Sanobar Mehmon. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.31_16h41m21s_001_.png…Шеърнинг борлиги учун, сўзнинг борлиги учун, Сизнинг борлигингиз учун Худойимга шукр!!! Минг бор шукр!!! Биз бошқача бўлолмаймиз, бизнинг бахтимиз ҳам, бахтсизлигимиз ҳам, фазилатимиз ҳам, нуқсонимиз ҳам ШЕЪРдир  (Санобар Меҳмоннинг «Менинг дарахтларим» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Санобар МЕҲМОН
ШЕЪРЛАР
022

* * *14639783_335983016763752_4652751201580125188_n.jpg

Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни.
Мирзо Бобур

На васлингни кўйида зорлиғим йўқ,
Не борлиқман, ўзим бор-борлиғим йўқ,
На оҳангким; беҳуд-хумморлиғим йўқ —
Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни,
Унутмағил бурунғи ёрларни.

Гар осмонсан, осмонинг менга зордир,
Гар подшоҳсан, давронинг менга зордир,
Мендан кетган ҳар онинг менга зордир  —
Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни,
Унутмағил бурунғи ёрларни.

Фалак сори ҳажр оҳи чирмашур,
Тийра ишқнинг тийра моҳи чирмашур,
Бир кўнгилнинг пок гуноҳи чирмашур —
Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни..
Унутмағил аввалғи ёрларни.

Манам бир гул, жамолим санга зордир,
Манам бир кўк, шамолим санга зордир,
Кеча-кундуз  хаёлим санга зордир —
Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни.
Унутмағил аввалги ёрларни.

Шоҳ Бобурдан қолғон бу ишқ шиддати,
Соғинмоқ ҳам, Яратганнинг неъмати,
Санобардай гулнинг ҳаққи-ҳурмати —
Гаҳе соғин, «На бўлди?», — деб, зорларни.
Унутмағил бурунғи ёрларни.

Одам кетиб борар…

Одам кетиб борар…..
Десанка Максимович

Фалакка ўрларкан руҳнинг қушлари,
Жонким бу танангни тарк этиб борар.
Дунё билан тугаб барча ишлари —
Одам
кетиб
борар……..

Ҳар неки қиласан, ҳар не аъмолинг,
Азал котиблари дарж этиб борар.
Наҳотки, сўлади гулдай жамолинг  —
(Гулгун мато билан тобут ичида)
Одам
кетиб
борар…..

Шундоқ ёнимизда яшар эди у,
Дунёни дунёдай тарк этиб борар.
Ахир,сизу  бизга ўхшар эди у —
Энди кетиб борар……

Келмоқлик-кетмоқлик гарчанд  эҳтиёж,
Гарчанд у фанодан дарс ўтиб борар.
Боқ жоним, фикр қил, кўзларингни оч —
Одам
кетиб
борар……….

Вақтга ўхшаб кетар, сокин ва бедил,
Шу ҳолда Тангрига хуш келар ҳоли.
Ўйла, тафаккур қил, нотавон кўнгил —
Шу ҳолда тугайди тақдир аъмолинг!

Ҳазрати Исодай қазога ризо,
Билмадим, ҳолидан не ўтиб борар.
Бу одам зотига илоҳий жазо —
Одам
кетиб
борар….

Гарчанд, кўнглимизда ҳаёт нашъаси,
Ҳамонки, дилда бир севилмоқдай ноз.
Кел, сени сўнгги бор туйсин нафасим —
Кел,мени сўнгги бор,бағрингга бир бос.

Сўз ҳам тополмадим, топмадим илож,
Жон қуши Худога не  деб,ёлборар.
Эй одам, жон одам, кўзларингни оч —
Одам
кетиб
борар…….

2017

«Хайёмона хўрсиниқлар» туркумидан

* * *

Мен куйдим, анинг фироқлари куйлатадур,
Қоши-кўзи, қабоқлари куйлатадур.
Куймас эдим; бу куй била англасам эрдим —
Не тонгки,  бугун сабоқлари куйлатадур.

* * *

Мен билдим;
Билғулик кор энди йўқдир,
Унингдай ошиқу  зор энди йўқдир.
Фидо бўлмоққаку бошим шай аммо —
Бошимга арзирлик  дор энди йўқдир!..

* * *

Қўҳна дунё йўл бермадинг, бурилиб ўтдик,
Бир бўлмағур савдоларга урилиб ўтдик.
Яссавийдай зот бош эгиб жим ўтганида —
Бизлар қайси коримизга керилиб ўтдик!?..

