Асқар Маҳкам ижоди ҳали умуман тадқиқ этилмаган деса ҳам бўлади. Бу йўлда айрим уринишлар (Юсуфали Шоназаровнинг “Асқар Маҳкам” номли китоби, “Сўйладик гоҳ урён, гоҳи мунаққаш” туркум мақолалари, Абдулло Зуҳурнинг “Қаттиқ иймон шоири” мақоласи) албатта, қувонтиради. Жумладан, Неъматулло Иброҳим Асқар Маҳкамнинг “Ҳақ” китобига ёзган сўзбошисида шундай дейди: “Асқар Маҳкам ўз асарларида Инсонни бор мураккаблиги билан тасвирлайди. Юзаки тавсиф этиш унинг руҳиятига ётдир. Бошқача қилиб айтганда, у Инсонни нафрат билан севади, инкор билан эътироф этади, оғу билан даволашга, алам билан шодлантиришга интилади…” (Одил Икромнинг мақоласидан) Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Qo’chqor Norqobil. “Ko’ngil daftari”dagi qaydlar

Европага довруқ солган хорватиялик хушсуврат ёш адиба Марицца Бодрожич: “Она заминимиз замбилғалтакда ётибди”, деб ёзади.
Ўзбек шоири Хуршид Даврон шундай дейди: “Замин майсанинг илдизига осилиб турибди…”. Мана сенга икки хил қиёс, икки хил қараш. Бири йўқлик, иккинчиси ҳаётга интилувчанлик сари ундайди. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatovni yod etib / Памяти Чингиза Айтматова.

Его назвали классиком литературы ещё при жизни, его произведения, переведённые на 170 языков мира, издавались более 650 раз и заняли особое место в мировой культуре. Глубоко одарённый, он обладал планетарным мышлением, за что его называли «Айтматовым человечества».
Boymirza Hayit. Ikki maqola

Таниқли ўзбек олими Боймирза Ҳайит 1917 йил 17 декабрда Намангандаги Ёрқўрғон қишлоғида таваллуд топиб,саксон тўққиз ёшида Олмониянинг Кёлн шаҳрида 2006 йил 31 октябр куни оламдан ўтган. Унинг 9 фарзандни тарбиялаган онаси Робия Ҳайит ва отаси Мирза Маҳмудмирзоўғли маърифатли инсонлар бўлишган. Davomini o'qish
Salim Ashur «She’r sehri» ko’rsatuvida
16 декабрь — Шоир Салим Ашур таваллуд топган кун
Салим Ашур 1964 йил, 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Кўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — «Яшил гиёҳ» (1994). Шундан сўнг шоирнинг «Атиргул» (1994), «Сиз эртага келасиз» (1999), «Кечиккан тонг» (2002), «Аталган кунлар» (2004), «Дарз» (2006) каби шеърий китоблари нашр этилган. А. Блок, И. Бунин, А. Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ishq yog’dusi yoritgan satrlar. Zebo Mirzo. She’rlar.
15 декабр — Таниқли шоира Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Бу шеърларда Зебонинг қалбини кўргандай,унинг қалбидаги дарду шодлик билан юзма-юз келгандай бўлдим. Шоира жуда кўп шеърларида ўз-ўзини жасорат билан тафтиш этади,гоҳ муҳаббатдан телба бўлгандай,юрагида энг мубҳам қатламларгача дунёга очади. Бу шеърларда “нур билан соя қўшилган”,”майсалар титроғини яширганбкичик бахтни сиғдиролмаган улкан юрак” намоён бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Kusan Madaniyati» jurnali,2013, 3-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бугун Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизи уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Begali Qosimov. Vatan va millatning o’tlig’ kuychisi

Тавалло таваллудининг 130 йиллигига.
Тавалло адабиётимиз тарихида кўпроқ 10-йиллардаги миллатни эрк ва адолатга уйғотган жўшқин эҳтиросли шеърлари билан қолди. Бу шеърлар янги ўзбек шеъриятининг майдонга келишида муҳим бир босқич бўлиб тарихга кирди. Хусусан, Чўлпон шеъриятининг юзага чиқишида маънавий омиллардан бўлди. Ойбекнинг шоир шеърларини алоҳида бир самимият билан эсга олиши сабаби шунда. Davomini o'qish
Shomirza Turdimov. Mezonlar mezoni.

Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди. Филология фанлари доктори.
2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.»Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари» (2011) китоби нашр этилган. «Этнос ва этос» китоби чиқиш арафасида.
Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган. Davomini o'qish
Hamid Olimjon. Semurg’. Ertak-doston
12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас мерос қолдирган. У ўзбек шеъриятида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратган шоир. Драматург сифатида тарихий воқеиликни романтик кўтаринкилик билан акс эттирган, том маънода, тарихий фожеа жанрига асос солди. Davomini o'qish
Shermuhammad Amanov. Hamza ijodiy merosining qayta nashr ehtiyoji haqida.

Ўзбек адабиёти тарихида ижодий мероси ҳақида кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, мақолалар эълон қилинган ижодкорлар сирасига Ҳамзани ҳам қўшиш мумкин. Ҳамза ижодий меросига оид бундай тадқиқотларда уни асосан “шўролар тузумининг куйчиси”, “ўзбек совет адабиётининг асосчиси” сифатида нохолис баҳолаш, ўша кезлардаги ҳукмрон мафкурага мос келувчи айрим асарларини қайта-қайта чоп этиш ҳоллари кузатилди. Шоир лирикасига оид тадқиқотлар кўпчилик ҳолларда илмий ҳақиқатни аниқлашга эмас, сиёсий манфаатларга бўйсундирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳамза шеъриятини илк манбалар асосида холис ўрганиш, илмий ҳақиқатни юзага чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Davomini o'qish
U daraxtning nomi edi ‘Yaxshilik’. O’tkir Hoshimov bilan suhbat (2003).

Ижодкор ўз устида ишламаса, жаҳон адабиётини, ўзи мансуб бўлган адабиётни мунтазам кузатиб бормаса, қандай ёзишнигина эмас, қандай ёзмасликни ҳам мунтазам ўрганмаса, унинг яхши асар ёзиши қийин. Мен учун Навоий билан Шекспир ҳам, Толстой билан Тагор ҳам, Қодирий билан Чингиз Айтматов ҳам жуда қадрли ижодкорлар. Хеменгуэй, Мопассан, Цвейг, Шукшиннинг баъзи ҳикояларини ва умуман, ғарб адабиётидан бир қанча намуналарни ўзбек тилига таржимаям қилганман. Бу бежиз эмас. Ёзувчи мумтоз адабиётни ҳам, бугунги адабиётни ҳам кузатиб борса, айни муддао бўлади. Davomini o'qish
