O’rolboy Qobil. Ikki maqola

08      Муаллим, маърифат, маънавият, мутолаа… Бу сўзлар мудом уйғунликда жаранглайди. Қуйида ўқитувчиларга эҳтиромнинг бадииятдаги талқини хусусида озроқ сўз юритишга жазм этдик…

Ўролбой ҚОБИЛ
ИККИ ИАҚОЛА
08

0333Ўролбой Қобил 1955 йилда Қамаши тумани Дўнгсанчиқул қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг тарих факультетида таҳсил олган. Узоқ қишлоғидаги 42-мактабда ўқитувчилик қилди. Ҳозир нафақада. Бир нечта назмий ва насрий китоблари чоп этилган.

ШУНИ ҲАМ ЎРГАТИНГ, МУАЛЛИМ…
Ёхуд ўқитувчи ҳақида ўқиганларимиз

Муаллим, маърифат, маънавият, мутолаа… Бу сўзлар мудом уйғунликда жаранглайди. Қуйида ўқитувчиларга эҳтиромнинг бадииятдаги талқини хусусида озроқ сўз юритишга жазм этдик.

Қалбларга солинган кўприк

Туркий халқлар адабиётида машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг номи алоҳида ўринга эга. Бу йил таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланаётган севимли адибимизнинг асарлари орасида «Биринчи муаллим» қиссаси айниқса, машҳур. Асардаги ўқитувчи Дуйшэн образи покиза қалб эгаси, метин иродали, мардонавор курашчи, қалбини болаларга бахшида этган инсон сифатида тасвирланган. Мана бу сатрларга бир эътибор беринг: «Кўприк солишга ёғоч топиш учун Дуйшэн ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам бўлмади. Бир куни мактабдан қайтаётганимизда, болаларни ариқдан ўтказиб қўйдик-да, Дуйшэн иккаламиз ариқ бўйида қолдик. Сув кечишдан қутулиш учун тош ва чимдан ҳатламчи ясамоқчи бўлдик. Ростини айтганда, овулдагиларнинг ўзлари инсоф қилишса, шу ерга иккита-учта тахта олиб келиб ташлашса, кўприк ҳам битарди-қўярди, лекин у замонларда ўқишнинг маъносига ақли етмаган халойиқ, Дуйшэнни анчайин бекорчи афанди деб билишарди. Чидасанг ўқит, бизни тинч қўй, дегандай от кечган ерга кўприк солиб ўрганмаган одамлар, бизнинг мушкулимизни осон қилиш етти ухлаб тушларига ҳам келмабди-я! Лекин улар таналарига бир ўйлаб кўришса бўларди: нима учун бошқалардан ортиқ бўлса борки, лекин кам ери бўлмаган, ақли ҳуши жойида бу навқирон йигитнинг шунча азоб-уқубат, хўрликларига қарамай, тиришиб-тирмашиб уларнинг болаларини ўқитиб, қўлидан келганича уларга илм бераётганининг важи нима эди? Биз ўша куни ариққа ҳатламчи солаётганимизда биринчи қор тушган эди. Суяк-суяклардан ўтиб оёқ-қўлни қақшатган муздек сувда Дуйшэннинг оёқяланг бўлиб олиб, катта-катта харсанг тошларни кўтариб юрганига ҳали-ҳали ақлим етмайди… «Дуйшэн ях кечиб солган кўприк аслида ариққа эмас, болаларнинг қалбига томон солинган эди. Адиб бу образ орқали оддий халқ зиёлиси — ўқитувчининг бетакрор ички дунёсини маҳорат билан очиб берган.

Қашқирларни қўрқитган дафтарлар

Хоразмда Матназар Абдулҳаким деган шоир яшаб ўтди. Унинг «Жавзо ташрифи» номли шеърлар тўпламини ижодкор дўстим Абдумурод Қодиров совға қилган. Китобда «Дарсдан сўнг» деган гўзал шеър бор. Маъноси шундай: чекка овулдаги мактабда муаллималик қилаётган аёл ҳар куни қир оша мактабга қатнайди. Кунларнинг бирида муаллима уй вазифасини топширмаган етти ўқувчини қаттиқ койиди. Сўнгра бир қучоқ дафтарни олиб, уйига қайтмоқчи бўлди. Ҳамкасбларидан бири қолинг деб қистаса ҳам, уйига алағда бўлиб йўлга отланди ва ярим йўлда қашқир таъқиб қилаётганини пайқади. Муаллима жондорнинг оловдан қўрқишини билар, битта-битта дафтарларни ёқиб, йўлида давом этаверди. Овулга етишига озгина қолганда қўлтиқда дафтар, қашқирда сабр тугади… Балки яна олти-етти дафтар бўлганида муаллима уйига эсон-омон етиб олармиди? Аммо мудҳиш воқеа содир бўлди. Муаллиманинг азасида ҳув ўша дафтар топширмаган етти ўқувчи ҳаммадан ёмон йиғлади. Бироқ шеър бу билан тугамайди.

Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.

Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб, ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрқувчи китобларимни.

Яна бир гап. Шоирнинг шеъри сабаб Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани Бўстон шаҳарчасида «Устозга эҳтиром» монументи бунёд этилган…

«Нега менинг боламга муаллим бўласан, дедингиз?»

Адиб Луқмон Бўрихонни наср ихлосмандлари яхши танишади. Унинг қаламига мансуб «Сирли муаллим» қиссасидаги воқеалар овлоқ қўрғонда қурилган мактабда бўлиб ўтади. Мактаб директори Қалқонов ўзининг тушунтириш хатида шундай ёзади:

«Шу воқеадан сўнг бирор ҳафта ўтар-ўтмас Зокирнинг онаси Моҳигул, ҳув, Сафармурод чавандознинг қизи мактабга бостириб келди:

«Ўв, ўртоқ Қалқонип, нега менинг боламга муаллим бўласан, дедингиз? Ўғлим бечора неча кундан бери қаҳшаб йиғлаб юрибди».

Мен ҳангу манг қотиб қолган эдим. Тилим аранг калимага айланди.

«Нега йиғлайди?! Нима, ёмон тилак билдирибманми?»

«Жўралари устидан кулиб юришибди экан. Нега ундай дедингиз? Болам кимдан кам, нега у муаллим бўлар экан?!