* * *

Хайём бобо, бир он келинг, ҳасратлашайлик,
Бизга ғолиб келган ғамдан нусратлашайлик.
Жонга тегди жононию, жафолари ҳам —
Атиргулнинг соясинда улфатлашайлик.

* * *

Чўкма кўнглим,шу руҳингни бардам қилай мен,
Ғамларингга қувонч ясаб,малҳам қилай мен.
Онам айтди:«Қизим,олим бўлма одам бўл!»,-
Кўкда учмай,ўзимни бир одам қилай мен!…..

* * *

Япроқ ўзи титраб турса, кузда не айб,
Юрак ёниб, бўзлаб турса сўзда не айб.
Момо Ҳаво, хато ўтса,  сиздан ўтган-
Ахир айтинг,  бизда не айб, бизда не айб!?.

* * *

Тирикликка не чора бор, ўлсам келмасдим,
Дунёнгизга билмай келдим, билсам келмасдим.
Беихтиёр қилди мени бу ишқ шамоли —
Кошки эди, билганимни қилсам келмасдим…..

* * *

Шеър ёзаман,шеъру  фунун зор асли қайда?
Шому  саҳар,  ишқу жунун, ёр асли қайда?
Садо келди:«Бандам мудом уйғоқ ўтгайсан!» —
Ғофилларга бундай гўзал кор асли қайда!?!….

* * *

Ўз ичимда сокин-сокин жангман мен,
Ҳали ҳеч ким кашф этмаган рангман мен.
Кимлигимни билмоқ бўлсанг ҳарифим —
Шайх Шиблийнинг пойидаги чангман мен……

* * *

Қанийди, дилда ишқ зор бўлса эди,
Дилимни куйласам тор бўлса эди.
Ўлардим бегумон,ўлардим бешак —
Шу лаҳза ёнимда ёр бўлса эди!..

Орифона арз

Не тонгким боди-сабо ўз ҳолидан арз этди,
Қайғу келиб, қайғунинг малолидан арз этди.

Ажал қазо фарроши, ёндиму ичу  тоши —
Хазон келдию, гулнинг камолидан арз этди.

Боқдим; маъно топмадим, бундоқ савдо топмадим,
Қарилик ёшликнинг гул жамолидан арз этди.

Дедимки:«Чарх зайли бу, Яратганнинг майли бу», —
Ҳаммаси Худойимга заволидан арз этди.

Менким унинг меҳмони, ишқнинг жабрида жони —
Бу тонг фано айвони шамолидан арз этди.

Румийки найга борсин, Санобар қайга борсин —
Гар Хайём тупроғига кулолидан арз этди?!……

2017

* * *

Мавло кўрайлик найлар,
Найларса гўзал айлар!
Шайх Иброҳим Ҳаққий

Гулни хорга қўшган ҳам
Йўқни борга қўшган ҳам
Ёрни-ёрга қўшган ҳам —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Бу на тақвою-тоат,
Бу на кашфу каромат,
Ҳаргиз қилманг маломат —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Надир унга зорлигинг,
На йўқлигинг-борлигинг,
Бир Дилга хумморлигинг —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Тиз чўксанг, тизинг унга,
Ёш тўла кўзинг унга,
Айтгин, пок сўзинг унга —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Ҳайрон бўлинг, оқиллар
Чунон бўлинг орифлар,
Сайролн бўлинг ошиқлар —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Покла, дилнинг сойини
Чалгин ишқнинг нойини
Ўп,ғариблар пойини  —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!

Бу на, малак сифотда,
Бу на,  инсон суратда,
Бу на, ажиб фитратда? —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Айт, на савдо бошингда
Шундай гулгун ёшингда
Бухоронгда-Шошингда —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

«Хизмат қил»,-деб элингга,
Ҳикмат солиб дилингга,
Қалам бермиш қўлингга —
Ишқ берган оташ айлар
Найларса гўзал айлар!

Ҳолингни билган Ўзи,
Дилингга тўлган Ўзи
Тадбирин қилган Ўзи —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Чайқалган ҳар бир гиёҳ
Ҳар титраса дер:»Оллоҳ!»
Йўқдир, зарра иштибоҳ —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Порлаган қуёш,қамар
Бергай нуридан хабар,
Раббимнинг ўзи чевар —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

Ошиқ қалбларнинг ёди,
Бу бизларга имдоди,
Дунё Унинг ижоди —
Биз бир зарра, У заргар 
Найларса гўзал айлар!!!

Зулмат надир, нур бўлинг,
Раббимга манзур бўлинг,
Келинг, Бизга жўр бўлинг —
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!

