Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Kusan Madaniyati» jurnali,2013, 3-son).

001
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бугун Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизи уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Vatan va millatning o’tlig’ kuychisi

056
Тавалло таваллудининг 130 йиллигига.

    Тавалло адабиётимиз тарихида кўпроқ 10-йиллардаги миллатни эрк ва адолатга уйғотган жўшқин эҳтиросли шеърлари билан қолди. Бу шеърлар янги ўзбек шеъриятининг майдонга келишида муҳим бир босқич бўлиб тарихга кирди. Хусусан, Чўлпон шеъриятининг юзага чиқишида маънавий омиллардан бўлди. Ойбекнинг шоир шеърларини алоҳида бир самимият билан эсга олиши сабаби шунда. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Mezonlar mezoni.

022

Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди. Филология фанлари доктори.
2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.»Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари» (2011) китоби нашр этилган. «Этнос ва этос» китоби чиқиш арафасида.
Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган.
Davomini o'qish

Hamid Olimjon. Semurg’. Ertak-doston

Ashampoo_Snap_2016.11.23_01h27m12s_017_.png12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.

   Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи  Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас мерос қолдирган. У  ўзбек шеъриятида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратган шоир. Драматург сифатида тарихий воқеиликни романтик кўтаринкилик билан акс эттирган, том маънода, тарихий фожеа жанрига асос солди. Davomini o'qish

Shermuhammad Amanov. Hamza ijodiy merosining qayta nashr ehtiyoji haqida.

025
Ўзбек адабиёти тарихида ижодий мероси ҳақида кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, мақолалар эълон қилинган ижодкорлар сирасига Ҳамзани ҳам қўшиш мумкин. Ҳамза ижодий меросига оид бундай тадқиқотларда уни асосан “шўролар тузумининг куйчиси”, “ўзбек совет адабиётининг асосчиси” сифатида нохолис баҳолаш, ўша кезлардаги ҳукмрон мафкурага мос келувчи айрим асарларини қайта-қайта чоп этиш ҳоллари кузатилди. Шоир лирикасига оид тадқиқотлар кўпчилик ҳолларда илмий ҳақиқатни аниқлашга эмас, сиёсий манфаатларга бўйсундирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳамза шеъриятини илк манбалар асосида холис ўрганиш, илмий ҳақиқатни юзага чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Davomini o'qish

U daraxtning nomi edi ‘Yaxshilik’. O’tkir Hoshimov bilan suhbat (2003).

002
Ижодкор ўз устида ишламаса, жаҳон адабиётини, ўзи мансуб бўлган адабиётни мунтазам кузатиб бормаса, қандай ёзишнигина эмас, қандай ёзмасликни ҳам мунтазам ўрганмаса, унинг яхши асар ёзиши қийин. Мен учун Навоий билан Шекспир ҳам, Толстой билан Тагор ҳам, Қодирий билан Чингиз Айтматов ҳам жуда қадрли ижодкорлар. Хеменгуэй, Мопассан, Цвейг, Шукшиннинг баъзи ҳикояларини ва умуман, ғарб адабиётидан бир қанча намуналарни ўзбек тилига таржимаям қилганман. Бу бежиз эмас. Ёзувчи мумтоз адабиётни ҳам, бугунги адабиётни ҳам кузатиб борса, айни муддао бўлади.  Davomini o'qish

Rauf Parfi. Aleksandr Blok.

012

БЛОК Александр Александрович (1880. 16 (28). 11, Петербург 1921. 7.8, Петроград] — рус шоири. Петербург унтини тамомлаган (1906). «Золотое руно» жур. (1907—08) ва Жаҳон адабиёти нашриётида (1918 й.дан) ишлаган, Бутун Россия шоирлар уюшмаси Петроград бўлимини бошқарган (1920 й.дан). Илк тўплами — «Гўзал Бону ҳақида шеърлар» (1904) рафиқаси Любовь Дмитриевна (кимёгар Д. Менделеевнинг қизи)га бағишланган. Дастлаб Блок символист шоир сифатида танилган. Davomini o'qish

Ariadna Efron. Blok kechasi

022

Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади. Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Ketayotgan — til o’tirgan kemadir…

008    Ёшлигида инсон бу нарсаларни ўйлаб ўтирмайди… Шеърдаги “тил” образи эса, бу ўринда шоиранинг бутун ижодига ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас. Ижод сўнганми?.. Илгарги жўшқинликни қарилик енганми ёки шоиранинг ҳаёт ҳақида янги бир хулосалари пайдо бўлганми?.. Нима бўлганидаям “тил ўтирган кемадир”… Davomini o'qish

Nega «xontaxta» filmlar «proval» bo’lmoqda?

022
Бозорда бировга битта брак товарни сотсангиз, эртага алданган харидор норози бўлиб, қайтариб олиб келиши, пулини қайтариб ёки ўрнига сифатлисини бермасангиз, пешонангизни уриб ёриши турган гап. Сифатсиз фильмни кўрган томошабин эса инсофли – режиссёрнинг ёқасидан олмайди, пулимни қайтариб бер, демайди. Кинодан безади. Davomini o'qish

27 noyabr — Shoir Asqar Mahkam tavalludiga 55 yil to’ldi.

066
Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини Аҳмад Югнакийдан Абдулла Орифга қадар, тожик адабиётини Рўдакийдан Лоиққа қадар ўрганиб чиққан, Қуръон тафсири ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган ижодкор сифатида улкан Ҳақиқатни англаб етган одам эди.

Davomini o'qish