«Мен жўяли бир жавоб топгунимча Моҳигул қарғана-қарғана хонамдан чиқиб кетди».

Кейин эса мактабга баланд бўйли, келишган, яп-янги, қимматбаҳо костюм-шим, оппоқ кўйлак кийган, юз-кўзларидан алланечук нур ёғилган йигит «Нексия»да келади. Бу йигит фидойи муаллим Нажот Ғайбулла эди… Воқеалар ривожи сизни ҳам қизиқтирса, албатта, шу китобни топиб ўқинг. Афсус қилмайсиз…

Қишлоқдаги энг зўр одам

Энди муаллимнинг мартабаси раисдан ҳам зўр бўлган даврлардан ҳам бир гурунг айтай…

Ҳусан муаллимнинг нафақа тўйида маҳалла оқсоқоли Дўстёр раис шундай деб қолди:

— Болалигимда ота-онамнинг арзандаси, эркатой эдим. Ростини айтсам, ўқишга ҳам унчалик ҳушим йўқ, дарсга ҳам хоҳласам борар, хоҳламасам бормасдим. Кунларнинг бирида уйимизга Ҳусан муаллим келиб, отамга дабдурустдан дўқ урди:

— Эртадан бошлаб ўғлингиз мактабга бормасдан, дарс қолдирадиган бўлса, сизни ишдан ҳайдатаман, — деди-да, ортига қайтиб кетди.

Назаримда қишлоқдаги энг зўр одам деб юрганим отам, мулзам бўлганча муаллимни кузатиб қўйгач:

— Энди нима қиламиз, Дўстёрбой? — деб менга савол берди.

Мен энамга илтижоли қарадим.
Энам эса бамайлихотир деди:

— Ҳусан муаллим айтганини қиладиган одам, ҳатто колхоз раиси ҳам у кишидан ҳайқади.

Отам индамай бош ирғади.

Ўша кундан бошлаб менинг болалик кунларимда кескин бурилиш бўлди. Азонда туриб юз-қўлимни ювдим, чой ичдим ва сумкамни олиб мактабга жўнадим. Кунлар ўтиши билан ўқишимда ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлди, йил охирига бориб илғор ўқувчилар қаторига ўтдим.

Менинг назаримда қишлоқдаги энг зўр одам Ҳусан муаллим бўлиб қолаверди. Агар Ҳусан муаллим бўлмаганида сизнинг қаршингизда турган камина, олий маълумотли агроном, хўжалик раиси, маҳалла оқсоқоли ҳам бўлмасди!

Биз кўниккан жавоблар ва…

Меҳр нури ёғар доим юзингиздан, устозлар,
Юрсам дейман бу табаррук изингиздан, устозлар…

Ҳа, хонанда Санобар Раҳмонова ижросидаги шоир Пўлат Мўмин қаламига мансуб «Устозлар» деган ашуланинг шинавандалар тилига тушганига ҳам анча йиллар бўлди. Севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг муаллимларга аталган, «Муаллим ҳақида сўзим ушбудир: муаллим камолот ичра кўзгудир» деган бетакрор битикларининг эса байрамлару тадбирларда бот-бот янграшини айтмайсизми?!

Бугун муаллимнинг мартабаси яна юксалмоқда. Юртимизда педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Тез орада болаларимиз «Ким бўлмоқчисан?» деган саволга биз кўниккан «Прокурор», «Молиячи», «Банкир», «Ҳарбий»… деган жавоблардан ҳам кўпроқ «Муаллим!» дея жавоб берадилар, албатта. Ва бу жавоб ўзгача ғурур ва ифтихор билан жаранглайди.

…Энди навбат ўзимизга келди чоғи. Камина ҳам қатордан қолмай муаллимларга деб, бир нималар қоралагандим:
…Учрашиб қолгудек бўлсак мабодо

Сўроққа тутасиз:
«Хўш, ишлар қалай?»

Гоҳ «яхши» деймизу гоҳ шу аснода,
Довдираб қоламиз, мисли болакай.

«Ҳаёт — тошқин дарё, сузмоқ бўлсанг гар,
Изланмоқ керак», деб бергансиз таълим.
Илк бор имло ёзиб, ўргатган мисол,
Шуни ҳам ўргатинг, азиз муаллим!

КЎҲНА ҚИШЛОҚ ЗИЁРАТИ
Ёхуд сув остидаги саройлар синоати

— Дада, анови тепаликни ким қурган?
— Билмадим, болам…
— Ахир, нега билмайсиз?
(Ота-бола суҳбатидан).

Одам боласи ёши улғайган сари ўтмишга кўпроқ мурожаат қиладиган, оиласи, уруғ-аймоғи, қишлоғи, юрти ҳақида кўпроқ билишга эҳтиёж сезар экан. Гурунгларда кимдир гапни айлантириб «Менинг бобом чавандоз бўлган» ёки «Менинг бобомнинг сурув-сурув қўйлари бўлган», деб мақтаниб қолади. Ичингизда унга ҳавасингиз келади. Хўш, менинг аждодларим ким бўлган, қандай яшаган, деб ўз-ўзингизга савол берасиз. Бу савол сизни тинч қўймайди, кекса кишилардан фурсат топиб, суриштирасиз, жавоб топсангиз, эшитганларингизни болаларингизга, набираларингизга бот-бот сўзлаб берасиз.

Аммо жавоб тополмасангиз, нима қиласиз? Мактабда ўқийдиган болангиз ё набирангизнинг тарих китобини титкилаб кўрасиз. Рангли суратларни томоша қилиб, маълумотларни ўқиб чиқасиз. Аммо негадир қониқмайсиз, ўзингиз истаган «нарса»ни тополмайсиз…

Қизтепанинг қирқ малаги

Қишлоғимизнинг кунботарида баланд тепалик бор. У бизга болаликдан таниш, неча бор устига чиқиб, ўйнаганмиз, атрофида қўй-қўзи боққанмиз. Лекин бу қандай тепалик, ким қурган, кимлар яшаган, билмаймиз. Аждодларимиз эса тепаликларга Қизтепа, Жангалтепа, Бўритепа деб ажабтовур номлар қўйишган. Раҳматли Бибисора аммам айтарди: «Қизтепада қирқ малак яширинган. Ярим кечада туйнук очилиб, қизлар ташқарига чиқади. Гулхан ёқиб, ўйин-кулги қилишади, тонг оқариши билан яна маконларига беркиниб олишади. Уларни кўрган одам ё жинни ёки девона бўлади».
Бир неча йил тепалик атрофида қўй боқиб чўпонлик қилган Расул бобо Маматов эса у ерда олов ёлқинини кўрганини ва овозлар эшитганини ҳамон гурунгларда ҳайратланиб сўзлаб юради.

