
Ҳушёр ва идрокли инсон вақтининг қадрига етиши лозим. Қадим манбаларда: комил инсон вақтнинг боласидир, дейилади. Яъни, у ўтмиш ёки келажакни эмас, айни нафас олиб турган онларни ўйлайди ва бундан энг гўзал тарзда фойдаланишга ҳаракат қилади. Биз ҳар онга ана шу кўз билан боқсак, шу талаб билан ёндашсак, ҳамма вақтларимизни тўла, мазмунли, оқилона ўтказамиз. Davomini o'qish


…гап орасида эса фикр юритишда «ўз устида ишлашга» катта аҳамият беришини айтди, яъни инсон ўз фикрларини кузатиб бориши керак, токи ичиқоралик қилиш, бошқаларга ёмонлик тилаш ва умуман, ярамас ўй-фикрлар номаъқул эканлигини ўзи англаб етсин ва ўша заҳоти уларни тўхтатиш ҳамда жиловлашга уринсин… 
Ривоят қиладиларки, кунлардан бир кун толиби илм устози – пири комилдан сўради: «Қайси халқ, қайси миллат афзал?»
Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.