* * *

Худодан узоқсан дейди ҳар бир тош…
Гарсиа Лорка

«Худога жудаям яқинман,»-  дедим,
Гарчанд,тасдиқ этди кўзимдаги ёш.
О,  буни қанчалар кечикиб билдим —
«Худодан узоқсан, — дейди ҳар бир тош…»

Бир кун яшайдиган капалак яқин,
Йўқ унда нафс ғами,на ном,на талош.
«Қандай ўтаяпсан,бандалик ҳақин», —
«Худодан узоқсан, — дейди ҳар бир тош…»

Қумрилар яқиндир нолон куй билан,
Яқиндир беминнат шу сахий қуёш.
Дилингдаги шунча алам,ўй билан —
«Худодан узоқсан, — дейди ҳар бир тош…»

Сувлар оқиб борар Худога қараб,
Бегидир,бетаъма, сокин ва бебош.
Дор узра шукрона айтади Машраб —
«Худодан узоқсан, — дейди ҳар бир тош…»

Гарчанд, яқинликдир руҳ ҳақиқати,
Қолгани шунчаки беҳуда талош.
«Ҳақ», — деб зикр айтган тошлар ҳурмати —
«Худодан узоқсан, — дейди ҳар бир тош…»

О,буни қанчалар кечикиб билдим….

Бироқ, кел…

Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ, кел…
Абдували Қутбиддин

Соғинчинг руҳ қадар қилди тантана,
Сирқираб томмоқда,ишқдода кўнгил.
Мен зорман,
Биламан;Сен зорсан яна!
Лек,Сенинг келишинг ҳеч истамайман-
Бироқ кел,бироқ кел,бироқ кел!

Денгизнинг тўшида инграйди булут,
Қуёш ҳансирайди осмон тоқида.
Гўё,бўлгандексан
Ёдимдан унут —
Лекин,кўргим келар сени гоҳида…….
Шу булут, шу қуёш, Тириклик ҳаққи-
Бироқ кел, бироқ кел, бироқ кел!

Келмоқнинг хаёли бунчалар гўзал,
Келишнинг йўллари;
О бунча гаштли!
Бир бошга бир ўлим аниқ дунёда —
Сен севиб, мен эса севмай адашдим……

Бу ўйлар эзади, жонни муттасил,
Келмоққа йўл топсанг, бироқ кел!
Кетиб қолгим келар,ёруғ томонга
Қоронғу ҳислардан юрагим хижил.
Соғинчларим сиғмас еру  осмонга
Шу қаро ҳижроннинг додини бериб-
Оппоқ тушларимдан чиққин,бунда кел!!!
Гарчанд,баҳор эди,гул эди олам,
Барбир,«ёлғончилик қилди»,-шум апрель.
Эй, Менинг умримга айланган нолам-
Мен Сенинг келишинг ҳеч истамайман-
Бироқ кел, бироқ кел, бироқ кел!

Бўғзимга жон келар, исмингни айтсам,
Олам бошдан оёқ, нур тўла кўнгил.
Қанийди;
Мен ўша апрелга қайтсам-
Муҳаббатдан бошқа, ҳаммаси бир пул!!
Мен Сенга боришни жуда истайман-
Бироқ кел,бироқ кел,бироқ кел!..

ГА…

Сен қачон келасан
Кўнглим тубига,
Бир чироқ ёқилар Қодир Худодан.
Сен қачон келасан,руҳим қутбига-
БИРгина ёлғизим ИККИ дунёдан.

Сен қачон келасан;
Сен деб қариди,
Дилимнинг тубида энг илоҳий роз.
Эй ишқи махмурим, эй ёри — жоним-
Бу менман гулларнинг бўйидаги ноз!

Сен қачон келасан,
Ёришиб кетар,
Тоғларнинг баҳайбат,залворли руҳи.
Кўнглим сойидаги ғамгин нилуфар —
Ҳамонки, шикаста ҳамон беуйқу!
Сен қачон келасан, беомон ҳислар,
Қачон бу ҳажрга берасан барҳам.
Онамнинг сочида оқарган қайғу —
Даргоҳи-иззатдан энг гўзал карам.

Сен қачон келасан,
Қарочўғимга,
Солиб қароғларинг талвасасини.
Фалак тўнтарибдир қара руҳимга —
Муҳаббатнинг чинни паймонасини.

Сен қачон келасан;
Мен шунда пайдо,
Ўзим ўз ҳолимга ҳайрону лолман.
Қалбимда Ишқ деган гўзал илтижо,
Мен Сенсиз ўзимга-ўзим малолман.

