Sayyid Abdulqodir Giloniy. «Maktuboti Giloniy»dan

072     Ислом дунёсининг ақтоби арбаа (тўрт қутби)га мансуб ва қодирийлик тариқатининг муассиси бўлмиш Саййид Абдулқодир Гилонийнинг «Сирру-л-фи ма йаҳтажжу илайҳи-л-аброр» («Азиз ва пок кишилар тоифасининг эҳтиёжларига аталган сирларнинг сири») асаридан намуналарни бир мунча аввал ўқиган эдингиз. Бугун ҳазратнинг мактубларидан айримларини тақдим этмоқдамиз.

САЙЙИД АБДУЛҚОДИР ГИЛОНИЙ
«СИРРУ-Л-АСРОР»ДАН
Aрабчадан Отабек Жўрабоев тарижимаси
09

065Тўла исми Абу Муҳаммад Муҳйиддин Абдулқодир ибн Абу Солиҳ Абдуллоҳ (арабча: عبدالقادر الجيلاني‎; форсча: عبدالقادر گیلانی‎‎; 1077, Гилон (Жилон), Эрон — 1166, Бағдод, Ироқ) бўлиб, оталари Абу Солиҳ бинни Мусо Жангидўст шариф Ҳазрати Ҳасан (р.а) авлодларидан, оналари Уммихайр Фотима саййида бинни Абу Абуллоҳ Ҳазрати Ҳусайн (р.а.) авлодларидандир.

Ислом дунёсининг ақтоби арбаа (тўрт қутби)га мансуб бу зот қодирийлик тариқатининг муассиси бўлган. Бу тариқатнинг бош дастури «машғуллик ила фориғлик» (ўзинг дунё билан машғул бўлган пайтда дилинг ундан фориғ бўлсин)дир. «Аҳд» билан кирилмоғи лозим бўлган бу тариқат Миср, Андалус, Шом, Бағдод, Онадўли, Марказий Осиё ва Ҳиндистон ҳудудларида тарқалган ва кейинги 29 тариқ йўли (Ж.Тримингэм)га асос сифатида хизмат қилган. Ҳазрати Навоийнинг ёзишича, «Шайх Муҳйиддин Абдулқодир Жилий (қ.с.) кароматлари тавотур (узлуксиз)… жаҳон шайхларининг бирортасига бундай кароматлар зоҳир бўлмаган».

«Ғавсу-л-аъзам» исми-ла машҳур бўлган Шайх ҳазратлари Мусо бинни Юнуний, Нуриддин Али Шаттанафий, Муҳаммад Тодафий, Муҳаммад Дилоий, Ибн Ҳожар, Мулукшоҳ Сиддиқий, Муҳаммад Мир Олим, Шароний, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Хожазода Аҳмад Ҳилмий каби уламоларнинг тазкира ва мақомотларида улуғланган.

Ҳазратнинг «ал-Ғунйату ли-толиби тариқу-л-Ҳақ», «ал-Фатҳу-р-Раббоний вал-Файзу-р-Раҳмоний» («Ситтин мажолис»), «Футуҳу-л-Ғайб», «Ҳизби башару-л-ҳайрот», «ал-Мавоҳибу-р-раҳмониййа вал-Футуҳу-р-раббонийа…», «Жалоу-л-Хотур», «Йавоқуту-л-ҳикам», «ал-Фуйузоту-л-раббониййа фил-авроду-л-қодирийя», «Девони Ҳазрати Ғавсу-л-Аъзам» («Ғазалиёти Муҳйи») каби асарлари маълум.

09

11 – мактуб

Эй азиз!

Қалб бир қандил кабидирки, ундан нур таралмоғи зарур. Бундай таралаётган нурга, ҳар сабоҳ атрофни ёритадиган қуёш ва унинг зиёси мисол бўла олади. Қалбингдаги ана шу зиёни топишга кириш. Бу равшанлик, қалбларда тавҳид нурининг субуҳдаги муждалари янглиғ чиқадиган вақтни ўйла. Уларни туғдиражак бурж: “Отаётган тонгга қасам ичурманки” (Таквир: 18) оятидаги маъно уфқларидир. “Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур…” (Ёсин: 38) ояти каримасининг афлок буржларида, айнан яқин қуёшлари бутунлай истило мақомига кечгач замонни эсла ва мазкур ҳол тадорикига ҳаракат қил.

Шундай қилиб, бу тавҳид муждаларининг тажаллиси, айн ул-йақин61 қуёшининг марказига келган пайт бу башарий вужуддаги зулмат йўқ бўлади. Қаерда, биласанми? Ўрганмоқчи бўлсанг, тингла: “…олдиларида ва ўнг томонларида нурлари кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг)” (Ҳадид: 12) жумлаи жалиласининг ламъа этгувчи зиёлилари орасида.

Воқеалар фақат шундангина иборат эмас. Яна нелар содир бўлиши мумкинлигини навбати билан билдириб ўтамиз. “…Аллоҳ кечани кундузга киритиши…” (Ҳаж: 61) оятининг маъно сири сенга зоҳир бўлади.

“Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик-нурга чиқаради” (Бақара: 257) ояти каримаси азалий бир иноятнинг хабарчисидир. Фақат бир инжа парда билан тўсилган.

Мазкур муждачи келиб, ўшал қуёш чиққач, бу парда кўтарилади. Кейин яна нелар бўлишини англатмоққа давом этамиз. Тингла.

Шайтон лашкари ва қалб қўшини бир-бири билан қаршилашади. Уларнинг мухораба майдони, ушбу ояти кариманинг маъно соҳаси – “Аниқки шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар!..” (Фотир: 6).

Шайтон лашкари “…албатта, шайтон сизларнинг очиқ душманингиз…” (Аъроф: 22) илоҳий каломнинг ишораси билан аниқ. Яна “Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди…” (Оли Имрон: 14) ояти каримасида билдирилган тоифа ҳам шайтонга ёрдамчи аскардир.

Қалб қўшини чекиниб, чорасиз қола бошлаган пайт “…дилим сиқилур, тилим ҳам бурро эмасдир…” (Шуаро: 13) жумласининг керагича, тўғрисини ифода этиб, ҳол ва муҳтожлик тили билан ёлборишлари ҳам муҳтамалдир. Уларнинг дуоси, тазарруси том бир сидқу ниёз иладирки, ушбудан бошқа не ҳам бўлиши мумкин: “Бизларни авф эт, (гуноҳларимизни) махфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!” (Бақара: 287).

Бу ёлборишу илтижодан сўнг: “Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадир…” (Анъом: 59) маъносида берилган яширин нидо чиқади, уларга шундай сасланади: “Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгучидирсизлар” (Оли Имрон: 139). Аммо фақат шу бир нидо билан қолишни ўйламагилки, “…шак-шубҳасиз Бизнинг қўшинимиз ғолиб бўлгувчидирлар…” (Вас-саффот: 173) маъносидаги ояти кариманинг сирлари ҳам оҳу фиғонларингга етишади. Шунингдек, “(Эй Муҳаммад), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса” (Наср: 1) байроғини кўтариб келинади. Қаердан биласанму? “Дарҳақиқат, Биз сизга очиқ-равшан фатҳ — ғалаба ато этдик…” (Фатҳ: 1) чиқишидан.

