Ҳинд халқининг донишманд фарзанди Рабиндранатҳ Тхакур бир шеърида ёзади:
Ҳар миллатнинг қўлида
Ёниб турар бир чироқ, Davomini o'qish
Saytimiz yangiliklari
Ҳинд халқининг донишманд фарзанди Рабиндранатҳ Тхакур бир шеърида ёзади:
Ҳар миллатнинг қўлида
Ёниб турар бир чироқ, Davomini o'qish
Таниқли адиб Неъмат Арслонни яқинлашаётган 75 ёши билан чин дилдан қутлаймиз!Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Davomini o'qish
30 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кунБаъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish
Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги олдиданМустамлака даврида, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирлар қатағонга учраганида зулмдан қочиб, хорижда жон сақлаган ватандошлар кейинчалик шоир сифатида Эркин Воҳидни эътироф этишган экан. Ҳақли эътироф. Зеро, етмишинчи йиллар бошидаги “Ўзбегим” қасидаси шоирнингина эмас, ўзбек шеъриятининг ютуғи эканини, миллатнинг ўзлигини баралла тарона қилганини, ўзбекона кўнгилни кўтарганини унутиб бўладими?! Davomini o'qish
Москвадаги Шарқ халқлари санъати музейи ўзининг энг қимматбаҳо тўпламларидан бири — «Бобурнома” миниатюралари кўргазмасини очган. Davomini o'qish
Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда) тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
15 май – Манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги Алибек Рустамов (1931-2013) таваллудининг 85 йиллигиЗамонамизнинг теран билимли ва зукко тилшунос олими, Алишер Навоий асарлари тилининг истеъдодли тадқиқотчиси академик Алибек Рустамов баракали умр кўрди, умрининг энг сўнгги дамларини ҳам зое кетказмади. Инсон бу дунёга омонат, бир кун келиб боқий дунёга сафар қилади, фақат яхши амаллари ва ёзган китоблари барҳаёт қолади. Шу маънода домланинг сўнгги — “Ҳазрати Навоийнинг маънавий ва суварий шароблари” (“Наврўз”, 2013) китоби унинг умрбоқийлигига дахлдордир. Davomini o'qish
Отам бу ҳикоясини бошлаган вақтда менинг вужудимни қўрқув ўраб олар эди-да, ичимдан: «Мени ҳам шундай жинларга йўлиқтирма», деб тангрига ёлбориб қўяр эдим… Davomini o'qish
Атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги олдиданШоир шеъриятидаги қаҳрамонлар — ғурурли, ўз қадрини биладиган, айни вақтда, ўзганинг ҳам қадрига етадиган шахслардир. Улар феъли кенг, танти, фалсафий мушоҳадаларга мойил, чапани ва жўмард кишилар суратида ёрқин бўёқлар, кучли шеърий тимсоллар воситасида жозибадор тасвирланган. Davomini o'qish
Шоир Икром Отамуродни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Davomini o'qish
3 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кунШеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдиданМен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish