Ўзбек ва уйғур адабий алоқаларининг сўнгги йиллардаги ривожи, энг биринчи навбатда, таржимонлар хизматига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ана шундай фидойи таржимонлардан бири ёш уйғур шоири Ёлқин Азизийдир. У қисқа муддат ичида йигирмадан ортиқ ўзбек шоирлари асарларини уйғурчага таржима қилиб, Шинжон-Уйғур ўлкасидаги адабий журналларда эълон қилди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Xoldor Vulqon. She’rlar
3 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун
Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
Osho. Hikoyatlar
Ҳар қанча кузат, эшит, ўқи, ўйла, сўйла, ёз, барибир суратни кўрасан, сийратни эмас. Севгининг моҳиятига қачон ета оласан? Қачонки ўзинг шу гирдобга дучор бўлсанг, ўзга тийнатга ипсиз боғланиб қолсанггина англайсан… Davomini o'qish
Loyiq. Ey, daryo dilim…
Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган куннинг 75 йиллиги олдидан
Замонавий тожик шеъриятида ҳеч ким Лойиқдай кўп ошиқона куйламаган. У яратган эркин шеърдан тортиб, то ғазалларию тўртликларигача ишқ билан лиммо-лим. Лойиқ қадимий шеър кўринишига янги руҳ бағишлаган шоир эди. Davomini o'qish
So‘ylasin O’rxun xati (tilshunos olim, professor Ergash Umarov bilan suhbat)
Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, инсоният тарихида энг катта туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна ёзуви, руник ёзув, Ўрхун ёки Урхун хати, Ўрхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Davomini o'qish
Mas’ud Iso. She’rlar
Уйғур шоири Масъуд Исо 1978 йили туғилган. Шу пайтгача унинг бир неча шеърий китоблари нашр этилган. Туркум шеърлари учун Хонтангри мукофотига сазовор бўлган Унинг таржимасида ўзбек шоирларининг (Хуршид Даврон, Фахриёр ва бошқ.) шеърлари ҳам эълон қилинган. Бугун шоирнинг шеърларини ёш ижодкор Дилмурод Дўст таржимасида сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bayram Ali. Sabrning surati
Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish
Vosil Qobulov. Kundaliklardan & Qudrat Do’stmuhammad. Umr lahzalari
Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдидан
Мен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish
XX asr fransuz she’riyatidan namunalar. A’zam Obid tarjimalari
Бугунги ўзбек таржима мактабида Аъзам Обиднинг ўз ўрни пайдо бўлгани шак-шубҳасиздир. У ўзбек шеъриятини бошқа тилларга таржима қилиш билан баб-баробар жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбекчалаштир билан фаол шуғулланади. Бугун унинг таржимасида ХХ аср француз шоирларидан айримларининг ижоди намуналарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Xush kelibsan,Bob!
Хуан Карлос Онетти – Лотин Амреика адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Qarz & Inson qalbidagi olam. Yozuvchi bilan suhbat
Масалан, носфурушни олайлик. Шу ҳам образ. Буни билиб, ҳис этиб ифодаласа, қизиқарли нарса чиқади. Носфуруш носкашга етаклайди. Ҳозир носкашлар кўп. Қишлоқларда девор тагида ўтирволиб, носвойни отиб ўтиришади. Булар ким? Нега шундай? Ижодкор ўйлаши керак, ўрганиши керак… Davomini o'qish
Mansurxon Toirov. Qora tuya hikmati
Афсуски, Қуръони каримни бошдан-охир ўқиб чиқмоқ ва уқиб олмоққа барчада ҳам бирдек лаёқату имконият йўқ. Биринчидан, аксар одамлар мудом катта-кичик турмуш ташвишларига кўмилиб яшайди. Шу сабаб Аллоҳ каломи ҳақида озгина ўқигану эшитганлари билан қаноатланади. Иккинчидан, дин илми вакиллари орасида ҳар хил муболағаларга йўл қўювчилар учрайди. Бу ҳол ҳам одамларнинг Қуръони каримни тўғри англашига халал бериши тайин. Davomini o'qish
