“Замонавий тожик шеърияти антологияси”ни ўзбек тилида нашр этилиши муносабати Алишер Нарзулло таниқли шоир ва таржимон Одил Икром ҳақида «Икки қону қардош – ўзбек ва тожик халқлари ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Бу – қандай хайрли иш, қандай хайрли кўприк», — деб ёзган эди. Бу кўприкнинг умри, иншооллоҳ, узоқ ва боқий бўлгай. Муҳими, ундан ўтаётганингизда сиздан ҳеч ким шубҳаланмайди, биров бошпурт ва виза ҳам сўрамайди.
ТОЖИК ШЕЪРИЯТИДАН
ЯНГИ ТАРЖИМАЛАР
Лойиқ ШЕРАЛИ
ШЕЪРЛАР
Куз мавсуми. Тӯкилмоқда барг,
Лабларида видо қӯшиғи.
Офтоб нури сусайган: дилсард
Қайтиб кетар уфққа ошиқиб.
Бодом кӯзинг ёдимга тушди,
Навбаҳорнинг хуш нафасидай.
Эслаб қолдим кулгуларингни,
Шаршаранинг қаҳ -қаҳасидай.
Куз мавсуми. Дарё қуриган,
Лаби қуриб қолган қирғоқлар.
Беболу пар учар қарғалар,
Фазоларнинг бағрида доғдай .
Лек бизларда дил навбаҳори
Дарёларнинг жӯшиб оқиши.
Қулоч ёзган барглар оҳори,
Қалдирғочнинг қанот қоқиши.
Душанбенинг тӯрт чети девор
мисол…
Тоғлар боши оқарган.
Қор нафаси урар димоққа.
Чашмалар ҳам кӯринмай қолган.
Толе ёрки ёшмиз, майдан маст,
Шавқ булоғи қилмоқда хуруш.
Сен баҳорим бӯлсанг ажабмас,
Куз ортидан келганидай қиш.
***
Ӯтаяпди кундан кун умр
Ҳар дақиқа ӯздан йироқман.
Қирқ баҳорим шӯх, масту масрур
Ӯтди ҳануз бепарвороқман.
Тоғ ӯғлиман содда, чапани,
Бу заминга қӯйгандан қадам.
Кӯп изладим китоб, хатлардан
Сирли олам йӯлин дамодам.
Очилмаган ганждай чин дилдан
Ӯрганмоқчи бӯлдим башарни.
Манглайининг ҳар чизиғидан
Англамоқчи бӯлдим яшашни.
Одамизод фазодай баланд
Бӯлса ҳамки аввал охирсиз.
Бӯлса ҳамки фозил, хирадманд,
Лекин тарих олдида ожиз.
Топай дедим ишқ асрорини,
Юз бошга тенг экан баҳоси.
Мен кимгаким бердим боримни,
Оҳ, бошқада экан даъвоси.
Қайтдим яна ӯзимга сармаст.
Суягимни қотирди меҳнат.
Жӯмардлигим қалбимга пайваст,
Бошим омон бӯлгани давлат.
Яшаяпман муболағасиз
Мукофотдан фориғ беунвон.
Пок яшамоқ эмасми асли
Соф кӯнгилга олий армуғон.
Йиллар ӯтар йиллар изидан
Мен ҳам бир кун кетарман оға.
То тирикман замон кӯзига
Сарбаланду мағрур боқаман.
***
Хаёлимда агар бӯлмасанг
Дарё лаби ӯқимас ғазал.
Яшагайман булиб нафастанг
Шоир қолмас мен каби ақал.
Хаёлимда бӯлмасанг агар
Ишқ эгасиз қолур, ёсуман.
Баландлашса ғурурсиз назар
Ишқ ҳиммати бӯлғуси тубан.
Бӯлмасанг гар хаёлимда сан
Шоирлигим бӯлғуси барбод.
Ҳар неки бор оламда англаб
Ҳаётимдан чекаман фарёд.
Гулназар КЕЛДИ
ШЕЪРЛАР
***
Йӯловчилар тӯлқин каби ӯтсалар
Йӯллар юз турланиб бӯлганда дарё.
Мен ушбу дарёдан топаман гавҳар,
Топаман, кӯзларим бӯлади бино.
Гарчи айрилгансан мендан умрбод
Умрбод сақлайман сени ёдимда.
Ёшлигимдан сени изладим бот -бот.
Ёшлигим ӯтганда сендек ёнимдан.
Кокулинг ифори ёдимга тушди,
Яшил армонимнинг анбари янглиғ.
Нечун қисқартибсан, неларга учиб,
Савдоимдай узун сочларинг, Лайли?!
Ошиқлик доғини кеткурди дилдан,
Нафис кӯйлагингнинг лолалари, боқ.
Лоланинг барг суви қуриганидан
Этагингга ётди йӯлдаги ғубор.
қӯлим қисқа эди тағин қисқарди,
Узун мижжаларинг олдида, дилдор
Кӯзларинг қочади мени излардан
Танишлардан қочган ӯғридай ночор.
Чақирардим меҳр билан исмингни
Бутун борлиқ этар эди акс -садо.
Унутилган бир байт сингари мискин
Менинг номим тилга олмайсан асло.
Илкинчи бӯсалар хаёли билан
Қара, ӯз лабимни айлайман ширин.
Тирикликнинг аччиқ тун -кунларида
Утган илк севгини соғинишим чин.
Ишқ аҳди, гул аҳди бор бу чаманда
Шохчалар ғуборин совурди сабо.
Хотирамиз тирик яшайди,
аммо
Кӯнгил ниҳоллари сӯлмайдигандай.
***
Учаман, учаман елварақ каби
Очиқ ниҳоясиз самовотларда.
Дилимда бедаво доғлар кӯкарди,
Бошим ошуфтаҳол хаёлотларда.
Орамизда бир тор қалтирар, қара,
Гӯё дардимиздан этгандай фарёд.
Менга қачонгача берасан найранг,
Ай шавқим парвози — беғаму озод?!
Сен ӯйлама бундоқ баланд самода,
Елнинг қанотидай йӯқ деб залвори.
Сийратимда дунё борлиғи жодай,
Соч толам етади қӯлингга бориб.
Нурнинг ҳарорати сочилар, балки
Кӯнглим симлари -ла олис -олисдан.
Руҳим кемасидан лангар сингари
Сабрсизликни тортиб оласан.
Бу не ҳолдир, сендан бир лаҳза, бир дам,
Эркинлик Истайман, Келмайди қӯлдан.
Ромимни очасан ҳавас домида,
Сенинг фармонингдан бошқасин билмам.
Томир силсиладай бӯлгувчи иплар
Бизнинг орамизда парчалансайди.
Ғарибу саргардон шу бошим билан,
Учаман, ҳув ғариб юлдузлар сари.
Мен каби шайдодан йироқ бир ерда.
Ёмғир янглиғ ёғил фироқдан йиғлаб
Ҳӯл бӯлган бошимла ташлайми бирдан,
Оёғинг олдига ҳуув баландликдан.
***
Ҳа!
бугунга қадар ҳануз боламан,
Ҳамон менинг қалбим болаларга хос.
Сен юрибсан ҳали тӯн хаёлида,
Мен эртак ғамида юрганлигим рост.
Сендан, ёшлигингдан қолибди омон
Жужуқлик кӯйлаги бӯлиб хотира.
Менинг болалигим тирикдир ҳамон,
Оёғида тикон, гулбоз бош билан.
Куймакуй, дармадар боради кӯнглим
Ҳали ҳозиргача онам ортидан.
Кӯкат рангу исин этади қӯлим,
Сочим ифорланар мармар ёмғирдай.
Умримда ҳеч кимдан изламагандим, эҳ
Чопаман игнанинг ортидан қара,
Колага айланди энди умринг ҳам
Умрим пушталарда бӯлди гулпарак.
Хонанг мӯҳташаму зар -зевар бӯлди
Дастурхонинг обод, бахтинг меҳрубон.
Хаёллар ичинда яшайсан ҳануз
қушчаларга уя қуриб шодумон.
Умрнинг паст — баланд зинасин таниб
Ҳаёт фусунидан сӯзлагил, гапир!
Ӯғлим тирилсину келсин ёнимга
Унинг йӯлларига илҳақман ахир.
Ҳа! бугунга қадар ҳануз боламан
Эртак оламида яшайман ҳали.
Бола қалбим билан охир ӯламан
ӯламан жӯмардлик қайғуси билан.
***
Дунёнинг қаттиқкӯл мактаби янглиғ
Ӯғлим, болалик ҳам таътилга монанд.
Ҳисобот кунининг келади гали
Баҳо бермоқликка бӯлиб орзуманд.
Гӯдак кийимидек торайиб қолар,
Сенинг баданингда болалигинг ҳам.
Терингнинг ичидан чиқма ташқари
Тақдир йӯлидаги илондай беғам.
Менинг парешону ошуфталигим
сенинг айёмингдай гарчи паришон.
Беғубор юзингнинг сӯғмоқларида
Болаликдан бу йӯл бӯлмоқда армон.
Кӯҳна маҳаламиз ӯзгарган мисол,
Бетакрор
Диёрнинг гӯшаси каби,
Кӯкрак қафасингда яшайди алҳол
Жужуқлик чоғингни энг латиф пайти.
Ватанни орқалаб юради аранг
Тошбақа тоғлардай барваста, ғолиб.,
Болаликнинг чексиз юртига қара!
Менинг қишлоғимдай олисдан олис.
Оёғим кафти ҳам танийди ҳануз
Гӯдаклик баҳоринг тиконларини.
Харита сингари кӯраман туйқус
Ҳӯл, қуруқ диёрнинг сайҳонларини.
Болалик сӯқмоғи ям -яшил бӯлсин,
Ватан баҳорини кӯксингда кӯкарт!
Болалик Ватанинг яшнасин, кулсин,
Ватаннинг бағридан кетмагил жӯмард.
***
Қанчалар кӯп эди умидим чоғи
Қанчалар кӯп эди армонинг, она!
Сен аммо сокинсан, қабринг ҳам сокин,
Киприкда ёш билан хомушман мен ҳам.
Излаб қолсам, мунис, ғамғусор гоҳи
Бир сӯз билан халос этса ғуссадан.
Навбаҳор тонгидай илиқ нигоҳи
Ёпилган дилимни очса туйқусдан.
Роз айтар ҳакимни сӯрайман бир дам
Яхшимни яхши дер, ёмоним ёмон.
Одамнинг ҳаёти тӯлиқ муаммо.
Яшашни ӯргатса чора тадбир -ла.
Гох боғбоннинг икки қӯлин излайман,
Етиштиргай хикмат ила узумдан
Бесамар шохчалар ҳаргиз ӯсмагай
Жону жисмимдану хоку сувимдан.
Жон билан хоҳлайман ӯшал ҳамдамни
Жаҳонимни ёқса рухсори билан.
Елдан титрамаса агарчи шамъдир
Измаиз куйса -да ғаним майлига.
Гулнинг ғунчалари бӯлмасми ҳосил?
Йӯлчи манзилига етади қачон?
Сен хомушсан, ӯшал дунёдай сокин,
Мен жимман, талотум оламда ҳамон.
***
Юлдузлардан баланд сенинг мартабанг,
Олис кавокиблар бӯлгандек равшан,
Юлдузга ошиқман бир бола каби,
Ёлқин ӯйинини кузатаман шан.
Илҳақ кӯзларимнинг йӯлидан ҳануз,
Бечора дилимга кирасан босиб.
Мен билан эмассан лек афсус, афсус,
Эй менинг юлдузим, олиссан, ҳозир.
Юлдузлар кӯчади замонлар келиб,
Афсонага тӯла фалакка томон.
Хоҳлайман, осмонинг абадий бӯлсин,
Истайман, яшасанг шоду, жовидон.
Ҳажрингдан куйганим эсламоқ пайти,
Англадим,
ҳеч кимнинг ҳажрига монанд
Эмаскан ҳар неки дардингда айтдим.
Во, дариғ ӯзгалар дардига монанд.
***
Хонам ӯртасида ёнгувчи чироқ
дару девор сокин, мен эсам танҳо.
Қӯлимда қалтирар май жоми, бироқ,,
Келмас ғамғусорлик, ундан тасалло.
Нигоҳим ғарқ бӯлиб май пиёлада,
Билмайман, борманми ё йӯқ, қайдаман?
Гумонларим осий бандалар каби
Одамлару оламлардан жудодай.
кӯксимга юрагим сиғмайди тағин,
Худо берган дунё тормиди, магар?
Айни пайт ёлғизлик мен учун ӯлим,
Тоғ баланду фарёд зӯру бехабар!
Танҳоману бошим оғир бодадан,
Нечук ҳолатдаман, билмам қайдаман.
Нигоҳим ғарқ бӯлган май пиёлада
Дӯстларнинг ёдида, душман ёдида…
ХАТ
Ӯқилмаган хатнинг парчаларидай
Ҳавонинг бетида қор зарралари.
Сочим муштоқликдан оқарди бирам,
Тоғ -тепалар қордан оқарган янглиғ
Гул айёмигача кетди турналар,
Майсалар уйқуда сӯнгги йил қадар.
Юз баҳорим ӯтди, юз мактуб билан.
На хат келди сендан, На бӯлди хабар.
Наврӯзлар эскирди, йиллар қариди,
Очилмади сенинг ғунчанг юракда.
Тилсиз мактубларим тӯкилди,
бирдан
Айтмаган сиримни очдим куртакдай.
Қалтираб тургандай ялангоёқ тол
Жону жигаримга оташлар қалаб,
Ишқинг, ошиқлигим — чирмовуқчалар
чувалди нечоғлик тунд, паришонҳол.
Айвонинг тагида қушлар уяси,
Қишги уйқулардан чиқди ёки биз?
Айро бӯлганидай олам қитъаси
Мену сен, сену мен бир ер юкимиз.
Лабинг ӯпса агар қор зарралари
Ундан сӯра менинг куйган лабимни.
Кокилингдан тортса, тут шаббалари
Эсла армонимни, шоир табимни.
Пасту баландликлар бӯлди бир текис
Умр ҳам гӯёки шошмаётгандай.
Баҳори ӯтган бу заминда лекин
Жавобсиз хат -хабар қолмаган ҳай -ҳай!
Менинг диёримда қиш умри қисқа
Ғунчадаги қорлар бӯлгайдир гулзор
Ӯзим билан қолар оппоқ соч мисрам
Жавобсиз
Мактубнинг жавоби мисол.