Тарихчи олим Поён Равшанов Қизтепа ҳақида ёзар экан, бу тепаликда топилган ашёлар орасида аёлларнинг ўсма қўядиган митти идишлари ва бошқа пардоз буюмлари борлигини эътироф этган.

«Марказга яшик-яшик буюмларни жўнатганмиз…»

— Эллигинчи йилларнинг охири эди, — деб сўзлайди кекса муаллим Ҳасан Равшанов.- Мактабни тугатгандим. Чимқўрғон сув омбори қурилиши туфайли қишлоғимиз аҳолисини Жонбўзсойга кўчириш бошланди. Тепаликларни ва бошқа тарихий жойларни ўрганиш учун пойтахтдан шошилинч равишда қадимшунос олимлар келишиб, ишга киришишди. Қазиш ишларида мен ҳам икки йил ишладим.

Гуруҳ раҳбари Сергей Кабанов билимдон, ажойиб инсон эди. Эҳ, бу тепаликлардан қанчадан-қанча ноёб осори атиқалар — сополдан ясалган ҳар-хил уй-рўзғор буюмлари, лойдан ясалган турли ҳажмдаги ҳайкаллар, қадимги тангалар, қурол-аслаҳалар топганмиз. Марказга яшик-яшик буюмларни жўнатганмиз… Текширув натижасида 20 дан кўпроқ ёдгорликлар ҳисобга олинди. Айниқса, Овултепа, Киндиклитепа, Жангалтепалар олимларда катта қизиқиш уйғотди. Бу тепаликлардан топилган сопол буюмлари эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига тегишли эканлиги билан ажралиб турарди. Шунинг ўзиёқ бу маконда одамларнинг ўтроқ ҳаёт кечириши, ҳунармандчиликнинг эса ривожланганлигини кўрсатади. Жангалтепадан эса катта бир оиланинг яхши сақланган тобутлари чиққанди…

Тепабобо каромати

Шу ўринда болалиги сув омбори остида қолган Наймансарой қишлоғида ўтган шоир ва адиб Йўлдошбек Кенжанинг олис кечмиш ҳақидаги сўзларига қулоқ тутсак.

— Уйимиз яқинида Тепабобо деган газа бўларди. Олти ёшларда эдим. Жўраларим билан Тўлғоной момонинг уйи ёнидаги тепаликка ўйнагани чиқар эдик. Биз болаларнинг назарида тепалик дунёдаги энг баланд жой бўлиб, кўзимизга қудратли, енгилмас қўрғон бўлиб кўринарди. У — бизнинг митти Ватанимиз эди. Кунларнинг бирида тепаликни бузгани баҳайбат бульдозерни олиб келишди. Қишлоқ аҳли томошага чиқди. Боболарнинг, момоларнинг кўзларидан ёш юмалади. Бульдозер эса тепаликка худди тошбақадек ўрмалаб чиқа бошлади. Кейин эса бирдан бульдозер кўринмай қолди. Одамлар тепаликка қараб чопишди. Трактор тепаликдан очилган улкан туйнук оғзида муаллақ турар, унинг ҳайдовчиси эса кабина ичида ҳушсиз ётарди. Ҳайдовчини бир амаллаб тортиб олишиб, шифохонага олиб кетишди. Бульдозер эса тепалик оғзида узоқ муддатга «асир»ликда қолди.

Кунларнинг бирида тепалик устида ўйнаб юриб, бехосдан қандайдир чуқурга тушиб кетдим. Жўраларим отамга хабар бергани қишлоққа чопиб кетишди. Мен эса, билсангиз, ўзга бир дунёга тушиб қолгандек эдим. Харобага айланган улкан сарой, деворларда турли расмлар, буюмлар, ҳайкалчалар турарди. Дарё тарафга кетадиган йўлакка эса тош тўшалган. Отам келиб, менга арқон ташлаб, тортиб олди. Тепалик ичида кўрганларимни уйдагиларга, дўстларимга сўзлаб бердим. Кейинчалик шу тепаликда текшириш ишлари олиб борган С.Кабанов, З.Усмонова, Т.Аъзамхўжаеванинг асарларидан мен болалигимда кўрган сарой маҳобатли Сўғд иморати эканлигини билдим. Демак, болалик тасаввурларим мени алдамаган экан.

Воҳамизнинг ўрта қисмидаги қадимий манзиллар 1971 йилда яна текширувдан ўтказилди ва қадим аждодларим томонидан ясалган кўплаб осори-атиқалар топилди. Айниқса, Жангалтепадан топилган гўдакларнинг митти эмизиклари диққатга лойиқ. Шу топилманинг ўзи ҳам аждодларимизнинг болалар тарбиясига катта эътибор беришини ва болажон бўлганини кўрсатади. Шунингдек, Чокартепа, Дўстбердитепа, Байрамтепа, Қоратепа, Ирзотепа, Ойдонатепалар ҳам ўтмишимиздан кўплаб сир-асрорларни ўз бағрига олгани билан муҳимдир.

«Мени кимлар чақирган экан?»

Кечқурун қўшним Абдихолиқ тракторчи чақириб колди.
— Ҳамсоя, дарров бизникига ўтинг, кўҳна қишлоқни зиёрат қилиб келувдик, бир гурунглашайлик.

Ҳаялламай ўтиб, қўшнимга «зиёратингиз қабул бўлсин!», деб тилак билдирдим. У ҳам «муродингиз ҳосил бўлсин!» дея жавоб қайтарди.

— Ҳар йили бир жонлиқни сўйиб, ўша жойга бориб келмасам, негадир кўнглим алағда бўлиб юради, кечалари уйқум қочиб, босинқираб чикаман, — дейди у гурунг асносида. — Зиёратга бориб келгач, бари жойига тушади, кўнглим ҳам тинчийди, ишларим ҳам бароридан келаверади. Мана, сиз домласиз, унча-мунча ёзув-чизув қиласиз, айтинг-чи, мени тунлари ўзи томон чақирган овозлар қаердан келади ёки бу бобокалонларимизнинг руҳимикин?

