Шавкат Раҳмон. Гул қаҳри

shavkat_rahmon

Бир туркум шеър ёздим… Фақат қоғозга туширишга кучим етмаяпти… Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб қўйдим… Дармонга кириб олсам, бошқаларини ҳам қоғозга тушираман… Ҳаммаси эсимда турибди… Шеърларимни оппоқ тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб қўйганман… қизиқ, ҳавога ёзиб қўйилган шеър ҳам ўчиб кетмас экан… Davomini o'qish

Рауф Парфи. Ёшлик зангор фасл

081

* * *

ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАР
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар,
Ғунчалар қалбимнинг бағрида.
Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.
Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Maxfiya.

011
Ўшда нима бўлди? Гарчи фожиалардан кейинги ярим йил давомида, маҳаллий ҳам марказий матбуотдаги юзлаб мақолалар орқали, одамни сескантирадиган даражадаги бу ваҳшийлик узоқ ва пухта тайёрланган стсенарий асосида амалга оширилган сиёсий жиноят маҳсули эканлиги тўғрисида айрим маълумотлар олган бўлсак-да, Ўшда нима бўлди, деган савол ҳануз кўнглимиздан кетмайди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar

012
Матназар Абдулҳакимов сўлим Аму бўйларида ястанган қадим воҳа фарзанди бўлиб, Ватаннинг ҳар бир гиёҳи, ҳар бир қумурсқаси, ҳар бир томчи оби — ҳаёт-у, ҳатто ҳар бир зарра гарду ҳазони ҳам унга қадрли эди. У ўз овози, ўз фалсафаси, ўз услубига эга бўлган серқирра ижод соҳиби эди.Aфсуски, шундай истеъдодли шоиримизни бевақт ўлим бизнинг орамиздан олиб кетди. Мухлисларига унинг кўз қароғида асраган, инжа сатрлари, боқий китоблари, мақола ва очерклари мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Chashmajonning baliqlari

Ashampoo_Snap_2016.11.28_15h16m10s_006_.png   Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Tugmachagul. Novella

018
Ҳа, у тугмачагул эди. Ҳозир… э-э, гулхайрини биласиз-а? Сувсиз уват-адирларда ўсиб ётади. Чиройли гуллайди, гулбаргларининг тагида тугмача-тугмача қатланган уруғи етилади, олиб қўйлакка ҳам қадаса бўладигандек. Албатта, тугмаликка ярамайди, авайлаб ушламасангиз, кирт этиб синади. Гулхайрининг гули катта-катта оқ, қирмизи, гулгун очилиб кўзни қувонтиради. Орасида доим зарғалдоқ сайрайди, у ҳам шунинг ошиғи, тўйини шунда қилса чиқар, ичи қушлар бозори-да. Лекин кесиб дасталаб, гултувакка солиб бўлмайди. Танаси узун, бутунича сертук, туки қўлга кириб қичитади. Гулхайри эркин, хоҳлаган жойидан чиқиб, ўзича гуллаб турадиган ёввойи дала гули-да. Лекин гуллари ниҳоятда кўркли, айниқса узоқроқдан қарасангиз. Davomini o'qish

Yoshligimiz qo’shiqlari. Botir Zokirov. Ra’no

077Улуғ санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
 

   Бу қўшиқ илк марта 1964 йилда суратга олинган «Қўшиқ суратини чиз» деган мусиқавий фильмда ижро қилинди. Қўшиқ ижрочиси Ботир Зокиров бу қўшиқни ижро этар экан¸ расм чизади. Шаҳло кўз гўзаллар расмини кўмир билан оқ қоғозга эпчиллик билан чизган Ботир Зокиров ғамгин оҳангда гул ва чечаклар ҳақида қўшиқ куйлар эди. Ҳам расм чизиб¸ ҳам қўшиқ куйлаëтган рассом 60-йиллар томошабинини мутлақ мафтун қилган эди. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Er-xotin

08    Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини — синфдоши Холбувини эслади… Қоронғини қучоқлаб, Холбувини бағрига босгандай бўлди. Кўнглига оқшомдай маъюслик чўкди. Тўшакдан имиллаб туриб, тимирскиланиб бориб чироқни ёқди. Биринчи китобини варақлади. Шеърлари кўзига жуда бачкана кўринди. Юзларини бужмайтириб, китобни каравот остига отиб юборди… Davomini o'qish

Turkiston muxtoriyatining madhiyasi

045    1917 йил 26—29 ноябрда Қўқонда бўлиб ўтган Умуммусулмонлар қурултойи Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкил топганини эълон қилган. Узоқ тарихий даврлар мобайнида ижтимоий тарқоқлик ва мустамлакачилик шароитида яшаган, шу туфайли хонавайрон бўлган ўлкада Мухторият ҳукуматининг барпо этилиши тараққийпарвар кишилар томонидан катта қувонч ва шодлик билан кутиб олинган. Туркистон халқларининг тақдири билан куйинган Чўлпон биринчи бўлиб Мухториятни олқишловчи “Озод турк байрами” шеърини ёзган. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. To’xtaboyning boyliklari

077

«Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий!.. » Тилидан шу муборак калима тушмай қолган Тўхтабой тақдир зарбаларининг биттасигагина чидолмас — ўз маҳрами — шаърий хотинидан хўжакўрсинга ажрашиб, ўз пушти-камаридан бўлган болаларини ўғринча, бу етмагандай— паранжи ўраниб кириб кўрса, бирров кириб чиқишини биров пайқаса, Зулфияга, болаларига зуғум баттар зўрайишини ўйлаб алланеча кунгача хавотирда юрса… Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Uch hikoya.

077 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

Аёл тунда зийрак ётди, алланимани кутгандай, илҳақ ётди. Қани энди, хокисор нигоҳли эркак яна бир тунгина даҳлизида тунаса, яланг шолча устида эмас, қалин тўшакда ухласа, уйини эркак ҳидига тўлдирса! У шуни истади. Бундан ортиғини хаёлига келтирмади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Cho’lpon muzasi

08

   Бир зумда қўлларим Чўлпон оёқлари изларининг ҳароратини туйдилар. Одамнинг ҳарорати унинг руҳи каби ҳеч қачон ўлмас экан. Эй ўлмас руҳ, халқинг қалбини кундай равшан қил! Сенинг офтобинг ҳамиша йўлларни ёритгувчи офтобдир! Сенинг илҳомингдан шу мисра туғилди: Халқим – мангу баҳорим, Юртим – сўнмас мадорим… Davomini o'qish