Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). II-qism

Ashampoo_Snap_2017.05.18_22h15m15s_001_.png     Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан битилган назмий шарҳларининг биринчи қисми билан уч ҳафтача олдин таништирган эдик. Бугун мазкур шарҳларнинг иккинчи қисмини мутолаа қилишингиз мумкин.

Р У М И Ё Н А
“Маснавийи маънавий”дан олинган
шоҳбайтларга Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг
назмий шарҳлари
09

23

0_1552dc_8cb6c8e2_orig.png

“Рўзи марг ин ҳисси ту ботил шавад,
Нури жон дорй, ки ёри дил шавад.”

То умр ўтрукни сўзлаб бир нафас
Тинмадинг нафс измида, эй булҳавас.

Қайга кетди дайр аро машҳурлар,
Қайга учди ул жасаддин нурлар?

Кечди умр, ўтгувчи онинг қайдадир,?
Бўлса гар дилда имонинг, қайдадир?

Қайга кетди, ўйлагил, у ёшлигинг?
Қайда севгинг, сирларинг, сирфошлигинг?

Одамийким, ўй-хаёли зар эрур,
Қадри хоку тийнати абтар эрур.

Англасанг гар, жисм эмассан, дил ўзинг,
Дилни асрорин муфассал бил ўзинг!

Ким муродга етди ёлғон ҳис билан?
Қайда иймон ёрдир муфлис билан?

“Мавт етгач, ҳисларинг ботил бўлур,
Нури жонинг борми—ёри дил бўлур…”

24

“Ҳар ки ў бедортар, пурдардтар,
Ҳар ки ў огоҳтар, рухзардтар.”

Эй Кўнгил, оҳ иста, бир оҳ истагил,
Поксиришт Юсуф бўл-у, чоҳ истагил.

Марди роҳу марди ишқсан, мард бўл,
Иста дардни—дун аро бедард бўл!

Ишқсиз қолган юрак чун хордир,
Икки олам ичра топмас Ёрни.

Бор ҳаловат—фикру зикру субҳада,
Бор залолат жамъ бўлгай шубҳада.

Ҳаққа меҳринг ва ишончингдир имон,
Шубҳа ўлдиргай дилингни бегумон!

Ишқ билан кир ҳар саҳар, ҳар шомга,
Юсуфистон дил билан ет комга.

Ақл агар Ишқ бирла куйса, дил бўлур,
Дил бу Ҳақ ишқи учун манзил бўлур.

“Кимки бедордир – анинг, бил, дарди кўп,
Кимки огоҳдир – юзинда зарди кўп.”

25

“Дидаи ҳиссй забуни офтоб,
Дидаи раббоние жўву биёб.”

Дийда рабоний эрур гар—шоҳсан,
Ҳар неку баддин мудом огоҳсан.

Сенга асрори илоҳий ёр, бил—
Юсуфистон, юсуфистондир кўнгил.

Кимки ғафлат ичра—у зулматдадир,
Барча хусрон аслида ғафлатдадир.

Авлиёлар инфиъолда хок эди,
Кўзлари нам ҳам яқоси чок эди.

Парваришлар эрди жавҳар—нурни,
Топмагайсиз бу каби масрурни.

Фитнаи тандин улар зуд кечдилар,
Ҳақ демишлар, Ҳақ шаробин ичдилар.

Тўлдириб тупроқ ила нафс кўзларин,
Топдилар нур дайри ичра ўзларин.

“Ҳис кўзин қилгай забун ул офтоб,
Иста раббоний нигоҳни, изла, топ!”

26

“Ақли чузвй ақлро бадном кард,
Коми дунё мардро беком кард.

Банданинг ақли эрур бу—ақли жузъ,
Ақли куллнинг наздида бу не нуфуз!?

Бор нубувват ақли куллнинг ҳосили,
Ақли жузъий эрса ҳиснинг фосиди.

Ақли жузъ шамъида олам тийрадир,
Ҳам азалдин то абад онг хийрадир.

Шул сабаб одамни одам ўлдирур,
Ақли жузъ Дунёни қонга тўлдирур.

Кўкка чирмашгай абад фарёдлар,
Қоп-қаро бўлгай мунаввар ёдлар.

…Ақли кулл—ҳазрат набийнинг ақлидир,
Сўйласа нени, бу Ҳақнинг нақлидир.

Чўнг зулумот қаърида у офтоб
Нур сочур, нур бирла қилгайдир хитоб.

“Ақли жузвий ақлни бадном қилур,
Коми дунё мардни ҳам беком қилур.”

27

“Кофарам ман гар зиён кардаст кас,
Дар раҳи иймону тоат як нафас.”

Ишқ билан омухта ўтса тоатинг,
Хушнафас, хушнуд кечар ҳар соатинг.

