
“Хайр!” дея кетдинг, қайрилмадинг ҳеч,
Аммо, юрагимдан айрилмадинг ҳеч,
Наҳотки, энди кеч, наҳот, энди кеч,
Келмадинг, келмадинг, жоним, келмадинг. Davomini o'qish
Xurshid Davron hayoti va ijodi

“Хайр!” дея кетдинг, қайрилмадинг ҳеч,
Аммо, юрагимдан айрилмадинг ҳеч,
Наҳотки, энди кеч, наҳот, энди кеч,
Келмадинг, келмадинг, жоним, келмадинг. Davomini o'qish
Афғонистонда нашр этиладиган ўзбек газетасида ўтган йил кузида шоира Зуҳра Қурбон Шаҳрисабзия (Зуҳра Очилова) ва мазкур йили Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари тақдим этилди. Davomini o'qish
Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. Davomini o'qish
20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг туғилган куниЧинакам ижодкор бир вақтнинг ўзида ўтмиш, ҳозир ва келажакка бирдай тааллуқли бўла олади. Шу боис замонни биз каби уч ўлчамли эмас, балки бир ўлчамли ҳодиса ўлароқ қабул қилади. Давр ва истеъдод орасидаги унчалар тушунарли бўлмаган бу руҳий алоқа адабиётга турфа бадиий оқимлару ўқувчиларга бошқалардан бутунлай фарқли ифода услубига эга ижодкорларни тақдим этади. Хуршид Давроннинг шиддатли, жўшқин, ички куч ва туйғуга бой асарлари шундай инжа универсал мулоқот туфайли майдонга чиққан. Davomini o'qish
Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида (31 август ва 1 сентябрь кунлари) Туркиянинг TRT AVAZ телеканалидаги «Kültür Sanat Avaz» дастури Хуршид Даврон ҳаёти ва ижодига бағишланди. 30 дақиқалик ўрсатувда Овроосиё Ёзарлар бирлиги бошқони Ёқуб Умарўғли Хуршид Даврон ижодининг тадқиқотчиси доктор Жансу Далибалта билан суҳбатлашди. Ёқуб Умарўғли кўрсатувда «Хуршид Даврон кутубхонаси» ҳақида гапираркан, уни телетомошабинларга тавсия этди. Davomini o'qish
Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish
Шоир Хуршид Даврон «Fergana.agency» журналисти Санжар Янишевга китобга муҳаббат уни қандай қилиб тарих қаърига тортиб кетгани, ўз илдизларини излаш қадимги мутафаккир сўфийлар ҳақида ёзишга туртки бергани; энг машҳур рус романининг ўзбекча талқини, Марказий Осиё ва Лотин Америкасининг яширин ришталари ҳақида гурунг берди. Davomini o'qish
Умримнинг йигирма йилидан зиёди Ўзбекистон телерадио компанияси каналларида ўтди. Шу сабабдан бу даргоҳда бўлаётган воқеаларга, аниқроғи телеканаллар фаолиятида кўзга ташланаётган айрим камчиликларга бепарво бўлолмайман. Бу гапларни ёзаяпману бошқа бир гап онгу шууримда айланади. Бир пайтлар бир донишманд кутилаётган ижтимоий ўзгаришлар ҳақида гапираётиб, лўнда қилиб айтган эди: » Ҳамма гапни айтадиган кунлар келади. Аммо, унутма, бўтам, ўшандаям, бу гапларни эшитадиган қулоқ топилмайди…» Davomini o'qish
Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллудининг 80 йиллигигаШеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам кўп бўлмади. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан тўхтамади. Унинг ҳар бир янги шеърини озарбайжонлик шеърият мухлисларигина эмас, бутун миллат олқиш ва улкан муҳаббат билан интизор кутарди. Инсон ўлими муқаррардир, аммо, асл шоир ҳаёти ўлим билмасдир, асл шоир ҳаёти унинг шеърларида, мухлислари юрагида давом этиши ҳам муқаррар ҳақиқатдир. Davomini o'qish
Кеча дўстим — адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Маъруфжон Йўлдошев қўнғироқ қилиб Туркиянинг Эге (Эгей) университети (Ege Üniversitesi)да олима Жансу Делибалта (Cansu Delibalta Gürbulak) менинг ижодим бўйича докторлик илмий ишини муваффақиятли ёқлагани хабарини етказди. Тез (дессертация) сўнгги йиллардаги энг яхши илмий ишлардан бири бўлгани алоҳида айтилибди. Davomini o'qish
Совет даврида бизни маълум маънода илмга яқинлаштирдилар, аммо ҳикматдан узоқ тутдилар. Ҳикмат йўқ экан на илм бор, на адабиёт бор. Ҳикмат уқмагач фаҳм ҳам заифлашади. Қадимда фалсафани шарқликлар “ҳикмат илми” деб атагани бежиз эмас. Биз мана шу ҳикмат илмидан бебаҳра ўсдик. На Ислом, на Ғарб фалсафасини биламиз. Гегелданми, Нитшеданми ёки Ғаззолийданми, уч-тўрт гапни ёдлаб олганмизу давраларда шу гапни айтиб “файласуфлик” қиламиз… Davomini o'qish