Сен қачон келасан;
Чашми-гирёним
Қадим ғуссалардан тортмишдир қаро.
Эй менинг севгидан ўлмаган жоним,
Кел энди ўзимга, мен сенда пайдо…….
Эй менинг севгидан ўлмаган жоним….

«Кузги кайфиятлар»  туркумидан

Дилни ишқ сойида юволмаяпман,
Дилим қочиб борар қуволмаяпман.
Кел,  агар бор бўлсанг, кўксимга ўт ёқ —
Мен  Сенсиз ўзимни севолмаяпман……

* * *

Бунча чайқаласан, паймона каби,
Эй ажал жомига тўладиган жон.
Аслида, не эди умринг матлаби —
Сен кимни яшадинг,ўладиган жон!…

* * *

Ҳуснингни тузи ҳаққи, ўзга юзга боқмасман,
Сочинг дарёси ҳаққи, ўзга мавжда оқмасман.
Кел, хумор айлаганим, эй бемор айлаганим,
Фақат сенга касалман, фақат сенга соғмасман…..

* * *

Билки, сен вақти чоғсан, сени деб, абгорлигимдан,
Гул каби яшноқсан, куйингда мен хорлигимдан.
Шодлик бешигида ноз била ухлагайсан ҳар тун,
Ҳажрингда менинг то саҳар бедорлигимдан.

* * *

Дил-о, бугун сабоқ, ҳикматингни ол,
Оламга ўт ёқ-у, шиддатингни ол.
Ахир,келмоқликнинг  кетмоғи тайин —
Боқ  кузги боғларга,  ибратингни ол!!!…..

* * *

Тонг-саҳар боди-сабо, дарс ўтадир,
Моҳга боқким,бир моҳлиқо дарс ўтадир.
Дилим,ўрган!
Баҳору  ёз,кузи билан
Бандасига қодир Худо дарс ўтадир!….

* * *

Энг аввало майсаларнинг рангига боқ,
Тириклик деб, тирикларнинг жангига боқ.
Ибодатинг қандоқ қабул бўлсин ахир,
Юрагингнинг кибр отлиғ чангига боқ!?!

* * *

Сенга Худо бердими, кел,сен ҳам бергил,
Дармонин топ, бир маъюсга малҳам бергил.
Кўзингни оч;
То сендан кўз юммасинлар,
Ўзинг хуш бўл, нохушликка барҳам бергил……..

* * *
Кузги боғлар дунё билан роз айтарму,
Наҳотки, Ишқ видо билан роз айтарму?!?
Юрагимда бир иштибоҳ, бир ҳузн бор —
Банда шундай Худо билан роз айтарму?!?

2016

ish17.JPG…She’rning  borligi uchun, so‘zning borligi uchun, Sizning borligingiz uchun Xudoyimga  shukr!!! Ming bor shukr!!! Biz boshqacha bo‘lolmaymiz, bizning baxtimiz ham,  baxtsizligimiz ham, fazilatimiz ham, nuqsonimiz ham SHE’Rdir (Sanobar  Mehmonning “Mening daraxtlarim” essesidan. Uni mana bu sahifada o‘qishingiz mumkin).

Sanobar MЕHMON
SHE’RLAR
022

* * *

15873285_394826090852174_7327079518923499586_n.jpg

Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni.
Mirzo Bobur

Na vaslingni ko‘yida zorlig‘im yo‘q,
Ne borliqman, o‘zim bor-borlig‘im yo‘q,
Na ohangkim; behud-xummorlig‘im yo‘q —
Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni,
Unutmag‘il burung‘i yorlarni.

Gar osmonsan, osmoning menga zordir,
Gar podshohsan, davroning menga zordir,
Mendan ketgan har oning menga zordir —
Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni,
Unutmag‘il burung‘i yorlarni.

Falak sori hajr ohi chirmashur,
Tiyra ishqning tiyra mohi chirmashur,
Bir ko‘ngilning pok gunohi chirmashur —
Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni..
Unutmag‘il avvalg‘i yorlarni.

Manam bir gul, jamolim sanga zordir,
Manam bir ko‘k, shamolim sanga zordir,
Kecha-kunduz xayolim sanga zordir —
Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni.
Unutmag‘il avvalgi yorlarni.

Shoh Boburdan qolg‘on bu ishq shiddati,
Sog‘inmoq ham, Yaratganning ne’mati,
Sanobarday gulning haqqi-hurmati —
Gahe sog‘in, «Na bo‘ldi?», — deb, zorlarni.
Unutmag‘il burung‘i yorlarni.

