
Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш тадбири авж олган экан. Ундан буёғи очарчилик (1930-33), мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида қама-қама (1937-38), Иккинчи жаҳон уруши (1941-45) йиллари… Бундан кейинги даврларда ҳам одамларимизнинг кундалик ҳаёти анча йилларгача вайроналигича қолаверди. Урушдан чарчаб чиққан мамлакатни қайта тиклаш, (1950) тағин мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида миллатимизнинг гули ҳисобланмиш зиёлиларни қатағон қилишди. Мана шу суронли даврларга қараб, бизнинг болалигимиз қандай кечганини тасаввур қилсангиз бўлади. Davomini o'qish











