Herta Myuller. Ikki hikoya

09    Ҳамкасбларимнинг фикрларига кўра мен рад этилган, кўкрагидан итарилган киши эдим. Агарда мен уларга хиёнат қилганимда, уларнинг муносабатлари қандай бўлишини тасаввуримга сиғдира олмайман. Умуман олганда, улар мени гўё сотқинлигим учун жазолаган эдилар (Ҳерта Мюллернинг Нобель мукофоти маърузасидан).

09
Ҳерта Мюллер
ИККИ ҲИКОЯ
Немис тилидан Фурқат Соатов таржимаси
066

 099Ҳерта Мюллер (1953)- немис адибаси ва жамоат арбоби. Нобел мукофоти соҳиби (2009). 1953 йил 17 августда Руминиядаги немис оиласида туғилган. Тимишиора университетида таҳсил олган. 1987 йили оиласи билан Германияга кўчиб борган. Немис тил ва шеърият академияси аъзоси. Унинг 20 га яқин шеърий, 10 дан ортиқ роман, ҳикоя ва эсселаридан иборат китоблари нашр этилган. У Дублин адабиёт мукофоти ва Австриянинг Франц Кафка номидаги мукофоти соҳибаси. Бир неча ҳикояси ўзбек тилига таржима қилинган.

066

ТУНГИ ПОСБОН

Заҳматкаш кекса тегирмон жим. Девор-лар сокин, том сукунатда. Ҳатто тегирмон чархлари ҳам тин. Виндиш электр чироғини ўчираркан, зиё зулмат бағрида эриб кета-ди. Тегирмон чархлари орасида тун изғий-ди. Гўё тим зулмат, оппоқ ун заррачалари-ни раққоса чивинлар-у, ҳатто бир-бирига суяниб, ғужанак тўп бўлиб олган қоп уюм-ларини йиртқич аждар мисол ютиб юбор-ган.
Тунги қоровул тегирмон ўриндиғида ўтириб ором олмоқда. Унинг оғзи уйқунинг сархуш оромидан ҳайратда очиқ. Ўрин остидан кучугининг маржон кўзлари порлаб турибди. Виндиш қўллари билан қопни тиззаларига суяганича кўтариб, уни тегир-моннинг мудроқ деворларига суяб қўяди.
Кучук сергак тортади, оғзини катта очиб эснаб олади. Унинг оппоқ дағал тишлари қайроқ пичоқни эслатади. Калит очқич тегирмон эшигини қулфи тешиги ичида айланади. Қулфнинг ингроқ ноласи Вин-дишнинг бармоқлари орасидан сизиб чиқа-ди. Бу нолишнинг ҳисобини олади у. Бош томирлари тепаётганини ҳис қилади. “Мий-ям нақд тўхтовсиз соатнинг ўзгинаси-я! ” ўйлаб қолади. Калитни яна чўнтагига соларкан, кутилмаганда кучук ҳура бошлай-ди. “Бош мийямсоатини чўғланма симлари таранглашиб узилиб кетмаслиги кчун улар-ни қайта бураб жойига келтиришим керак” ,-дея таъкидлайди ўзига ўзи баланд оҳангда. Тунги қоровул манглайини ёпиб қўйган, шляпасини юқори кўтаради. Уйқудан сар-хуш юмуқ кўзларини очиб эснаркан:
“Тунги навбатчи аскар!” – дея мурожаат қилади.
Виндиш тегирмон ён бағридаги кўл бўйига келади. Соҳил бўйида бўлса пичан хароба, мудроқ турарди. У гўё кўлнинг сув кўзгусидаги қора бир доғ эди. Бу доғ мисли кўл тубидаги зулмат туйнук мисол жуда тубанликда биқиниб ётарди. Виндиш пичан-лар орасида оромда ётган велосипедини тургизиб олади.
“Қандай иблис экан бу, пичанлар ораси-даги?” – дейди тунги қоровул жирканиб. Виндиш велосипед ўриндиғига ёпишиб олган пичан шохчаларини тера бошлайди. Санчиқ бошоқларни териб сувга улоқтирар-кан:
“Пичан бошоқлари сувга ғарқ бўлаётга-нининг шоҳиди бўляпман”,-дея таъкидлади. Енгил пичан поячалари эса сув юзида соч толаси мисол оҳиста рақсга тушади. Митти-гина сув гирдоби пичан шохчаларининг бо-шини айлантиради. Ўша зулмат туйнук сув-да эркин чайқалади. Виндиш сувда бу туйнукнинг ҳаракатдаги сувратига нигоҳ-ларини тикади.
Кутилмаганда тунги қоровул кучугининг биқинига тепки туширади. Шўрлик кучук инграйди холос. Виндиш кўл тубидаги туй-нукдан нигоҳини узмас, сув остидан эса унинг қулоқларига ингроқ товушлар чалина-ди.
“Тунлари ҳали узун”,- дея таъкидлайди тунги қоровул. Виндиш бир неча қадам ортга юради. Соҳилдан бироз йироқроққа. Нигоҳи энди соҳилга қарама-қарши ерда мудраб ётган пичан кулбанинг савлатига тушади. Кулба эса сокин, тинч, ҳатто зулмат туйнук ҳайбатидан ҳоли у. Унда зиё бор, бу зиёни тун зулмати маҳв этолмаган.
Кутилмаганда гўзал сукунат ичра газе-танинг беўхшов оҳанги жаранг сочади.
“Қорним оч қолибди”, – дея қўшиб қўяди тунги қоровул. Чўчқа ёғи-ю, бурда нони ўралган газета варақларини ёзади. Қўлида-ги пичоқ ярқираб кетади. Оғзи бўлса нима-ларнидир кавшайди. Пичоқ қирраси билан қўл бўғинларини қашилаган бўлади.
Виндиш велосипедини бир четга суриб, масъум ҳилолга термилади. “Одам – олам-нинг сирли ҳилқатидир!” – дейди тунги посбон нималарнидир аста кавшаганча. Виндиш қопни кўтариб велосипедига орта-ди. “Инсон матонатлидир,- таъкидлайди у, – жонворлардан-да кучлироқ”.
Тунги посбон нонуштаси ўралган газе-танинг бир учи шамолда жонҳалак қанот қоқади. Шамол гўё инсон қўлларига айла-ниб, уни ҳар томонга тортқилайди. Тунги посбон пичоғини ўриндиққа қўяркан: “Бироз кўзим илинибди-да”,-дея таъкидлайди. Виндиш велосипедига энгашиб олганди, аммо дарҳол қаддини ростлаб хижолато-муз:
— Мен эса сенинг оромингни буздим”. – дея ўзини айбдор ҳис қилгандек бўлди.
— Хижолат бўлма, сен эмас, – сўзида давом этади тунги посбон, – аёлим оромимни ўғирлаган. Мундирини тўкилган нон ушоқларидан тозаларкан:
— Шунисини биламанки, – сўз қотади у,- ором олиш деган илоҳий тортиқдан маҳрумман. Ой бугун тўлишган, негадир кўз ўнгимда жонсиз қурбақа намоён бўлибди. Ўлгудек бемажол эдим, яна бир зумга ҳам кўз юмиб ором ололмайман. Тўшакда эса қуруқликда яшовчи қурбақа товланиб ётарди. Аёлим билан сирлашган бўлдим. Ўша қурбақа гўё аёлимнинг кўзлари билан менга назар соларди. Унда аёлимники каби ўша-ўша мафтункор ўрам сочлар ва эгнида унинг тунги либоси, яна бу либос унинг латиф нозик қорнигача бўлган танини яширганди. Унга:
— Оёқларингни ёп, улар сўлғин тус олган, – дея буюраман. Бу сўзларни аёлимга таъкидладим, қурбақа эса тунги ҳарир либосни нозик оёқлари узра тортади. У ётган жой ёнидаги ўриндиққцап чўкаман. Қурбақа бўлса кўз ўнгимда аёлимнинг ғунча лабларидаги табассумини қайта намоён этади.
— Ўриндиғинг ғижирлаяпти – дейди у. Ўриндиқ ғижирламай қолади. Қурбақа гўё аёлимнинг нозик елкасига тушиб тургувчи майин ўрим сочларини ёйиб олгандек эди. Бу ўрим соч тунги либос каби узун ва мафтункор. Унга юзланиб:
— Сочларинг анча ўсиб қолибди, – дейман. Шу он у бошини кўтариб:
— Кўп ичиб юборибсан, – ҳозир ўрин-диғингдан қулаб тушасан, – дея қичқиради. Ой юзида қизғиш булутли доғ бор эди. Виндиш мудроқ тегирмон деворларига суянади.
— Одам дегани тушуниб бўлмас ҳилқат-да, – ўзига келади тунги посбон,- ҳар сафар кечиримли бўлишга тайёр. Кучук бўлса чўчқа гўштининг лахим еридан бир бўлагини чайнай бошлайди.
— У қилган хатоларнинг барчасини аллақачон кечирганман, – дея ўзига ўзи тасалли беради тунги посбон, – новвой йигит билан бўлган ишқий саргузаштни ҳам. Шаҳарга битта ўзи даволанишга кетганини ҳам. Пичоқнинг кескир ерини бармоқларининг учи билан сийпалайди. Ўшанда бутун қишлоқ устимдан кулганди. Виндиш чуқур хўрсинади.
— Унинг мафтункор кўзларига қарай олмасдим, – дея хотирлайди тунги посбон. Унинг фақат биргина хатосини, ҳеч кимники бўлмасдан бу ёруғ оламни жуда эрта ташлаб кетганини кечира олмайман.
— Худо ҳаққи, – сўз очади Виндиш, – улар, аёллар нима сабабдан яратилади? Тунги посбон ҳайрон елкаларини қисиб:
— Биз учун эмас ҳар ҳолда,- дея жавоб қайтаради, – сен учун ҳам, мен учун ҳам эмас. Ким билсин кимлар учун. Тунги посбон кучугини эркаларкан:
— Қизлар-чи? – дея сўз очади яна Виндиш, – ким билсин, вақти келиб улар ҳам бўйига етишади.
Виндишнинг велосипеди заминга соя солиб турар, ўша соя ўтлоқ узра чўзилиб ётарди. “Қизалоғим, – гап бошлайди Виндиш, идрокида гапларини мулоҳаза қилиб кўради, – қизим Амалия ҳам энди ёш қизалоқ эмас”.
Тунги посбон ўша ой юзидаги қизғиш булут доғига нигоҳларини тикади.
— Қизим товусдек хушқомат бўлиб етишди, – сўз бошлайди Виндиш. Айтгандек мен ҳам унинг мафтункор кўзларига қарашга ботина олмайман. Унинг кўзларида қандайдир маъюслик бор. Кучук хайриҳоҳдек бошини буради.
— Эй, бу кўзлар алдамчидир, – уқтиради тунги посбон,- унинг қомати эса ҳолидан дарак. Пойабзалларини бир – бирига яқин қўяркан:
— Қизингнинг юришига эътибор қил, – таъкидлайди, – мабодо қизинг юраётиб пойабзали учини ерга томон босаркан, демак унда балоғат даври бошланди дегани.
Тунги посбон шляпасини қўллари билан айлантираркан, ёнида кучуги ётар ва унинг ҳаракатидан кўзларини узмасди. Виндиш эса жим.

