
Сизга тақдим этилаётган шоирлар ХХ аср ва янги аср немис шеъриятида ўзига хос ўрин ва мавқе эгаллаган. Хусусан,Ханс Магнус Энценсбергер ижоди бу шоирлар ичида алоҳида диққатга сазовор шоирдир. 1981 йил йили Пауль Целан,Эрих Фрид қаторида Ханс Магнус Энценсбергер шеърларини таржима қилган эдим. Архивимдан топсам, албатта, сизларга тақдим этаман. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Antuan de Sent-Ekzyuperi: Abadiyat sari parvoz

Таниқли француз адиби Антуан де Сент-Экзюпери ҳалок бўлганига 70 йил тўлди
“Ҳар қандай касб улуғворлиги, аввало, инсонларни бирлаштира олишида намоён бўлади», деб ёзган эди ўзида икки ноёб истеъдод – ёзувчилик ва учувчиликни мужассам этган машҳур француз ёзувчиси Антуан де Сент-Экзюпери. Асарларида асл инсоний туйғулар — олижаноблик, эзгуликни куйлаган, “Кичик шаҳзода ҳақида эртак”, “Одамлар сайёраси, “Жанубий почта”, “Ҳарбий учувчи”, “Гаровдаги кишига мактуб” каби ажойиб китоблар муаллифи, юраги жўшқин туйғулар билан ёнган учувчи сўнгги парвозидан қайтмайди… Антуан Сент-Экзюперининг ижоди, ҳаёт йўли ҳар бир авлод ўқувчисини қизиқтириб келади. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган мақолада иродали, истеъдодли, ҳаётсевар, романтик адиб ҳақида ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
Anton Chexov. San’at asari.

Онасининг ёлғиз ўғли Саша Смирнов «Биржа ведомостлари» газетасининг 223-сонига ўралган бир нарсани қўлтиғига қистириб, юзи сўлғин бир ҳолда доктор Кошельковнинг хонасига кирди. Davomini o'qish
Parvin Nuraliyeva. Shirinlik

Аслида ойлигимдан онамга заррача фойда йўқ. Бечора онам маошим 192 манат эканини эшитган холос. Нима қилай, ҳали ёш қиз бўлсам… Турмушга чиқишни, кезишни, бежирим кийинишни истайман. Энг зўр ресторанларнинг лаззатли таомларини бошқаларга қараганда кўпроқ тановул қиламан. Дугоналарим менга ҳасад қилишади. Чунки қанча овқат есам-да, асло семирмайман. Дугоналарим гўё парҳез тутишади, лекин мен, барибир, улардан хипчабелман. Барча ейишга қўрқадиган шарқ ширинликларини бўлса, отамнинг сўзи билан айтганда, “бўғзимга келгунича” ейман. Davomini o'qish
Jorj Bayron va sohibjamol novvoy qiz.

Буюк инглиз шоири – ўзининг кўп сонли маҳбубалари орасида биргина соддадил, аммо шиддатли Маргарита Конини бир умрга эслаб қолди. Оқшом пайти Бренти қирғоғи одамлар билан роса гавжум бўлади. Икки инглиз салобат билан одамлар тўдаси орасида кетиб боришар экан, ёшгина гўзал қизлардан кўзларини узишмасди. Ҳа, ён-атрофда сайр қилиб юрган, кўзни қувонтирувчи дилбар жононлар ҳар қандай одамнинг ҳам юрагини энтиктириб юборарди. Davomini o'qish
Samar Nurov. Ezgulikning sinovli yo’llari.

Саҳифамизни адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишлаймиз
Ёшлик — ғўрлик-да! Бу шеърларни ким, қачон, нима мақсадда олиб келганини сўраб-суриштирмай, камина — ғўр бир мухбир, ҳар бир сатрини эл ёдлаб олиб, бошига кўтарадиган, Шукур Холмирзаев таъбири билан айтганда, аслида биринчи китобчаси билан ХАЛҚ ШОИРИ даражасида бўлган Абдуллажонга “Оқ йўл” тилабман-а!! Бу “фатво”га Абдуллажоннинг кўзи тушганми-йўқми (илоҳим, кўрмаган бўлсин) билмадим, лекин ўзим ҳали-ҳамон уялиб юраман. Davomini o'qish
Abdurahmon Jomiy. G’azallar, qit’alar, ruboiylar

Саҳифа мутафаккир, аллома Абдураҳмон Жомий таваллудининг 600 йиллигига бағишланади.
Абдураҳмон Жомий асарлари ўзбек халқи орасида қадимдан маълум ва машҳур бўлган, таржима қилинган, қизиқиб ўқилган ва тингланган, мактаблар ва мадрасаларда ўқитилган. Сизга тақдим этилаётган ғазалларни таржима қилган Ш. Шомуҳаммедовнинг ўзи тан олиб ёзганидек, «Жомийнинг асарларидан бўлган ҳар қандай етук таржима ҳам оригинал (аслият) олдида нурсиз соядек туюлади». Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Uch hikoya.
Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллудининг 115 йиллиги олдидан
Бева қайғуга ботиб, хаёл сурарди. Осмонда ва зангор сувда ой тўлишгач, воқеа поёнига етган туйилди. Тулкининг пешонасига гуноҳларидан кечиш ва ё даҳшатли жазо битилгани қоронғу эди, аммо муқаррар ниҳоя яқинлашиб қолганди. Бева англаб етди. У икков шамширини ҳам дарёга улоқтириб, палубада тиз чўкди ва ўзини император кемасига олиб боришларини буюрди. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Dahshatli tushlar

Хулио Кортасар таваллуд топган куннинг 100 йиллиги олдидан
Жаҳонга машҳур адиб Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi.

Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб». Davomini o'qish
O’zbek tilining ayrim xususiyatlari haqida.

Ўзбек тилида сингармонизм йўқ, у шу жиҳати билан бошқа туркий тиллардан ажралиб туради, деган фикр ҳақиқатга қанчалик мос келади? Ўзбек тили – туркий тиллардан бири, маълум маънода, бу тил оиласида марказий ўринни ишғол этувчи тил бўлгани ҳолда, қандай қилиб у сингармоник тил бўлмасин? «Ўзбек тилида сингармонизм йўқ» дейиш ва буни «исбот»лашга уриниб нима ютамиз? Davomini o'qish
Cho’lpon va XX asr o’zbek she’riyati.

ХХ асрнинг 10-йилларида адабиёт майдонида тонг юлдузи ўлароқ кўринган ва шу сабабли Фитрат томонидан Чўлпон тахаллуси билан “тақдирланган” шоир ана шу авлод орасидан отилиб чиқиб, ўзбек шеъриятини миллий уйғониш қуролига айлантирибгина қолмай, унинг тили ва услубини, шакл ва воситаларини янгилаб ҳам берди. Davomini o'qish
