
2016 йилнинг 23 апрел, яъни бугун Шекспир вафот этган кунга 400 йил тўлди
Шекспирни тадқиқотчилар бир овоздан «буюк қалбшунос» деб аташган. Дарҳақиқат, инсон қалбини тушунишда, қалбнинг инжа туйнукларида яширинган сир-саноатни ошкор этишда Шекспирга тенг келадиган адиб кам топилади. Даҳо асарларини ўқиб тушуниш, ҳазм қилиш осон эмас. Лекин ўқилгач улар бир умрлик ҳамроҳ, сирдош дўстга айланадилар. Даҳога сирдош бўлиш эса нечоғлик бахт. Davomini o'qish

Хуан Карлос Онетти – Лотин Америка адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб.