Гар ато қилса мудом тақво сенга,
Жовидон манзил эрур уқбо сенга.

Тоатинг бут бўлса, иймон жонидир,
Гар имонинг нурли—тоат қонидир.

Бил, тааллуқ қийлингу қолингдадир,
Жовидон бахт тоату ҳолингдадир.

Умр ибодатсиз кечар—дил зулмати,
Бўлмас андин ортиқ одам кулфати.

“Оллоҳ-оллоҳ, ўлдурур шармандалик,
Ёдима тушса бу янглиғ бандалик.”*

Бу тағофул гардига тўлмай кўзим,
Раббим-о, хусрон аро асра Ўзинг!

“Кофир ўлгайман зиён гар чекса кас,
Тоату иймон йўлинда бир нафас!”
—————————
*Ҳазрат Навоий байти.

28

“Гар миёни мушк танро жо шавад,
Рўзи мурдан ганди ў пайдо шавад.”

Бил ғанимат инфиъол, андуҳни,
Парвариш айла илоҳий руҳни.

Оқибат тан чарчаса барбоддир
Дил эса ҳур руҳ ила ободдир.

Жисм бу лоғар эрур, ёр ўлмагай,
Руҳ эса соғар эрур, бор—ўлмагай.

Тан бу нафс измидадир, нопокдир,
Асли хокий, оқибат ҳам хокдир.

“Пастбахту зердасту дунниҳод,
Носазову ноумеду номурод.”*

Руҳ эса сенга азиз маҳрам эрур,
Бор илоҳий фазл анда жам эрур.

Эй Юрак, эъзозла доим маҳраминг,
Билмасин розингни ҳеч номаҳраминг.

“Гар бу жисминг мушк ичра жо эрур,
Ўлганинг кун чун нажас пайдо эрур.”
———————————-
*Муҳаммад Иқбол байти.

29

“Асли кийна дўзах асту кийни ту
Узви он кулл асту хасми дийни ту.”

Билки бу олам мунаввар дин билан,
Сим-сиёҳдир у адоват, кин билан.

Бор залолат асли буғзу киндадир,
Чун ҳаловат эътиқод, оиндадир.

Кийна бирла қоп-қародир ёдлар,
Кийна бирла дайр ўлур барбодлар.

Кийнадин пок бўлса қай кўнгил—жамил,
Чун жамил бўлса кўнгил, ёрдир Жалил!

Не фалокат бўлса у—буғзингдадир,
Бу адоват тийғи ҳам бўғзингдадир.

Кўрмагайсан—бошинг узра дорлар,
Қочди сендин қутқарувчи ёрлар.

Алла айтиб бир ачуз бошингдадир,
Ҳар қадамда бир ўлим қошингдадир.

“Асли кийна дўзаху кийнинг сенинг
Қисми дўзах, офати дийнинг сенинг.”

30

“Кист бегона? Тани хокии ту,
К-аз барои ўст ғамнокии ту.”

Танпарастлар билмагай тан—ғам эрур,
Тунда ёниб битгучи бир шам эрур.

Билмасанг гар руҳу қалб тасхирини,
Тинмайин истар танинг таъмирини.

Ютгудай дунёни, қўйсанг, бу юҳо,
Комига тушгай анинг ому даҳо.

Ҳар балою бадга ургай панжасин,
Суст қилар қалбни бу руҳ исканжаси.

Нафс ила бирлашгай эрса бу қафас,
Эҳтиёжи ичра тинмас бир нафас,

Тўлдириб кўксингни афсус, оҳга,
Бошлар у дўзах аталмиш чоҳга.

Қўлга ол-да, тан деган ғаддорни,
Изла қалбинг ичра аслинг—Ёрни.

“Ким у бегона? Тани хокинг сенинг,
Ғам берур сенга у ғамнокинг сенинг.”

31

“Сояи Ҳақ бар сари банда бувад,
Оқибат чўянда ёбанда бувад.”

Дилдаги дардингни мен сўрдим, рафиқ,
Рангларинг зардини мен кўрдим, рафиқ.

Илмасам кўзга, не инсонлик менга,
Билмасам гар, не мусулмонлик менга.

Тутмасам ихвон чу ҳамроҳимни мен,
Ҳаққа қандай еткизай оҳимни мен.

Кел, биродар, кўзларимнинг нури бўл,
Иқлими кўнглимни бир масрури бўл.

Ким биродарсиз эса, бу хорлик,
Олқамас бу кимсани бедорлик.

Умри сўқмоғинда бордир чоҳлар,
Тушмагай бу чоҳ аро огоҳлар.

Ғафлатингни бус-бутун ўлдир, рафиқ,
Огаҳийлар наздида ўлтир, рафиқ.

“Сояи Ҳақ банданинг бошиндадир,
Изласанг нени—ўша қошингдадир.”