***
Ҳар не кӯрсам сувнинг тӯлқинларидай,
Йӯқолур бенишон менинг ёдимдан.
Сен мену мен сенман жоним аслида
Чиқмайсан бир замон менинг ёдимдан.
Ҳарф олиб бургутнинг пой панжасидан
Тоғларнинг қоридан очиб саҳифа.
Саргардон насимни айлаб осуда,
Армонни тумордай этдим ҳабибам.
Эшитсанг бир нафас маъюс товушим,
Қарз қилсам, ариқнинг жӯшқин куйини.
Гарчи тӯфон эрур ошиқнинг ашки
Юборгум лек сенга ёмғир ӯйинин.
Бадахшонда лаъл ҳам анқо уруғи,
Сен учун излайман лаъли Бадахшон.
Қалбимнинг қарори шундай улуғдир
Садоқату вафо йӯлида, ишон.
Менинг ҳолатимни билмасди бурун
Қуриган биёбон, чил -чила кӯлоб.
Сувга тӯйинадир чӯллар ҳам бир кун,
Лекин менинг умрим бӯлади хароб.
Хусусан, сен учун ёзганда нома,
Ёзуқда акс этди дилим диёри.
Саҳронинг сурати, тоғлар, дарёлар,
Хаёлим суврати, қалбим қарори.
Мен билмайман сенинг манзилинг қаён,
Мен билмайман сенга қаердир Ватан.
Сен мендек, мен сендай гумном, бенишон,
Мактубларим эса севгимга кафан.
ГУЛРУХСОР
ШЕЪРЛАР
“Ёмғир томчилари”дан
***
Мени танийсанми, ӯша — ӯшаман,
Ҳамон беқарорман, ошиқман ҳануз.
Анордай рухсорим, ӯша хумор кӯз.
Самандар қуш янглиғ баланд учаман.
На қисмат занжири, на ғийбат макри,
Қайтара олмайди ишқимдан шу тоб.
Муҳаббат,
Муҳаббат азоб ахгари.
Дарду маломатдан дил бӯлди китоб.
Муҳаббат,
Муҳаббат ӯзимдан бошқа,
Кӯнглимдан бошқа бир гадойинг йӯқдир.
Муҳаббат,
Муҳаббат ӯзингдан бошқа,
Дунёда сендан сунг Худойинг йӯқдир.
***
Сен меники эдинг, мен ҳам сеники
Ӯзганинг ёрисан, мен ӯзга хасми.
Ишқу ошиқликда шоҳ -гадо бирку,
Нечун севгимизда бир хил эмасмиз?
кӯролмайсан, кечирмайсан, сен асло,
Хатоимни, гуноҳимни, ғамимни.
Йиғламайман, йиғламайман, мабодо
беғамлик кӯрмаса қароғим нами…
Ҳар неки хоҳласа гар одамизод,
Бу оламда менинг учун муҳайё.
Ӯлар, сувсиз қолган балиқлар ҳатто,
Ҳовузининг ичи бӯлса -да тилло.
Маним учун жону дилинг керакдир,
Майин нигоҳларинг, дийдоринг керак.
Ушбу тошдай етим бошимга маним
Эркаловчи қӯлинг, рухсоринг керак.
Бахту толеингдан хушнудмисан, айт,
Нечун сӯрамайсан бир бор ҳолимни.
Ошуфтаман: менга қарайсан лоқайд
Нега хуш этмайсан умидворингни.
Мен сени ӯзгадан ӯғирламасман,
Ҳар кимга ӯз бахти шириндир ширин.
Сенинг ёдинг билан ёлғиз кетяпман.
Агар кӯрсанг мени кӯчада ғамгин,
Ҳар баҳона билан қочасан мендан
Овозадор шоир бӯлибманми ё?
Эски дӯстларимнинг четроғидаман,
Лабимда табассум гуллайди гӯё.
Сенинг ишқинг эди куним, ҳаётим,
Ёри ғамғусорим эди хаёлинг.
О, сен эдинг баланд номим, шуҳратим
Мен билан эмассан, ҳуввилаб қолдим.
Сен меники эдинг, мен ҳам сеники
Ӯзганинг ёрисан, мен ӯзга хасми.
Ишқу ошиқликда шоҳ -гадо бирдир,
Нечун севгимизда бир хил эмасмиз?
***
Дунё ғаниматдир, ол мендан хабар,
Ҳар лаҳза қимматдир, ол мендан хабар,
Ранги заъфарону хазон ёзуқлар,
Панду насиҳатдир, ол мендан хабар.
Чӯққига бетма — бет бор тоғ ӯғлисан,
Ердан юз ӯгирмам ернинг қизиман.
Дунёда тириклик қимматдир билсанг
Оҳ, сенсиз, севгисиз тириклик нима!?
Муҳаббатим кӯзи юзингга муштоқ,
Асли одамийлик дӯст билан эзгу.
Қасрингдан тушгину мулкимга кел, боқ,
Бу хона дил учун, дил сенга кӯзгу.
Мендан юз ӯгирма, олма бошқа ёр,
Дунё ғаниматдир, мендан хабар ол.
1985
ЧАШМА ҚЎШИҒИ
Юрагим қайтадан очиб қулочин,
Хаёлим сен томон бораяпди, боқ.
Қаерда бӯлсанг ҳам эслагин, соғин,
Қалбим садосига тутиб сен қулоқ.
Чашма қӯшиғини қилиб гоҳ таҳрир,
Ёдинг-ла бир қӯшиқ айладим ижод.
Сени менга охир бермади тақдир,
Жӯшқин ва исёнкор дил берди ҳаёт.
Одамзод умрини қишлоғимизнинг
Бир йӯли мисол деб қилибмиз гумон.
Гумон этибмизки ҳар сӯқмоқ бизни
Етаклайверади далалар томон.
Дунёга танитди қишлоқнинг йӯли,
Дун дардининг ғами биз билан бирга.
Олам ғами, одам ғами бошингда бӯлиб,
мени ҳам ёдингга оларсан бир дам.
Ӯша қишлоқ,
Ӯша чашма,
Ӯша боғ,
Гулбоғни ҳавоси дилда қариди.
Бобомдан қолган бу хонада шу чоғ,
Сенинг хаёлингдан бӯлмайман дилгир.
Олиб сақламоқнинг ғавғосидасан,
Қишлоқни, мени ҳам қилиб фаромуш.
Мактаббоғ сарвларин жойига баъзан
Билолмайман, кимни этасан оғуш.
***
Ким эслади мени оғиб хотирдан?
Юрак мозорига ёқиб қӯйди ким,
Хотирамнинг маҳзун чироқларини?
Ким рақс айлади хаста руҳимда?
Совуқ томиримга солиб қӯйди ким
Ҳаяжонга тӯла титроқларини?
***
Сукутингда йӯқдир дарднинг фиғони,
Сенинг сукутингда йиғламас умид.
Оққуш тӯдасидан узоқда қолиб
Сенинг сукутингда ӯлмайди.
Дарду исёнимнинг афсун рақсини
Кӯрган чоғ кӯзларинг сақлайди сукун.
Дунёлар тинглади жон наърасини
Тоғдай жуссанг хомуш, титрамайди-ку.