Odam ketib borar…

Odam ketib borar…..
Desanka Maksimovich

Falakka o‘rlarkan ruhning qushlari,
Jonkim bu tanangni tark etib borar.
Dunyo bilan tugab barcha ishlari —
Odam
ketib
borar……..

Har neki qilasan, har ne a’moling,
Azal kotiblari darj etib borar.
Nahotki, so‘ladi gulday jamoling —
(Gulgun mato bilan tobut ichida)
Odam
ketib
borar…..

Shundoq yonimizda yashar edi u,
Dunyoni dunyoday tark etib borar.
Axir,sizu bizga o‘xshar edi u —
Endi ketib borar……

Kelmoqlik-ketmoqlik garchand ehtiyoj,
Garchand u fanodan dars o‘tib borar.
Boq jonim, fikr qil, ko‘zlaringni och —
Odam
ketib
borar……….

Vaqtga o‘xshab ketar, sokin va bedil,
Shu holda Tangriga xush kelar holi.
O‘yla, tafakkur qil, notavon ko‘ngil —
Shu holda tugaydi taqdir a’moling!

Hazrati Isoday qazoga rizo,
Bilmadim, holidan ne o‘tib borar.
Bu odam zotiga ilohiy jazo —
Odam
ketib
borar….

Garchand, ko‘nglimizda hayot nash’asi,
Hamonki, dilda bir sevilmoqday noz.
Kel, seni so‘nggi bor tuysin nafasim —
Kel,meni so‘nggi bor,bag‘ringga bir bos.

So‘z ham topolmadim, topmadim iloj,
Jon qushi Xudoga ne deb,yolborar.
Ey odam, jon odam, ko‘zlaringni och —
Odam
ketib
borar…….

2017

«Xayyomona xo‘rsiniqlar» turkumidan

* * *

Men kuydim, aning firoqlari kuylatadur,
Qoshi-ko‘zi, qaboqlari kuylatadur.
Kuymas edim; bu kuy bila anglasam erdim —
Ne tongki, bugun saboqlari kuylatadur.

* * *

Men bildim;
Bilg‘ulik kor endi yo‘qdir,
Uningday oshiqu zor endi yo‘qdir.
Fido bo‘lmoqqaku boshim shay ammo —
Boshimga arzirlik dor endi yo‘qdir!..

* * *

Qo‘hna dunyo yo‘l bermading, burilib o‘tdik,
Bir bo‘lmag‘ur savdolarga urilib o‘tdik.
Yassaviyday zot bosh egib jim o‘tganida —
Bizlar qaysi korimizga kerilib o‘tdik!?..

* * *

Xayyom bobo, bir on keling, hasratlashaylik,
Bizga g‘olib kelgan g‘amdan nusratlashaylik.
Jonga tegdi jononiyu, jafolari ham —
Atirgulning soyasinda ulfatlashaylik.

* * *

Cho‘kma ko‘nglim,shu ruhingni bardam qilay men,
G‘amlaringga quvonch yasab,malham qilay men.
Onam aytdi:«Qizim,olim bo‘lma odam bo‘l!»,-
Ko‘kda uchmay,o‘zimni bir odam qilay men!…..

* * *

Yaproq o‘zi titrab tursa, kuzda ne ayb,
Yurak yonib, bo‘zlab tursa so‘zda ne ayb.
Momo Havo, xato o‘tsa, sizdan o‘tgan-
Axir ayting, bizda ne ayb, bizda ne ayb!?.

* * *

Tiriklikka ne chora bor, o‘lsam kelmasdim,
Dunyongizga bilmay keldim, bilsam kelmasdim.
Beixtiyor qildi meni bu ishq shamoli —
Koshki edi, bilganimni qilsam kelmasdim…..

* * *

She’r yozaman,she’ru funun zor asli qayda?
Shomu sahar, ishqu junun, yor asli qayda?
Sado keldi:«Bandam mudom uyg‘oq o‘tgaysan!» —
G‘ofillarga bunday go‘zal kor asli qayda!?!….

* * *

O‘z ichimda sokin-sokin jangman men,
Hali hech kim kashf etmagan rangman men.
Kimligimni bilmoq bo‘lsang harifim —
Shayx Shibliyning poyidagi changman men……

* * *

Qaniydi, dilda ishq zor bo‘lsa edi,
Dilimni kuylasam tor bo‘lsa edi.
O‘lardim begumon,o‘lardim beshak —
Shu lahza yonimda yor bo‘lsa edi!..

Orifona arz

Ne tongkim bodi-sabo o‘z holidan arz etdi,
Qayg‘u kelib, qayg‘uning malolidan arz etdi.