Ана энди (Аллоҳ томонидан) асл ёрдам бошланди. “Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз” (Ғофир: 51) ояти каримасидаги маъно қиличлари қинидан чиқар. Бу қиличларнинг қини эса, ушбу ояти кариманинг асл маъносидир: “…Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай) даражаларга кўтарурмиз…” (Анъом: 83). Бу қиндан чиқажак қиличларни ким ҳам тўхтата оларки…

Ҳукм этилган амрнинг керагича душманга ҳужм қилингач, ўша душманлар учун мағлубиятдан бўлак нима ҳам кутиларди?! Бу эса албатта содир бўлади ва “Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар…” (Бақара: 251). Ғалабадан кейин фатҳ хабарлари атрофга тарқалади. “…Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин (да рўй бергувчи Макка) фатҳидир…” (Саф: 13) хабарлари ҳам узоқларга кетади. Бу қандайин гўзал ҳол-а!

Энди эса, ҳол тили ила жонланиб, ушбу дуони ўқийсан: “Айтинг: “Эй мулки давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен барча нарсага қодирсан ” (Оли Имрон: 26).

Аллоҳим, қалб душманларимизни маҳф қилиш учун биздан нусратингни аяма. Омин!..

13 – мактуб

Эй азиз биродар!

Қалблар мужалло62 бир ойнадирки, фақат юзасидаги ғубор қоплаган пардани сидирмоқ лозим. Чунки ўша жойга асрори илоҳийнинг нурлари тушажак.

“Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир…” (Нур: 35) ояти жалиласи чироғидан чиққан нур юқорида ишора этилган оламга, яъни қалб қучоғида, ламъа эта бошлаган замон таъсири билан қалб қандили ёна бошлайди. Ёнаётган бу қалб қандили: “…У зот нурининг (мўъмин банда қалбидаги) мисоли худди бир токча, унинг устида бир чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дур юлдузга ўхшайди…” (Нур: 35) Сўнгра қалбдан кашф чақмоқлари ҳам чақа бошлар. Бу чақмоқ: “…У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган…” (Нур: 35) жумласидаги маъно булутларидан ва “…(балки заминнинг қоқ марказидаги) муборак зайтун дарахтининг (мойидан) ёқилур…” (Нур: 35) маънои каримнинг важҳи туфайли анча узоқлардан келар; кашф ёғочини ойдинлатар. У шу қадар аслий шаффофиятга моликки, “…Унинг мойи (тиниқ, мусаффолигидан) гарчи унга олов тегмаса-да (атрофни) ёритиб юборгудек…” (Нур: 35) ояти каримаси бу софликни англатади ва мазкур ояти каримадаги чуқур маънонинг билдиргани қадар фикр қандиллари ўз-ўзидан ёнар. Ахир, нега ҳам ёнмасинки, Аллоҳ таолонинг асрор нури бунда ламъа этса. Бу асрори илоҳийнинг нури шу жойда тушмоғининг ўзи етарли. Ўшал он сирли самоси бутунлай юлдузлар ила безанар. Бу юлдузларнинг туриши эса: “Ва (у йўлларга) белгилар (қилиб қўйди. Кечаларда эса кишилар) юлдузлар билан йўл топурлар” (Наҳл: 16) ояти каримаси ила тасбит этилган. Аслида бу йўлни топтирган юлдуз эмас, нури илоҳийдир. “Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни юлдузлар билан зийнатладик” (Вас-саффот: 6) маолидаги ояти каримаси ҳам ўша илоҳий нур оламини билдирмоқда.

Ботинингда ушбу асрори илоҳийнинг нур қандили ёғду таратмоқда. Шуниси ҳам кифоя. Қолгани ё, ҳаммаси бирдан ёки аста-секин бўлак-бўлак, пайдарпай кела бошлар. Уларнинг бир қисми юқорида билдирилди. Бир қисмини эса қуйида англатамиз. Ўқи ёки эшит ва албатта, англаб олмоққа ҳаракат қил.

Ҳузур моҳтоблари туғилар. Ҳузур-ҳаловат…

Ўшал моҳтобнинг бундаги исми – “Қамар”дир. Қайси уфқдан билармисан?

“…Нур устига нур (бўлур)…” (Нур: 35) уфқидан. Бу қамар туғилару юксалар. “Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир нча манзилга белгилаб-тайинлаб қўйгандирмиз” (Ёсин: 39) ояти каримаси ила таъкидланган мақомга кўтарилар.

Сўнгра ғафлат булутларинг тарқалиб кетар. “Чошгоҳ вақтига қасам” (Ваз-Зуҳа: 1) жумлаи жалиласи ила билдирилган ғафлат тунларинг очила бошлаши қайси ҳукмга кўра эканлигини билармисан? “(Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки” (Ваз-Зуҳа: 2) ояти жалиласи ила. Шундан кейин эса нелар рўй беришини ҳам англатайлик – “…саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган…” (Оли Имрон: 17) жумласида ишора қилинган зикр райҳонлари дамодам очилиб, сочила бошлайди. Ҳузун ва афсон нолалари ила: “Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар” (Ваз-Зориёт: 7) оятида билдирилган маънонинг кераги қадар саҳар булбуллари сайрай бошлайди: “Аллоҳ Ўзининг (бу нурига) Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур…” (Нур: 35) ояти каримасидаги асос давлатининг субҳи равшанлаша бошлар.

Сўнгра маориф қуёши: “Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгувчидир…” (Аъроф: 178) ояти каримасининг маъно уфқидан чиқар ва ушбу ояти каримадаги маъно сири сенга зоҳир бўлади. “На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юрур” (Ёсин: 40).

Ва ниҳоят аслан муҳим бўлган масала ҳал бўлди: “…Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтирур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир” (Нур: 35) маъносидаги зарбулмасал шакллари орасидан, ичидан чиқилмоғи ва тушунилмоғи ҳийла мушкул латойифнинг пардаси кўтарилару ҳаммаси ҳамоноқ асрори илоҳий нури (ила) ботин оламига чироқ тутилгачгина содир бўлади.

Ундан, Унинг ила Уни тилайлик. Омин!..

14 – мактуб

Эй азиз!

Ирфон буткул бошқа бир хислат бўлиб, инсон (ўзи) солик бўлган тариқидаги қозона билажаги илк қийматдир, яъни маърифат туйғуси. Бу туйғу сенинг ботиний оламингни қуршаган самодирки, унда чиқажак бир эмас, бир неча қуёш бор. Йўлнинг ёруғ бўлмоғи учун маърифат самосида қуёш туғилмоғи лозим. Бу туғилмоқлик учун эса ҳолингни камолга етказишинг даркор. Бу комиллик “…Бугун сизларга дининггизни комил қилдим…” (Моида: 3) ояти каримаси ила тасбит этилгандир.

Шундай қилиб маърифат самосидаги қуёшлар, билдирилган камол буржида туғилган замондан сўнг “…неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим…” (Моида: 3) ояти каримаси ила ҳукм қилинган неъмат мартабаси ихлос ила ёзилган муҳаббат лавҳаси осилган вақт (мазкур) ояти каримадаги нур чақинлари чақиб, атрофни ойдинлата бошлайди. Яқин кўзинг очилади. “Ахир Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигори томонидан бир нур – ҳидоят устида бўлган киши…” (Зумар: 22) ояти каримаси ила ишора этилган ҳол асарларини мушоҳада эта бошлайсан. Биласанми, қаерда? “Қасамки, сенга Парвардигорингдан ҳақ (дин) келди” жумлаи жалиласидаги азамат пардасида.

Энди яна бошқа неларга соҳиб бўла олишинг ҳақида суҳбат қурайлик. “…Осмонлар ва ер қўшинлари (яъни коинотдаги барча жонзот ва кучлар) ёлғиз Аллоҳникидир” (Фатҳ: 4) ояти каримасидаги сирлару маъно хазиналарига тааллуқли бўла бошлайсан.

“(Эй инсонлар), ерда (ундаги тоғу тошлар ва водий – дараларида, денгизлар ва дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят аломатлари бордир. Ахир кўрмайсизларми?!” (Ваз зориёт: 20-21) ояти каримасидаги ҳақойиқ нозикликларини англамоқ ила шарафланурсан.

“…Бас, қай тарафга юз бурсангиз, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир…” (Бақара: 115) ояти каримадаги чуқур маъно рамзлари ила эҳромга киргандек бўласан.

Мазкур ҳолатни мушоҳада этгач, ўзга бир оламга кечмоғинг керак ва воқеъ бўлган ҳол оламинг ўзгача тус олмоқлиги ижоб этар.

Сабабки, қалб соҳангда янгича шаббода эса бошлайди. Яъни файз насимлари. Шу пайт сенга: “…Биз фазли марҳаматимизни Ўзимиз хоҳлаган кишиларга етказурмиз…” (Юсуф: 56) маъносини бергувчи фазилат манбаи ояти карима нуқтаи назаридан: “Биз шамолларни (булутларга) ҳомиладор бўлган ҳоллларида юбордик…” (Ҳижир: 22) маъносидаги фазл эҳсони зоҳир бўлади. Ва “…Дарҳақиқат, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир” (Ҳаж: 65) жумласи ила билдирилган ҳадя манбаидандир. “…Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз” (Қаҳф: 30) ояти билан бутун рўй берганлар содир этилажак.

Шундан кейин “Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир” (Наҳл: 128) ояти каримасининг маъно гулзоридаги новдалар шоҳидлик япроқларини очару жуда ҳам тўкис тажалли меваларини тугар. Яна ўшал гулзорларда: “Бу (яъни ваъда қилинган махфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур…” (Хадид: 21) чашмалари қайнаб чиқа бошларки, у худди шалола каби. (Манбаи) қаерда биласанми?

“…Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир” (Хадид: 21) тоғларининг улуғлигидан. Энди эса, бу шалолалар оқар кетар, оқарлару кетарлар… Қаергалигини билмоқчимисан? Қалб водийларида улар учун очилган йўлларига. Бу ҳоллар содир бўлар экан, балки ҳолатнинг аслидан хабаринг йўқдир. Булар ҳаммаси бир илоҳий муҳаббатнинг асаридирки, унинг Ўзи беради.

Шундай қилиб, бу муждани сенга ғайб хабарчиси ушбу ояти каримани ўқиганда етказар: “Албатта, иймон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилур” (Марям: 96).

Сен ўз ҳолингдан мамнунсан. Балки бир ора бу ҳолнинг сендан олиб қўйилишини ўйлаб, хафа ҳам бўларсан. Бироқ сенга ҳол берган қайтариб оларми? Албаттаки, олмас.

Олса ҳам, ундан яхшироғини беради. Шу сабаб қалбингда шунга ўхшаш энг майда тушунчалар пайдо бўлган он қаршингга илоҳий муждакаш чиқар ва сенга қуйидаги хабарни берар: “Эй, Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфи-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар” (Зухруф: 68) ҳоллари маълум бўлганидек, бандалар(нинг ўзи ҳам) бекор қоладиларми?! (Ваҳолангки), улар буткул ўзга оламга оиддирлар. Бунда бўлмоқликлари маълум бир замон учунгинадир. Улар бу оламдан айрилар-айрилмас: “…(Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират қилгувчи Парвардигордир” (Сабаъ: 15) ояти каримаси ила ишора этилган диёрга равона бўладилар. Уларни кутиб олгувчи ризвонлар чиқиб: “…Аллоҳнинг Ўзигина (барча оламлардан) беҳожат ва барча (мақтовга) лойиқ зотдир” (Фотир: 15) жумлалари ила уларга таҳҳиёт ва салом айтадилар.

“Хуш келдингиз!” дея табассумли чеҳра кўрсатарлар. Сўнгра уларни олиб, “Улардан Аллоҳ рози бўлди…” (Моида: 119) маъносида келган илоҳий дастурхонга таклиф қиладилар. Шунда улар саф-саф бўлиб дастурхон атрофига тизилишгач, шу илоҳий хитоб тажалли этар: “Бунда жонларингиз тилаган нарса сизлар учун бор ва орзуингиз сиз учун бунда мавжуддир. Бу марҳаматли ва авф этгувчи илоҳий Зотдан сизга илк икромдир…” Бу илоҳий хитобдан сўнг улар битмас-туганмас бир неъмат хазинасига кўмилганликларини тўла англайдилар. Мамнун, масрур ва шоду хандон бўладилар.

Аллоҳу таоло жумламизга ушбу (марҳаматидан) насиб этсин. Омин!..

15 – мактуб

Эй азиз!

Бир қалб бордирки, исми “Салим”. У қаерда биласанми?.. Ҳа, худди шу қалбки, инсонга ИНСОН эканлигини билдириб туради. Аммо уни ҳеч ҳам кўксингда жойлашган ушбу оддий гўшт парчаси дея ҳисобламагин.

Ҳақ азимоти ҳақида бир фикр юрит. Ҳақ таоло: “Мен на осмонга, на ерга, на тоғларга сиғдим; аммо мўмин бандамнинг қалбига сиғаман”63 дея буюргандир. Бу азимот олдида шугина эт бўлагининг номи кечарми? (Шу вақтда ҳам) тананг ҳақида ўйлайсанми?!.

Шундай қилиб, Ҳақ таоло азимотини олган қалб салим қалбдир. Бу эса зоҳирдан азамати кўрилаётган ҳеч қандай буюклик билан тавсиф этилмас. Сен шусан; ШУ ҚАЛБСАН. Уни мудом изла, қидириб топгилки, басират соҳиби бўлгайсан ва “…Бас, эй ақл эгалари (уларнинг аҳволидан) ибрат олингиз!” (Ҳашр: 2) дея келган ояти кариманинг маъносини англаган бўласан.

Фақатгина ушбу дунёни билган идрок, ундан олисларни сеза олмоқ учун етарли эмас. Унга бир бошқа тушунча ва ўзгача бир ҳиссиёт керак. Бу (идрок соҳиби) фақат кўз ўнгидагинигина кўра олади. Кўрилажак нарсанинг устига бирор парда тортилса ёки бирор тўсиқ чиқиб қолса кўролмай ҳам қолади. Пардалару тўсиқларни оша билган қалб кўзини ва идрокини излагинки, “…Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят – аломатларимизни кўрсатажакмиз…” (Фуссилат: 53) жумлаи жалиласи ила билдирилган оят орқали аломат ва ишоратларни сезгайсан.

Сўнгра ундан нариларни ҳам кўра олажак басират лозимки, “Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини – поклашларини англамассизлар…” (Ал-Исро: 44) маъноси ҳақида фикр юрит. Бу тушунчанинг номи – “Маърифат”дир. Бунга эришмоқ ҳам осон эмас. Фақат, қалбга содиқ басират кўзини очмоқ керакки, бу ҳикматларни мушоҳада этсин.

Салим қалб изла. Мукаммал бир тушунчага, идрокка соҳиб бўл ва содиқ басиратни топгинки, “Бандаларим, Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан…” (Бақара: 186) ояти каримасидаги чуқур маънони чаққайсан ва буни ўзингга бир даъват сифатида қабул этгайсан.

Қалбингга басиратнинг кўзини боғлайсан. (У эса ўзи) соҳиб бўла олган қалбга, юқоридаги ояти кариманинг маънолар оламига восил этиш учун келган, даъватчиларни қабул қилади. Басиратнинг вазифаси эса бир эмас, бир неча. (Уни) англаб олиш ҳам (осон бўлмайди).

Энди салийм қалбга келсак, у ҳаммасидан ўзгача. Зотан салим қалб соҳиби бўлган зот учун бошқа яхшиликлар ҳам ўз-ўзидан келаверади. Бу яхшиликлар орасида ғафлат уйқусидан уйғонмоқлик ҳам бор. Сен ҳам уни топ, у эса сени “(Эй Муҳаммад), уларни қўяверинг, еб-ичиб, фойдаланиб қолсинлар, орзу-ҳавасларига машғул бўлаверсинлар. Бас, яқмнда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар” (Ҳижр: 3) маъносида келган ояти кариманинг таҳдиди кирмасданоқ огоҳ этар ва “Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?! (Ундоқ эмас)!” (Мўъминун: 115) таҳдидкор жумласининг қўрқуви остига кирмоқликдан ҳам сени қутқарар.

Қалбда истеъдод, қобилият бўлса кифоя. Булар мавжуд эса ҳафиф бир огоҳлик ниҳоясида: “Еру осмонлар ёлғиз Аллоҳнинг мулки эканини ва сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст ё ёрдам бергувчи йўқ эканини билмадингизми?” (Бақара: 107) ояти каримасидаги маъно ҳалқасини маҳкам тутмоғига сабаб бўлар ва ҳайиқар-ҳайиқмас: “…Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар — шошинглар!..” (Ваз-Зориёт: 50) илоҳий амрининг маъно сафинасига чиқар: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Ваз-Зориёт: 56) ояти каримасининг маъно денгизи томон йўл очар. Аммо бу денгиз сари йўл олмоқлик билан иш битмайди. “(Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб: 71) илоҳий жумласининг маъно жавҳарини ҳам топмоқ лозим. Шоядки, уни топса. Руҳ, елканларини очганида, бу денгиз кенглиги сари илдамлар. Аслида бу ўша жавҳарни топмоқлик учун (сафар)дир.

Бу ёғи энди бошқа бир баҳр. Унда фоний бўлмоқдан қўрқилмас; бор бўлмоқдан қўрқилар. Асос масала ҳам фано бўла олмоқликдир. Чунки бунда йўқ бўлганнинг мукофотини бизга ушбу ояти карима билдирмоқда: “…муҳаққақки, унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар…” (Нисо: 100). Йўқ бўлгилки, бор бўлгайсан. Ўзидан борлиқ келмагунча, неча бор йўқ бўлинарки?!.

Ҳар ишнинг боши (эса) қалби салимдир. Буни (ҳеч) ҳам унутма. Жаноби Ҳақ бизга қалби салим эҳсон айласин. (Ўзининг тариқида) фано бўлиб, Ўз борлиғи ила мавжуд бўлган соликлари қаторига дохил этсин. Омин!..

Манба:Ислом тасаввфи манбалари (Тасаввуф назарияси ва тарихи),Тошкент — 2005

072 Islom dunyosining aqtobi arbaa (to’rt qutbi)ga mansub va qodiriylik tariqatining muassisi bo’lmish Sayyid Abdulqodir Giloniyning «Sirru-l-fi ma yahtajju ilayhi-l-abror» («Aziz va pok kishilar toifasining ehtiyojlariga atalgan sirlarning siri») asaridan namunalarni bir muncha avval o’qigan edingiz. Bugun hazratning maktublaridan ayrimlarini taqdim etmoqdamiz.

SAYYID ABDULQODIR GILONIY
«SIRRU-L-ASROR»DAN
Arabchadan Otabek Jo’raboev tarijimasi
09

065To’la ismi Abu Muhammad Muhyiddin Abdulqodir ibn Abu Solih Abdulloh (arabcha: عبدالقادر الجيلاني‎; forscha: عبدالقادر گیلانی‎‎; 1077, Gilon (Jilon) , Eron — 1166, Bog’dod, Iroq) bo’lib, otalari Abu Solih binni Muso Jangido’st sharif Hazrati Hasan (r.a) avlodlaridan, onalari Ummixayr Fotima sayyida binni Abu Abulloh Hazrati Husayn (r.a.) avlodlaridandir.

Islom dunyosining aqtobi arbaa (to’rt qutbi)ga mansub bu zot qodiriylik tariqatining muassisi bo’lgan. Bu tariqatning bosh dasturi «mashg’ullik ila forig’lik» (o’zing dunyo bilan mashg’ul bo’lgan paytda diling undan forig’ bo’lsin)dir. «Ahd» bilan kirilmog’i lozim bo’lgan bu tariqat Misr, Andalus, Shom, Bag’dod, Onado’li, Markaziy Osiyo va Hindiston hududlarida tarqalgan va keyingi 29 tariq yo’li (J.Trimingem)ga asos sifatida xizmat qilgan. Hazrati Navoiyning yozishicha, «Shayx Muhyiddin Abdulqodir Jiliy (q.s.) karomatlari tavotur (uzluksiz)… jahon shayxlarining birortasiga bunday karomatlar zohir bo’lmagan».

«G’avsu-l-a’zam» ismi-la mashhur bo’lgan Shayx hazratlari Muso binni Yununiy, Nuriddin Ali Shattanafiy, Muhammad Todafiy, Muhammad Diloiy, Ibn Hojar, Mulukshoh Siddiqiy, Muhammad Mir Olim, Sharoniy, Abdurahmon Jomiy, Alisher Navoiy, Xojazoda Ahmad Hilmiy kabi ulamolarning tazkira va maqomotlarida ulug’langan.

Hazratning «al-G’unyatu li-tolibi tariqu-l-Haq», «al-Fathu-r-Rabboniy val-Fayzu-r-Rahmoniy» («Sittin majolis»), «Futuhu-l-G’ayb», «Hizbi basharu-l-hayrot», «al-Mavohibu-r-rahmoniyya val-Futuhu-r-rabboniya…», «Jalou-l-Xotur», «Yavoqutu-l-hikam», «al-Fuyuzotu-l-rabboniyya fil-avrodu-l-qodiriyya», «Devoni Hazrati G’avsu-l-A’zam» («G’azaliyoti Muhyi») kabi asarlari ma’lum.

