Salim Ashur. Muhabbat kitobi. She’rlar va doston.

salim-ashurСалим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi   nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet

Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.

87

Салим Ашур 1964 йил 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилояти Қўрғонтепа туманида деҳқон оиласида туғилди. Салим Ашурнинг ота-онаси Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманига кўчиб ўтади ва Салимнинг болалик ҳамда ўсмирлик йиллари Қизириқ чўлларида кечади. У 1982 йили шу ердаги ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетига ўқишга киради ва уни 1989 йилда тугатади.
Унинг илк шеърлари 6-синфда ўқиётган кезларида туман газетасида босилади. Республика матбуотида эса шоирнинг биринчи шеъри 1979 йили «Гулхан» журналида чоп этилган.
Салим 1990-1994 йиллари «Саодат» журналида, 1994-1996 йиллари эса «Ўзбекистон овози» газетасида ишлайди. Ҳозир у «Туркистон» газетасида бош муҳаррир бўлиб ишламоқда.
Салим Ашур ўз ижоди билан республика матбуотида мунтазам қатнашиб, шеърлари қатор жамоа тўпламларида чоп этилади. 1994 йили шоирнинг «Яшил гиёҳ» ва «Атиргул» каби шеърий китоблари нашр этилади. Шунингдек, «Аталган кунлар» (2004), «Сенсиз» (2005), «Дарз» (2005), «Катта офтоб» (2013) ва бошқа тўпламлари нашр этилди. У бир қатор шеърий ва насрий таржималари билан ҳам ўқувчи эътиборини қозонган.

0987

calameo

КИТОБ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТ ВА ШЕЪРЛАРДАН НАМУНАЛАРНИ САLAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИШИНГИЗ,ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

(Tashriflar: umumiy 760, bugungi 1)

1 izoh

  1. Ассалому алайкум Салим ака! Шеърларингизни мазза килиб укийман. Келгуси ижодингизга баркамоллик тилаб коламан…

Izoh qoldiring