Ajal qazo farroshi, yondimu ichu toshi —
Xazon keldiyu, gulning kamolidan arz etdi.

Boqdim; ma’no topmadim, bundoq savdo topmadim,
Qarilik yoshlikning gul jamolidan arz etdi.

Dedimki:«Charx zayli bu, Yaratganning mayli bu», —
Hammasi Xudoyimga zavolidan arz etdi.

Menkim uning mehmoni, ishqning jabrida joni —
Bu tong fano ayvoni shamolidan arz etdi.

Rumiyki nayga borsin, Sanobar qayga borsin —
Gar Xayyom tuprog‘iga kulolidan arz etdi?!……

2017

* * *

Mavlo ko‘raylik naylar,
Naylarsa go‘zal aylar!
Shayx Ibrohim Haqqiy

Gulni xorga qo‘shgan ham
Yo‘qni borga qo‘shgan ham
Yorni-yorga qo‘shgan ham —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Bu na taqvoyu-toat,
Bu na kashfu karomat,
Hargiz qilmang malomat —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Nadir unga zorliging,
Na yo‘qliging-borliging,
Bir Dilga xummorliging —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Tiz cho‘ksang, tizing unga,
Yosh to‘la ko‘zing unga,
Aytgin, pok so‘zing unga —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Hayron bo‘ling, oqillar
Chunon bo‘ling oriflar,
Sayroln bo‘ling oshiqlar —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Pokla, dilning soyini
Chalgin ishqning noyini
O‘p,g‘ariblar poyini —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!!!

Bu na, malak sifotda,
Bu na, inson suratda,
Bu na, ajib fitratda? —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Ayt, na savdo boshingda
Shunday gulgun yoshingda
Buxorongda-Shoshingda —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

«Xizmat qil»,-deb elingga,
Hikmat solib dilingga,
Qalam bermish qo‘lingga —
Ishq bergan otash aylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Holingni bilgan O‘zi,
Dilingga to‘lgan O‘zi
Tadbirin qilgan O‘zi —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Chayqalgan har bir giyoh
Har titrasa der:“Olloh!”
Yo‘qdir, zarra ishtiboh —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Porlagan quyosh,qamar
Bergay nuridan xabar,
Rabbimning o‘zi chevar —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

Oshiq qalblarning yodi,
Bu bizlarga imdodi,
Dunyo Uning ijodi —
Biz bir zarra, U zargar
Naylarsa go‘zal aylar!!!

Zulmat nadir, nur bo‘ling,
Rabbimga manzur bo‘ling,
Keling, Bizga jo‘r bo‘ling —
Mavlo ko‘raylik naylar
Naylarsa go‘zal aylar!

* * *

Xudodan uzoqsan deydi har bir tosh…
Garsia Lorka

“Xudoga judayam yaqinman,”- dedim,
Garchand,tasdiq etdi ko‘zimdagi yosh.
O, buni qanchalar kechikib bildim —
“Xudodan uzoqsan, — deydi har bir tosh…”

Bir kun yashaydigan kapalak yaqin,
Yo‘q unda nafs g‘ami,na nom,na talosh.
«Qanday o‘tayapsan,bandalik haqin», —
“Xudodan uzoqsan, — deydi har bir tosh…”

Qumrilar yaqindir nolon kuy bilan,
Yaqindir beminnat shu saxiy quyosh.
Dilingdagi shuncha alam,o‘y bilan —
“Xudodan uzoqsan, — deydi har bir tosh…”

Suvlar oqib borar Xudoga qarab,
Begidir,beta’ma, sokin va bebosh.
Dor uzra shukrona aytadi Mashrab —
“Xudodan uzoqsan, — deydi har bir tosh…”

Garchand, yaqinlikdir ruh haqiqati,
Qolgani shunchaki behuda talosh.
“Haq”, — deb zikr aytgan toshlar hurmati —
“Xudodan uzoqsan, — deydi har bir tosh…”

O,buni qanchalar kechikib bildim….

Biroq, kel…

Men sening kelishing hech istamayman,
Biroq kel…
Abduvali Qutbiddin

Sog‘inching ruh qadar qildi tantana,
Sirqirab tommoqda,ishqdoda ko‘ngil.
Men zorman,
Bilaman;Sen zorsan yana!
Lek,Sening kelishing hech istamayman-
Biroq kel,biroq kel,biroq kel!

Dengizning to‘shida ingraydi bulut,
Quyosh hansiraydi osmon toqida.
Go‘yo,bo‘lgandeksan
Yodimdan unut —
Lekin,ko‘rgim kelar seni gohida…….
Shu bulut, shu quyosh, Tiriklik haqqi-
Biroq kel, biroq kel, biroq kel!