— Ўшалар бўлса керак, — дейман суҳбатдошимни тинчлантириб, — бундай ҳолат фақатгина сизда эмас, барчада содир бўлиб туради, аммо кўпчилик бунга эътибор қилмайди. Шунчаки ўткинчи ҳолат деб ҳисоблайди…

Тушмиди, эртакмиди?

Бу ёғини сўрасангиз, Абдихолиқ тракторчи ўзи айтаётган «кўҳна қишлоқ»да эмас, ҳозирги Жонбўзсойда туғилган. Аммо отаси Юсуф бобо айтиб берган, бугунги кунда Чимқўрғон сув омбори тагида қолган эски макон ҳақидаги ғаройиб хотиротлар ҳамон унинг ёдида.

У отаси айтган сирли «эртак»ни эслайди:

— Эй, болам, ундай маскан бу ўртада йўқ эди-ёв, бир томони дарё, яна бир тарафи бепоён даштлик, ўртасида бизнинг қишлоқ, ўтлоқлар, жарликлар, тепаликлар, боғлар, чорбоғлар, тўқайзорлар… Дарё бўйи кета-кетгунча қамишзор, ўрдагу ғоз, тувалоқ, тустовуқ, бедана, каклик, турналарнинг кони эди. Бўри, тулки, шоқол, қуён, жайранинг, жондору жонзотнинг макони эди. Дашт тарафдан гала-гала кийиклар сувлагани келарди. Наврўз келар-келмас бола-бақра, ёш-қари адирга чиқардик, Кенгликни эса ўт-ўлан, гиёҳ, майса қоплаган. Қоқи, туятўппа, исмалоқ, чирийгул ҳар қадамда учрар, еганимиз буғдой нон, соримой, сут-қатиқ, қатрон эди.

Боғлардаги узум, шафтоли, зардоли, писта-бодом, жийда, олма, анорни айтмайсиз-а, ҳозирги помидор, картошка деганлари у пайтлари йўқ эди. От-йилқиларимиз, сигир-бузооқларимиз қамов не, тушов нима билмас, дайравотда туғиб, эртасига боласини эргаштириб келаверарди. Қишлоқ болалари ялангликда чиллак, зувиллатар, лов-лов така, ошиқ каби ўйинлар билан кунни кеч қилса, қизлар ҳаппак, қувлашмачоқ, қора қуш ўйнашарди. Кўнгиллар орзуларга тўла эди, хасталик на, шамоллаш нима, билмасдик. Ялангбош, ялангоёқ юрардик. Тупроқ тоза, сув зилол, ҳаво мусаффо эди-да.

Қўрғонлари асраган манзил

Айтинг, шундай маконда улғайган ўғлон Алпомиш, қиз Барчиной бўлмай, ким бўлсин? Қишлоқнинг қоқ ўртасида чойхона, мачит бўлиб, оқшом тушиши билан одамлар тўпланишиб, ривояту ғаройиботлардан суҳбат қуришар, Алпомиш, Гўрўғли, Авазхонни ўқишар, баъзида эса Аҳмад махсум, мулла Иброҳим, Асадулла махсум галма-гал Яссавий, Сўфи Оллоёр, Навоий, Машраб, Бедилдан ғазаллар ўқирди.

Келинчаклар, қизлар кайвони момолардан ўрмак тўқишни, кашта тикишни, урчуқ йигиришни, чанқовуз чалишни ўрганишарди. Ҳовлилар бир-бири билан туташиб кетган, на девор, на тўсиқ, на дарвоза бор эди. Эшиклар қулф нима билмас, фақат Норой кампиргина жаранг-журинг этиб очиладиган, бухороча сандиғининг калитини сочбовига бойлаб, кўз-кўз қилиб тақиб юрарди.

Одамлар бир-бирлари билан оға-ини, қадрдон эди. Гарчи қишлоқ Сўфи гузар, Ўрта гузар, Шайтон гузар деган уч даҳага бўлинса-да, тўйи, маъракаси бир эди.

Эй, тўйларни айтмайсизми, тўйлари курашсиз, кўпкарисиз ўтмас, ҳар бир қишлоқ ўз полвонлари, чавандозлари билан мақтанарди. Майдонда эса ор, шаън, обрў ўртага тикилар, ғийбат, ҳасад, ичиқоралик йўқ эди. Ҳалоллик баридан устун эди-да. Одамлар мол-дунё, бойлик, мансаб деган инсон боласини худбин, тошбағир қиладиган иллатлардан холи, бир бовур бўлган.

Чунки бу маконни турли бало-қазолардан, офатлардан асрагувчи буюк қўрғонлар, асрий, сир-синоатларга бой улуғ қадамжолар ўраб турарди.

***

Ҳа, элнинг хотираси мисоли тош китоб, уни на олов, на сув йўқ қилолмайди. Жонбўзсойликлар тилида «Ватан» деб номланган сирли макон ҳақида болаларига, набираларига оталар, оналар соғинч билан эртак сўзлайди.

Куни кеча ҳамқишлоқларим қадим масканларини зиёрат қилгани жўнаб кетишди…

Қамаши

04Muallim, maʼrifat, maʼnaviyat, mutolaa… Bu soʻzlar mudom uygʻunlikda jaranglaydi. Quyida oʻqituvchilarga ehtiromning badiiyatdagi talqini xususida ozroq soʻz yuritishga jazm etdik…

Oʻrolboy QOBIL
IKKI IAQOLA
08

Oʻrolboy Qobil 1955 yilda Qamashi tumani Doʻngsanchiqul qishlogʻida tugʻilgan. Toshkent Davlat universitetining tarix fakultetida tahsil olgan. Uzoq qishlogʻidagi 42-maktabda oʻqituvchilik qildi. Hozir nafaqada. Bir nechta nazmiy va nasriy kitoblari chop etilgan.