09

11 – maktub

Ey aziz!

Qalb bir qandil kabidirki, undan nur taralmog’i zarur. Bunday taralayotgan nurga, har saboh atrofni yoritadigan quyosh va uning ziyosi misol bo’la oladi. Qalbingdagi ana shu ziyoni topishga kirish. Bu ravshanlik, qalblarda tavhid nurining subuhdagi mujdalari yanglig’ chiqadigan vaqtni o’yla. Ularni tug’dirajak burj: “Otayotgan tongga qasam ichurmanki” (Takvir: 18) oyatidagi ma’no ufqlaridir. “Quyosh (biron soniya to’xtamay) o’z qarorgohi sari joriy bo’lur…” (Yosin: 38) oyati karimasining aflok burjlarida, aynan yaqin quyoshlari butunlay istilo maqomiga kechgach zamonni esla va mazkur hol tadorikiga harakat qil.

Shunday qilib, bu tavhid mujdalarining tajallisi, ayn ul-yaqin61 quyoshining markaziga kelgan payt bu bashariy vujuddagi zulmat yo’q bo’ladi. Qaerda, bilasanmi? O’rganmoqchi bo’lsang, tingla: “…oldilarida va o’ng tomonlarida nurlari ketayotganini ko’radigan Kunni (eslang)” (Hadid: 12) jumlai jalilasining lam’a etguvchi ziyolilari orasida.

Voqealar faqat shundangina iborat emas. Yana nelar sodir bo’lishi mumkinligini navbati bilan bildirib o’tamiz. “…Alloh kechani kunduzga kiritishi…” (Haj: 61) oyatining ma’no siri senga zohir bo’ladi.

“Alloh mo’minlarning do’stidir. Ularni qorong’u zulmatlardan yorug’lik-nurga chiqaradi” (Baqara: 257) oyati karimasi azaliy bir inoyatning xabarchisidir. Faqat bir inja parda bilan to’silgan.

Mazkur mujdachi kelib, o’shal quyosh chiqqach, bu parda ko’tariladi. Keyin yana nelar bo’lishini anglatmoqqa davom etamiz. Tingla.

Shayton lashkari va qalb qo’shini bir-biri bilan qarshilashadi. Ularning muxoraba maydoni, ushbu oyati karimaning ma’no sohasi – “Aniqki shayton sizlarga dushmandir, bas uni dushman tutinglar!..” (Fotir: 6).

Shayton lashkari “…albatta, shayton sizlarning ochiq dushmaningiz…” (A’rof: 22) ilohiy kalomning ishorasi bilan aniq. Yana “Odamlarga ayollar, bolalar, tuganmas oltin-kumush boyliklar, (qimmat) baholi otlar, chorva va ekin-tikinlar kabi istak-xohishlarga ko’ngil qo’yish chiroyli qilindi…” (Oli Imron: 14) oyati karimasida bildirilgan toifa ham shaytonga yordamchi askardir.

Qalb qo’shini chekinib, chorasiz qola boshlagan payt “…dilim siqilur, tilim ham burro emasdir…” (Shuaro: 13) jumlasining keragicha, to’g’risini ifoda etib, hol va muhtojlik tili bilan yolborishlari ham muhtamaldir. Ularning duosi, tazarrusi tom bir sidqu niyoz iladirki, ushbudan boshqa ne ham bo’lishi mumkin: “Bizlarni avf et, (gunohlarimizni) maxfirat qil, (holimizga) rahm ayla! O’zing xojamizsan! Bas, bu kofir qavm ustiga O’zing bizni g’olib qil!” (Baqara: 287).

Bu yolborishu iltijodan so’ng: “G’ayb ochqichlari Uning huzuridadir…” (An’om: 59) ma’nosida berilgan yashirin nido chiqadi, ularga shunday saslanadi: “Kufrga qarshi kurashda (sustlashmangiz) va (Uhud jangidagi mag’lubiyat sababli) g’amgin bo’lmangiz! Agar (haqiqiy) iymon egalari bo’lsangizlar, sizlar ustun bo’lguchidirsizlar” (Oli Imron: 139). Ammo faqat shu bir nido bilan qolishni o’ylamagilki, “…shak-shubhasiz Bizning qo’shinimiz g’olib bo’lguvchidirlar…” (Vas-saffot: 173) ma’nosidagi oyati karimaning sirlari ham ohu fig’onlaringga yetishadi. Shuningdek, “(Ey Muhammad), qachon Allohning yordami va g’alaba kelsa” (Nasr: 1) bayrog’ini ko’tarib kelinadi. Qayerdan bilasanmu? “Darhaqiqat, Biz sizga ochiq-ravshan fath — g’alaba ato etdik…” (Fath: 1) chiqishidan.

Ana endi (Alloh tomonidan) asl yordam boshlandi. “Albatta, Biz payg’ambarlarimizga va iymon keltirgan zotlarga hayoti dunyoda ham, guvohlar (hozir bo’lib) turadigan Kunda (qiyomatda) ham yordam berurmiz” (G’ofir: 51) oyati karimasidagi ma’no qilichlari qinidan chiqar. Bu qilichlarning qini esa, ushbu oyati karimaning asl ma’nosidir: “…Biz O’zimiz xohlagan kishilarni (mana shunday) darajalarga ko’tarurmiz…” (An’om: 83). Bu qindan chiqajak qilichlarni kim ham to’xtata olarki…

Hukm etilgan amrning keragicha dushmanga hujm qilingach, o’sha dushmanlar uchun mag’lubiyatdan bo’lak nima ham kutilardi?! Bu esa albatta sodir bo’ladi va “Bas, Allohning izni bilan ularni yengdilar…” (Baqara: 251). G’alabadan keyin fath xabarlari atrofga tarqaladi. “…Alloh tomonidan bo’lgan g’alaba va yaqin (da ro’y berguvchi Makka) fathidir…” (Saf: 13) xabarlari ham uzoqlarga ketadi. Bu qandayin go’zal hol-a!

Endi esa, hol tili ila jonlanib, ushbu duoni o’qiysan: “Ayting: “Ey mulki davlat egasi bo’lgan Allohim, sen istagan kishingga mulk ato qilursan va istagan kishingdan bu mulkni tortib olursan, istagan kishingni aziz qilursan va istagan kishingni xor qilursan. Bor yaxshilik yolg’iz Sening qo’lingdadir. Albatta, Sen barcha narsaga qodirsan ” (Oli Imron: 26).

Allohim, qalb dushmanlarimizni mahf qilish uchun bizdan nusratingni ayama. Omin!..

13 – maktub

Ey aziz birodar!

Qalblar mujallo62 bir oynadirki, faqat yuzasidagi g’ubor qoplagan pardani sidirmoq lozim. Chunki o’sha joyga asrori ilohiyning nurlari tushajak.