Kelmoqning xayoli bunchalar go‘zal,
Kelishning yo‘llari;
O buncha gashtli!
Bir boshga bir o‘lim aniq dunyoda —
Sen sevib, men esa sevmay adashdim……

Bu o‘ylar ezadi, jonni muttasil,
Kelmoqqa yo‘l topsang, biroq kel!
Ketib qolgim kelar,yorug‘ tomonga
Qorong‘u hislardan yuragim xijil.
Sog‘inchlarim sig‘mas yeru osmonga
Shu qaro hijronning dodini berib-
Oppoq tushlarimdan chiqqin,bunda kel!!!
Garchand,bahor edi,gul edi olam,
Barbir,«yolg‘onchilik qildi»,-shum aprel.
Ey, Mening umrimga aylangan nolam-
Men Sening kelishing hech istamayman-
Biroq kel, biroq kel, biroq kel!

Bo‘g‘zimga jon kelar, ismingni aytsam,
Olam boshdan oyoq, nur to‘la ko‘ngil.
Qaniydi;
Men o‘sha aprelga qaytsam-
Muhabbatdan boshqa, hammasi bir pul!!
Men Senga borishni juda istayman-
Biroq kel,biroq kel,biroq kel!..

GA…

Sen qachon kelasan
Ko‘nglim tubiga,
Bir chiroq yoqilar Qodir Xudodan.
Sen qachon kelasan,ruhim qutbiga-
BIRgina yolg‘izim IKKI dunyodan.

Sen qachon kelasan;
Sen deb qaridi,
Dilimning tubida eng ilohiy roz.
Ey ishqi maxmurim, ey yori — jonim-
Bu menman gullarning bo‘yidagi noz!

Sen qachon kelasan,
Yorishib ketar,
Tog‘larning bahaybat,zalvorli ruhi.
Ko‘nglim soyidagi g‘amgin nilufar —
Hamonki, shikasta hamon beuyqu!
Sen qachon kelasan, beomon hislar,
Qachon bu hajrga berasan barham.
Onamning sochida oqargan qayg‘u —
Dargohi-izzatdan eng go‘zal karam.

Sen qachon kelasan,
Qarocho‘g‘imga,
Solib qarog‘laring talvasasini.
Falak to‘ntaribdir qara ruhimga —
Muhabbatning chinni paymonasini.

Sen qachon kelasan;
Men shunda paydo,
O‘zim o‘z holimga hayronu lolman.
Qalbimda Ishq degan go‘zal iltijo,
Men Sensiz o‘zimga-o‘zim malolman.

Sen qachon kelasan;
Chashmi-giryonim
Qadim g‘ussalardan tortmishdir qaro.
Ey mening sevgidan o‘lmagan jonim,
Kel endi o‘zimga, men senda paydo…….
Ey mening sevgidan o‘lmagan jonim….

“Kuzgi kayfiyatlar” turkumidan

Dilni ishq soyida yuvolmayapman,
Dilim qochib borar quvolmayapman.
Kel, agar bor bo‘lsang, ko‘ksimga o‘t yoq —
Men Sensiz o‘zimni sevolmayapman……

* * *

Buncha chayqalasan, paymona kabi,
Ey ajal jomiga to‘ladigan jon.
Aslida, ne edi umring matlabi —
Sen kimni yashading,o‘ladigan jon!…

* * *

Husningni tuzi haqqi, o‘zga yuzga boqmasman,
Soching daryosi haqqi, o‘zga mavjda oqmasman.
Kel, xumor aylaganim, ey bemor aylaganim,
Faqat senga kasalman, faqat senga sog‘masman…..

* * *

Bilki, sen vaqti chog‘san, seni deb, abgorligimdan,
Gul kabi yashnoqsan, kuyingda men xorligimdan.
Shodlik beshigida noz bila uxlagaysan har tun,
Hajringda mening to sahar bedorligimdan.

* * *

Dil-o, bugun saboq, hikmatingni ol,
Olamga o‘t yoq-u, shiddatingni ol.
Axir,kelmoqlikning ketmog‘i tayin —
Boq kuzgi bog‘larga, ibratingni ol!!!…..

* * *

Tong-sahar bodi-sabo, dars o‘tadir,
Mohga boqkim,bir mohliqo dars o‘tadir.
Dilim,o‘rgan!
Bahoru yoz,kuzi bilan
Bandasiga qodir Xudo dars o‘tadir!….

