Zulfiya Qurolboy qizi. Yolg’izlik qurboni

011

Тамара хола ҳам эрининг ўлимидан кейин авваллари тўтиқуш сақланадиган каталакдай тор қафас бўлиб туюладиган, айни замонда ҳайҳотдай ҳувиллаб қолган икки хоналик уйда ёлғиз ўзи сўппайиб қолди. Қариндош-уруғлар ҳам ўз йўлига экан, ҳаммаси тирикчилик ташвишлари билан андармон бўлиб Тамара хола ҳақида ўйлашмасди, фақат бегим кунлардагина эрталаб ишга ёки у ёқ-буёққа кетишлари олдидан бирровгина кириб ўтишади. Бу ҳол Улфат аканинг қирқи ўтгунча давом этди холос. Кейин уларнинг қадамлари тийилди. Davomini o'qish

Roberto Fernandes Retamar. She’rlar

021
Шу йилнинг июлида 84 ёшни қаршилаган Роберто Фернандес Ретамар нафақат Куба, балки испантилли адабиётнинг ёрқин вакилларидан биридир. У Рубен Дарио, Никола Вапцаров, Беналдо Перес номида халқаро ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. Унинг шеърларида ижтимоий ва инқилобий руҳ кучли намоён бўлади. Davomini o'qish

Lui Aragon. Ko’r odam

066     Хаёлимга келган янги асарнинг бош қаҳрамони — қолаверса, бош ёки иккинчи даражали бўлишининг айтарли аҳамияти йўқ — ожиз, анчадан бери, балки туғилганидан буён ёруғ дунёни кўриш бахтидан бенасиб… Зулумот бандаси… Бироқ у ҳис қилади, эшитади. Бу тоифадаги кўрлар одамларни овозидан, бошқа хусусиятларидан танийдилар, ҳатто сизу мен илғамаган нарсаларни ҳис қиладилар, сезадилар… Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Salomon va Ibsol & Abdulla Sher. Uyg’oq aql dahosi

001    Абу Али ибн Сино “ат-Танбеҳ ва-л-Ишорот» асарида ёзади: «Агар сен мусаффо қалбларга роҳат бағишловчи “Саламон ва Ибсол”  қиссасини эшитиш бахтига мушарраф бўлсанг, билгилки, Саламон – сенинг бир ўхшашинг ва Ибсол сен тасаввуф тариқатида эришадиган юксак даражангдир. Агар сен дарвишлар аҳлидан бўлсанг, бу мажоз, масалнинг маъноларини тушуна оласан..» Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Va Alloh g’am berdi va tushday umr…

032      Бу қиз Сирдарё бўйларида туғилган, вояга етган, шоира бўлган; қувноқ қиз, битта гапиради, ўнта кулади, назокати ва маданияти билан ром қилади. Исми ҳам жисмига ва шеърига монанд: Гулчеҳра. Кўп йиллардан бери матбуотда журналистлик қилади, ёзган мақолалари, суҳбат, репортажлари самимияти ва фикрчанлиги билан ўзига тортади (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат»идан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Oriyat

054   У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish

Abu Abdurahmon Sullamiy.«Tabaqotu-s-so’fiyya”. Birinchi tabaqa shayxlari hikmatlaridan

067   Имом  Абу Абдураҳмон Сулламий  тасаввуф тарихида   сўфийлик илмининг шайхи, сўфийлар тарихи, табақотининг тафсирчиси сифатида ном қолдирган. Заҳҳабий у ҳақда «Тасаввуф аҳли ҳақидаги ҳадисларни тўплаган. Асарларининг сони юздан ортиқ”, деб маълумот беради.  Бугун  Сулламийнинг сўфийлик табақаларига бағишланган «Табақоту-с-сўфийя” (“Суфий табақалар”) асаридан биринчи табақа шайхлари ҳикматларини тақдим этамиз (Асарда табақалар бешга бўлинган ҳолда тақдим этилган). Davomini o'qish

Husan Maqsud. Surxonga safar

003    Кўнглимдаги гапни сизга айтсам. Нега айнан тоғ одамлари ғуборсиз, тўғрисўз ва очиқкўнгил бўлади деб ўйлардим. Айнан мен севган ижодкорларнинг кўпчилиги ҳам шундай тоғлар бағрида ўсган. Билсам, бу ерда инсон табиатдан узоқда бўлмайди. Табиатнинг қўйнида, унинг ҳар қандай инжиқлигига чидаб келади. Бу ерда улар турли сохталиклардан узоқда бўлади. Тўғри, бу фикрларим юқоридаги саволларга жавоб бўла олмайди. Бу ерларда ҳеч ким бири-биридан фарқ қилмайди. Ҳамма бир-бирини яхши танийди. Табиатнинг бор инжиқлигига бир бўлиб бардош беради. Тоғларнинг мусаффо ҳавосидан уларнинг кўнгли тозаргандай гўё… Davomini o'qish

Shavkat Jo’rabek. She’rlar

08     Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Cho’loq turna

056    Чўлоқ турна тухумдан кеч чикди. Чиққанидан кейин ҳам ўнг оёғини ололмай анча ётди, типирчилади, тукдан иборат қанотчаларини қоқди. Ўзини пайдо қилган тухум пўчоғига тиззасидан пасти ёпишиб қолган эди. Ниҳоят, ундан халос бўлди-ю, ўнг томонга майишиб, атрофига майда шағал тошлар териб қўйилган, қумга қаттиқроқ босилган туя изидек уясида бир-икки айланди. Сўнг маъюс, ожиз овоз чиқариб, бошини зўрға кўтариб, анчагача қалтираб турди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Hikoya haqida

099     Ҳикоянинг ўзи ҳам ҳар бир асар каби ўзига хос бир олам, сен – ёзувчи – ана шу олам устида туриб, ундаги ўзинг “бино этган саргузаштларни, Флобер айтмиш “инсонлар тақдирини кузатувчи худо сингари кузатасан”, лекин албатта, улар ишига ҳадеб бош суқавермайсан.   …ҳикояда ечим ёзувчининг дунёни зуҳур этиши, инсон руҳининг ички ва сиртқи қонуниятларини нечоғлик билиши, қолаверса – маҳорат-профессионаллик, ижод техникасини қанчалик эгаллагани билан боғлиқ масаладир. Davomini o'qish