SHUNI HAM OʻRGATING, MUALLIM…
Yoxud oʻqituvchi haqida oʻqiganlarimiz

Muallim, maʼrifat, maʼnaviyat, mutolaa… Bu soʻzlar mudom uygʻunlikda jaranglaydi. Quyida oʻqituvchilarga ehtiromning badiiyatdagi talqini xususida ozroq soʻz yuritishga jazm etdik.

Qalblarga solingan koʻprik

Turkiy xalqlar adabiyotida mashhur qirgʻiz adibi Chingiz Aytmatovning nomi alohida oʻringa ega. Bu yil tavalludining 90 yilligi keng nishonlanayotgan sevimli adibimizning asarlari orasida “Birinchi muallim” qissasi ayniqsa, mashhur. Asardagi oʻqituvchi Duyshen obrazi pokiza qalb egasi, metin irodali, mardonavor kurashchi, qalbini bolalarga baxshida etgan inson sifatida tasvirlangan. Mana bu satrlarga bir eʼtibor bering: “Koʻprik solishga yogʻoch topish uchun Duyshen har qancha harakat qilsa ham boʻlmadi. Bir kuni maktabdan qaytayotganimizda, bolalarni ariqdan oʻtkazib qoʻydik-da, Duyshen ikkalamiz ariq boʻyida qoldik. Suv kechishdan qutulish uchun tosh va chimdan hatlamchi yasamoqchi boʻldik. Rostini aytganda, ovuldagilarning oʻzlari insof qilishsa, shu yerga ikkita-uchta taxta olib kelib tashlashsa, koʻprik ham bitardi-qoʻyardi, lekin u zamonlarda oʻqishning maʼnosiga aqli yetmagan xaloyiq, Duyshenni anchayin bekorchi afandi deb bilishardi. Chidasang oʻqit, bizni tinch qoʻy, deganday ot kechgan yerga koʻprik solib oʻrganmagan odamlar, bizning mushkulimizni oson qilish yetti uxlab tushlariga ham kelmabdi-ya! Lekin ular tanalariga bir oʻylab koʻrishsa boʻlardi: nima uchun boshqalardan ortiq boʻlsa borki, lekin kam yeri boʻlmagan, aqli hushi joyida bu navqiron yigitning shuncha azob-uqubat, xoʻrliklariga qaramay, tirishib-tirmashib ularning bolalarini oʻqitib, qoʻlidan kelganicha ularga ilm berayotganining vaji nima edi? Biz oʻsha kuni ariqqa hatlamchi solayotganimizda birinchi qor tushgan edi. Suyak-suyaklardan oʻtib oyoq-qoʻlni qaqshatgan muzdek suvda Duyshenning oyoqyalang boʻlib olib, katta-katta xarsang toshlarni koʻtarib yurganiga hali-hali aqlim yetmaydi… ”Duyshen yax kechib solgan koʻprik aslida ariqqa emas, bolalarning qalbiga tomon solingan edi. Adib bu obraz orqali oddiy xalq ziyolisi — oʻqituvchining betakror ichki dunyosini mahorat bilan ochib bergan.

Qashqirlarni qoʻrqitgan daftarlar

Xorazmda Matnazar Abdulhakim degan shoir yashab oʻtdi. Uning “Javzo tashrifi” nomli sheʼrlar toʻplamini ijodkor doʻstim Abdumurod Qodirov sovgʻa qilgan. Kitobda “Darsdan soʻng” degan goʻzal sheʼr bor. Maʼnosi shunday: chekka ovuldagi maktabda muallimalik qilayotgan ayol har kuni qir osha maktabga qatnaydi. Kunlarning birida muallima uy vazifasini topshirmagan yetti oʻquvchini qattiq koyidi. Soʻngra bir quchoq daftarni olib, uyiga qaytmoqchi boʻldi. Hamkasblaridan biri qoling deb qistasa ham, uyiga alagʻda boʻlib yoʻlga otlandi va yarim yoʻlda qashqir taʼqib qilayotganini payqadi. Muallima jondorning olovdan qoʻrqishini bilar, bitta-bitta daftarlarni yoqib, yoʻlida davom etaverdi. Ovulga yetishiga ozgina qolganda qoʻltiqda daftar, qashqirda sabr tugadi… Balki yana olti-yetti daftar boʻlganida muallima uyiga eson-omon yetib olarmidi? Ammo mudhish voqea sodir boʻldi. Muallimaning azasida huv oʻsha daftar topshirmagan yetti oʻquvchi hammadan yomon yigʻladi. Biroq sheʼr bu bilan tugamaydi.

Noʻnoq nazmim uchun afv et, xalqim,
Na olim, na fozil, na soʻz piriman.
Oʻz vaqtida daftar topshira olmay
Qolgan bolalarning biriman.

Men mashq bajaraman, yozaman har kun
Daraklar, soʻroqlar, xitoblarimni.
…Sen yoʻl boʻyi yoqib, tashlab ketaver
Qashqirlar qoʻrquvchi kitoblarimni.

Yana bir gap. Shoirning sheʼri sabab Qoraqalpogʻistonning Ellikqalʼa tumani Boʻston shaharchasida “Ustozga ehtirom” monumenti bunyod etilgan…

“Nega mening bolamga muallim boʻlasan, dedingiz?”

Adib Luqmon Boʻrixonni nasr ixlosmandlari yaxshi tanishadi. Uning qalamiga mansub “Sirli muallim” qissasidagi voqealar ovloq qoʻrgʻonda qurilgan maktabda boʻlib oʻtadi. Maktab direktori Qalqonov oʻzining tushuntirish xatida shunday yozadi:

«Shu voqeadan soʻng biror hafta oʻtar-oʻtmas Zokirning onasi Mohigul, huv, Safarmurod chavandozning qizi maktabga bostirib keldi:

“Oʻv, oʻrtoq Qalqonip, nega mening bolamga muallim boʻlasan, dedingiz? Oʻgʻlim bechora necha kundan beri qahshab yigʻlab yuribdi”.

Men hangu mang qotib qolgan edim. Tilim arang kalimaga aylandi.

“Nega yigʻlaydi?! Nima, yomon tilak bildiribmanmi?”

«Joʻralari ustidan kulib yurishibdi ekan. Nega unday dedingiz? Bolam kimdan kam, nega u muallim boʻlar ekan?!

“Men joʻyali bir javob topgunimcha Mohigul qargʻana-qargʻana xonamdan chiqib ketdi”.

