Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Ozod Sharafiddinov. Fitrat va uning ikki maqolasi («Tilimiz», «Yopishmagan gajjaklar») & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган икки мақола: «Тилимиз» ( 1919 йилда «Иштирокиюн» газетасида босилган) ва «Ёпишмаган гажаклар» (1929 йилда «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган) Фитратнинг услуби ҳақида, Фитрат шахсиятининг баъзи бир қирралари, унинг хатарли ҳаётининг маълум босқичлари тўғрисида яхши тасаввур беради. Davomini o'qish
Jontemir. Hikoya va badialar
Жонтемирнинг яхши шоирлигидан хабардорсиз. Бугун унинг ёшлигида, муаллифнинг ўзи ёзганидек, «ҳу-ув жужуқликда қоралаган» ҳикоялари ва бадиалари билан танишасиз… Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Sirli muallim. Qissa & Jaziramadagi odamlar. Roman
Сафар муаллимни бундай алфозда учратаман деб ўйламаган эдим. Оёғида лойга ботган этик, устида пахтаси чиқиб кетган чопон, белини эса арғамчи билан боғлаб олган, бошида телпак, соқолига яқин ўн беш кунда устара тегмаган… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Mangu latofat & Hayo — xaloskor & Odil Hotamov. Nurli so’z ohanrabosi
…Сўзлар борки, шуълани, нурни ютиб, ўзидан фақат совуқлик чиқаради. Иброҳим Ғафуров сўзлари эса ич-ичидан нурланади, кўнгилларни нурлантиради. Уларда ҳаётбахш қудрат устувор. Нурли сўзнинг эса оҳанрабоси бўлади… Davomini o'qish
G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom
Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish
Millatning nishoni (Milliy yozuvimiz haqida bahs)
Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини эътироф этган ҳолда, ундан-да долзарб масала назардан четда қолаётганини таъкидлашни истардик. Хўш, айтинг-чи, ўзбек тилини давлат тили рутбасига муносиб даражада ривож топтира оляпмизми? Ахир, она забонимиз бу мақомни қўлга киритгунча озмунча курашган эдикми?! Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. Uch hikoya
…Ва ниҳоят, кийикнинг юрагиям даво бўлолмагач, қиз дедики, мени фақат она юрагигина бу дарддан халос айлар, севсанг, бир чорасини топ… Davomini o'qish
O‘rinboy Usmon. Tojmahal yo abadiylik yuzidagi ko‘z yosh
Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти. Davomini o'qish
Ahmad Yugnakiy. Hibat ul-Haqoyiq (nasriy bayon, tabdil) & Ahmad Yugnakiy va asari haqida ikki maqola
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” асарида Адиб Аҳмад шахсияти ва ижодига тўхталади. Бу маълумот югнакийшуносликда муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки Навоий бизга Адиб Аҳмад ҳақида аниқ маълумотларни: энг аввало, унинг қаерда яшагани, иккинчидан, устози ва ҳамсабоқлари, учинчидан, Адибнинг яшаган даври, ундаги маънавий-маданий муҳит, тўртинчидан жисмоний аҳволи, бешинчидан, ҳаётда тутган мавқеи ва асарларининг аҳамияти, ижод йўналиши ва ҳ.к. етказади. Davomini o'qish
Abduqayum Yo‘ldosh. Alvido, go‘zallik…& Yo‘ldosh Solijonov. Go‘zallikning turfa ranglari & Abduqayum Yo’ldosh. Sunbulaning ilk shanbasi
Шу ерда ёзувчининг: “Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?” (“Ёшлик” журнали. 2011йил. 8-сон) деган фикри ҳикоянинг моҳиятини англаб етишимизга ёрдам беради. Davomini o'qish
