Баҳс, мунозара ва холис танқид қадим- қадим даврлардан буён илм-фан ривожи учун хизмат қилиб келган. Ҳозир ҳам шундай. Умуман, илмнинг тақдири ва олимлик камолини ўзаро фикр алмашув ҳамда том маънодаги танқидий муносабатсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Баҳс кимнинг кимлигини кўрсатувчи бир кўзгу, баҳс ва мунозарада “қозонда бори” “чўмич”га чиқади. Шунинг учун ҳам юксак савиядаги баҳс, беғараз танқид ёшларни фикрлашга, ўзига ишончнинг ортишига рағбатлантиради. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Yangi kitob: Anvar Namozov. Notanish.
Анвар Намозов, “Нотаниш”, қиссалар.“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи / Anvar Namozov, “Notanish”, qissalar.“O’zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi
Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз! Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, эзгулик ҳам, ёвузлик ҳам мужассам унда. Боиси, одамлар турли-туман. Уларнинг ўз дунёси, қарашлари, мезон-ўлчовлари бор. Кимдир нафс қулига айланса, Ким учундир олижаноблик юксак туйғу. Биров хушомадга таяниб кун кечирса, ўзгалар бу иллатни ўзида сингдирмайди. Ушбу китобда жамланган сиз, азиз ўқувчиларни турфа тақдир эгалари билан таништириб, ўйлашга, мушоҳада юритишга мажбур этади. Қуйида ана шу китобдан бир қиссани ҳукмингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Alpomish. O’zbek xalq qahramonlik dostoni
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Т, «Тафаккур» нашриёти, 2014. Айтувчи: Хўшбоқ бахши Мардонақул ўғли — Ўзбекистон халқ бахшиси. Ёзиб олиб, нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи: Тоштемир Турдиев — филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Сўнгсўз муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Нашр учун масъул: Исроил Шомиров — ”Сурхон ёшлари” газетаси бош муқаррири. (Нашр ҳақида, сўзбоши ва сўнгсўз билан мана бу саҳифада ҳам танишиш мумкин)
Abdurashid Mamadolimov. Hojam yalniz qolajak.

Меҳмонхонанинг кириш зали одамлар билан гавжум эди. Ана, конференсия ташкилотчилари анави тарафда экан. Шуни айтишим лозимки, конференсия ташкилотчиси Туркиянинг танилган университетларидан бири эди. Мени кутиб олмаганлари учун ўзимнинг хафалигимни билдирай деб, қовоғимни солиб ташкилотчилар томон бордим. Қатор қўйилган столлардан бири ёнига келиб, ўзимни таништирдим.Столнинг нариги тарафидагилар менинг осиғлиқ қовоғимга парво ҳам қилишмади.Рўйхатдан исми-шарифимни қидириб кетишди.Топишолмади. Қайта текшириб чиқишди.Мен конференсия иштирокчилари рўйхатида йўқ эдим… Davomini o'qish
Xorazmning ikki shoiridan she’rlar
Қадим вақтлардан бошлаб Хоразм шоирлар ватани бўлиб келган. Ўтган йиллар давомида биз сайтимизда воҳада яшаб ижод қилаётган шоирлар, хусусан ёш ижодкорлар билан таништириб келмоқдамиз. Бугун сизга хоразмлик икки шоир: марҳум Жумабой Матёқубов ва ёш шоира Солияжон Авазова шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Adabiyotning oftobi — ko’ngil.

Кўнгил маънавий ҳаётнинг ҳам асосий манбаи, ҳам маркази. Кўнгилни поклаш — комилликка эришишнинг дахлсиз талаби. Кўнгил зиёрати — ҳақ қароргоҳи, ишқ ва ирфон Каъбасини зиёрат қилиш демак. Шарқ адабиётининг офтоби кўнгил, деса хато бўлмас. Чунки кўнгил ва кўнгил билан боғлиқ туйғу ҳамда тушунчалар четга сурилса, умуман адабиёт беҳад қашшоқлашиб қолади. Кўнгил ҳукмидаги умр бир қадар дардли, изтиробли, аммо файзли, ҳаёт нафаси гуркирайдиган умр. Дунёдаги энг покиза, хоксор, беозор одамлар — кўнгил одамлари. Афсуски, бундай кишиларнинг сафи ниҳоятда камчиликни ташкил этади… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Tarix haqiqati — haqiqat tarixi erur
28 март — атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган кун.
Илм, аввало, далил ва мантиққа таяниши маълум. Бироқ ҳамма далил ва мантиқ ҳам ҳақиқатга хизмат этмаганидек, факт ва далил соҳибларининг мулоҳазалари бетайин эмаслигига гоҳо ҳеч ким кафолат беролмайди. Айниқса, Ғарбу Шарқ адабиёти орасидаги ўзаро таъсир ва ўхшашликлардан баҳс юритганда, ёлғиз бадиий ижод билан чегараланмасдан, ижтимоий-маданий муҳит, дин, сиёсат, ҳуқуқ кабиларни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Davomini o'qish
Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»
28 март — Рауф Парфи хотираси куни
Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди. Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish
Abdunabi Hamro. Shoirning janozasi

Ёмғир эрталабдан бери тинмаётганди. Оёқ остидаги олтинранг хазонлар ерга қапишди. Одамлар орасида жимгина турган аспирант йигитга гўё осмон ҳам марҳум Шоирга аза тутаётгандек туюларди… Davomini o'qish
Farog’at Kamolova. She’rlar.
27 март — таниқли шоира Фароғат Камолова таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!
Фароғат Камолова 1959 йилнинг 27 мартида Жиззах туманидаги Мўлканлик кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Осмон парчаси» (1982). Шундан кейин шоиранинг «Узоқ сафарлар», «Баргизуб» (1990), «Ҳолатлар китоби» (2000) ва бир қатор бошқа шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish
Bibi Robiya. Xizr tashlagan qanot

Шамол кўзларидан шашқатор ёш оқаётган қизчанинг у ёғидан, бу ёғидан айланиб овутишга ҳаракат қилар, дарахтлар ҳам уни йиғидан тўхтатиш илинжида ўз эртакларини бошлаб юборганди. Энди Қизча акасини ташлаб кетган гумон қилиб, лабларини чўччайтирганча бақириб ҳўнграй бошлади. Аммо шу пайт бирданига йиғи овозидан атрофнинг қулоғи тинди. Davomini o'qish
Hasanboy Saidov. Rassom xotiralari

Мен аланглаб қидирган одамимни тополмай турганимда, «Қора бола, меҳмонни кутдириб қўйдик-да», деб биз томонга келаётган ўта жиддий, қиёфаси испан теодорларникига ўхшаб кетадиган узун плашдаги йигитни кўриб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Davomini o'qish