32

“Нур нури чашми худ нури дил аст,
Нури чашм аз нури дилҳо ҳосил аст.”

Кўксинг ичра қил назар, эй бехабар,
Ишқдирсан, ишқдирсан сарбасар,

Поксириштлар роҳида ҳамроҳ бўл,
Тийнатинг асроридан огоҳ бўл.

Қайда ориф бўлса, зуд олгил хабар,
Сенга ирфон бергай ул соҳибназар.

Тоза тутгил шубҳалардан сийнани,
Покиза кўр олами оинани.

Ўзлигинг сарҳадларин тасхир қил,
Жисминг эрмас, тийнатинг таъмир қил.

Уз тааллуқ—устувор занжирларинг,
Айла дафъ кўнгилдаги занг, кирларинг.

Фитратингни англасанг, у асли нур,
Жавҳаринг ҳақ нуридан топгай сурур.

“Кўздаги нур аслида дил нуридир,
Нури дийда—ўзга кўнгил нуридир.”

33

“Эй ки аз нури Худо ғофил шудй,
Дар замона ботилу отил шудй.”

Олти ёнда зоҳир ўлмиш нурлар,
Англагай бу нурни зуд мастурлар.

Моҳиятни англаганлар бахтлидир,
Икки олам ичра ҳур, хушвақлидир.

Огаҳийлар асли пок тийнатлидир,
Тийнати Ҳақ нури-ла зийнатлидир.

Моҳиятдан бехабар гумроҳлар
Оқибат ўт ичра ургай оҳлар.

Ғофил эрсанг, Дайр—дун, ғафлатмакон,
Ғафлатинг ичра ҳануз озурда жон.

Жонни қутқар, англа руҳнинг аслини,
Изла Ҳақни, истагил Ёр васлини.

Кимки бўлма—дўстмисан ёхуд рақиб,
Бўлма ғафлат ичра худ ғафлатнасиб.

“Гар Худонинг нуридан ғофил ўзинг,
Дайр аро ботил ўзинг, отил ўзинг.”

34

“Дил набошад ғайри он дарёи нур,
Дил назаргоҳи Худо в-он гоҳ кўр?”

Кўз жудолик истамас бу ранг* билан,
Дил жудолик истамас оҳанг билан.

Нур ила тўлгай лабо-лаб жоми дил,
Нур эрур оғози ҳам анжоми дил.

Титрагай олам нигоҳ эъзозида,
Инграгай оҳанг юракнинг розида.

Кўзга тўлгай субҳу шом бу хилқатинг,
Дилга маҳрамдир азим бир хилватинг.

Кўз—ҳавас пардозида юз журъатим,
Дил—адам парвозида хуш суръатим.

Кўзга охир дам фанода гил тўлар,
Сўнг… Адам ичра бисотим дил бўлар.

Ё Илоҳ, авф айла кўз эъзозини,
Устувор қил сўнгра дил парвозини.

“Бўлмаса гар дил мудом дарёи нур,
Бу назаргоҳи Худо бўлмасми кўр?”
———————————
*Ранг—бу ўринда “дунё” маъносида.

35

“Аз ғаму шодй набошад жўши мо,
Бо хаёлу ваҳм набвад ҳуши мо.”

Кимки муфлис—дайр аро оворадир,
Кўкси ҳасрат тийғи бирла порадир.

Ажратолмас ҳеч қачон оқ-қорани,
Журми бирла айри қилмас орани.

Синса, синсин жом, бундан рози бўл,
Жом эмас, сен боданинг дамсози бўл.

Бўлмасин ҳеч ташвишинг суврат билан,
Ошно бўл доимо сийрат билан.

Чизма дунё нақшини кўнглинг аро,
Етса нафс ранжурлиги—ёдинг қаро.

Таъмаю таъна—маломат, ноладир,
Фикри дунё ҳеч туганмас воладир.

Чун азиз умрингни ҳар бир соатин
Жовидон қилгай ибодат, тоатинг.

“Бўлмасайди ғам-фараҳдин жўшимиз,
Бўлмагай ваҳму хаёлда ҳушимиз.”

36

“Аз баҳорон кай шавад сарсабз санг?
Хок шав, то гул намои ранг-ранг.”

Истадим мен англамоқлик “мен”лигим,
Бермади йўл бунга ҳеч манманлигим.

Фитратимдан жой олиб ботил ғурур,
Кўзларимда то ҳануз сўнди сурур.

Камтаринга ошнолик қилмадим,
Билмадим мен, кимлигимни билмадим.

Ҳар қадамда кибр менга бўлди ғул,
Тийнатимда ғунчаликдан сўлди гул.

Мовуманлик* қилса ким, сирдош эдим,
Дил эмас бу—кўкрагимда тош эди.