“Alloh osmonlar va yerning nuridir…” (Nur: 35) oyati jalilasi chirog’idan chiqqan nur yuqorida ishora etilgan olamga, ya’ni qalb quchog’ida, lam’a eta boshlagan zamon ta’siri bilan qalb qandili yona boshlaydi. Yonayotgan bu qalb qandili: “…U zot nurining (mo»min banda qalbidagi) misoli xuddi bir tokcha, uning ustida bir chiroq, bu chiroq bir shisha ichida, u shisha go’yo bir dur yulduzga o’xshaydi…” (Nur: 35) So’ngra qalbdan kashf chaqmoqlari ham chaqa boshlar. Bu chaqmoq: “…U (chiroq) na sharqiy va na g’arbiy bo’lmagan…” (Nur: 35) jumlasidagi ma’no bulutlaridan va “…(balki zaminning qoq markazidagi) muborak zaytun daraxtining (moyidan) yoqilur…” (Nur: 35) ma’noi karimning vajhi tufayli ancha uzoqlardan kelar; kashf yog’ochini oydinlatar. U shu qadar asliy shaffofiyatga molikki, “…Uning moyi (tiniq, musaffoligidan) garchi unga olov tegmasa-da (atrofni) yoritib yuborgudek…” (Nur: 35) oyati karimasi bu soflikni anglatadi va mazkur oyati karimadagi chuqur ma’noning bildirgani qadar fikr qandillari o’z-o’zidan yonar. Axir, nega ham yonmasinki, Alloh taoloning asror nuri bunda lam’a etsa. Bu asrori ilohiyning nuri shu joyda tushmog’ining o’zi yetarli. O’shal on sirli samosi butunlay yulduzlar ila bezanar. Bu yulduzlarning turishi esa: “Va (u yo’llarga) belgilar (qilib qo’ydi. Kechalarda esa kishilar) yulduzlar bilan yo’l topurlar” (Nahl: 16) oyati karimasi ila tasbit etilgan. Aslida bu yo’lni toptirgan yulduz emas, nuri ilohiydir. “Darhaqiqat Biz eng yaqin osmonni yulduzlar bilan ziynatladik” (Vas-saffot: 6) maolidagi oyati karimasi ham o’sha ilohiy nur olamini bildirmoqda.

Botiningda ushbu asrori ilohiyning nur qandili yog’du taratmoqda. Shunisi ham kifoya. Qolgani yo, hammasi birdan yoki asta-sekin bo’lak-bo’lak, paydarpay kela boshlar. Ularning bir qismi yuqorida bildirildi. Bir qismini esa quyida anglatamiz. O’qi yoki eshit va albatta, anglab olmoqqa harakat qil.

Huzur mohtoblari tug’ilar. Huzur-halovat…

O’shal mohtobning bundagi ismi – “Qamar”dir. Qaysi ufqdan bilarmisan?

“…Nur ustiga nur (bo’lur)…” (Nur: 35) ufqidan. Bu qamar tug’ilaru yuksalar. “Biz oyni ham toki u eski (xurmo) butog’i kabi bo’lib (egilib hilol holiga kelib) qolgunicha bir ncha manzilga belgilab-tayinlab qo’ygandirmiz” (Yosin: 39) oyati karimasi ila ta’kidlangan maqomga ko’tarilar.

So’ngra g’aflat bulutlaring tarqalib ketar. “Choshgoh vaqtiga qasam” (Vaz-Zuha: 1) jumlai jalilasi ila bildirilgan g’aflat tunlaring ochila boshlashi qaysi hukmga ko’ra ekanligini bilarmisan? “(O’z zulmati bilan chor-atrofni) qoplab-o’rab olgan kechaga qasamki” (Vaz-Zuha: 2) oyati jalilasi ila. Shundan keyin esa nelar ro’y berishini ham anglataylik – “…saharlarda Allohdan mag’firat tilaydigan…” (Oli Imron: 17) jumlasida ishora qilingan zikr rayhonlari damodam ochilib, sochila boshlaydi. Huzun va afson nolalari ila: “Ular kechadan ozgina (fursatgina) ko’z yumar edilar” (Vaz-Zoriyot: 7) oyatida bildirilgan ma’noning keragi qadar sahar bulbullari sayray boshlaydi: “Alloh O’zining (bu nuriga) O’zi xohlagan kishilarni hidoyat qilur…” (Nur: 35) oyati karimasidagi asos davlatining subhi ravshanlasha boshlar.

So’ngra maorif quyoshi: “Alloh kimni hidoyat qilsa, bas, o’sha hidoyat topguvchidir…” (A’rof: 178) oyati karimasining ma’no ufqidan chiqar va ushbu oyati karimadagi ma’no siri senga zohir bo’ladi. “Na quyosh uchun oyga yetish mumkin bo’lur va na kecha kunduzdan o’zguvchidir. (Quyosh, oy va yulduzlarning) barchalari falakda suzib yurur” (Yosin: 40).

Va nihoyat aslan muhim bo’lgan masala hal bo’ldi: “…Alloh odamlar (ibrat olishlari) uchun (mana shunday) misollar keltirur. Alloh barcha narsani bilguvchidir” (Nur: 35) ma’nosidagi zarbulmasal shakllari orasidan, ichidan chiqilmog’i va tushunilmog’i hiyla mushkul latoyifning pardasi ko’tarilaru hammasi hamonoq asrori ilohiy nuri (ila) botin olamiga chiroq tutilgachgina sodir bo’ladi.

Undan, Uning ila Uni tilaylik. Omin!..

14 – maktub

Ey aziz!

Irfon butkul boshqa bir xislat bo’lib, inson (o’zi) solik bo’lgan tariqidagi qozona bilajagi ilk qiymatdir, ya’ni ma’rifat tuyg’usi. Bu tuyg’u sening botiniy olamingni qurshagan samodirki, unda chiqajak bir emas, bir necha quyosh bor. Yo’lning yorug’ bo’lmog’i uchun ma’rifat samosida quyosh tug’ilmog’i lozim. Bu tug’ilmoqlik uchun esa holingni kamolga yetkazishing darkor. Bu komillik “…Bugun sizlarga dininggizni komil qildim…” (Moida: 3) oyati karimasi ila tasbit etilgandir.

Shunday qilib ma’rifat samosidagi quyoshlar, bildirilgan kamol burjida tug’ilgan zamondan so’ng “…ne’matimni benuqson, to’kis qilib berdim va sizlar uchun (faqat) Islomni din qilib tanladim…” (Moida: 3) oyati karimasi ila hukm qilingan ne’mat martabasi ixlos ila yozilgan muhabbat lavhasi osilgan vaqt (mazkur) oyati karimadagi nur chaqinlari chaqib, atrofni oydinlata boshlaydi. Yaqin ko’zing ochiladi. “Axir Alloh ko’ksini Islom uchun keng qilib qo’ygan, bas, o’zi Parvardigori tomonidan bir nur – hidoyat ustida bo’lgan kishi…” (Zumar: 22) oyati karimasi ila ishora etilgan hol asarlarini mushohada eta boshlaysan. Bilasanmi, qaerda? “Qasamki, senga Parvardigoringdan haq (din) keldi” jumlai jalilasidagi azamat pardasida.