— Шудринг тушяпти, қопдаги унлар намиқиб қолади, – сукунатни бузади тунги посбон, – сўзида давом этаркан, – шаҳар ҳокими жиғибийрон бўладиган бўлди-да.
Кўлмак узра гўё тўғри тортиб қўйилган чилвир бўйлаб янглишсиз ва оҳиста, сув юзига тегар – тегмас, худди қуруқликдагидек каттакон бир қуш қанот қоқиб борарди. Виндиш унинг ортидан қараб қоларкан: “Мушукка ўхшаркан”, – дея ҳайратланади.
— Бу – бойқуш – дея таъкидлайди тунги посбон эсноқ очиқ оғзини қўллари билан ёпади. Кекса Кронернинг уйида мана уч кечадан буён йилт этган чироқ шуъласи кўринмайди. Виндиш велосипедни ўзига тортаркан:
— У аёл қазо қилган бўлиши мумкин эмас,- шубҳада давом этади. Бойқуш уй томидан қўним топганича йўқ.
Виндиш майсазор ёқалаб кетаркан, масъум ойга боқади.
— Ёдингдан кўтарма, Виндиш, – қичқиради тунги посбон унинг ортидан:
“Аёллар ёлғончи бўлади!”

ТУБСИЗ ЖАРЛИК

Хотира майдони атиргуллар билан безанган. Худди қуюқ чакалакзор эди улар. Табиат маликалари шу тарзда бир-бирла-рига чамбарчасбоғланиб кетган эдиларки, ҳатто ўтлоқ ҳавосиз бўғилиб қолди. Оппоқ, миттигина юмалоқланган қоғоз парчалари-дек ғунчалар атрофга нималарнидир аста шивирлайдилар. Мунаввар тонг отмоқда. Тез орада ҳаётнинг бўсағаси бўлмиш яна бир муродбахш кун бошланади.
Ҳар сафар Виндишнинг ёлғиз ўзи ша-мол тегирмони томон элтувчи йўлак бўйлаб бораркан, куннинг сарҳисобини олади у. Ўша масъум қирғин нафаси сақланиб қолган хотира майдони олдида йилларнинг ҳисобини ола бошлади. Велосипедини ҳар сафар айнан ўша тубсиз, қоронғи жарлик томон элтувчи илк кумуш терак дарахти ортидан йилларини хотирлай бошлади. Тундачи, Виндиш тегирмон дарвозаларини қулф билан банди қиларкан, йилларию, кунларини ҳисоблаб қўяди яна бир бор.

Узоқдан жажжигина оппоқ атиргуллар-у, урушнинг хотира майдони ва яна салворли терак дарахти савлат тўкади ва кўз ўнгида унинг.Туманли чоғларда оппоқ атиргул ва йўлакда ётган оппоқ тош ҳам янада қуюқроқ тус олганининг гувоҳи ҳам у. Виндиш бутун борлиқни кезади гўё. Юзлари тўлсада зар-рин терларга, бормай қўймайди айтган ерига. Икки бор ўша қалин чамбарчас атир-гуллар тиконларидан айрилганлар, ости-даги майсалар бўлса дардчил қизғиш тус олгандилар. Икки бор савлатли тераклар таналаридан айрилгудек баргларини тўккан эдилар. Ва яна икки бор йўллар оппоқ қорга буркангандилар.
Виндиш урушнинг хотира майдони ол-дида икки йилини ҳамда кўкка бўй чўзган тераклар олдидаги тубсиз жарлик қаршиси-да икки юз йигирма бир кунини хотирлади. Ҳар куни Виндишнинг танини ўша чуқур жарлик титратиб юборар экан: “Барининг якуни шу ер”, дея тасалли топади.

Таркидунёни ихтиёр айлаганидан буён қишлоқнинг ҳар бир ерида якунга дуч келади у. Вақт эса бир ерда қолмоқни севгучиларгагина боғланиб қолган. Виндиш бу ерда тунги соқчигина якундан озод эканининг гувоҳи бўлди. Икки юзи йигирма бир кунини ўтказганидан, зулмат жарлик этини жунбушга келтирганидан сўнг Вин-диш шу ерда тўхтади илк бор. Велосипе-дини димоғдор терак дарахтига қўяди суяб. Қадамларида ўт чақнарди унинг. Черков боғидаги дала кабутарлари қанот қоқиб парвозга шайланадилар кўкка томон. Улар шуъла янглиғ беғубор. Шовқингина уларга ёпишган қора доғ.
Виндиш чўқиниб ибодат қилди. Черков-нинг эшик тутқичи нам. Ундаги шудринг томчилари Виндишнинг қўлига кўчди. Чер-ков эшиги қулфлаб қўйилган. Муқаддас Антонис бўлса девор ортида. Оппоқ хушбуй лилия гулини олганди тақиб. Қўлида жигар-ранг бир китоб. Тўрт томони панжаралар билан банди этилган.
Виндишнинг совуқдан эти жунжикади. Уни ўраб турган оламга, ташқарига, йўл-ларга бир разм солади.Йўлларнинг сўнгги сарҳадидан қишлоқнинг поёнсиз ўтлоқлари бошланиб кетади. Ана у ердаги сарҳаддан кимдир бораяпти ўтиб. Табиатни пайҳон қилиб бораркан, ўзидан қора изларни қидиради у. Топталган ўтлоқни уни ер узра улуғлаб туради жимгина кўтариб.