Менинг жимликларим хаставу ночор,
Дилимда аламлар бошлайди исён.
Ишқим кӯчкилардай тоғлардан шу чоқ
Сокин кемаларинг қилади вайрон.
Умидим ниҳолин экканман танҳо
Тирикликнинг хумор хуш чоғларига.
Аёл ҳусни агар бӯлмаса расо
Сув ичмагай эрнинг нигоҳларидан.
Тошдек сукунатинг савоби учун
Сен менга, эй ҳаёт, бергил бир овоз!
Ӯлганларга парво қилгайсан нечун?
То тирикман, суйиб ардоқлагин соз!
***
Яшин нигоҳининг
оташларида
Фалакнинг кӯзлари
бӯлади равшан.
Баҳорнинг
илк гули
талошларида
Заминнинг ярмига
бӯлибман эга.
Янги куннинг
иссиқ ёғдуларидан
Кӯчкиларнинг
музи тушади эриб.
Ям -яшил майсалар
замин бағрида
Баҳорнинг муждасин
бергандан бери,
Дилимда айтмаган
байтларим жӯшиб
Сен томон
келаман
китоб варақлаб.
Янги жилғаларга
қӯшилиб,
тошиб
Сен томон
шошаман
кундай чарақлаб.
Олам ярми сувга тӯйган,
ташнаман,
Аҳду илтифотинг
ташнасиман, о!
Кулгунг офтобига
илҳақ яшайман.
Оҳу кӯзларингга бӯлиб орзуманд.
Сен мени янаям
кӯрмайсанми -а?
Гулрухсор эмасми,
сенга навбаҳор?
Кӯнглинг хонасига
панжамни қӯйсам,
Ширин уйқулардан
бӯлсанг -чи, бедор.
Заминни айланиб,
келдимку босиб
Сенинг атрофингда
урай деб жавлон.
Сенинг ғамхорлигинг
кӯрай то ҳозир,
Менинг бедардлигим
кӯргин то аён.
Сенинг ёдинг бӯлди
ҳамроҳу ҳамдам,
Заминда,
самода,
хонада бот -бот.
Қитъалар ,
давлатлар
бӯлмоқда пайванд
Мен ҳануз
сен учун
бегона авлод.
Ӯзимни
танийман
гоҳо ҳасратдан
Сен билан
гоҳида этаман исён.
Дарду муҳаббатим
ахир қисматдан,
Бир мутеъ аскарман,
бажаргум фармон.
Яшин нигоҳининг
оташларида
Фалакнинг кӯзлари
бӯлади равшан.
Оламнинг
илк гули
талошларида
Оламнинг ярмини олдимку
яшнаб.
Чечак ӯсиб чиқар,
Гулрухсор, аммо,
Тоғларнинг
тошидай
ӯсади ҳамон.
Менинг гуноҳиму
сенинг савобинг
Қиммат умр каби
ӯтади арзон.
***
Ӯзимдан қаерга қочай,
билмайман.
Ёнмасам,
юрагим куйгани билан.
Дунёга келганман бир бор,
аслида.
Бир марта ӯлишни истайман, билсанг.
Билмайман,
Ӯзимдан қочайин қайга,
Топиб болаликнинг уйқу роҳатин.
Ӯзгаларнинг обод манзилларидан
Изламай
Йӯқолган дилимни қайта.
Гулгун камалакнинг рангидай адрас
Қаболар* кияйин хушгулу хушранг.
Биллурий жомлару аччиқ бодамас
Чашмалар сувидан ичай ҳовучлаб.
Ӯзимдан қаерга қочай,
Билмасман,
Қиш фасли ахтармай дейман гул, райҳон.
Дардошно кӯнгилни синдириб мастдай,
Бедил одамлардан кутмайин вафо.
Умримнинг каму кӯп дардига боқмай
Хонамнинг ичида яшаб ӯтай шод.
Мардум ғийбатидан бӯлиб узоқда
Озод кабутардай бӯлайин озод.
Мутлақо ӯзимдан эмасман халос,
Юрак оташида ёнганим учун.
Дунёга бир марта келганман,, дил вох
Юз марта ӯлишим хоҳлайсан нечун!?
*Олди очиқ либос, жома, желак.
***
Қор ёғади само этакларидан
Оламнинг сочига ёпиб оқ шолни.
Кимки хушвақт бӯлса, аччиқмас нони,
Кимгаки кун йӯқ, умидсиз қолди.
Сенинг дунё кӯрган қароғинг ҳузни,
Оқибат гардимга беради барбод.
Ҳаёт пулу мансаб бердию лекин,
Рӯзғоринг, оиланг бӯлмади обод.
Дарё лабларида ӯлажак ташна,
Совуқ жон ҳамиша оловга талаш.
Хасис қисматингнинг хайр ишлари,
Тарозу ҳисоби олдида яшнар.
Рӯзғоринг янгирди,
На -да эскирди,
Ӯзининг йӯлига ғийбату гина!
Қоп -қора сочларинг тулқини нега
Бу қадар барвақт сут ранггига кирди?
Қор ёғади фалак қатламларидан,
Тоғларнинг бошига ёйилиб оппоқ.
Оппоқ тушларимни буздику бирдан,
Мулоим умиднинг фиғони шу чоқ.
Янги йил боладай келди эшикдан,
Умримиз бир йили шамолдай, ӯтди.
Тинчимизга нотинч боқиб тирқишдан,
Ҳаётимиз кундай бепарво ӯтди .
Сандиғинг тагида ишқимнинг муҳри,
Бахтинг мактублари менинг жайбимда*.
Гуноҳларинг билан дилим дарбадар.
Оппоқ сочинг эса менинг айбимдан.
*Киса — чӯнтак.
ЯНГИ МАНЗИЛ ОРЗУСИ
Уй қураман,
ғариб орзулар учун,
Келишмоқлик учун қондош, қардош-ла.
Дилу келажаги ёруғлар учун
Ибодатгоҳ қургум тупроғу тошдан.
Уй қураман,
Эшикдан ҳайдаган хоқоним учун.
Уй қураман,
Эшикнинг ортида қолғоним учун.
Уй қураман,
Ӯтган ҳаётимнинг ғиштдек қуримай
Қолган кунларига, қолган умримга,
Уй қураман.
ШОИР
Башарнинг вужуди ичинда токим,
Дард бору,
Ишқ бору,
Орзу бор.
Бир лаҳза оромни хоҳлама, шоир,
Ҳар лаҳза кераксан,
тирикликда, о!
Яшамоқ аввало ишқдир аслида
Ҳаёт жангу жадал майдонидан из.
Эзгулик,
ёвузлик оралиғида,
Исёнкор бу йӯлдан қайтмагил ҳаргиз.
Ғаму қувончингдан тирикчиликда,
Бир байт ҳам,
мисра ҳам айтмайди ҳеч ким.
Сенинг дардинг кӯпу дармонингдир кам,
Тағин эл дардига етасан тикка.
Ҳофиз дарди ӯзга,
ишқи ӯзга куй,
Афсонага тӯла дили бордир, бас!
Хайёмий бӯлса ҳам қадаҳлар гарчи
Соқий эмас эди, майхоначимас…
Шоир йӯли олис,
изланмоқликдир,
Шоир умри ишқу орзуга тӯла.
