-Истеъдодлар кўпинча ўжар бўлишади. Шу боис ўз маслаклари учун доимо курашга, тортишувларга борадилар. Эътибор ҳам шундай ижодкорлар тоифасига киради. Ўз устида тинимсиз ишлайди. Шу боисдан ашъорлари аллақачон муҳлислари қалбидан мустаҳкам ўрин олиб, уларнинг кўнгил мулкига айланиб бўлган. Эътибор ҳаммага бирдек яхшиликни соғиниб, нафосатлар улашиб яшайди. Davomini o'qish
Teglar: O’rolboy Qobil
O’rolboy Qobil. Ikki maqola
Муаллим, маърифат, маънавият, мутолаа… Бу сўзлар мудом уйғунликда жаранглайди. Қуйида ўқитувчиларга эҳтиромнинг бадииятдаги талқини хусусида озроқ сўз юритишга жазм этдик… Davomini o'qish
Nurilla Chori. Bo’ron tingan kecha & O’rolboy Qobil. Bir hikoya talqini
Бошпуртсиз Жонузоқ араб ҳар сафар Ўртақўрғонга карвон тортганида Норбўта Шароф бўталар бўйнидаги қўнғироқ садолари эшитилмай, лўкиллаган нортуялару йўловчилар чанг йўлга сингиб,- лой изларга ботиб кетмагунча ортидан қараб қоларди… Davomini o'qish
Sherali Eshbo’ri. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ishq tashrifi
Шералининг ёзганларида унинг қиёфаси акс этади. Унинг шеърларидаги лирик “мен” ҳам заиф, суст табиатли, дардсиз эмас. У – аниқ, телбаларча, девоналарча, дарвешона ошиқ. Унинг қалбида ишқ ташрифи жилоланади. Бу ишқ гоҳ Ватан, гоҳ она, гоҳ ота, гоҳ ёр тимсолида намоён бўлади… Davomini o'qish
Abdulla Boboyorov. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ijod — qalbning yuksalishidir
Ижод — қалбнинг юксалишидир. Ҳа, мен ижод ҳақида шундай фикрдаман. Ҳар сафар қўлимга қалам олиб юрагимни туғёнга солаётган, ёки мени қалам олишга ундаётган туйғуларимни қоғозга битишга киришар эканман, ана шуни ҳис қиламан. Гуё ўзимни бутун борлиқдан узилгандек ҳис қилиб, қоғозу қалам билан ёлғиз қоламан. Davomini o'qish
Ikki shoira: Dilorom Boyirova & Fotima Karomatova
Пойтахтнинг пасту баланд қалам эгаларигина эмас, бу димоғдор шаҳардан жуда узоқ манзилларда шоирлик шону шавкатига даъвогарлик қилмай, аммо ҳаётини адабиётсиз, шеърсиз тасаввур қилолмайдиган ижодкорлар борлиги, уларнинг таъсири аён кичик иқлимларнинг мавжудлиги ҳар қандай миллий маданиятнинг бардавомлигига кафолатдир. Бугун ана шундай қисматга эга икки шоира шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Sirli muallim. Qissa & Jaziramadagi odamlar. Roman
Сафар муаллимни бундай алфозда учратаман деб ўйламаган эдим. Оёғида лойга ботган этик, устида пахтаси чиқиб кетган чопон, белини эса арғамчи билан боғлаб олган, бошида телпак, соқолига яқин ўн беш кунда устара тегмаган… Davomini o'qish
Abdimurod Qodirov. She’rlar & O‘rolboy Qobil. Turnalarni sog‘ingan shoir
Хаёлимдан: “Агар Абдимурод чекка қишлоқда эмас, шаҳарда, ижодий муҳит гуриллаб қайнаб турган давраларда юрганда эди, аллақачон номдор шоир бўлиб танилар эди,” — деган фикр ўтди. Менинг камтаргина китоб жавонимда эса, унинг “Ғамгин дарахт қўшиғи” шеърий тўплами бор. Баъзида китобни қўлга олиб варақлайман. Нақадар самимий ва содда сатрлар. Davomini o'qish
Yo’ldoshbek Kenja. Qizg’aldoqnoma & O’rolboy Qobil. Hayrat izlagan odam
Йўлдошбек Кенжанинг “Ватан жон ичра” китобига ёзган сўзбошида адиб Темирпўлат Тиллаев шундай ёзади: «Йўлдошбек Кенжа ҳайрат излаб яшайди. Зеро, ана шу ҳайратда дунё тилсимлари жамланган бўлади. Шоир ва адибнинг сара шеър ва ҳикоялари эса ана шу ҳайратнинг энг сархил меваларидир. Унинг асарлари мазмун ва моҳиятини маълум бир нуқтага жамлаб турадиган бир жиҳат борки, бу ҳам бўлса бедор кўнгилнинг туғёнли ҳайратларидир… Davomini o'qish
Nurilla Chori. Ikki hikoya & O’rolboy Qobil. Telefonda topgan ukam & Bo’ron tingan kecha
Бозирганнинг назарида, атрофидагиларга бир бало бўлган. Худди у сағир қолгандек, ачиниб қарашади. Юпатиш учун нималарнидир ўйлаб топади. Ўғли ишдан кеч қайтса ҳам, унинг олдига киради, уёқ-буёқдан гапирган бўлади. Ҳеч гап топмаса: “Экология ёмон, иқлим ўзгариб кетди, ҳозирги келинлар нозик”, деб дийдиё бошлайди. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Muhokama yoxud qulog’i qizigan odam & Nuriddin Egamov. Mitti hikoyalar
Машҳур қизиқчининг бир латифаси бор: “Гўшт ейиш бўйича иккинчи ўринда бўри турар экан. Биринчи ўринда – қашқадарёликлар…” Davomini o'qish
Xoliyor Safarov. To’ti momo & Qanotsiz qushlar & O’rolboy Qobil. Ayritomda tug’ilgan, Samarqandda yashagan, xayoli Toshkentda
Табалалик йилларимда ҳам шеърдар ёзардим. Уларнинг кўпи газета ва журналларда чоп этилган, аммо кунларнинг бирида катта бир хиёнат воқеасига гувоҳ бўлдим–у, қалбим ларзага тушди. Ана шунда «Хиёнат» деган ҳикоя ёздим ва ўз–ўзидан насрий йўлнинг мафтунига айландим. Шундан кейин деярли шеър ёзмадим… Davomini o'qish