
Буюк асарлар ўз вақтида танилмайди. Йиллар ўтиб унга бўлган муносабат туғила бошлайди. Демак, адибнинг асарларии бизнинг таҳлилимизга муҳтож эмас! Асарлар адиб тиригида баҳосини олиб бўлган. Бундан кейинги аъзамшунослар – одатдаги таҳлилдан унчалик баланд кўтарила олмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Муҳими асар таҳлил қилингани эмас, у китобхонга завқ ва шавқ, ёлғизликдан зориққан одамга ҳамдард, ҳабиб, ва, айни дамда эстетик туйғу бера олсин. Булар Аҳмад Аъзам асарларарида бор! Биз фақат у кишининг китобларини ўқишимиз, уқишимиз ва тенгдошларга тушунтириб беришимиз керак. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Sa’dulla Hakim. Bola botir. Doston va uning talqini.
Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман. Davomini o'qish
Nodir Jonuzoq. Bulbul ko’zyoshlari.
Яқинда Адашим — таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни ўқиб қолдим: Яна бир ВОҚЕА: «Шарқ юлдузи»да (2013 йил №4) Нодир Жонузоқнинг туркум шеърларини ўқинглар, дўстлар! Дилбар мисралар, рубобий туйғулар! Кам бўлманг, Нодиржон! Тўғриси, мен ўзим шундай шеър ёзиш қобилиятим бўлмагани алам қилди (ҳазил). Davomini o'qish
Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.

Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Aytmishlari va fiqralar.

8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.
Анвар Обиджон ҳақида сўз айтиш осон иш эмас. Ижодкор ва шахс сифатида ҳам, оддий инсон сифатида ҳам у шу қадар серқирра сиймоки, агар тўрт хусусиятини айтсангиз, яна ўн хусусияти қолиб кетади. Мен эса, айниқса, ўз яқинларим, жигарларим ҳақида дурустроқ сўз топиб айтолмайдиган нўноқлардан бириман. Фақат ишонч билан айтишим мумкин бўлган гап шуки, Анвар ўзбек болалар адабиётининг йирик ижодкорларидан бири. (Миразиз Аъзамнинг «Болакайларнинг миннатсиз хизматкори» мақоласидан). Davomini o'qish
Taniqli adib va ajoyib inson Ahmad A’zam olamdan o’tdi.
Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига сабр берсин. / Bugun, 4 yanvar kuni, bir necha soat oldin taniqli o’zbek adibi Ahmad A’zam olamdan o’tdi. Iloyim, Alloh rahmatiga olsin, do’stimizning oilasiga, yaqinlariga sabr bersin.
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Navoiydan kelur… She’rlar, muxammaslar, to’rtliklar & Asqar Mahkam. Oq kitob
Биродаримнинг эрта болалиги сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Бутун лақай элати, қўнғироту қипчоқ, қатағону қарлуқ, марқаю наймандан ўтиб, олис-олис диёрларга довур донг таратган машҳур Азизхон эшоннинг фарзанди Неъматиллоҳ Иброҳим туғилиб ўсган диёр том маънода шеърият юрти эди. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.
3 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун
Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboev. Muqallid va hazil she’rlar.
1 январ — Атоқли болалар шоири Турсунбой Адашбоев таваллудининг 75 йиллиги
Турсунбой Адашбоев Ўш вилоятида туғилган. Шоир туғилиб ўсган Сафед- Булон қишлоқ аҳли беозор ҳазилкашлиги билан водийга танилган. Шунга кўра, шоирдаги ҳазилкашликни,нозик қочиримларни туғма хислат десак ҳам бўлади. Davomini o'qish
Nusrat Rahmat. Yoshlarga ikki maslahatim.

Нусрат Раҳмат «Агар табиатни севсангиз», «Мен журналистман», «Фарзандга ўгитлар», «Буни ҳаёт дебдилар», «Калвак Махсум номалари», «Жадид» сингари йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи. Бугунги кунда Ўзбекистонда Нусрат Раҳматдан кекса блоггер бўлмаса керак.72 ёшли Нусрат Раҳмат блоги янгиланишини шу кеча-кундузда ўқувчилар интиқлик билан кутишмоқда, чунки у ўзининг Ҳиндистон таассуротлари билан ўртоқлашаяпти. «Мен кашф этган Ҳиндистон» туркумидаги саёҳатноманинг Фейсбукда ҳам ўқувчилари кўп бўлмоқда. Davomini o'qish
Erkin A’zam: Avvalo,o’zingizga ishoning.

Ишонинг-ишонманг, шундай гаплар мени хурсанд қилади. Демак, мурод ҳосил: ёзганларимиз одамларни лоқайд қолдирмабди, кимнингдир қитиқ-патига тегибди, ғашини қўзғабди, кимдир уларни ўзи кўрган-билган (фақат ўзигина!) ҳаётий манзараларга таққосламоққа интилибди, номувофиқликлар ҳам топишга улгурибди. Демак, одатдаги қолипларга тўғри келмас экан, ўзгача экан — яхши-да! Демак, эски схемалар ёриб чиқилибди, камина бундан бахтиёр — аслида муддао ҳам шу эди. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev.Ikki injiq haqida hikoya.

«Мен ёмон одам бўлсам кераг-у, буни ўзим билмасам керак…» Кейинги вақтда Икромжоннинг яхши кўриб айтадиган гапи шу бўлиб қолди. Шу гапни айтса, кўнгли аллақандй тасалли топар, турмушдаги кўп майда-чуйдаларга муносабати ўзгаларникидан ҳарчанд фарқ қилмасин, «мен шунақа эканман-да», дегандай кўнгли жойига тушиб, ортиқ эзилмас эди. Davomini o'qish
