларининг саволларига жавоб бермасди. Уни бир жойга ўтқазиб, куйдирилған намат билан қонини тўхтатдилар. Чолнинг саҳро шамоли ва чўл қуёшидан қорайган юзида ғазаб аломати йўқ эди. У ўзига келгач, ўрнидан турди-да, кунботиш томонга қараб кетди. Ҳанг-манг бўлган кишилар унинг орқасидан қараганларича қотиб қолдилар. Davomini o'qish