Эй рафиқ, сен бул хатодин бўл йироқ,
Кимки манман—дўст эмас, аҳли фироқ.*

Устувор бўлгил ҳунар, илминг билан,
Ўзлигингни айла кашф ҳилминг билан.

“Қайда кўкламдин яшил ранг олди санг?
Хок бўлки, гуллагайсан ранг-баранг.”
——————————
*Мовуманлик—кибр, манманлик.
*Аҳли фироқ—дўзах аҳли.

37

“К-аз шуоъи офтоби пур зи нур
Ғайри гарми менаёбад чашми кўр.”

Кимниким бўлса риёзат пешаси,
Ботил эрмиш бил анинг андишаси.

Ким риёда қилса тоат—ори йўқ,
Аҳли дуннинг бул каби идбори йўқ.

Сўйласа ким булҳавасга розини,
Топмагай у дилда Ҳақ—ҳамрозини.

Кимки ҳасрат чекса ботил дилга, бил,
Ўзлигин дарк айлай олмас неча йил.

Кимки субҳ нурини бермас кўксига,
Зулматийлар ичра қолгай, ўксигай.

Ким фужур аҳлига қилса ёрлиғ,
Ҳеч қачон топмас зиё—бедорлиғ.

Ким ҳамоқат аҳлига дўст бўлса, бас,
Ёр эмас, муслим эмас, одам эмас!

“Офтобдан– бўлса ҳам у кулли нур –
Тафтдин ўзга хосият топмайди кўр…”

38

“Ҳолате дигар бувад, к-он нодир аст,
Ту машав мункир, ки Ҳақ бас қодир аст.”

Истадим ёр, қочди мендин ёрлар,
Истадим ёр—келди бошга дорлар.

Ўтга кирдим—хотирим жам бўлмади,
Кимки ўтга кирди—ҳеч кам бўлмади.

Ишқ сўзон айлади—куйдим басе,
Ишқ аҳли ҳолатин туйдим басе.

Куйдириб кечдим неча кунларни мен,
Ошно қилдим қаро тунларини мен.

Дилга солдим зикр ила ёр ёдини,
Берди зикрим минг ҳажрнинг додини.

Бода тутдим, жом аро—ёр суврати,
Сипқорурда нурга дўнди сийратим.

Кўз очиб кўрдим ажиб бир оламе,
Маҳфилимда йўқ эди бир одамий…

“Ҳолат ўзга бўлса, билки нодир у,
Мункири Ҳақ бўлма, бунга қодир У.”

39

“Пас ба суврат олами асғар туи,
Пас ба маъни олами акбар туи.”

Эй кўнгил, нафс йўлида маҳдуд бўл,
Руҳ аро бир иқлими маҳмуд бўл.

Маърифатдин истагил дур, изла нур,
Қол эмас, ҳолдин мудом изла сурур.

Эй кўнгил, қай дил ҳажрдин хун эмас,
У шаклдир, у—сурат, мазмун эмас.

Ишқи дунё, эй кўнгил, бу—сувратинг,
Ишқи орифдир сенинг ҳақ сийратинг.

Кимки сендин истаса дур мунтазир,
Сўз билан нурингни тўккил дилпазир.

Субҳи содиқ ичра гар бедорсен,
Икки олам ичра нурга ёрсен.

Эй Кўнгил, ошиқ юракнинг дарди бўл,
Дард аҳли ичра доим фарди бўл.

“Сувратингда—олами асғар* ўзинг,
Маъни ичра олами акбар* ўзинг.”
——————————
*Олами асғар—кичик олам, бу дунё.
*Олами акбар—катта олам, у дунё.

40

“Ҳар киро жома зи ишқе чок шуд,
Ў зи ҳирсу жумла айбе пок шуд.”

Ишқ банди ичра қулмен, бастамен,
Ишқдин соҳибназар, баржастамен.

Жомим ичра тўлдирибдир бодани,
Шоҳ қилмиш мен каби афтодани.

Қўл чўзур нур аршидин маҳфил менга,
Икки олам хушҳаво манзил менга.

Кўкрагимда унди дилхун лолалар,
Орзуга дўнди дилсўз нолалар.

Ҳажрида, майлига, минг бор дод этай,
Дод ила ишқ хайли кўнглин шод этай.

Икки олам ичра Сен – эй бор Худо,
Бандани бу бахтидин қилма жудо!

Тийра хокимни саропо* нур қил,
Ўз тажаллинг баҳрида мастур қил!

“Кимни гар Ишқдин яқоси бўлса чок,
Барча ҳирсу, барча айбдин бўлди пок.”
———————————
*Саропо – бошдан-оёқ.

1993 – 2001 йй.