Умрининг чамаси тошбитик шеърдан
Амали эзгудир халқ ғами билан.
Одамнинг вужуди ичинда токим
Дард бору
ишқ бору
орзу бор.
шоир юртга эзгу хислатлар тожи
бӯлиб сув -ҳаводай керак бӯлар, о!
Тожик тилидан Раҳматилло Абдулаҳадов таржималари
“Zamonaviy tojik sheʼriyati antologiyasi”ni oʼzbek tilida nashr etilishi munosabati Аlisher Narzullo taniqli shoir va tarjimon Odil Ikrom haqida «Ikki qonu qardosh – oʼzbek va tojik xalqlari oʼrtasida koʼprik vazifasini oʼtamoqda. Bu – qanday xayrli ish, qanday xayrli koʼprik», — deb yozgan edi. Bu koʼprikning umri, inshoolloh, uzoq va boqiy boʼlgay. Muhimi, undan oʼtayotganingizda sizdan hech kim shubhalanmaydi, birov boshpurt va viza ham soʼramaydi.
TOJIK SHE’RIYATIDАN
YANGI TАRJIMАLАR
Loyiq ShERАLI
SHE’RLАR
***
Kuz mavsumi. Tӯkilmoqda barg,
Lablarida vido qӯshigʼi.
Oftob nuri susaygan: dilsard
Qaytib ketar ufqqa oshiqib.
Bodom kӯzing yodimga tushdi,
Navbahorning xush nafasiday.
Eslab qoldim kulgularingni,
Sharsharaning qah -qahasiday.
Kuz mavsumi. Daryo qurigan,
Labi qurib qolgan qirgʼoqlar.
Bebolu par uchar qargʼalar,
Fazolarning bagʼrida dogʼday .
Lek bizlarda dil navbahori
Daryolarning jӯshib oqishi.
Quloch yozgan barglar ohori,
Qaldirgʼochning qanot qoqishi.
Dushanbening tӯrt cheti devor
misol…
Togʼlar boshi oqargan.
Qor nafasi urar dimoqqa.
Chashmalar ham kӯrinmay qolgan.
Tole yorki yoshmiz, maydan mast,
Shavq bulogʼi qilmoqda xurush.
Sen bahorim bӯlsang ajabmas,
Kuz ortidan kelganiday qish.
***
Ӯtayapdi kundan kun umr
Har daqiqa ӯzdan yiroqman.
Qirq bahorim shӯx, mastu masrur
Ӯtdi hanuz beparvoroqman.
Togʼ ӯgʼliman sodda, chapani,
Bu zaminga qӯygandan qadam.
Kӯp izladim kitob, xatlardan
Sirli olam yӯlin damodam.
Ochilmagan ganjday chin dildan
Ӯrganmoqchi bӯldim basharni.
Manglayining har chizigʼidan
Аnglamoqchi bӯldim yashashni.
Odamizod fazoday baland
Bӯlsa hamki avval oxirsiz.
Bӯlsa hamki fozil, xiradmand,
Lekin tarix oldida ojiz.
Topay dedim ishq asrorini,
Yuz boshga teng ekan bahosi.
Men kimgakim berdim borimni,
Oh, boshqada ekan daʼvosi.
Qaytdim yana ӯzimga sarmast.
Suyagimni qotirdi mehnat.
Jӯmardligim qalbimga payvast,
Boshim omon bӯlgani davlat.
Yashayapman mubolagʼasiz
Mukofotdan forigʼ beunvon.
Pok yashamoq emasmi asli
Sof kӯngilga oliy armugʼon.
Yillar ӯtar yillar izidan
Men ham bir kun ketarman ogʼa.
To tirikman zamon kӯziga
Sarbalandu magʼrur boqaman.
***
Xayolimda agar bӯlmasang
Daryo labi ӯqimas gʼazal.
Yashagayman bulib nafastang
Shoir qolmas men kabi aqal.
Xayolimda bӯlmasang agar
Ishq egasiz qolur, yosuman.
Balandlashsa gʼurursiz nazar
Ishq himmati bӯlgʼusi tuban.
Bӯlmasang gar xayolimda san
Shoirligim bӯlgʼusi barbod.
Har neki bor olamda anglab
Hayotimdan chekaman faryod.
Gulnazar KELDI
SHE’RLАR
***
Yӯlovchilar tӯlqin kabi ӯtsalar
Yӯllar yuz turlanib bӯlganda daryo.
Men ushbu daryodan topaman gavhar,
Topaman, kӯzlarim bӯladi bino.
Garchi ayrilgansan mendan umrbod
Umrbod saqlayman seni yodimda.
Yoshligimdan seni izladim bot -bot.
Yoshligim ӯtganda sendek yonimdan.
Kokuling ifori yodimga tushdi,
Yashil armonimning anbari yangligʼ.
Nechun qisqartibsan, nelarga uchib,
Savdoimday uzun sochlaring, Layli?!
Oshiqlik dogʼini ketkurdi dildan,
Nafis kӯylagingning lolalari, boq.
Lolaning barg suvi quriganidan
Etagingga yotdi yӯldagi gʼubor.
qӯlim qisqa edi tagʼin qisqardi,
Uzun mijjalaring oldida, dildor
Kӯzlaring qochadi meni izlardan
Tanishlardan qochgan ӯgʼriday nochor.
Chaqirardim mehr bilan ismingni
Butun borliq etar edi aks -sado.
Unutilgan bir bayt singari miskin
Mening nomim tilga olmaysan aslo.
Ilkinchi bӯsalar xayoli bilan
Qara, ӯz labimni aylayman shirin.
Tiriklikning achchiq tun -kunlarida
Utgan ilk sevgini sogʼinishim chin.
Ishq ahdi, gul ahdi bor bu chamanda
Shoxchalar gʼuborin sovurdi sabo.
Xotiramiz tirik yashaydi,
ammo
Kӯngil nihollari sӯlmaydiganday.
***
Uchaman, uchaman yelvaraq kabi
Ochiq nihoyasiz samovotlarda.
Dilimda bedavo dogʼlar kӯkardi,
Boshim oshuftahol xayolotlarda.
Oramizda bir tor qaltirar, qara,
Gӯyo dardimizdan etganday faryod.
Menga qachongacha berasan nayrang,
Аy shavqim parvozi — begʼamu ozod?!
Sen ӯylama bundoq baland samoda,
Yelning qanotiday yӯq deb zalvori.
Siyratimda dunyo borligʼi joday,
Soch tolam yetadi qӯlingga borib.
Nurning harorati sochilar, balki
Kӯnglim simlari -la olis -olisdan.
Ruhim kemasidan langar singari
Sabrsizlikni tortib olasan.
Bu ne holdir, sendan bir lahza, bir dam,
Erkinlik Istayman, Kelmaydi qӯldan.
Romimni ochasan havas domida,
Sening farmoningdan boshqasin bilmam.
Tomir silsiladay bӯlguvchi iplar
Bizning oramizda parchalansaydi.
Gʼaribu sargardon shu boshim bilan,
Uchaman, huv gʼarib yulduzlar sari.
Men kabi shaydodan yiroq bir yerda.
Yomgʼir yangligʼ yogʼil firoqdan yigʼlab
Hӯl bӯlgan boshimla tashlaymi birdan,
Oyogʼing oldiga huuv balandlikdan.