* * *

Eng avvalo maysalarning rangiga boq,
Tiriklik deb, tiriklarning jangiga boq.
Ibodating qandoq qabul bo‘lsin axir,
Yuragingning kibr otlig‘ changiga boq!?!

* * *

Senga Xudo berdimi, kel,sen ham bergil,
Darmonin top, bir ma’yusga malham bergil.
Ko‘zingni och;
To sendan ko‘z yummasinlar,
O‘zing xush bo‘l, noxushlikka barham bergil……..

* * *
Kuzgi bog‘lar dunyo bilan roz aytarmu,
Nahotki, Ishq vido bilan roz aytarmu?!?
Yuragimda bir ishtiboh, bir huzn bor —
Banda shunday Xudo bilan roz aytarmu?!?

2016

011

(Tashriflar: umumiy 3 731, bugungi 2)

12 izoh

  1. Мен севган шоирани шеърларини «Хуршид Даврон» кутубхонасида кўриб севиндим. Ҳар бир шеър кишини ўзига ром қилади. Санобар Меҳмонова ижодларига омад, ўзларига саломатлик тилаб қоламан. Биз мухлислар яна янги шеърларингизни кутиб қоламиз.»Хуршид Даврон» кутубхонасига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

  2. Faqatgina ilohiy ilhom sohibasigina shunday she’rlarni yoza oladi deb hisoblayman.Tashakkur Sanobar xonim.

  3. Санобархон, Сингилжоним, ижодингизга янада баркамоллик тилайман.
    Шеърларингизни мутолаа кила кишининг иймони тозара боради, манимча.
    Сиздан Оллох рози булсин!

  4. Бу шеърларни укиган калб тозаради,Худога янаям якинлашади ва Санобарга ухшаб,илми ва аъмоли муштарак булган орифона бир файз тотини туяди.

  5. Санобархонимнинг шеърлари Рух учун озук,а. Инсон Рух,и тетиклашади. Узна бир оламда сайр килдиради.

  6. Хар бир шоир уз услубида шеьр езишади Санобар шеьрлари одамга бошкача та.сир килади хар бир шеьрлари кайта-кайта укилса хам янги шеьрдай укийсан бировларнинг дардини езгандай мазза килиб укийсан Санобарга омад тилаб янги шеьрлар кутиб коламиз

  7. Шеърнинг шифобахш бўлишини Санобар Меҳмоннинг чинакамига орифона,Машрабона,Румиёна ва энг-энг муҳими ҳақиқий Санобарона шеърларини ўқигачгина туйдим!Такрор-такрор айтаман,САНОБАР МЕҲМОН шеърияти биз шеърхонлар учун ҳақиқий КАШФИЁТ бўлди,бунинг учун Устоз Хуршид Давронга ташаккур айтамиз!Санобарнинг илоҳий,бетакрор ва безавол шеъриятига Яратгандан янада файз сўраб қоламиз!

  8. Мен Санобар деган мунис бир шоирани кашф қилар эканман ҳайрон қолдим: Аёл қалби билан ҳам шундай эркаклар айтолмаган катта ҳақиқатларни баралла айтса бўларканда?!
    Ажабо;
    «Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман,
    Севганимдан кейин бўлдим Санобар….»
    Бошқа сўзга ўрин ҳам йўқ аслида…
    Аллақандай бўлар-бўлмас арзи ҳолларсиз шундай тиниқ ва зилол сатрларни ўқиб,инсоннинг иъмони тозаради аслида….
    Шеърлар шу қадар маъсум,сатрлар шу қадар покизаки,одам тасаввурингдаги заррача доғдан ҳам уялиб кетасан…
    Санобар синглим!
    Сизнинг Биби Робияи Басрийни эслатган маъсум сатрларингиз учун ғойибона ихлосимни қабул қилинг.Ҳамиша Ўзининг паноҳида покиза илҳом булоғингизнинг илоҳий сувларидан биз ташналарни баҳраманд қилиб юраверинг!
    Сизга саодат ва офият тилаб
    Косонсойлик ғойибона мухлисингиз Лутфулла Бешимов.

  9. Шундай ҳокисор ва камтарин,ўзини топган Ўзбекнинг чинакам орифа шоирасини бизга танитганингиз учун сизга чексиз ташаккур айтамиз Хуршид ака!
    Қашқадарёлик ҳақиқий шеър мухлислари номидан Хўжаёр Тўраев

  10. Ассалому алайкум!Ижодингизга муваффақият тилайман!

  11. Санобархоннинг шеърларидан унинг овози,сози эшитилиб буради. Ҳеч кайси шоирга ухшамаган узига хослик бор. Санобарона шеърлар.
    Офарин!

Izoh qoldiring