Endi yana boshqa nelarga sohib bo’la olishing haqida suhbat quraylik. “…Osmonlar va yer qo’shinlari (ya’ni koinotdagi barcha jonzot va kuchlar) yolg’iz Allohnikidir” (Fath: 4) oyati karimasidagi sirlaru ma’no xazinalariga taalluqli bo’la boshlaysan.

“(Ey insonlar), yerda (undagi tog’u toshlar va vodiy – daralarida, dengizlar va daryolarda, hayvonot va nabotot olamida) hamda o’zlaringizda (ushbu hayotga kelib-ketishingizdan tortib, vujudlaringizdagi har bir a’zoyingizda, balki har bir hujayrangizning naqadar nozik tartib-intizom bilan yaratilib, o’z o’rniga joylashtirilganida va o’z zimmasidagi Yaratgan buyurgan vazifani quloq qoqmasdan ado etib borishida) ishonguvchi zotlar uchun (Allohning qudratiga dalolat qiladigan) oyat alomatlari bordir. Axir ko’rmaysizlarmi?!” (Vaz zoriyot: 20-21) oyati karimasidagi haqoyiq nozikliklarini anglamoq ila sharaflanursan.

“…Bas, qay tarafga yuz bursangiz, o’sha joy Allohning tarafidir…” (Baqara: 115) oyati karimadagi chuqur ma’no ramzlari ila ehromga kirgandek bo’lasan.

Mazkur holatni mushohada etgach, o’zga bir olamga kechmog’ing kerak va voqe’ bo’lgan hol olaming o’zgacha tus olmoqligi ijob etar.

Sababki, qalb sohangda yangicha shabboda esa boshlaydi. Ya’ni fayz nasimlari. Shu payt senga: “…Biz fazli marhamatimizni O’zimiz xohlagan kishilarga yetkazurmiz…” (Yusuf: 56) ma’nosini berguvchi fazilat manbai oyati karima nuqtai nazaridan: “Biz shamollarni (bulutlarga) homilador bo’lgan holllarida yubordik…” (Hijir: 22) ma’nosidagi fazl ehsoni zohir bo’ladi. Va “…Darhaqiqat, Alloh odamlarga mehribon va rahmlidir” (Haj: 65) jumlasi ila bildirilgan hadya manbaidandir. “…Biz (ular kabi) chiroyli amallar qilgan kishilarning ajr-mukofotini zoe qilmasmiz” (Qahf: 30) oyati bilan butun ro’y berganlar sodir etilajak.

Shundan keyin “Zotan, Alloh taqvodor bo’lgan va chiroyli amallar qilguvchi zotlar bilan birgadir” (Nahl: 128) oyati karimasining ma’no gulzoridagi novdalar shohidlik yaproqlarini ocharu juda ham to’kis tajalli mevalarini tugar. Yana o’shal gulzorlarda: “Bu (ya’ni va’da qilingan maxfirat va jannat) Allohning fazlu marhamati bo’lib, uni O’zi xohlagan kishilarga ato etur…” (Xadid: 21) chashmalari qaynab chiqa boshlarki, u xuddi shalola kabi. (Manbai) qaerda bilasanmi?

“…Alloh ulug’ fazlu marhamat sohibidir” (Xadid: 21) tog’larining ulug’ligidan. Endi esa, bu shalolalar oqar ketar, oqarlaru ketarlar… Qaergaligini bilmoqchimisan? Qalb vodiylarida ular uchun ochilgan yo’llariga. Bu hollar sodir bo’lar ekan, balki holatning aslidan xabaring yo’qdir. Bular hammasi bir ilohiy muhabbatning asaridirki, uning O’zi beradi.

Shunday qilib, bu mujdani senga g’ayb xabarchisi ushbu oyati karimani o’qiganda yetkazar: “Albatta, iymon keltirib yaxshi amallar qilgan zotlar uchun Rahmon do’stlikni (barqaror) qilur” (Maryam: 96).

Sen o’z holingdan mamnunsan. Balki bir ora bu holning sendan olib qo’yilishini o’ylab, xafa ham bo’larsan. Biroq senga hol bergan qaytarib olarmi? Albattaki, olmas.

Olsa ham, undan yaxshirog’ini beradi. Shu sabab qalbingda shunga o’xshash eng mayda tushunchalar paydo bo’lgan on qarshingga ilohiy mujdakash chiqar va senga quyidagi xabarni berar: “Ey, Bizning oyatlarimizga iymon keltirgan va musulmon bo’lib o’tgan bandalarim, bu Kun sizlar uchun hech xavfi-xatar yo’qdir va sizlar aslo g’amgin bo’lmaysizlar” (Zuxruf: 68) hollari ma’lum bo’lganidek, bandalar(ning o’zi ham) bekor qoladilarmi?! (Vaholangki), ular butkul o’zga olamga oiddirlar. Bunda bo’lmoqliklari ma’lum bir zamon uchunginadir. Ular bu olamdan ayrilar-ayrilmas: “…(Shahringiz) pokiza shahardir, (Parvardigoringiz) mag’firat qilguvchi Parvardigordir” (Saba’: 15) oyati karimasi ila ishora etilgan diyorga ravona bo’ladilar. Ularni kutib olguvchi rizvonlar chiqib: “…Allohning O’zigina (barcha olamlardan) behojat va barcha (maqtovga) loyiq zotdir” (Fotir: 15) jumlalari ila ularga tahhiyot va salom aytadilar.

“Xush keldingiz!” deya tabassumli chehra ko’rsatarlar. So’ngra ularni olib, “Ulardan Alloh rozi bo’ldi…” (Moida: 119) ma’nosida kelgan ilohiy dasturxonga taklif qiladilar. Shunda ular saf-saf bo’lib dasturxon atrofiga tizilishgach, shu ilohiy xitob tajalli etar: “Bunda jonlaringiz tilagan narsa sizlar uchun bor va orzuingiz siz uchun bunda mavjuddir. Bu marhamatli va avf etguvchi ilohiy Zotdan sizga ilk ikromdir…” Bu ilohiy xitobdan so’ng ular bitmas-tuganmas bir ne’mat xazinasiga ko’milganliklarini to’la anglaydilar. Mamnun, masrur va shodu xandon bo’ladilar.

Allohu taolo jumlamizga ushbu (marhamatidan) nasib etsin. Omin!..

15 – maktub

Ey aziz!

Bir qalb bordirki, ismi “Salim”. U qaerda bilasanmi?.. Ha, xuddi shu qalbki, insonga INSON ekanligini bildirib turadi. Ammo uni hech ham ko’ksingda joylashgan ushbu oddiy go’sht parchasi deya hisoblamagin.

Haq azimoti haqida bir fikr yurit. Haq taolo: “Men na osmonga, na yerga, na tog’larga sig’dim; ammo mo’min bandamning qalbiga sig’aman”63 deya buyurgandir. Bu azimot oldida shugina et bo’lagining nomi kecharmi? (Shu vaqtda ham) tanang haqida o’ylaysanmi?!.

Shunday qilib, Haq taolo azimotini olgan qalb salim qalbdir. Bu esa zohirdan azamati ko’rilayotgan hech qanday buyuklik bilan tavsif etilmas. Sen shusan; SHU QALBSAN. Uni mudom izla, qidirib topgilki, basirat sohibi bo’lgaysan va “…Bas, ey aql egalari (ularning ahvolidan) ibrat olingiz!” (Hashr: 2) deya kelgan oyati karimaning ma’nosini anglagan bo’lasan.