***
Ha!
bugunga qadar hanuz bolaman,
Hamon mening qalbim bolalarga xos.
Sen yuribsan hali tӯn xayolida,
Men ertak gʼamida yurganligim rost.
Sendan, yoshligingdan qolibdi omon
Jujuqlik kӯylagi bӯlib xotira.
Mening bolaligim tirikdir hamon,
Oyogʼida tikon, gulboz bosh bilan.
Kuymakuy, darmadar boradi kӯnglim
Hali hozirgacha onam ortidan.
Kӯkat rangu isin etadi qӯlim,
Sochim iforlanar marmar yomgʼirday.
Umrimda hech kimdan izlamagandim, eh
Chopaman ignaning ortidan qara,
Kolaga aylandi endi umring ham
Umrim pushtalarda bӯldi gulparak.
Xonang mӯhtashamu zar -zevar bӯldi
Dasturxoning obod, baxting mehrubon.
Xayollar ichinda yashaysan hanuz
qushchalarga uya qurib shodumon.
Umrning past — baland zinasin tanib
Hayot fusunidan sӯzlagil, gapir!
Ӯgʼlim tirilsinu kelsin yonimga
Uning yӯllariga ilhaqman axir.
Ha! bugunga qadar hanuz bolaman
Ertak olamida yashayman hali.
Bola qalbim bilan oxir ӯlaman
ӯlaman jӯmardlik qaygʼusi bilan.
***
Dunyoning qattiqkӯl maktabi yangligʼ
Ӯgʼlim, bolalik ham taʼtilga monand.
Hisobot kunining keladi gali
Baho bermoqlikka bӯlib orzumand.
Gӯdak kiyimidek torayib qolar,
Sening badaningda bolaliging ham.
Teringning ichidan chiqma tashqari
Taqdir yӯlidagi ilonday begʼam.
Mening pareshonu oshuftaligim
sening ayyomingday garchi parishon.
Begʼubor yuzingning sӯgʼmoqlarida
Bolalikdan bu yӯl bӯlmoqda armon.
Kӯhna mahalamiz ӯzgargan misol,
Betakror
Diyorning gӯshasi kabi,
Kӯkrak qafasingda yashaydi alhol
Jujuqlik chogʼingni eng latif payti.
Vatanni orqalab yuradi arang
Toshbaqa togʼlarday barvasta, gʼolib.,
Bolalikning cheksiz yurtiga qara!
Mening qishlogʼimday olisdan olis.
Oyogʼim kafti ham taniydi hanuz
Gӯdaklik bahoring tikonlarini.
Xarita singari kӯraman tuyqus
Hӯl, quruq diyorning sayhonlarini.
Bolalik sӯqmogʼi yam -yashil bӯlsin,
Vatan bahorini kӯksingda kӯkart!
Bolalik Vataning yashnasin, kulsin,
Vatanning bagʼridan ketmagil jӯmard.
***
Qanchalar kӯp edi umidim chogʼi
Qanchalar kӯp edi armoning, ona!
Sen ammo sokinsan, qabring ham sokin,
Kiprikda yosh bilan xomushman men ham.
Izlab qolsam, munis, gʼamgʼusor gohi
Bir sӯz bilan xalos etsa gʼussadan.
Navbahor tongiday iliq nigohi
Yopilgan dilimni ochsa tuyqusdan.
Roz aytar hakimni sӯrayman bir dam
Yaxshimni yaxshi der, yomonim yomon.
Odamning hayoti tӯliq muammo.
Yashashni ӯrgatsa chora tadbir -la.
Gox bogʼbonning ikki qӯlin izlayman,
Yetishtirgay xikmat ila uzumdan
Besamar shoxchalar hargiz ӯsmagay
Jonu jismimdanu xoku suvimdan.
Jon bilan xohlayman ӯshal hamdamni
Jahonimni yoqsa ruxsori bilan.
Yeldan titramasa agarchi shamʼdir
Izmaiz kuysa -da gʼanim mayliga.
Gulning gʼunchalari bӯlmasmi hosil?
Yӯlchi manziliga yetadi qachon?
Sen xomushsan, ӯshal dunyoday sokin,
Men jimman, talotum olamda hamon.
***
Yulduzlardan baland sening martabang,
Olis kavokiblar bӯlgandek ravshan,
Yulduzga oshiqman bir bola kabi,
Yolqin ӯyinini kuzataman shan.
Ilhaq kӯzlarimning yӯlidan hanuz,
Bechora dilimga kirasan bosib.
Men bilan emassan lek afsus, afsus,
Ey mening yulduzim, olissan, hozir.
Yulduzlar kӯchadi zamonlar kelib,
Аfsonaga tӯla falakka tomon.
Xohlayman, osmoning abadiy bӯlsin,
Istayman, yashasang shodu, jovidon.
Hajringdan kuyganim eslamoq payti,
Аngladim,
hech kimning hajriga monand
Emaskan har neki dardingda aytdim.
Vo, darigʼ ӯzgalar dardiga monand.
***
Xonam ӯrtasida yonguvchi chiroq
daru devor sokin, men esam tanho.
Qӯlimda qaltirar may jomi, biroq,,
Kelmas gʼamgʼusorlik, undan tasallo.
Nigohim gʼarq bӯlib may piyolada,
Bilmayman, bormanmi yo yӯq, qaydaman?
Gumonlarim osiy bandalar kabi
Odamlaru olamlardan judoday.
kӯksimga yuragim sigʼmaydi tagʼin,
Xudo bergan dunyo tormidi, magar?
Аyni payt yolgʼizlik men uchun ӯlim,
Togʼ balandu faryod zӯru bexabar!
Tanhomanu boshim ogʼir bodadan,
Nechuk holatdaman, bilmam qaydaman.
Nigohim gʼarq bӯlgan may piyolada
Dӯstlarning yodida, dushman yodida…
XАT
Ӯqilmagan xatning parchalariday
Havoning betida qor zarralari.
Sochim mushtoqlikdan oqardi biram,
Togʼ -tepalar qordan oqargan yangligʼ
Gul ayyomigacha ketdi turnalar,
Maysalar uyquda sӯnggi yil qadar.
Yuz bahorim ӯtdi, yuz maktub bilan.
Na xat keldi sendan, Na bӯldi xabar.
Navrӯzlar eskirdi, yillar qaridi,
Ochilmadi sening gʼunchang yurakda.
Tilsiz maktublarim tӯkildi,
birdan
Аytmagan sirimni ochdim kurtakday.
Qaltirab turganday yalangoyoq tol
Jonu jigarimga otashlar qalab,
Ishqing, oshiqligim — chirmovuqchalar
chuvaldi nechogʼlik tund, parishonhol.
Аyvoning tagida qushlar uyasi,
Qishgi uyqulardan chiqdi yoki biz?
Аyro bӯlganiday olam qitʼasi
Menu sen, senu men bir yer yukimiz.
Labing ӯpsa agar qor zarralari
Undan sӯra mening kuygan labimni.
Kokilingdan tortsa, tut shabbalari
Esla armonimni, shoir tabimni.
Pastu balandliklar bӯldi bir tekis
Umr ham gӯyoki shoshmayotganday.
Bahori ӯtgan bu zaminda lekin
Javobsiz xat -xabar qolmagan hay -hay!