09
Herta Myuller
IKKI HIKOYA
Nemis tilidan Furqat Soatov tarjimasi
066

 Herta Myuller (1953)- nemis adibasi va jamoat arbobi. Nobel mukofoti sohibi (2009). 1953 yil 17 avgustda Ruminiyadagi nemis oilasida tug’ilgan. Timishiora universitetida tahsil olgan. 1987 yili oilasi bilan Germaniyaga ko’chib borgan. Nemis til va she’riyat akademiyasi a’zosi. Uning 20 ga yaqin she’riy, 10 dan ortiq roman, hikoya va esselaridan iborat kitoblari nashr etilgan. U Dublin adabiyot mukofoti va Avstriyaning Frants Kafka nomidagi mukofoti sohibasi. Bir necha hikoyasi o’zbek tiliga tarjima qilingan.

066

TUNGI POSBON

Zahmatkash keksa tegirmon jim. Devor-lar sokin, tom sukunatda. Hatto tegirmon charxlari ham tin. Vindish elektr chirog‘ini o‘chirarkan, ziyo zulmat bag‘rida erib keta-di. Tegirmon charxlari orasida tun izg‘iy-di. Go‘yo tim zulmat, oppoq un zarrachalari-ni raqqosa chivinlar-u, hatto bir-biriga suyanib, g‘ujanak to‘p bo‘lib olgan qop uyum-larini yirtqich ajdar misol yutib yubor-gan.
Tungi qorovul tegirmon o‘rindig‘ida o‘tirib orom olmoqda. Uning og‘zi uyquning sarxush oromidan hayratda ochiq. O‘rin ostidan kuchugining marjon ko‘zlari porlab turibdi. Vindish qo‘llari bilan qopni tizzalariga suyaganicha ko‘tarib, uni tegir-monning mudroq devorlariga suyab qo‘yadi.
Kuchuk sergak tortadi, og‘zini katta ochib esnab oladi. Uning oppoq dag‘al tishlari qayroq pichoqni eslatadi. Kalit ochqich tegirmon eshigini qulfi teshigi ichida aylanadi. Qulfning ingroq nolasi Vin-dishning barmoqlari orasidan sizib chiqa-di. Bu nolishning hisobini oladi u. Bosh tomirlari tepayotganini his qiladi. “Miy-yam naqd to‘xtovsiz soatning o‘zginasi-ya! ” o‘ylab qoladi. Kalitni yana cho‘ntagiga solarkan, kutilmaganda kuchuk hura boshlay-di. “Bosh miyyamsoatini cho‘g‘lanma simlari taranglashib uzilib ketmasligi kchun ular-ni qayta burab joyiga keltirishim kerak” ,-deya ta’kidlaydi o‘ziga o‘zi baland ohangda. Tungi qorovul manglayini yopib qo‘ygan, shlyapasini yuqori ko‘taradi. Uyqudan sar-xush yumuq ko‘zlarini ochib esnarkan:
“Tungi navbatchi askar!” – deya murojaat qiladi.
Vindish tegirmon yon bag‘ridagi ko‘l bo‘yiga keladi. Sohil bo‘yida bo‘lsa pichan xaroba, mudroq turardi. U go‘yo ko‘lning suv ko‘zgusidagi qora bir dog‘ edi. Bu dog‘ misli ko‘l tubidagi zulmat tuynuk misol juda tubanlikda biqinib yotardi. Vindish pichan-lar orasida oromda yotgan velosipedini turgizib oladi.
“Qanday iblis ekan bu, pichanlar orasi-dagi?” – deydi tungi qorovul jirkanib. Vindish velosiped o‘rindig‘iga yopishib olgan pichan shoxchalarini tera boshlaydi. Sanchiq boshoqlarni terib suvga uloqtirar-kan:
“Pichan boshoqlari suvga g‘arq bo‘layotga-nining shohidi bo‘lyapman”,-deya ta’kidladi. Yengil pichan poyachalari esa suv yuzida soch tolasi misol ohista raqsga tushadi. Mitti-gina suv girdobi pichan shoxchalarining bo-shini aylantiradi. O‘sha zulmat tuynuk suv-da erkin chayqaladi. Vindish suvda bu tuynukning harakatdagi suvratiga nigoh-larini tikadi.
Kutilmaganda tungi qorovul kuchugining biqiniga tepki tushiradi. Sho‘rlik kuchuk ingraydi xolos. Vindish ko‘l tubidagi tuy-nukdan nigohini uzmas, suv ostidan esa uning quloqlariga ingroq tovushlar chalina-di.
“Tunlari hali uzun”,- deya ta’kidlaydi tungi qorovul. Vindish bir necha qadam ortga yuradi. Sohildan biroz yiroqroqqa. Nigohi endi sohilga qarama-qarshi yerda mudrab yotgan pichan kulbaning savlatiga tushadi. Kulba esa sokin, tinch, hatto zulmat tuynuk haybatidan holi u. Unda ziyo bor, bu ziyoni tun zulmati mahv etolmagan.
Kutilmaganda go‘zal sukunat ichra gaze-taning beo‘xshov ohangi jarang sochadi.
“Qornim och qolibdi”, – deya qo‘shib qo‘yadi tungi qorovul. Cho‘chqa yog‘i-yu, burda noni o‘ralgan gazeta varaqlarini yozadi. Qo‘lida-gi pichoq yarqirab ketadi. Og‘zi bo‘lsa nima-larnidir kavshaydi. Pichoq qirrasi bilan qo‘l bo‘g‘inlarini qashilagan bo‘ladi.
Vindish velosipedini bir chetga surib, mas’um hilolga termiladi. “Odam – olam-ning sirli hilqatidir!” – deydi tungi posbon nimalarnidir asta kavshagancha. Vindish qopni ko‘tarib velosipediga orta-di. “Inson matonatlidir,- ta’kidlaydi u, – jonvorlardan-da kuchliroq”.