Давоми бор

40-40.jpg Mavlono Jaloliddin Rumiyning ulug‘vor asari — “Masnaviyi ma’naviy”sidan olingan shohbaytlarga taniqli shoir va tarjimon Sayyid Ne’matulloh Ibrohim tomonidan bitilgan nazmiy sharhlarining birinchi qismi bilan uch haftacha oldin tanishtirgan edik. Bugun mazkur sharhlarning ikkinchi qismini mutolaa qilishingiz mumkin.

R U M I YON A
“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan
shohbaytlarga Sayyid Ne’matulloh Ibrohimning
nazmiy sharhlari
09

23

Ashampoo_Snap_2016.08.26_21h57m02s_004_.png

“Ro‘zi marg in hissi tu botil shavad,
Nuri jon dory, ki yori dil shavad.”

To umr o‘trukni so‘zlab bir nafas
Tinmading nafs izmida, ey bulhavas.

Qayga ketdi dayr aro mashhurlar,
Qayga uchdi ul jasaddin nurlar?

Kechdi umr, o‘tguvchi oning qaydadir,?
Bo‘lsa gar dilda imoning, qaydadir?

Qayga ketdi, o‘ylagil, u yoshliging?
Qayda sevging, sirlaring, sirfoshliging?

Odamiykim, o‘y-xayoli zar erur,
Qadri xoku tiynati abtar erur.

Anglasang gar, jism emassan, dil o‘zing,
Dilni asrorin mufassal bil o‘zing!

Kim murodga yetdi yolg‘on his bilan?
Qayda iymon yordir muflis bilan?

“Mavt yetgach, hislaring botil bo‘lur,
Nuri joning bormi—yori dil bo‘lur…”

24

“Har ki o‘ bedortar, purdardtar,
Har ki o‘ ogohtar, ruxzardtar.”

Ey Ko‘ngil, oh ista, bir oh istagil,
Poksirisht Yusuf bo‘l-u, choh istagil.

Mardi rohu mardi ishqsan, mard bo‘l,
Ista dardni—dun aro bedard bo‘l!

Ishqsiz qolgan yurak chun xordir,
Ikki olam ichra topmas Yorni.

Bor halovat—fikru zikru subhada,
Bor zalolat jam’ bo‘lgay shubhada.

Haqqa mehring va ishonchingdir imon,
Shubha o‘ldirgay dilingni begumon!

Ishq bilan kir har sahar, har shomga,
Yusufiston dil bilan yet komga.

Aql agar Ishq birla kuysa, dil bo‘lur,
Dil bu Haq ishqi uchun manzil bo‘lur.

“Kimki bedordir – aning, bil, dardi ko‘p,
Kimki ogohdir – yuzinda zardi ko‘p.”

25

“Didai hissy zabuni oftob,
Didai rabboniye jo‘vu biyob.”

Diyda raboniy erur gar—shohsan,
Har neku baddin mudom ogohsan.

Senga asrori ilohiy yor, bil—
Yusufiston, yusufistondir ko‘ngil.

Kimki g‘aflat ichra—u zulmatdadir,
Barcha xusron aslida g‘aflatdadir.

Avliyolar infi’olda xok edi,
Ko‘zlari nam ham yaqosi chok edi.

Parvarishlar erdi javhar—nurni,
Topmagaysiz bu kabi masrurni.

Fitnai tandin ular zud kechdilar,
Haq demishlar, Haq sharobin ichdilar.

To‘ldirib tuproq ila nafs ko‘zlarin,
Topdilar nur dayri ichra o‘zlarin.

“His ko‘zin qilgay zabun ul oftob,
Ista rabboniy nigohni, izla, top!”

26

“Aqli chuzvy aqlro badnom kard,
Komi dunyo mardro bekom kard.

Bandaning aqli erur bu—aqli juz’,
Aqli kullning nazdida bu ne nufuz!?

Bor nubuvvat aqli kullning hosili,
Aqli juz’iy ersa hisning fosidi.

Aqli juz’ sham’ida olam tiyradir,
Ham azaldin to abad ong xiyradir.

Shul sabab odamni odam o‘ldirur,
Aqli juz’ Dunyoni qonga to‘ldirur.

Ko‘kka chirmashgay abad faryodlar,
Qop-qaro bo‘lgay munavvar yodlar.

…Aqli kull—hazrat nabiyning aqlidir,
So‘ylasa neni, bu Haqning naqlidir.

Cho‘ng zulumot qa’rida u oftob
Nur sochur, nur birla qilgaydir xitob.

“Aqli juzviy aqlni badnom qilur,
Komi dunyo mardni ham bekom qilur.”

27

“Kofaram man gar ziyon kardast kas,
Dar rahi iymonu toat yak nafas.”

Ishq bilan omuxta o‘tsa toating,
Xushnafas, xushnud kechar har soating.

