Ashurali Jo’rayev : Kitobning xarid qilingani emas, o’qilgani hisob.

088    Бир ёзувчи дўстимнинг таъбири билан айтадиган бўлсам, таассуфки, ҳозир қўлининг қичиғини қолдириш учун асар ёзадиганлар кўпайиб кетган. Ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкин, китоб ёзиб шуҳрат қозониш мумкин дейдиганлар хато қиладилар. Davomini o'qish

Nizom Komil: To’g’ri tarjima – yaxshi tarjima degani emas…

056     Ҳар қандай санъат вакилининг, жумладан, таржимоннинг ҳам, ўқувчи ёки томошабин дидига мослашиши – истиқболсиз йўл. Бу йўл адабиётни ҳам, бошқа санъат турларини ҳам тубсиз жар ёқасига етаклайди… Ёш таржимонларга маслаҳатим: шеърият билан дўст тутининг – мушкулингиз осон бўлади. Davomini o'qish

Nigora Umarova. Taxayyul rangini mutasvir etib…

002      Тасаввуфона асарларнинг бош мезони ишқни инсон ҳаётининг туб асоси ва руҳониятининг нури деб эътироф этилганлигидадир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсангиз, Баҳодир Йўлдошев ишлаган суратларда карвон-у. ЎЗЛИКигини қидириш учун дарбадар кезаётган дарвешлар ҳамда улар хаёлидаги машъуқа тимсолини кўп учратасиз. Рангтасвирни томоша қила туриб (ҳа, томоша қила туриб, уларни кўриб бўлмайди) Хайёмона ва румиёна оламга ғарқ бўласиз; Саъдий, Ҳофиз, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий мисралари хаёлингиздан чарх уради. Davomini o'qish

Vatan» de…. Bolamning qoniga. Shoir Usmon Azim bilan suhbat

045      Инсон дунёга келгач эшитиши лозим бўлган ўша табаррук сўз нима, ким ҳақида бўлиши керак? Балки «она»дир? Балки «ота»? Ёки «нон»микин? Йўқ, «Барчиннинг сочини силаб, эсон-омонлик тилаб, тасалли бериб сўзларини авайлаб териб турган Алпомиш ёрига бошқа сўзни айтади… Davomini o'qish

Nusrat Kesemenli. She’rlar

045     Таниқли озарбайжон шоири Нусрат Кесеменли қисқа, аммо мазмунли умри давомида ўзидан қадрли мерос қолдирди. У ёзган шеърлар, публицистикаси ва жуда кўп фильмларга асос бўлган сценарийлари бугун ҳам она халқига хизмат қилмоқда. Davomini o'qish

Sarvarbek To’raev. Ikki hikoya

002    Ўшанда ҳам нопармон тонглар худди шундай отарди ва миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишига хизмат қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам нуроний шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзотга тонг отганлигини ўз қичқириғи билан билдирадиган хўрозлар овози баланд тоғлар пинжига тиқилган овулни тутарди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

021    Асл шеърнинг умрбоқийлиги шундаки, у шоир ўлимидан кейин ҳам яшайверади. Уни ўқиган ҳар бири киши шеърнинг, демак шоирнинг ҳам умрига нафас қўшади. Ҳар гал беназир шоир Матназар Абдулҳаким шеърлари ўқиётганимда шу ҳақда ўйлайман. Бугун сизга унинг шеърларини ва энг қимматлиси, шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этар эканман, бир неча дақиқа Матназар Абдулҳакимни ёнингизда нафас олаётганини ҳис этишингизни жуда-жуда истадим. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Sayyod. Hikoya

001      Бундан салкам бир йилча аввал Рафиқ Сайдуллонинг шеърларини сайтда эълон қилган эдим. Унинг шеърлари кўпчиликка маҳқул келганидан мамнун бўлдим. Кейинчалик эса саҳифаларимизда унинг турк ва озарбайжон шеъриятидан (Нозим Ҳикмат, Воқиф Самадўғли,Ешим Ағаоғлу шеърларидан) қилган таржималарини бирин-кетин саҳифаларимизда қўйдик. Улар ҳам яхши баҳо олди. Бугун эса ёш ижодкорнинг бир ҳикоясини (бошқа ҳикоялари сайт жамҳармасида ўз навбатини кутиб турибди) сизга тақдим этар эканмиз, бу ҳикоя ҳали Рафиқнинг изланишлари эканини таъкидлашни истардик. Изланиш эса ижоднинг юксакка кўтарадиган қанотларидан биридир. Davomini o'qish

Meri Gordon. Buyuk ayol qismati: Virjiniya Vilf

055    Вулфнинг назарияси бўйича, инсоният Биринчи жаҳон урушидан кейин энг бебаҳо туйғуларини, ўлчанмас қадриятларини ўз-ўзидан мосуво қилгандек эди. Унинг фикрича, уруш, айниқса, айрим эркаклар онгини тубдан ўзгартириб юборганди. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Muhrga naqshlangan hadis

0032016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги

    2006 йили Машҳад шаҳрида “Амир Алишер Навоийнинг тафаккури, мероси ва башариятга хизмати” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтган эди. Мазкур илмий-анжуман муносабати билан нашр этилган тўпламда бундан анча йил бурун Алишер Навоий муҳрини ўқишга муяссар бўлган Исмоил Бекжоновнинг “Ҳадиси мунаққэш шўдэ дар муҳри Алишер Навоий” мақоласи эълон қилинган ва олим илгари олимлар учун ўқиш қийин бўлиб келаётган Навоий муҳридаги ҳадис сўзларини қандай ўқигани ҳақида илмий ахборот берган эди. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Dunyo olimlari nigohi.“Abdulla Qodiriy va germenevtik tafakkur” kitobidan

04410 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy: Iymonim tazyiqi ostida so’zlayman

03310 апрел — Адабиётимизнинг  буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    …Сўзим охирида адил судлардан сўрайман, гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орқасида иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмағон содда, гўл виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Адил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман». Davomini o'qish