Keyin esa maktabga baland boʻyli, kelishgan, yap-yangi, qimmatbaho kostyum-shim, oppoq koʻylak kiygan, yuz-koʻzlaridan allanechuk nur yogʻilgan yigit “Neksiya”da keladi. Bu yigit fidoyi muallim Najot Gʻaybulla edi… Voqealar rivoji sizni ham qiziqtirsa, albatta, shu kitobni topib oʻqing. Afsus qilmaysiz…

Qishloqdagi eng zoʻr odam

Endi muallimning martabasi raisdan ham zoʻr boʻlgan davrlardan ham bir gurung aytay…

Husan muallimning nafaqa toʻyida mahalla oqsoqoli Doʻstyor rais shunday deb qoldi:

— Bolaligimda ota-onamning arzandasi, erkatoy edim. Rostini aytsam, oʻqishga ham unchalik hushim yoʻq, darsga ham xohlasam borar, xohlamasam bormasdim. Kunlarning birida uyimizga Husan muallim kelib, otamga dabdurustdan doʻq urdi:

— Ertadan boshlab oʻgʻlingiz maktabga bormasdan, dars qoldiradigan boʻlsa, sizni ishdan haydataman, — dedi-da, ortiga qaytib ketdi.

Nazarimda qishloqdagi eng zoʻr odam deb yurganim otam, mulzam boʻlgancha muallimni kuzatib qoʻygach:

— Endi nima qilamiz, Doʻstyorboy? — deb menga savol berdi.

Men enamga iltijoli qaradim.
Enam esa bamaylixotir dedi:

— Husan muallim aytganini qiladigan odam, hatto kolxoz raisi ham u kishidan hayqadi.

Otam indamay bosh irgʻadi.

Oʻsha kundan boshlab mening bolalik kunlarimda keskin burilish boʻldi. Azonda turib yuz-qoʻlimni yuvdim, choy ichdim va sumkamni olib maktabga joʻnadim. Kunlar oʻtishi bilan oʻqishimda ham sezilarli oʻzgarishlar boʻldi, yil oxiriga borib ilgʻor oʻquvchilar qatoriga oʻtdim.

Mening nazarimda qishloqdagi eng zoʻr odam Husan muallim boʻlib qolaverdi. Agar Husan muallim boʻlmaganida sizning qarshingizda turgan kamina, oliy maʼlumotli agronom, xoʻjalik raisi, mahalla oqsoqoli ham boʻlmasdi!

Biz koʻnikkan javoblar va…

Mehr nuri yogʻar doim yuzingizdan, ustozlar,
Yursam deyman bu tabarruk izingizdan, ustozlar…

Ha, xonanda Sanobar Rahmonova ijrosidagi shoir Poʻlat Moʻmin qalamiga mansub “Ustozlar” degan ashulaning shinavandalar tiliga tushganiga ham ancha yillar boʻldi. Sevimli shoirimiz Abdulla Oripovning muallimlarga atalgan, “Muallim haqida soʻzim ushbudir: muallim kamolot ichra koʻzgudir” degan betakror bitiklarining esa bayramlaru tadbirlarda bot-bot yangrashini aytmaysizmi?!

Bugun muallimning martabasi yana yuksalmoqda. Yurtimizda pedagog xodimlarning qadr-qimmati va nufuzini oshirish, ularning moddiy-maʼnaviy va ijtimoiy himoyasini kuchaytirish borasida ulugʻvor ishlar amalga oshirilmoqda. Tez orada bolalarimiz “Kim boʻlmoqchisan?” degan savolga biz koʻnikkan “Prokuror”, “Moliyachi”, “Bankir”, “Harbiy”… degan javoblardan ham koʻproq “Muallim!” deya javob beradilar, albatta. Va bu javob oʻzgacha gʻurur va iftixor bilan jaranglaydi.

…Endi navbat oʻzimizga keldi chogʻi. Kamina ham qatordan qolmay muallimlarga deb, bir nimalar qoralagandim:
…Uchrashib qolgudek boʻlsak mabodo

Soʻroqqa tutasiz:
“Xoʻsh, ishlar qalay?”

Goh “yaxshi” deymizu goh shu asnoda,
Dovdirab qolamiz, misli bolakay.

«Hayot — toshqin daryo, suzmoq boʻlsang gar,
Izlanmoq kerak», deb bergansiz taʼlim.
Ilk bor imlo yozib, oʻrgatgan misol,
Shuni ham oʻrgating, aziz muallim!

KOʻHNA QISHLOQ ZIYORATI
Yoxud suv ostidagi saroylar sinoati

— Dada, anovi tepalikni kim qurgan?
— Bilmadim, bolam…
— Axir, nega bilmaysiz?
(Ota-bola suhbatidan).

Odam bolasi yoshi ulgʻaygan sari oʻtmishga koʻproq murojaat qiladigan, oilasi, urugʻ-aymogʻi, qishlogʻi, yurti haqida koʻproq bilishga ehtiyoj sezar ekan. Gurunglarda kimdir gapni aylantirib “Mening bobom chavandoz boʻlgan” yoki “Mening bobomning suruv-suruv qoʻylari boʻlgan”, deb maqtanib qoladi. Ichingizda unga havasingiz keladi. Xoʻsh, mening ajdodlarim kim boʻlgan, qanday yashagan, deb oʻz-oʻzingizga savol berasiz. Bu savol sizni tinch qoʻymaydi, keksa kishilardan fursat topib, surishtirasiz, javob topsangiz, eshitganlaringizni bolalaringizga, nabiralaringizga bot-bot soʻzlab berasiz.