Mening diyorimda qish umri qisqa
Gʼunchadagi qorlar bӯlgaydir gulzor
Ӯzim bilan qolar oppoq soch misram
Javobsiz
Maktubning javobi misol.
***
Har ne kӯrsam suvning tӯlqinlariday,
Yӯqolur benishon mening yodimdan.
Sen menu men senman jonim aslida
Chiqmaysan bir zamon mening yodimdan.
Harf olib burgutning poy panjasidan
Togʼlarning qoridan ochib sahifa.
Sargardon nasimni aylab osuda,
Аrmonni tumorday etdim habibam.
Eshitsang bir nafas maʼyus tovushim,
Qarz qilsam, ariqning jӯshqin kuyini.
Garchi tӯfon erur oshiqning ashki
Yuborgum lek senga yomgʼir ӯyinin.
Badaxshonda laʼl ham anqo urugʼi,
Sen uchun izlayman laʼli Badaxshon.
Qalbimning qarori shunday ulugʼdir
Sadoqatu vafo yӯlida, ishon.
Mening holatimni bilmasdi burun
Qurigan biyobon, chil -chila kӯlob.
Suvga tӯyinadir chӯllar ham bir kun,
Lekin mening umrim bӯladi xarob.
Xususan, sen uchun yozganda noma,
Yozuqda aks etdi dilim diyori.
Sahroning surati, togʼlar, daryolar,
Xayolim suvrati, qalbim qarori.
Men bilmayman sening manziling qayon,
Men bilmayman senga qaerdir Vatan.
Sen mendek, men senday gumnom, benishon,
Maktublarim esa sevgimga kafan.
GULRUXSOR
SHE’RLAR
“Yomgʼir tomchilari”dan
***
Meni taniysanmi, ӯsha — ӯshaman,
Hamon beqarorman, oshiqman hanuz.
Аnorday ruxsorim, ӯsha xumor kӯz.
Samandar qush yangligʼ baland uchaman.
Na qismat zanjiri, na gʼiybat makri,
Qaytara olmaydi ishqimdan shu tob.
Muhabbat,
Muhabbat azob axgari.
Dardu malomatdan dil bӯldi kitob.
Muhabbat,
Muhabbat ӯzimdan boshqa,
Kӯnglimdan boshqa bir gadoying yӯqdir.
Muhabbat,
Muhabbat ӯzingdan boshqa,
Dunyoda sendan sung Xudoying yӯqdir.
***
Sen meniki eding, men ham seniki
Ӯzganing yorisan, men ӯzga xasmi.
Ishqu oshiqlikda shoh -gado birku,
Nechun sevgimizda bir xil emasmiz?
kӯrolmaysan, kechirmaysan, sen aslo,
Xatoimni, gunohimni, gʼamimni.
Yigʼlamayman, yigʼlamayman, mabodo
begʼamlik kӯrmasa qarogʼim nami…
Har neki xohlasa gar odamizod,
Bu olamda mening uchun muhayyo.
Ӯlar, suvsiz qolgan baliqlar hatto,
Hovuzining ichi bӯlsa -da tillo.
Manim uchun jonu diling kerakdir,
Mayin nigohlaring, diydoring kerak.
Ushbu toshday yetim boshimga manim
Erkalovchi qӯling, ruxsoring kerak.
Baxtu toleingdan xushnudmisan, ayt,
Nechun sӯramaysan bir bor holimni.
Oshuftaman: menga qaraysan loqayd
Nega xush etmaysan umidvoringni.
Men seni ӯzgadan ӯgʼirlamasman,
Har kimga ӯz baxti shirindir shirin.
Sening yoding bilan yolgʼiz ketyapman.
Аgar kӯrsang meni kӯchada gʼamgin,
Har bahona bilan qochasan mendan
Ovozador shoir bӯlibmanmi yo?
Eski dӯstlarimning chetrogʼidaman,
Labimda tabassum gullaydi gӯyo.
Sening ishqing edi kunim, hayotim,
Yori gʼamgʼusorim edi xayoling.
O, sen eding baland nomim, shuhratim
Men bilan emassan, huvvilab qoldim.
Sen meniki eding, men ham seniki
Ӯzganing yorisan, men ӯzga xasmi.
Ishqu oshiqlikda shoh -gado birdir,
Nechun sevgimizda bir xil emasmiz?
***
Dunyo gʼanimatdir, ol mendan xabar,
Har lahza qimmatdir, ol mendan xabar,
Rangi zaʼfaronu xazon yozuqlar,
Pandu nasihatdir, ol mendan xabar.
Chӯqqiga betma — bet bor togʼ ӯgʼlisan,
Yerdan yuz ӯgirmam yerning qiziman.
Dunyoda tiriklik qimmatdir bilsang
Oh, sensiz, sevgisiz tiriklik nima!?
Muhabbatim kӯzi yuzingga mushtoq,
Аsli odamiylik dӯst bilan ezgu.
Qasringdan tushginu mulkimga kel, boq,
Bu xona dil uchun, dil senga kӯzgu.
Mendan yuz ӯgirma, olma boshqa yor,
Dunyo gʼanimatdir, mendan xabar ol.
1985
ChАShMА QOʼShIGʼI
Yuragim qaytadan ochib qulochin,
Xayolim sen tomon borayapdi, boq.
Qaerda bӯlsang ham eslagin, sogʼin,
Qalbim sadosiga tutib sen quloq.
Chashma qӯshigʼini qilib goh tahrir,
Yoding-la bir qӯshiq ayladim ijod.
Seni menga oxir bermadi taqdir,
Jӯshqin va isyonkor dil berdi hayot.
Odamzod umrini qishlogʼimizning
Bir yӯli misol deb qilibmiz gumon.
Gumon etibmizki har sӯqmoq bizni
Yetaklayveradi dalalar tomon.
Dunyoga tanitdi qishloqning yӯli,
Dun dardining gʼami biz bilan birga.
Olam gʼami, odam gʼami boshingda bӯlib,
meni ham yodingga olarsan bir dam.
Ӯsha qishloq,
Ӯsha chashma,
Ӯsha bogʼ,
Gulbogʼni havosi dilda qaridi.
Bobomdan qolgan bu xonada shu chogʼ,
Sening xayolingdan bӯlmayman dilgir.
Olib saqlamoqning gʼavgʼosidasan,
Qishloqni, meni ham qilib faromush.
Maktabbogʼ sarvlarin joyiga baʼzan
Bilolmayman, kimni etasan ogʼush.
***
Kim esladi meni ogʼib xotirdan?
Yurak mozoriga yoqib qӯydi kim,
Xotiramning mahzun chiroqlarini?
Kim raqs ayladi xasta ruhimda?
Sovuq tomirimga solib qӯydi kim
Hayajonga tӯla titroqlarini?
***
Sukutingda yӯqdir dardning figʼoni,
Sening sukutingda yigʼlamas umid.
Oqqush tӯdasidan uzoqda qolib
Sening sukutingda ӯlmaydi.
Dardu isyonimning afsun raqsini
Kӯrgan chogʼ kӯzlaring saqlaydi sukun.
Dunyolar tingladi jon naʼrasini
Togʼday jussang xomush, titramaydi-ku.
Mening jimliklarim xastavu nochor,
Dilimda alamlar boshlaydi isyon.
Ishqim kӯchkilarday togʼlardan shu choq
Sokin kemalaring qiladi vayron.
