Эй Худо, ана шундай зиндадил (“марди худо”) ҳақиқий иймонли банданг бор бўлса, менга беришингни сўрайман! Мен ўзимдаги бор куч-қувватим, бор оташимни ишга солиб у билан курашай… оқибатда, майли, енгилай… ва мен ҳам умримда бир бора енгилишнинг лаззатини татиб кўрай! Эй, Худо!.. Davomini o'qish
Teglar: Sayyid Ne’matulloh Ibrohim
Amir Xusrav Dehlaviy. G’azallar va ruboiylar & Amir Xusrav Dehlaviy ijodi. «Akademik soat» turkumidan videodars
Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim vafot etdi
Биродарим Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг вафот этганини эшитиб, Аллоҳи Каримдан бу покиза инсон, мумтоз адабиёт билимдони, ишқпараст шоир ва беназир таржимонни раҳматига олишини сўрадим. Оиласига, ёру дўстларига, шогирдларига сабр тилайман. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Buyuk Mavlono va «Masnaviy»i sharif yodida bir necha bayt
Буюк тасаввуф алломаси Мавлоно Жалолиддин Румийнинг беназир “Маснавийи маънавий» асари асрлар давомида ижод аҳлига илҳом манбаи бўлиб келмоқда. Сизга тақдим этилаётган Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим маснавийси ҳам айни шу таъсирда ёзилган. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). II-qism
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан битилган назмий шарҳларининг биринчи қисми билан уч ҳафтача олдин таништирган эдик. Бугун мазкур шарҳларнинг иккинчи қисмини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism
Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Hakim Sanoiy. G’azallar
Хабарингиз бор, сайтимиз саҳифаларида Ҳаким Санойининг ғазалларини мунтазам бериб бормоқдамиз. Бу таниқли шоир ва таржимон Неъматулло Иброҳимнинг беқиёс меҳнати эвазига бўлмоқда. Биз ижодкор дўстимизга миннатдорчилигмизни билдириб, машаққатли меҳнатида Яратгандан қувват тилаймиз
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tavhid dostoni
Тавҳид – бу Аллоҳ таолони жамики инсонларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатларда яккалигини исботлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: “Мен (яъни Аллоҳ) Инсон ва Жин тоифасини фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим (яъни бошқа бир махлуқларга эмас)” (Зариёт сураси, 56-оят). Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar
Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. Ruboiylar
Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Yangi g’azallardan
Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнингнинг болалиги, таниқли шоир Асқар Маҳкам шоир биродарига бағишлаган эссесида ёзганидек, сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Кейинчалик бу афсонавий тоғ,унинг ҳосилрез ўнгирлари,чўпон-чўлиқ ва деҳқонлари, анвойи гиёҳлари, кийик кўзларидек бегаш булоқлари, лақай сўзаналаридек далалари, содда ва мардона одамлари, тулпорлари,биялари, қимизлари ва қимиздан-да қизғин қизлари, сулув-сулув келинчаклари унинг бетакрор сатрларида ўз нақшини топди. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tahayyur
Яқинда Душанбедаги ”Ирфон” нашриёти тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”Таҳайюр” номли китобини нашр этди. Қуйида шу китоб ҳақидаги шоир Одил Икромнинг мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish