Ahmad A’zam. Oyimning Garashalari

7eb03e622cd4d79e13b0cb3e5040e10b.png Саҳифа бетакрор адиб Аҳмад Аъзамнинг 73 ёшга тўлганига бағишланади

  Ҳеч унутмайман, 2013 йил ёзида таваллуд  кунини нишонлаган  Аҳмад аканинг хонадонида фақат она тилимиз ва адабиётимиз тақдири ҳақида, ёзилган асарлар ва ёзилажак режалар хусусида суҳбатлашган эдик. Ўша куни ака билан сўнгги юзма-юз суҳбатларимиздан бири эканини билмаган эканман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Marlen degan odam & Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2017.11.01_15h53m31s_007_.png Бугун акамдек қадрдон, ҳам акаму ҳам жўрам, ўзбекнинг забардаст адиби, она тилимизнинг чинакам билимдони ва ҳимоячиси, кўплаб ёш ёзувчилару тележурналистлар устози Аҳмад Аъзамнинг туғилган куни. Охиратлари обод бўлсин! 
Davomini o'qish

Isomiddin Qarshiyev. Darxon tarixi

031Чўпон ота қирларининг бошланишида Шарқ томондан оқиб келаётган Зарафшон дарёси икки қисмга – Оқдарё ва Қорадарёга бўлинади. Худди ана шу ердан икки тармоққа ажралган Зарафшон Хатирчи тумани ҳудудида қайта бирлашади. Ва шунгача бўлган икки дарё оралиғидаги ерлар Миёнқол ороли дейилади Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Og’riq lazzati & Bepoyon osmon. Audiohikoya & «Qora kitob»dagi tagiga chizib o’qiladigan satrlar

001   Бугун ўзбек прозасига янги нафас олиб кирган ёзувчи Назар Эшонқул 60 ёшга тўлди. Муборак бўлсин!

Одам фақат яратганда шундай қиёфага киради, одам фақат бирор нарса яратган лаҳзалардагина яратувчининг нақадар улуғлиги ва қудратини ҳис этади. Бу ҳис ҳар бир одамга таниш. Бизнинг ишларимиз ўша Яратган яратганнинг яратганларидир… Davomini o'qish

Bek Ali. Marsdan qaraganda…She’rlar

034 Ижод машаққати асл  шоирга куч-қувват бағишлайди, уни енгил сўқмоқларга бурилишидан омон сақлайди. Мен бу гапни бекорга айтмаяпман. Узоқ йиллардан бери Бегалининг шеърларини кузатиб келаётганим сабаб бу фикрни айтишни истаяпман. Davomini o'qish

Sanobar Mehmon. Lisonut tayr. Dostondan parchalar

09Ҳамиша мени бир савол ўйлантиради. Хўш, биз ўзи киммиз? Қаердан келганмиз? Ва Нима учун келганмиз? Қаерга кетамиз? Шунда Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичиндадир” асарларидаги бир иқтибос ёдимга тушади. Мавлоно дейдиларки, “Дейлик сен қулсан, ҳожанг ҳолва олгани сени бозорга жўнатди. Сен шунда ҳожанг айтган нарсани олмай, бозордаги ҳамма нарсани кўтариб келсанг ҳам, ҳожангни мамнун қила олмайсан. Чунки у айтган нарсани олмадинг.” Davomini o'qish

Nurboy Jabborov. Zulfiqor ruh orzusi

815a0488ff374214f7589fa1fc51060f.png  “Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир” – ўзи белгилаган ана шундай мезонларда туриб ижод қилди .. Davomini o'qish

So’fi Olloyor. G’azallar va Munojot & Risolai aziza & So’fi Ollohyor. Hujjatli film & Nigora Niyozova. So’fi Olloyor hayoti va ijodi

0_1549b4_fe96c2db_orig.png   Ойнинг бошида Сурхондарёда бўлиб, кўп азиз жойларни, шу жумладан, Олтинсой туманида, тоғлар қуршовидаги Вахшиворда жойлашган улуғ тасаввуф алломаси ва беназир шоир Сўфи Оллоёр (Оллаҳёр)  кўмилган мозорда бўлиб, пири комил ҳақига дуои фотиҳалар ўқидик. Бу зиёратдан кўнгилларимиз равшан тортиб, бу равшанлик ҳалигача қалбимизни тарк этгани йўқ. Ана шу равшанлик билан сизга бундан қарайб 4 йил аввал интернетга илк маротиба камина томонидан эълон қилинган улуғ бобомиз ғазаллари ва муножотларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Mavlono Muhammad Qozi. Hukmdorga o’gitlar.

Ashampoo_Snap_2017.04.23_23h31m04s_001_.png  Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг муриди ва издоши, нақшбандия тариқатининг атоқли шайхларидан бири Мавлоно Муҳаммад Қози XV аср охири ва XVI аср бошларида яшаб фаолият кўрсатган. Муҳаммад Қозининг асосий асари машҳур «Силсилат ул-орифин»дан ташқари, давлатни бошқариш юзасидан йўл-йўриқ ва насиҳатларни ўз ичига олган яна бир рисоласи XVI асрнинг нодир ёзма манбаларидан бўлган «Тарихи Рашидий» асари орқали бизгача етиб келган. Рисола Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаваччаси ва Муҳаммад Қозининг шогирди, яъни «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи Мирзо Муҳаммад Ҳайдарга бағишланган бўлиб, унинг саволларига жавоб тариқасида ёзилган. Davomini o'qish

Turkolog olim Jo‘liboy Eltazarovning 60 yoshga to’lishiga bag’ishlov

011Атоқли тилшунос олим Жўлибой Элтазаровни 60 ёшга тўлиши билан кутубхонамиз муштарийлари номидан чин юракдан қутлаймиз!

    Олимнинг Ўзбекистондаги дўстлари, ҳамкасблари ва талабалари ҳамда Осака, Токио, Берлин, Чикаго, Сеул, Пусан, Петербург, Қозон, Уфа, Олмаота, Туркистон, Душанбе, Боку, Истанбул, Анқара ва Муғладаги турколог ҳамкасблари билан шуғулланиши керак бўлган жуда кўп ишлар ўз фурсатини кутиб турибди… Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Umr bekatlari & She’rlar, tarjimalar & Kuy avjida uzilmasin tor

Ashampoo_Snap_2017.12.18_20h21m36s_003_.pngСаҳифа устоз Эркин Воҳидов хотирасига бағишланади

     Ўтган асрнинг 70-80-йиллари ўзбек адабиётида юзага келган қайноқ муҳит беқиёс бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Бу ҳалигача таъсири давом этаётган  муҳит ўзидан-ўзи осмондан тушмаган эди. Бу муҳит жуда узоқ давом этган соқовликдан сўнг, Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Ҳусниддин Шарипов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Чўлпон Эргаш, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби шоирлар, уларга эргашиб кириб келган ёш авлод ижоди боис адабиётнинг карахт вужуди нафас ола бошлаганидан туғилган эди, десак  тўғри бўлади. Davomini o'qish