Franchesko Petrarka. She’rlar.

012

Петрарка (Petrarca) Франческо (1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асос- чиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) ун-тларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 й. Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий мартабали руҳонийлар б-н яқинлашган.
Петрарка ўрта аср ақидаларидан мутлақо холи бўлмаган эса-да, Уйғониш даврининг гуманизм ғоялари б-н йўғрилган маданиятига тамал тошини қўйган. Петрарка лотин тилидаги «Дунёга нафрат тўғрисида» (1342—43) фалсафий рисола, «Узлатдаги ҳаёт тўғрисида» ва «Роҳиблар фароғати тўғрисида» (1346—66) рисолалари муаллифи. Шоир шеъриятни ўрта аср маддохлари ҳужумидан ҳимоя қилар экан, унинг катта тарбиявий ва эстетик қимматга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Davomini o'qish

Qayta tiklangan kitob.

001
Яқинда ёш тадқиқотчи олим Умид Бекмуҳаммад машҳур шарқшунос С.П.Толстовнинг «Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб» (По следам древне Хорезмской цивилизации) номли китобини қайта нашр этирдирганини кўриб, шогирдимнинг бу ишидан фахрландим (Китоб ҳақида веб-сайтимизнинг мана бу саҳифасида ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_01h26m26s_004_.png    Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ruhimiz bir bo’lsin.

0-77
Бугун давлат мустақиллигини қўлга киритганимиз би­лан ҳали маънавиятимиз, дунёқарашларимиз тўла мустақил бўлиб улгурганича йўқ. Бугун ҳатто ҳозир мен айтаётган шу кичкина, оддий фикрларни кўтара оладиган даражада ҳам мустақил бўла олганимиз йўқ. Ўзликка қайтиш кўчасининг бошида турибмиз ҳали-ҳозирча. Кўча бошида ҳам ҳолат ҳар хил: айримлар чин юракдан ўзликка қайтмоқчи; бошқа айримлар эса, ўзлик уларнинг ҳозирги ҳолатларини инкор эти­шини билганларидан, қайтайликми-йўқми деган икки­ланишда туришибди; учинчи бир айримлар ҳам бор, улар ўзликка буткул қайтмоқчи эмаслар, улар ўзликни инкор этувчилардир, уларнинг юраклари ўзгариб қол­ган, аммо мафкурада уларнинг таъсири ҳали ҳам катта. Davomini o'qish

Salmon Hirotiy. She’rlar.

042
ХХ аср Эрон шеъриятининг йирик вакилларидан бири, замонавий форс шеърияти осмонида ярқ этиб ёниб-ўчган порлоқ юлдуз — Салмон Ҳиротий 1959 йили Мозандарондаги қишлоқларнинг бирида туғилган. Дастлаб қишлоқ мактабида, ундан кейин Теҳронда санъат йўналишида таълим олди. Шоирнинг ижодга кириб келиши Эрон инқилоби йилларига тўғри келгани учун, унинг дастлабки шеърларида инқилобий руҳ ва эҳтирос ёрқин акс этди. У тириклигида бор-йўғи уч китоб: «Яшил осмон», «Қуёш уйи» ва болалар учун ёзилган шеърлардан иборат «Юлдуз» шеърий тўпламини нашр этди. Davomini o'qish

Qodiriy xonadonida bir kun.

09

Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.

…Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир… Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар… Davomini o'qish

Evril Turon: Nega Toshkentda o’zbekcha atamalar kam?

08

Она тилимизнинг бугунги аҳволи ўзбекман деган кишини мутлақо қониқтирмайдиган даражада эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бунга шубҳа қилган кишига шундоққина уйи теварагидаги кўчаларни бир айланиб келишни маслаҳат берамиз.  Биз олдин ҳам бу масалага диққатни қаратиб, хусусан, умрининг сўнгги дақиқасигача тилимизнинг бугунги аҳволини ўйлаб куйинган фидойи ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг туркум мақолаларини эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Assalom,muhabbat…Xayr,muhabbat…(Napoleon bilan Jozefina qissasi)

040
   Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир… Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Bizning uyga kelgan yozuvchi.

03
Икки юз-уч юз саҳифали қўлёзманинг устига “роман” деб ёзиб қўйган билан роман бўлаверадими? Узундан-узоқ бир кечмишни анчайин жўнгина ёзиб чиққан ёки тарихан бирор даврни олиб, “қош-кўзи”ни адабийлаштириб қайта ҳикоя қилиб берган “роман”лар ҳақиқатан ҳам кўпайиб кетди. Нима ҳам дердингиз, Худо инсофини берсин, холос! Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bir guzar odamlari (1966 yil 26 aprel, tong).

011
Итлар вовуллар, дарахт тепасида чумчуқлар шатир-шутур қилиб чуғурлар, девор оша эркакларнинг узуқ-юлуқ уйқули овози келар эди. Кампирининг билагидан ушлаб йўлакда турган Ғолиб бобо ўғли Самаднинг уйидан эшикнинг тақиллагани, невараларининг бағиллашгани ва келиннинг: «Мусулмонлар!» деган бўғиқ овозини эшитди. Davomini o'qish

Sirojiddin Sayyid. Bu dunyoda o’chmas chirog’im!

044
Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига

Ҳазрат Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарининг «Назм гулистонининг хушнағма қушлари» фаслида соҳибкамол шоирларга баҳо бераркан: «… оламда завқу ҳол аҳли булар латойи­фи била масрурдурлар ва булар маорифи била ҳузур қилурлар», дея эътироф этадилар. Бобокалонимизнинг бу таърифларига «завқу ҳол аҳли» қалбидан аллақачон жой олган булбулзабон шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам бевосита тааллуқлидир. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Na’matak.Mini roman.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_15h47m40s_001_.png 24 апрел — адабиётшунос олим,шоир ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам таваллуд топган кун.

  Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир янглиғ, қўшниларнинг умр йўлларида пайдо бўлганди… Балки одамлар унинг йўлларида учраб қолгандир, ким билади дейсиз… Davomini o'qish