Faqatgina ushbu dunyoni bilgan idrok, undan olislarni seza olmoq uchun yetarli emas. Unga bir boshqa tushuncha va o’zgacha bir hissiyot kerak. Bu (idrok sohibi) faqat ko’z o’ngidaginigina ko’ra oladi. Ko’rilajak narsaning ustiga biror parda tortilsa yoki biror to’siq chiqib qolsa ko’rolmay ham qoladi. Pardalaru to’siqlarni osha bilgan qalb ko’zini va idrokini izlaginki, “…Biz ularga atrof-ofoqdagi va o’z vujudlaridagi (Bizning borligimiz va qudratimizga dalolat qiladigan) oyat – alomatlarimizni ko’rsatajakmiz…” (Fussilat: 53) jumlai jalilasi ila bildirilgan oyat orqali alomat va ishoratlarni sezgaysan.

So’ngra undan narilarni ham ko’ra olajak basirat lozimki, “Etti osmon, yer va ulardagi bor jonzot (Allohni) poklar. Mavjud bo’lgan barcha narsa hamdu sano aytish bilan U zotni poklar. Lekin sizlar (ey insonlar), ularning tasbeh aytishlarini – poklashlarini anglamassizlar…” (Al-Isro: 44) ma’nosi haqida fikr yurit. Bu tushunchaning nomi – “Ma’rifat”dir. Bunga erishmoq ham oson emas. Faqat, qalbga sodiq basirat ko’zini ochmoq kerakki, bu hikmatlarni mushohada etsin.

Salim qalb izla. Mukammal bir tushunchaga, idrokka sohib bo’l va sodiq basiratni topginki, “Bandalarim, Sizdan (ey Muhammad) Men haqimda so’rasalar, Men ularga yaqinman. Menga duo qilgan paytlarida duogo’ylarining duosini ijobat qilaman…” (Baqara: 186) oyati karimasidagi chuqur ma’noni chaqqaysan va buni o’zingga bir da’vat sifatida qabul etgaysan.

Qalbingga basiratning ko’zini bog’laysan. (U esa o’zi) sohib bo’la olgan qalbga, yuqoridagi oyati karimaning ma’nolar olamiga vosil etish uchun kelgan, da’vatchilarni qabul qiladi. Basiratning vazifasi esa bir emas, bir necha. (Uni) anglab olish ham (oson bo’lmaydi).

Endi saliym qalbga kelsak, u hammasidan o’zgacha. Zotan salim qalb sohibi bo’lgan zot uchun boshqa yaxshiliklar ham o’z-o’zidan kelaveradi. Bu yaxshiliklar orasida g’aflat uyqusidan uyg’onmoqlik ham bor. Sen ham uni top, u esa seni “(Ey Muhammad), ularni qo’yavering, yeb-ichib, foydalanib qolsinlar, orzu-havaslariga mashg’ul bo’laversinlar. Bas, yaqmnda (bu qilmishlarining oqibati nima bo’lishini) bilib olurlar” (Hijr: 3) ma’nosida kelgan oyati karimaning tahdidi kirmasdanoq ogoh etar va “Yoki sizlarning gumoningizcha, Biz sizlarni behuda (ya’ni dunyoda sizlarga biron vazifa bermaydigan, oxiratda hisob-kitob qilmaydigan holda) yaratdigu sizlar Bizning huzurimizga qaytarilmaysizlarmi?! (Undoq emas)!” (Mo»minun: 115) tahdidkor jumlasining qo’rquvi ostiga kirmoqlikdan ham seni qutqarar.

Qalbda iste’dod, qobiliyat bo’lsa kifoya. Bular mavjud esa hafif bir ogohlik nihoyasida: “Eru osmonlar yolg’iz Allohning mulki ekanini va sizlar uchun Allohdan o’zga biron do’st yo yordam berguvchi yo’q ekanini bilmadingizmi?” (Baqara: 107) oyati karimasidagi ma’no halqasini mahkam tutmog’iga sabab bo’lar va hayiqar-hayiqmas: “…Bas, Allohga (iymon keltirish uchun) chopinglar — shoshinglar!..” (Vaz-Zoriyot: 50) ilohiy amrining ma’no safinasiga chiqar: “Men jin va insni faqat O’zimga ibodat qilishlari uchungina yaratdim” (Vaz-Zoriyot: 56) oyati karimasining ma’no dengizi tomon yo’l ochar. Ammo bu dengiz sari yo’l olmoqlik bilan ish bitmaydi. “(Shunda Alloh) ishlaringizni o’nglar va gunohlaringizni mag’firat qilur. Kim Allohga va Uning payg’ambariga itoat etsa, bas, u ulug’ baxtga erishibdi” (Ahzob: 71) ilohiy jumlasining ma’no javharini ham topmoq lozim. Shoyadki, uni topsa. Ruh, yelkanlarini ochganida, bu dengiz kengligi sari ildamlar. Aslida bu o’sha javharni topmoqlik uchun (safar)dir.

Bu yog’i endi boshqa bir bahr. Unda foniy bo’lmoqdan qo’rqilmas; bor bo’lmoqdan qo’rqilar. Asos masala ham fano bo’la olmoqlikdir. Chunki bunda yo’q bo’lganning mukofotini bizga ushbu oyati karima bildirmoqda: “…muhaqqaqki, uning ajri-mukofoti Allohning zimmasiga tushar…” (Niso: 100). Yo’q bo’lgilki, bor bo’lgaysan. O’zidan borliq kelmaguncha, necha bor yo’q bo’linarki?!.

Har ishning boshi (esa) qalbi salimdir. Buni (hech) ham unutma. Janobi Haq bizga qalbi salim ehson aylasin. (O’zining tariqida) fano bo’lib, O’z borlig’i ila mavjud bo’lgan soliklari qatoriga doxil etsin. Omin!..

Manba:Islom tasavvfi manbalari (Tasavvuf nazariyasi va tarixi),Toshkent — 2005

042

(Tashriflar: umumiy 8 474, bugungi 1)

7 izoh

  1. Салом,Отабек!Китобни маҳорат билан таржима қилгансиз.Тез-тез ўқиб тураман.РАҲМАТ!

  2. Сайтга ҳам РАҲМАТ!Сайтда берилган мактублар таъсирида бугун жами 15та мактубни ва устоз Сайфиддин ака томонидан таржима қилинган «Камолатга етакловчи (таржимада етказувчи деб берилган-Б.Р.)ўн хислат»ни ҳам ўқиб чиқдим ва Жилоний ҳазратларини Навоий айтганларидек, дуода ёд этдик ва фотиҳада шод этдик. Ўйлайманки,бундай мутолаалар руҳимизнинг,қалбимизнинг,ризқимизнинг,фойдали диний ва дунёвий билимларимизнинг кенг бўлишига сабаб бўлади.

  3. Аллох узи комилик сари чорласин барчамизни. Аллох йулида килган хизматлариздан миннатдормиз.

Izoh qoldiring