Tungi posbon nonushtasi o‘ralgan gaze-taning bir uchi shamolda jonhalak qanot qoqadi. Shamol go‘yo inson qo‘llariga ayla-nib, uni har tomonga tortqilaydi. Tungi posbon pichog‘ini o‘rindiqqa qo‘yarkan: “Biroz ko‘zim ilinibdi-da”,-deya ta’kidlaydi. Vindish velosipediga engashib olgandi, ammo darhol qaddini rostlab xijolato-muz:
— Men esa sening oromingni buzdim”. – deya o‘zini aybdor his qilgandek bo‘ldi.
— Xijolat bo‘lma, sen emas, – so‘zida davom etadi tungi posbon, – ayolim oromimni o‘g‘irlagan. Mundirini to‘kilgan non ushoqlaridan tozalarkan:
— Shunisini bilamanki, – so‘z qotadi u,- orom olish degan ilohiy tortiqdan mahrumman. Oy bugun to‘lishgan, negadir ko‘z o‘ngimda jonsiz qurbaqa namoyon bo‘libdi. O‘lgudek bemajol edim, yana bir zumga ham ko‘z yumib orom ololmayman. To‘shakda esa quruqlikda yashovchi qurbaqa tovlanib yotardi. Ayolim bilan sirlashgan bo‘ldim. O‘sha qurbaqa go‘yo ayolimning ko‘zlari bilan menga nazar solardi. Unda ayolimniki kabi o‘sha-o‘sha maftunkor o‘ram sochlar va egnida uning tungi libosi, yana bu libos uning latif nozik qornigacha bo‘lgan tanini yashirgandi. Unga:
— Oyoqlaringni yop, ular so‘lg‘in tus olgan, – deya buyuraman. Bu so‘zlarni ayolimga ta’kidladim, qurbaqa esa tungi harir libosni nozik oyoqlari uzra tortadi. U yotgan joy yonidagi o‘rindiqqtsap cho‘kaman. Qurbaqa bo‘lsa ko‘z o‘ngimda ayolimning g‘uncha lablaridagi tabassumini qayta namoyon etadi.
— O‘rindig‘ing g‘ijirlayapti – deydi u. O‘rindiq g‘ijirlamay qoladi. Qurbaqa go‘yo ayolimning nozik yelkasiga tushib turguvchi mayin o‘rim sochlarini yoyib olgandek edi. Bu o‘rim soch tungi libos kabi uzun va maftunkor. Unga yuzlanib:
— Sochlaring ancha o‘sib qolibdi, – deyman. Shu on u boshini ko‘tarib:
— Ko‘p ichib yuboribsan, – hozir o‘rin-dig‘ingdan qulab tushasan, – deya qichqiradi. Oy yuzida qizg‘ish bulutli dog‘ bor edi. Vindish mudroq tegirmon devorlariga suyanadi.
— Odam degani tushunib bo‘lmas hilqat-da, – o‘ziga keladi tungi posbon,- har safar kechirimli bo‘lishga tayyor. Kuchuk bo‘lsa cho‘chqa go‘shtining laxim yeridan bir bo‘lagini chaynay boshlaydi.
— U qilgan xatolarning barchasini allaqachon kechirganman, – deya o‘ziga o‘zi tasalli beradi tungi posbon, – novvoy yigit bilan bo‘lgan ishqiy sarguzashtni ham. Shaharga bitta o‘zi davolanishga ketganini ham. Pichoqning keskir yerini barmoqlarining uchi bilan siypalaydi. O‘shanda butun qishloq ustimdan kulgandi. Vindish chuqur xo‘rsinadi.
— Uning maftunkor ko‘zlariga qaray olmasdim, – deya xotirlaydi tungi posbon. Uning faqat birgina xatosini, hech kimniki bo‘lmasdan bu yorug‘ olamni juda erta tashlab ketganini kechira olmayman.
— Xudo haqqi, – so‘z ochadi Vindish, – ular, ayollar nima sababdan yaratiladi? Tungi posbon hayron yelkalarini qisib:
— Biz uchun emas har holda,- deya javob qaytaradi, – sen uchun ham, men uchun ham emas. Kim bilsin kimlar uchun. Tungi posbon kuchugini erkalarkan:
— Qizlar-chi? – deya so‘z ochadi yana Vindish, – kim bilsin, vaqti kelib ular ham bo‘yiga yetishadi.
Vindishning velosipedi zaminga soya solib turar, o‘sha soya o‘tloq uzra cho‘zilib yotardi. “Qizalog‘im, – gap boshlaydi Vindish, idrokida gaplarini mulohaza qilib ko‘radi, – qizim Amaliya ham endi yosh qizaloq emas”.
Tungi posbon o‘sha oy yuzidagi qizg‘ish bulut dog‘iga nigohlarini tikadi.
— Qizim tovusdek xushqomat bo‘lib yetishdi, – so‘z boshlaydi Vindish. Aytgandek men ham uning maftunkor ko‘zlariga qarashga botina olmayman. Uning ko‘zlarida qandaydir ma’yuslik bor. Kuchuk xayrihohdek boshini buradi.
— Ey, bu ko‘zlar aldamchidir, – uqtiradi tungi posbon,- uning qomati esa holidan darak. Poyabzallarini bir – biriga yaqin qo‘yarkan:
— Qizingning yurishiga e’tibor qil, – ta’kidlaydi, – mabodo qizing yurayotib poyabzali uchini yerga tomon bosarkan, demak unda balog‘at davri boshlandi degani.
Tungi posbon shlyapasini qo‘llari bilan aylantirarkan, yonida kuchugi yotar va uning harakatidan ko‘zlarini uzmasdi. Vindish esa jim.