Gar ato qilsa mudom taqvo senga,
Jovidon manzil erur uqbo senga.

Toating but bo‘lsa, iymon jonidir,
Gar imoning nurli—toat qonidir.

Bil, taalluq qiylingu qolingdadir,
Jovidon baxt toatu holingdadir.

Umr ibodatsiz kechar—dil zulmati,
Bo‘lmas andin ortiq odam kulfati.

“Olloh-olloh, o‘ldurur sharmandalik,
Yodima tushsa bu yanglig‘ bandalik.”*

Bu tag‘oful gardiga to‘lmay ko‘zim,
Rabbim-o, xusron aro asra O‘zing!

“Kofir o‘lgayman ziyon gar cheksa kas,
Toatu iymon yo‘linda bir nafas!”
—————————
*Hazrat Navoiy bayti.

28

“Gar miyoni mushk tanro jo shavad,
Ro‘zi murdan gandi o‘ paydo shavad.”

Bil g‘animat infi’ol, anduhni,
Parvarish ayla ilohiy ruhni.

Oqibat tan charchasa barboddir
Dil esa hur ruh ila oboddir.

Jism bu log‘ar erur, yor o‘lmagay,
Ruh esa sog‘ar erur, bor—o‘lmagay.

Tan bu nafs izmidadir, nopokdir,
Asli xokiy, oqibat ham xokdir.

“Pastbaxtu zerdastu dunnihod,
Nosazovu noumedu nomurod.”*

Ruh esa senga aziz mahram erur,
Bor ilohiy fazl anda jam erur.

Ey Yurak, e’zozla doim mahraming,
Bilmasin rozingni hech nomahraming.

“Gar bu jisming mushk ichra jo erur,
O‘lganing kun chun najas paydo erur.”
———————————-
*Muhammad Iqbol bayti.

29

“Asli kiyna do‘zax astu kiyni tu
Uzvi on kull astu xasmi diyni tu.”

Bilki bu olam munavvar din bilan,
Sim-siyohdir u adovat, kin bilan.

Bor zalolat asli bug‘zu kindadir,
Chun halovat e’tiqod, oindadir.

Kiyna birla qop-qarodir yodlar,
Kiyna birla dayr o‘lur barbodlar.

Kiynadin pok bo‘lsa qay ko‘ngil—jamil,
Chun jamil bo‘lsa ko‘ngil, yordir Jalil!

Ne falokat bo‘lsa u—bug‘zingdadir,
Bu adovat tiyg‘i ham bo‘g‘zingdadir.

Ko‘rmagaysan—boshing uzra dorlar,
Qochdi sendin qutqaruvchi yorlar.

Alla aytib bir achuz boshingdadir,
Har qadamda bir o‘lim qoshingdadir.

“Asli kiyna do‘zaxu kiyning sening
Qismi do‘zax, ofati diyning sening.”

30

“Kist begona? Tani xokii tu,
K-az baroi o‘st g‘amnokii tu.”

Tanparastlar bilmagay tan—g‘am erur,
Tunda yonib bitguchi bir sham erur.

Bilmasang gar ruhu qalb tasxirini,
Tinmayin istar taning ta’mirini.

Yutguday dunyoni, qo‘ysang, bu yuho,
Komiga tushgay aning omu daho.

Har baloyu badga urgay panjasin,
Sust qilar qalbni bu ruh iskanjasi.

Nafs ila birlashgay ersa bu qafas,
Ehtiyoji ichra tinmas bir nafas,

To‘ldirib ko‘ksingni afsus, ohga,
Boshlar u do‘zax atalmish chohga.

Qo‘lga ol-da, tan degan g‘addorni,
Izla qalbing ichra asling—Yorni.

“Kim u begona? Tani xoking sening,
G‘am berur senga u g‘amnoking sening.”

31

“Soyai Haq bar sari banda buvad,
Oqibat cho‘yanda yobanda buvad.”

Dildagi dardingni men so‘rdim, rafiq,
Ranglaring zardini men ko‘rdim, rafiq.

Ilmasam ko‘zga, ne insonlik menga,
Bilmasam gar, ne musulmonlik menga.

Tutmasam ixvon chu hamrohimni men,
Haqqa qanday yetkizay ohimni men.

Kel, birodar, ko‘zlarimning nuri bo‘l,
Iqlimi ko‘nglimni bir masruri bo‘l.

Kim birodarsiz esa, bu xorlik,
Olqamas bu kimsani bedorlik.

Umri so‘qmog‘inda bordir chohlar,
Tushmagay bu choh aro ogohlar.

G‘aflatingni bus-butun o‘ldir, rafiq,
Ogahiylar nazdida o‘ltir, rafiq.

“Soyai Haq bandaning boshindadir,
Izlasang neni—o‘sha qoshingdadir.”

32

“Nur nuri chashmi xud nuri dil ast,
Nuri chashm az nuri dilho hosil ast.”

Ko‘ksing ichra qil nazar, ey bexabar,
Ishqdirsan, ishqdirsan sarbasar,

Poksirishtlar rohida hamroh bo‘l,
Tiynating asroridan ogoh bo‘l.

Qayda orif bo‘lsa, zud olgil xabar,
Senga irfon bergay ul sohibnazar.

Toza tutgil shubhalardan siynani,
Pokiza ko‘r olami oinani.

O‘zliging sarhadlarin tasxir qil,
Jisming ermas, tiynating ta’mir qil.

Uz taalluq—ustuvor zanjirlaring,
Ayla daf’ ko‘ngildagi zang, kirlaring.

Fitratingni anglasang, u asli nur,
Javharing haq nuridan topgay surur.

“Ko‘zdagi nur aslida dil nuridir,
Nuri diyda—o‘zga ko‘ngil nuridir.”

33

“Ey ki az nuri Xudo g‘ofil shudy,
Dar zamona botilu otil shudy.”

Olti yonda zohir o‘lmish nurlar,
Anglagay bu nurni zud masturlar.

Mohiyatni anglaganlar baxtlidir,
Ikki olam ichra hur, xushvaqlidir.

Ogahiylar asli pok tiynatlidir,
Tiynati Haq nuri-la ziynatlidir.

Mohiyatdan bexabar gumrohlar
Oqibat o‘t ichra urgay ohlar.

G‘ofil ersang, Dayr—dun, g‘aflatmakon,
G‘aflating ichra hanuz ozurda jon.

Jonni qutqar, angla ruhning aslini,
Izla Haqni, istagil Yor vaslini.

Kimki bo‘lma—do‘stmisan yoxud raqib,
Bo‘lma g‘aflat ichra xud g‘aflatnasib.

“Gar Xudoning nuridan g‘ofil o‘zing,
Dayr aro botil o‘zing, otil o‘zing.”

34

“Dil naboshad g‘ayri on daryoi nur,
Dil nazargohi Xudo v-on goh ko‘r?”

Ko‘z judolik istamas bu rang* bilan,
Dil judolik istamas ohang bilan.

Nur ila to‘lgay labo-lab jomi dil,
Nur erur og‘ozi ham anjomi dil.

Titragay olam nigoh e’zozida,
Ingragay ohang yurakning rozida.

Ko‘zga to‘lgay subhu shom bu xilqating,
Dilga mahramdir azim bir xilvating.

Ko‘z—havas pardozida yuz jur’atim,
Dil—adam parvozida xush sur’atim.

Ko‘zga oxir dam fanoda gil to‘lar,
So‘ng… Adam ichra bisotim dil bo‘lar.

Yo Iloh, avf ayla ko‘z e’zozini,
Ustuvor qil so‘ngra dil parvozini.

“Bo‘lmasa gar dil mudom daryoi nur,
Bu nazargohi Xudo bo‘lmasmi ko‘r?”
———————————
*Rang—bu o‘rinda “dunyo” ma’nosida.

35

“Az g‘amu shody naboshad jo‘shi mo,
Bo xayolu vahm nabvad hushi mo.”

Kimki muflis—dayr aro ovoradir,
Ko‘ksi hasrat tiyg‘i birla poradir.

Ajratolmas hech qachon oq-qorani,
Jurmi birla ayri qilmas orani.

Sinsa, sinsin jom, bundan rozi bo‘l,
Jom emas, sen bodaning damsozi bo‘l.

Bo‘lmasin hech tashvishing suvrat bilan,
Oshno bo‘l doimo siyrat bilan.

Chizma dunyo naqshini ko‘ngling aro,
Yetsa nafs ranjurligi—yoding qaro.

Ta’mayu ta’na—malomat, noladir,
Fikri dunyo hech tuganmas voladir.

Chun aziz umringni har bir soatin
Jovidon qilgay ibodat, toating.

“Bo‘lmasaydi g‘am-farahdin jo‘shimiz,
Bo‘lmagay vahmu xayolda hushimiz.”

36

“Az bahoron kay shavad sarsabz sang?
Xok shav, to gul namoi rang-rang.”

Istadim men anglamoqlik “men”ligim,
Bermadi yo‘l bunga hech manmanligim.

Fitratimdan joy olib botil g‘urur,
Ko‘zlarimda to hanuz so‘ndi surur.

Kamtaringa oshnolik qilmadim,
Bilmadim men, kimligimni bilmadim.

Har qadamda kibr menga bo‘ldi g‘ul,
Tiynatimda g‘unchalikdan so‘ldi gul.

Movumanlik* qilsa kim, sirdosh edim,
Dil emas bu—ko‘kragimda tosh edi.

