Кенг кўнгил, яхши кунлар, устимиздан хатар-хавотир чодири ёпилган, кечалари қўрқиб чиқаман, ўзи кундузи ҳам шу электр қўнғироқдан бир сакраб тушардим, энди кечаси, айниқса тонг-саҳарда жиринглаб қолса, юрагимга бир совуқ тиғ санчилгандек бўлади – укам Афғонда! Аввал Қозоғистоннинг чўлидаги Отар деган жойда эди, кейин Чирчиққа олиб келишди, бу ерда сара десант батальони тузилиб, шу батальонда тинчгина хизмат қилиб юрарди, шанба-яқшанба кунлари мен кўргани борар, Чирчиқнинг суюқ муз сувида чўмилиб, ака-ука дилдираб ҳордиқ чиқарар эдик. Укам бизни афғонга олиб бориб ташлайди-ёв, дер эди, бир куни ҳақиқатан ҳам хуфия олиб кетиб қолди. Мен бехабар қолдим. Davomini o'qish