— Shudring tushyapti, qopdagi unlar namiqib qoladi, – sukunatni buzadi tungi posbon, – so‘zida davom etarkan, – shahar hokimi jig‘ibiyron bo‘ladigan bo‘ldi-da.
Ko‘lmak uzra go‘yo to‘g‘ri tortib qo‘yilgan chilvir bo‘ylab yanglishsiz va ohista, suv yuziga tegar – tegmas, xuddi quruqlikdagidek kattakon bir qush qanot qoqib borardi. Vindish uning ortidan qarab qolarkan: “Mushukka o‘xsharkan”, – deya hayratlanadi.
— Bu – boyqush – deya ta’kidlaydi tungi posbon esnoq ochiq og‘zini qo‘llari bilan yopadi. Keksa Kronerning uyida mana uch kechadan buyon yilt etgan chiroq shu’lasi ko‘rinmaydi. Vindish velosipedni o‘ziga tortarkan:
— U ayol qazo qilgan bo‘lishi mumkin emas,- shubhada davom etadi. Boyqush uy tomidan qo‘nim topganicha yo‘q.
Vindish maysazor yoqalab ketarkan, mas’um oyga boqadi.
— Yodingdan ko‘tarma, Vindish, – qichqiradi tungi posbon uning ortidan:
“Ayollar yolg‘onchi bo‘ladi!”