Ey rafiq, sen bul xatodin bo‘l yiroq,
Kimki manman—do‘st emas, ahli firoq.*

Ustuvor bo‘lgil hunar, ilming bilan,
O‘zligingni ayla kashf hilming bilan.

“Qayda ko‘klamdin yashil rang oldi sang?
Xok bo‘lki, gullagaysan rang-barang.”
——————————
*Movumanlik—kibr, manmanlik.
*Ahli firoq—do‘zax ahli.

37

“K-az shuo’i oftobi pur zi nur
G‘ayri garmi menayobad chashmi ko‘r.”

Kimnikim bo‘lsa riyozat peshasi,
Botil ermish bil aning andishasi.

Kim riyoda qilsa toat—ori yo‘q,
Ahli dunning bul kabi idbori yo‘q.

So‘ylasa kim bulhavasga rozini,
Topmagay u dilda Haq—hamrozini.

Kimki hasrat cheksa botil dilga, bil,
O‘zligin dark aylay olmas necha yil.

Kimki subh nurini bermas ko‘ksiga,
Zulmatiylar ichra qolgay, o‘ksigay.

Kim fujur ahliga qilsa yorlig‘,
Hech qachon topmas ziyo—bedorlig‘.

Kim hamoqat ahliga do‘st bo‘lsa, bas,
Yor emas, muslim emas, odam emas!

“Oftobdan– bo‘lsa ham u kulli nur –
Taftdin o‘zga xosiyat topmaydi ko‘r…”

38

“Holate digar buvad, k-on nodir ast,
Tu mashav munkir, ki Haq bas qodir ast.”

Istadim yor, qochdi mendin yorlar,
Istadim yor—keldi boshga dorlar.

O‘tga kirdim—xotirim jam bo‘lmadi,
Kimki o‘tga kirdi—hech kam bo‘lmadi.

Ishq so‘zon ayladi—kuydim base,
Ishq ahli holatin tuydim base.

Kuydirib kechdim necha kunlarni men,
Oshno qildim qaro tunlarini men.

Dilga soldim zikr ila yor yodini,
Berdi zikrim ming hajrning dodini.

Boda tutdim, jom aro—yor suvrati,
Sipqorurda nurga do‘ndi siyratim.

Ko‘z ochib ko‘rdim ajib bir olame,
Mahfilimda yo‘q edi bir odamiy…

“Holat o‘zga bo‘lsa, bilki nodir u,
Munkiri Haq bo‘lma, bunga qodir U.”

39

“Pas ba suvrat olami asg‘ar tui,
Pas ba ma’ni olami akbar tui.”

Ey ko‘ngil, nafs yo‘lida mahdud bo‘l,
Ruh aro bir iqlimi mahmud bo‘l.

Ma’rifatdin istagil dur, izla nur,
Qol emas, holdin mudom izla surur.

Ey ko‘ngil, qay dil hajrdin xun emas,
U shakldir, u—surat, mazmun emas.

Ishqi dunyo, ey ko‘ngil, bu—suvrating,
Ishqi orifdir sening haq siyrating.

Kimki sendin istasa dur muntazir,
So‘z bilan nuringni to‘kkil dilpazir.

Subhi sodiq ichra gar bedorsen,
Ikki olam ichra nurga yorsen.

Ey Ko‘ngil, oshiq yurakning dardi bo‘l,
Dard ahli ichra doim fardi bo‘l.

“Suvratingda—olami asg‘ar* o‘zing,
Ma’ni ichra olami akbar* o‘zing.”
——————————
*Olami asg‘ar—kichik olam, bu dunyo.
*Olami akbar—katta olam, u dunyo.

40

“Har kiro joma zi ishqe chok shud,
O‘ zi hirsu jumla aybe pok shud.”

Ishq bandi ichra qulmen, bastamen,
Ishqdin sohibnazar, barjastamen.

Jomim ichra to‘ldiribdir bodani,
Shoh qilmish men kabi aftodani.

Qo‘l cho‘zur nur arshidin mahfil menga,
Ikki olam xushhavo manzil menga.

Ko‘kragimda undi dilxun lolalar,
Orzuga do‘ndi dilso‘z nolalar.

Hajrida, mayliga, ming bor dod etay,
Dod ila ishq xayli ko‘nglin shod etay.

Ikki olam ichra Sen – ey bor Xudo,
Bandani bu baxtidin qilma judo!

Tiyra xokimni saropo* nur qil,
O‘z tajalling bahrida mastur qil!

“Kimni gar Ishqdin yaqosi bo‘lsa chok,
Barcha hirsu, barcha aybdin bo‘ldi pok.”
———————————
*Saropo – boshdan-oyoq.

1993 – 2001 yy.

Davomi bor

007

(Tashriflar: umumiy 877, bugungi 1)

Izoh qoldiring