Ammo javob topolmasangiz, nima qilasiz? Maktabda oʻqiydigan bolangiz yo nabirangizning tarix kitobini titkilab koʻrasiz. Rangli suratlarni tomosha qilib, maʼlumotlarni oʻqib chiqasiz. Ammo negadir qoniqmaysiz, oʻzingiz istagan “narsa”ni topolmaysiz…

Qiztepaning qirq malagi

Qishlogʻimizning kunbotarida baland tepalik bor. U bizga bolalikdan tanish, necha bor ustiga chiqib, oʻynaganmiz, atrofida qoʻy-qoʻzi boqqanmiz. Lekin bu qanday tepalik, kim qurgan, kimlar yashagan, bilmaymiz. Ajdodlarimiz esa tepaliklarga Qiztepa, Jangaltepa, Boʻritepa deb ajabtovur nomlar qoʻyishgan. Rahmatli Bibisora ammam aytardi: “Qiztepada qirq malak yashiringan. Yarim kechada tuynuk ochilib, qizlar tashqariga chiqadi. Gulxan yoqib, oʻyin-kulgi qilishadi, tong oqarishi bilan yana makonlariga berkinib olishadi. Ularni koʻrgan odam yo jinni yoki devona boʻladi”.
Bir necha yil tepalik atrofida qoʻy boqib choʻponlik qilgan Rasul bobo Mamatov esa u yerda olov yolqinini koʻrganini va ovozlar eshitganini hamon gurunglarda hayratlanib soʻzlab yuradi.

Tarixchi olim Poyon Ravshanov Qiztepa haqida yozar ekan, bu tepalikda topilgan ashyolar orasida ayollarning oʻsma qoʻyadigan mitti idishlari va boshqa pardoz buyumlari borligini eʼtirof etgan.

“Markazga yashik-yashik buyumlarni joʻnatganmiz…”

— Elliginchi yillarning oxiri edi, — deb soʻzlaydi keksa muallim Hasan Ravshanov.- Maktabni tugatgandim. Chimqoʻrgʻon suv ombori qurilishi tufayli qishlogʻimiz aholisini Jonboʻzsoyga koʻchirish boshlandi. Tepaliklarni va boshqa tarixiy joylarni oʻrganish uchun poytaxtdan shoshilinch ravishda qadimshunos olimlar kelishib, ishga kirishishdi. Qazish ishlarida men ham ikki yil ishladim.

Guruh rahbari Sergey Kabanov bilimdon, ajoyib inson edi. Eh, bu tepaliklardan qanchadan-qancha noyob osori atiqalar — sopoldan yasalgan har-xil uy-roʻzgʻor buyumlari, loydan yasalgan turli hajmdagi haykallar, qadimgi tangalar, qurol-aslahalar topganmiz. Markazga yashik-yashik buyumlarni joʻnatganmiz… Tekshiruv natijasida 20 dan koʻproq yodgorliklar hisobga olindi. Ayniqsa, Ovultepa, Kindiklitepa, Jangaltepalar olimlarda katta qiziqish uygʻotdi. Bu tepaliklardan topilgan sopol buyumlari eramizdan avvalgi birinchi ming yillik oʻrtalariga tegishli ekanligi bilan ajralib turardi. Shuning oʻziyoq bu makonda odamlarning oʻtroq hayot kechirishi, hunarmandchilikning esa rivojlanganligini koʻrsatadi. Jangaltepadan esa katta bir oilaning yaxshi saqlangan tobutlari chiqqandi…

Tepabobo karomati

Shu oʻrinda bolaligi suv ombori ostida qolgan Naymansaroy qishlogʻida oʻtgan shoir va adib Yoʻldoshbek Kenjaning olis kechmish haqidagi soʻzlariga quloq tutsak.

— Uyimiz yaqinida Tepabobo degan gaza boʻlardi. Olti yoshlarda edim. Joʻralarim bilan Toʻlgʻonoy momoning uyi yonidagi tepalikka oʻynagani chiqar edik. Biz bolalarning nazarida tepalik dunyodagi eng baland joy boʻlib, koʻzimizga qudratli, yengilmas qoʻrgʻon boʻlib koʻrinardi. U — bizning mitti Vatanimiz edi. Kunlarning birida tepalikni buzgani bahaybat buldozerni olib kelishdi. Qishloq ahli tomoshaga chiqdi. Bobolarning, momolarning koʻzlaridan yosh yumaladi. Buldozer esa tepalikka xuddi toshbaqadek oʻrmalab chiqa boshladi. Keyin esa birdan buldozer koʻrinmay qoldi. Odamlar tepalikka qarab chopishdi. Traktor tepalikdan ochilgan ulkan tuynuk ogʻzida muallaq turar, uning haydovchisi esa kabina ichida hushsiz yotardi. Haydovchini bir amallab tortib olishib, shifoxonaga olib ketishdi. Buldozer esa tepalik ogʻzida uzoq muddatga “asir”likda qoldi.

Kunlarning birida tepalik ustida oʻynab yurib, bexosdan qandaydir chuqurga tushib ketdim. Joʻralarim otamga xabar bergani qishloqqa chopib ketishdi. Men esa, bilsangiz, oʻzga bir dunyoga tushib qolgandek edim. Xarobaga aylangan ulkan saroy, devorlarda turli rasmlar, buyumlar, haykalchalar turardi. Daryo tarafga ketadigan yoʻlakka esa tosh toʻshalgan. Otam kelib, menga arqon tashlab, tortib oldi. Tepalik ichida koʻrganlarimni uydagilarga, doʻstlarimga soʻzlab berdim. Keyinchalik shu tepalikda tekshirish ishlari olib borgan S.Kabanov, Z.Usmonova, T.Aʼzamxoʻjayevaning asarlaridan men bolaligimda koʻrgan saroy mahobatli Soʻgʻd imorati ekanligini bildim. Demak, bolalik tasavvurlarim meni aldamagan ekan.

Vohamizning oʻrta qismidagi qadimiy manzillar 1971 yilda yana tekshiruvdan oʻtkazildi va qadim ajdodlarim tomonidan yasalgan koʻplab osori-atiqalar topildi. Ayniqsa, Jangaltepadan topilgan goʻdaklarning mitti emiziklari diqqatga loyiq. Shu topilmaning oʻzi ham ajdodlarimizning bolalar tarbiyasiga katta eʼtibor berishini va bolajon boʻlganini koʻrsatadi. Shuningdek, Chokartepa, Doʻstberditepa, Bayramtepa, Qoratepa, Irzotepa, Oydonatepalar ham oʻtmishimizdan koʻplab sir-asrorlarni oʻz bagʻriga olgani bilan muhimdir.

“Meni kimlar chaqirgan ekan?”

Kechqurun qoʻshnim Abdixoliq traktorchi chaqirib koldi.
— Hamsoya, darrov biznikiga oʻting, koʻhna qishloqni ziyorat qilib keluvdik, bir gurunglashaylik.