TUBSIZ JARLIK

Xotira maydoni atirgullar bilan bezangan. Xuddi quyuq chakalakzor edi ular. Tabiat malikalari shu tarzda bir-birla-riga chambarchasbog‘lanib ketgan edilarki, hatto o‘tloq havosiz bo‘g‘ilib qoldi. Oppoq, mittigina yumaloqlangan qog‘oz parchalari-dek g‘unchalar atrofga nimalarnidir asta shivirlaydilar. Munavvar tong otmoqda. Tez orada hayotning bo‘sag‘asi bo‘lmish yana bir murodbaxsh kun boshlanadi.

Har safar Vindishning yolg‘iz o‘zi sha-mol tegirmoni tomon eltuvchi yo‘lak bo‘ylab borarkan, kunning sarhisobini oladi u. O‘sha mas’um qirg‘in nafasi saqlanib qolgan xotira maydoni oldida yillarning hisobini ola boshladi. Velosipedini har safar aynan o‘sha tubsiz, qorong‘i jarlik tomon eltuvchi ilk kumush terak daraxti ortidan yillarini xotirlay boshladi. Tundachi, Vindish tegirmon darvozalarini qulf bilan bandi qilarkan, yillariyu, kunlarini hisoblab qo‘yadi yana bir bor.

Uzoqdan jajjigina oppoq atirgullar-u, urushning xotira maydoni va yana salvorli terak daraxti savlat to‘kadi va ko‘z o‘ngida uning.Tumanli chog‘larda oppoq atirgul va yo‘lakda yotgan oppoq tosh ham yanada quyuqroq tus olganining guvohi ham u. Vindish butun borliqni kezadi go‘yo. Yuzlari to‘lsada zar-rin terlarga, bormay qo‘ymaydi aytgan yeriga. Ikki bor o‘sha qalin chambarchas atir-gullar tikonlaridan ayrilganlar, osti-dagi maysalar bo‘lsa dardchil qizg‘ish tus olgandilar. Ikki bor savlatli teraklar tanalaridan ayrilgudek barglarini to‘kkan edilar. Va yana ikki bor yo‘llar oppoq qorga burkangandilar.

Vindish urushning xotira maydoni ol-dida ikki yilini hamda ko‘kka bo‘y cho‘zgan teraklar oldidagi tubsiz jarlik qarshisi-da ikki yuz yigirma bir kunini xotirladi. Har kuni Vindishning tanini o‘sha chuqur jarlik titratib yuborar ekan: “Barining yakuni shu yer”, deya tasalli topadi.
Tarkidunyoni ixtiyor aylaganidan buyon qishloqning har bir yerida yakunga duch keladi u. Vaqt esa bir yerda qolmoqni sevguchilargagina bog‘lanib qolgan. Vindish bu yerda tungi soqchigina yakundan ozod ekanining guvohi bo‘ldi. Ikki yuzi yigirma bir kunini o‘tkazganidan, zulmat jarlik etini junbushga keltirganidan so‘ng Vin-dish shu yerda to‘xtadi ilk bor. Velosipe-dini dimog‘dor terak daraxtiga qo‘yadi suyab. Qadamlarida o‘t chaqnardi uning. Cherkov bog‘idagi dala kabutarlari qanot qoqib parvozga shaylanadilar ko‘kka tomon. Ular shu’la yanglig‘ beg‘ubor. Shovqingina ularga yopishgan qora dog‘.

Vindish cho‘qinib ibodat qildi. Cherkov-ning eshik tutqichi nam. Undagi shudring tomchilari Vindishning qo‘liga ko‘chdi. Cher-kov eshigi qulflab qo‘yilgan. Muqaddas Antonis bo‘lsa devor ortida. Oppoq xushbuy liliya gulini olgandi taqib. Qo‘lida jigar-rang bir kitob. To‘rt tomoni panjaralar bilan bandi etilgan.
Vindishning sovuqdan eti junjikadi. Uni o‘rab turgan olamga, tashqariga, yo‘l-larga bir razm soladi.Yo‘llarning so‘nggi sarhadidan qishloqning poyonsiz o‘tloqlari boshlanib ketadi. Ana u yerdagi sarhaddan kimdir borayapti o‘tib. Tabiatni payhon qilib borarkan, o‘zidan qora izlarni qidiradi u. Toptalgan o‘tloqni uni yer uzra ulug‘lab turadi jimgina ko‘tarib.

088

(Tashriflar: umumiy 463, bugungi 1)

Izoh qoldiring