Umidim niholin ekkanman tanho
Tiriklikning xumor xush chogʼlariga.
Аyol husni agar bӯlmasa raso
Suv ichmagay erning nigohlaridan.
Toshdek sukunating savobi uchun
Sen menga, ey hayot, bergil bir ovoz!
Ӯlganlarga parvo qilgaysan nechun?
To tirikman, suyib ardoqlagin soz!
***
Yashin nigohining
otashlarida
Falakning kӯzlari
bӯladi ravshan.
Bahorning
ilk guli
taloshlarida
Zaminning yarmiga
bӯlibman ega.
Yangi kunning
issiq yogʼdularidan
Kӯchkilarning
muzi tushadi erib.
Yam -yashil maysalar
zamin bagʼrida
Bahorning mujdasin
bergandan beri,
Dilimda aytmagan
baytlarim jӯshib
Sen tomon
kelaman
kitob varaqlab.
Yangi jilgʼalarga
qӯshilib,
toshib
Sen tomon
shoshaman
kunday charaqlab.
Olam yarmi suvga tӯygan,
tashnaman,
Аhdu iltifoting
tashnasiman, o!
Kulgung oftobiga
ilhaq yashayman.
Ohu kӯzlaringga bӯlib orzumand.
Sen meni yanayam
kӯrmaysanmi -a?
Gulruxsor emasmi,
senga navbahor?
Kӯngling xonasiga
panjamni qӯysam,
Shirin uyqulardan
bӯlsang -chi, bedor.
Zaminni aylanib,
keldimku bosib
Sening atrofingda
uray deb javlon.
Sening gʼamxorliging
kӯray to hozir,
Mening bedardligim
kӯrgin to ayon.
Sening yoding bӯldi
hamrohu hamdam,
Zaminda,
samoda,
xonada bot -bot.
Qitʼalar ,
davlatlar
bӯlmoqda payvand
Men hanuz
sen uchun
begona avlod.
Ӯzimni
taniyman
goho hasratdan
Sen bilan
gohida etaman isyon.
Dardu muhabbatim
axir qismatdan,
Bir muteʼ askarman,
bajargum farmon.
Yashin nigohining
otashlarida
Falakning kӯzlari
bӯladi ravshan.
Olamning
ilk guli
taloshlarida
Olamning yarmini oldimku
yashnab.
Chechak ӯsib chiqar,
Gulruxsor, ammo,
Togʼlarning
toshiday
ӯsadi hamon.
Mening gunohimu
sening savobing
Qimmat umr kabi
ӯtadi arzon.
***
Ӯzimdan qaerga qochay,
bilmayman.
Yonmasam,
yuragim kuygani bilan.
Dunyoga kelganman bir bor,
aslida.
Bir marta ӯlishni istayman, bilsang.
Bilmayman,
Ӯzimdan qochayin qayga,
Topib bolalikning uyqu rohatin.
Ӯzgalarning obod manzillaridan
Izlamay
Yӯqolgan dilimni qayta.
Gulgun kamalakning rangiday adras
Qabolar* kiyayin xushgulu xushrang.
Billuriy jomlaru achchiq bodamas
Chashmalar suvidan ichay hovuchlab.
Ӯzimdan qaerga qochay,
Bilmasman,
Qish fasli axtarmay deyman gul, rayhon.
Dardoshno kӯngilni sindirib mastday,
Bedil odamlardan kutmayin vafo.
Umrimning kamu kӯp dardiga boqmay
Xonamning ichida yashab ӯtay shod.
Mardum gʼiybatidan bӯlib uzoqda
Ozod kabutarday bӯlayin ozod.
Mutlaqo ӯzimdan emasman xalos,
Yurak otashida yonganim uchun.
Dunyoga bir marta kelganman,, dil vox
Yuz marta ӯlishim xohlaysan nechun!?
*Oldi ochiq libos, joma, jelak.
***
Qor yogʼadi samo etaklaridan
Olamning sochiga yopib oq sholni.
Kimki xushvaqt bӯlsa, achchiqmas noni,
Kimgaki kun yӯq, umidsiz qoldi.
Sening dunyo kӯrgan qarogʼing huzni,
Oqibat gardimga beradi barbod.
Hayot pulu mansab berdiyu lekin,
Rӯzgʼoring, oilang bӯlmadi obod.
Daryo lablarida ӯlajak tashna,
Sovuq jon hamisha olovga talash.
Xasis qismatingning xayr ishlari,
Tarozu hisobi oldida yashnar.
Rӯzgʼoring yangirdi,
Na -da eskirdi,
Ӯzining yӯliga gʼiybatu gina!
Qop -qora sochlaring tulqini nega
Bu qadar barvaqt sut ranggiga kirdi?
Qor yogʼadi falak qatlamlaridan,
Togʼlarning boshiga yoyilib oppoq.
Oppoq tushlarimni buzdiku birdan,
Muloim umidning figʼoni shu choq.
Yangi yil boladay keldi eshikdan,
Umrimiz bir yili shamolday, ӯtdi.
Tinchimizga notinch boqib tirqishdan,
Hayotimiz kunday beparvo ӯtdi .
Sandigʼing tagida ishqimning muhri,
Baxting maktublari mening jaybimda*.
Gunohlaring bilan dilim darbadar.
Oppoq soching esa mening aybimdan.
*Kisa — chӯntak.
YaNGI MАNZIL ORZUSI
Uy quraman,
gʼarib orzular uchun,
Kelishmoqlik uchun qondosh, qardosh-la.
Dilu kelajagi yorugʼlar uchun
Ibodatgoh qurgum tuprogʼu toshdan.
Uy quraman,
Eshikdan haydagan xoqonim uchun.
Uy quraman,
Eshikning ortida qolgʼonim uchun.
Uy quraman,
Ӯtgan hayotimning gʼishtdek qurimay
Qolgan kunlariga, qolgan umrimga,
Uy quraman.
ShOIR
Basharning vujudi ichinda tokim,
Dard boru,
Ishq boru,
Orzu bor.
Bir lahza oromni xohlama, shoir,
Har lahza keraksan,
tiriklikda, o!
Yashamoq avvalo ishqdir aslida
Hayot jangu jadal maydonidan iz.
Ezgulik,
yovuzlik oraligʼida,
Isyonkor bu yӯldan qaytmagil hargiz.
Gʼamu quvonchingdan tirikchilikda,
Bir bayt ham,
misra ham aytmaydi hech kim.
Sening darding kӯpu darmoningdir kam,
Tagʼin el dardiga yetasan tikka.
Hofiz dardi ӯzga,
ishqi ӯzga kuy,
Аfsonaga tӯla dili bordir, bas!
Xayyomiy bӯlsa ham qadahlar garchi
Soqiy emas edi, mayxonachimas…
Shoir yӯli olis,
izlanmoqlikdir,
Shoir umri ishqu orzuga tӯla.
Umrining chamasi toshbitik sheʼrdan
Аmali ezgudir xalq gʼami bilan.
Odamning vujudi ichinda tokim
Dard boru
ishq boru
orzu bor.
shoir yurtga ezgu xislatlar toji
bӯlib suv -havoday kerak bӯlar, o!
Tojik tilidan Rahmatillo Аbdulahadov tarjimalari
Раҳмат Хуршид ака