Hayallamay oʻtib, qoʻshnimga “ziyoratingiz qabul boʻlsin!”, deb tilak bildirdim. U ham “murodingiz hosil boʻlsin!” deya javob qaytardi.

— Har yili bir jonliqni soʻyib, oʻsha joyga borib kelmasam, negadir koʻnglim alagʻda boʻlib yuradi, kechalari uyqum qochib, bosinqirab chikaman, — deydi u gurung asnosida. — Ziyoratga borib kelgach, bari joyiga tushadi, koʻnglim ham tinchiydi, ishlarim ham baroridan kelaveradi. Mana, siz domlasiz, uncha-muncha yozuv-chizuv qilasiz, ayting-chi, meni tunlari oʻzi tomon chaqirgan ovozlar qayerdan keladi yoki bu bobokalonlarimizning ruhimikin?

— Oʻshalar boʻlsa kerak, — deyman suhbatdoshimni tinchlantirib, — bunday holat faqatgina sizda emas, barchada sodir boʻlib turadi, ammo koʻpchilik bunga eʼtibor qilmaydi. Shunchaki oʻtkinchi holat deb hisoblaydi…

Tushmidi, ertakmidi?

Bu yogʻini soʻrasangiz, Abdixoliq traktorchi oʻzi aytayotgan “koʻhna qishloq”da emas, hozirgi Jonboʻzsoyda tugʻilgan. Ammo otasi Yusuf bobo aytib bergan, bugungi kunda Chimqoʻrgʻon suv ombori tagida qolgan eski makon haqidagi gʻaroyib xotirotlar hamon uning yodida.

U otasi aytgan sirli “ertak”ni eslaydi:

— Ey, bolam, unday maskan bu oʻrtada yoʻq edi-yov, bir tomoni daryo, yana bir tarafi bepoyon dashtlik, oʻrtasida bizning qishloq, oʻtloqlar, jarliklar, tepaliklar, bogʻlar, chorbogʻlar, toʻqayzorlar… Daryo boʻyi keta-ketguncha qamishzor, oʻrdagu gʻoz, tuvaloq, tustovuq, bedana, kaklik, turnalarning koni edi. Boʻri, tulki, shoqol, quyon, jayraning, jondoru jonzotning makoni edi. Dasht tarafdan gala-gala kiyiklar suvlagani kelardi. Navroʻz kelar-kelmas bola-baqra, yosh-qari adirga chiqardik, Kenglikni esa oʻt-oʻlan, giyoh, maysa qoplagan. Qoqi, tuyatoʻppa, ismaloq, chiriygul har qadamda uchrar, yeganimiz bugʻdoy non, sorimoy, sut-qatiq, qatron edi.

Bogʻlardagi uzum, shaftoli, zardoli, pista-bodom, jiyda, olma, anorni aytmaysiz-a, hozirgi pomidor, kartoshka deganlari u paytlari yoʻq edi. Ot-yilqilarimiz, sigir-buzooqlarimiz qamov ne, tushov nima bilmas, dayravotda tugʻib, ertasiga bolasini ergashtirib kelaverardi. Qishloq bolalari yalanglikda chillak, zuvillatar, lov-lov taka, oshiq kabi oʻyinlar bilan kunni kech qilsa, qizlar happak, quvlashmachoq, qora qush oʻynashardi. Koʻngillar orzularga toʻla edi, xastalik na, shamollash nima, bilmasdik. Yalangbosh, yalangoyoq yurardik. Tuproq toza, suv zilol, havo musaffo edi-da.

Qoʻrgʻonlari asragan manzil

Ayting, shunday makonda ulgʻaygan oʻgʻlon Alpomish, qiz Barchinoy boʻlmay, kim boʻlsin? Qishloqning qoq oʻrtasida choyxona, machit boʻlib, oqshom tushishi bilan odamlar toʻplanishib, rivoyatu gʻaroyibotlardan suhbat qurishar, Alpomish, Goʻroʻgʻli, Avazxonni oʻqishar, baʼzida esa Ahmad maxsum, mulla Ibrohim, Asadulla maxsum galma-gal Yassaviy, Soʻfi Olloyor, Navoiy, Mashrab, Bedildan gʻazallar oʻqirdi.

Kelinchaklar, qizlar kayvoni momolardan oʻrmak toʻqishni, kashta tikishni, urchuq yigirishni, chanqovuz chalishni oʻrganishardi. Hovlilar bir-biri bilan tutashib ketgan, na devor, na toʻsiq, na darvoza bor edi. Eshiklar qulf nima bilmas, faqat Noroy kampirgina jarang-juring etib ochiladigan, buxorocha sandigʻining kalitini sochboviga boylab, koʻz-koʻz qilib taqib yurardi.

Odamlar bir-birlari bilan ogʻa-ini, qadrdon edi. Garchi qishloq Soʻfi guzar, Oʻrta guzar, Shayton guzar degan uch dahaga boʻlinsa-da, toʻyi, maʼrakasi bir edi.

Ey, toʻylarni aytmaysizmi, toʻylari kurashsiz, koʻpkarisiz oʻtmas, har bir qishloq oʻz polvonlari, chavandozlari bilan maqtanardi. Maydonda esa or, shaʼn, obroʻ oʻrtaga tikilar, gʻiybat, hasad, ichiqoralik yoʻq edi. Halollik baridan ustun edi-da. Odamlar mol-dunyo, boylik, mansab degan inson bolasini xudbin, toshbagʻir qiladigan illatlardan xoli, bir bovur boʻlgan.

Chunki bu makonni turli balo-qazolardan, ofatlardan asraguvchi buyuk qoʻrgʻonlar, asriy, sir-sinoatlarga boy ulugʻ qadamjolar oʻrab turardi.

***

Ha, elning xotirasi misoli tosh kitob, uni na olov, na suv yoʻq qilolmaydi. Jonboʻzsoyliklar tilida “Vatan” deb nomlangan sirli makon haqida bolalariga, nabiralariga otalar, onalar sogʻinch bilan ertak soʻzlaydi.

Kuni kecha hamqishloqlarim qadim maskanlarini ziyorat qilgani joʻnab ketishdi…

Qamashi

066

(Tashriflar: umumiy 309, bugungi 1)

Izoh qoldiring