Sultonboy Dehqonov. Badiiy foto – ko’ngil mulki

077    Яқинда Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб таниқли  ёзувчи, санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг “Меҳр қолур, муҳаббат қолур…” номли фотокўргазмаси очилди. Тадбир доирасида Н.Норматов сценарийси асосида суратга олинган (режиссёр Наима Пўлатова) «Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Султонбой Деҳқонов
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом
БАДИИЙ ФОТО– КЎНГИЛ МУЛКИ
Кўргазмадан кейинги ўйлар
09

044  Яқинда Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб таниқли  ёзувчи, санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг “Меҳр қолур, муҳаббат қолур…” номли фотокўргазмаси очилди. Тадбир доирасида Н.Норматов сценарийси асосида суратга олинган (режиссёр Наима Пўлатова) «Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида суратга олинган картинада таниқли мусаввир Чингиз Аҳмаровнинг ҳаёти ва ижоди, улкан мероси ҳақида сўз юритилади.

Ушбу тадбирда таниқли ёзувчи Эркин Аъзам , Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим , Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов, тарихчи ва санъатшунос Борис Голендер, ёзувчи Саломат Вафо, профессор, таниқли иқтисодчи Туроб Жумаев ва бошқалар сўзга чиқиб, Нодир Норматовнинг кенг қиррали ижодига муносиб баҳо беришди.

Гарчи мен ҳам сўзга чиқишга чоғланган бўлсам-да, аммо кўнгилда туғилган гапларни яхшиси қоғога туширишим зарурлигини англаб етдим. Сабаби, Нодир Норматовнинг фотосанъатини менчалик яқин биладиган киши йўқ деб ўйлаганимдир. Бунга эса менинг асосларим бор. Уларнинг айримларини сизга тақдим этишни лозим топаман.

————

Бир ижодкор сифатида пойтахтда ўтказиладиган тасвирий санъатга оид бадиий тадбирларда иложи борича фаол иштирок этишга харакат килганим боис, ўзим учун янги номларни кашф этаман, уларнинг мазмунли хаёт йўлларига хавасим ортади. Ана шундай кунларнинг бирида Нодир Норматов билан танишдим. У киши билан дастлабки сухбатимиз бугунги ўзбек бадиий фото санъатини истикболи, ижодий ишларимиз хакида кечганди Шунгача у кишини таникли ёзувчи сифатида яхши танирдим. Қолаверса, “Санъат” журналида у кишининг ўзбек рангтасвирчи рассомлари, хайкалтошлари хаёти ва ижоди хакидаги кизикарли маколаларини ўкиб, тасвирий санъатга оид ижодига кизикишим ортган. Илк сухбатимиз давомида шуни англадимки, Нодир ака бадиий фотография йўналишида ҳам ижод килиб келар экан. Гурунг мобайнида бу соҳада дунёқарашимиз, ижодий режаларимиз яқин эканлигидан ич-ичимдан хурсанд булдим. Тақдирни карангки, орадан бир оз вакт ўтиб, мана беш йилдан буён иккимиз юртимиз бўйлаб кўчма фотокўргазмалар уюштириб, хамкорликда, ижодий сафарларда бирга бўлиб келамиз.

04Бундай сафарларнинг асл сабаби, албатта, фотографиянинг сехрли олами бизни ўзига мафтун этганлиги бўлса, иккинчи томондан она юртимизнинг хилма хил табиати, одамлари, анъаналарини кўриш, билиш, суратларда муҳрламоқ эди. Бизнинг асримизда фото худди тасвирий санъат каби гўзаллик ва тафаккур жилоларини англашда, ҳис қилишда муъжизакор куч сифатида намоён бўлмоқда. унинг янги янги имкониятлари очилиб бормоқда. Реалл воқеликни муҳрланган фототасвирда кўриш кўнгилга илхом бағишлайди. Айниқса, жанрли бадиий фотографиянинг имкониятлари кенг, унинг сирли муъжизаларини англаш қалб эҳтиёжига, унинг мулкига айланмоқда. Мустакиллик шарофати билан юртимизда хам халкаро микёсдаги фотоанжуман, фотофестиваллар ўткизилмокдаки, улар турли халкларнинг фотосанъат намуналарини таништиришда кўприк вазифасини ўтамокда. Бадиий академия негизида Тошкент фотосуратлар Уйини эса Халкаро фотосанъат Федерациясига аъзо бўлганлиги фотоижодкорларга эркин ижод килиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Гап шундаки, дунёнинг энг эътиборли инсонларнинг хам кўнгил кечинмалари акс этган фото асарлари воситасида баён этилаётганлиги кўзга ташланмоқда.Тайланд Кироличаси Маха Чакрининг «Ўзбекистон хакида достон», японлик машхур файласуф, дунё шоирларининг шоири, деб тан олинган Дайсаку Икеданинг пойтахтимизда ўтказган «Табиат билан мулокот» шахсий кўргазмалари фикримизнинг яккол далилидир. Шундай экан, бадиий фотографиянигнг қандай сехри уларни ўзига жалб этмоқда, бу санъат нима ўзи? Фотография- бу оламга фоторассом нигохи билан карашдир.Ўтмиш билан бугунни боғловчи фотографиянинг олтин коидаларидан бири- ҳужжатлиликка хослигидир. Шу боис, фоторассом қайноқ ҳаёт қўйнидаги муҳим лахзаларни муҳрлар экан, томошабинга атрофимизда сочилиб ётган ҳаёт хакикатларини бадиий ифодалашга ҳаракат килади. Шундан келиб чикиб, фотографнинг кадрни шакллантириш ва унинг максимал ифодалигига эришиш махоратидан эса фотоасарлар дунёга келади. Фотографиянинг бадиий кучи шундаки, тасвирлар силсиласи томошабинни мулохазага чорлайди, уни ҳаракат қилишга ундайди. Бевосита фотоижодкор зийрак томошабинни нур ва соялар чизгиси орқали уни ҳайратга сола олса, санъат асари ярата олди, дейишимиз мумкин. Бундай кувончли онлар эса хамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди.

Ана шу нуқтаи назардан олганда, фоторассом Нодир Норматов бадиият тамойилларини теран англагани учун фотографияда хам баракали ижод килиб, гўзал фотоасарлар яратиб келмоқда. Пойтахт ва юртимизнинг олис худудларида утказиб келаётган турли мавзулардаги шахсий кўргазмалари шундан далолат беради. Бу борада, «Кишлок томон йўл», «Ватан сенсан, ватан мен», «Водийларни яёв кезганда» каби фотокўргазмалари янада диққатга сазовор. Уларда ижодкорнинг озод ва обод юртимизнинг асрларга татигулик онларини махорат билан тарихга муҳрлаганини кўрамиз. Фотоасарлар замирида ватан тимсоллари, қадим қадриятларимиз оханглари, фидойи замондошларимизнинг кувонч ва ташвишлари, она юртимизнинг гўзал гўшалари мукаммал композицион ечимда таъсирчан тасвирланган. Уларда манзара, портрет, маиший лавхалар фотоижодкор асарларининг туб моҳиятини очиб беришда хизмат қилади.

Маълумки, ишлаш жараёнида ҳар бир муаллифнинг ўзи танлаган ижод йўли бор. Нодир Норматов юртимиз қишлоқлари бўйлаб фотосаёҳатга чиқишни яхши кўради. Натижада, сафар давомида қишлоқ ҳаётини, унинг содда, мехнаткаш одамларининг унутилмас оний лахзаларини тасвирга тушириб, томошабинлар эътиборига ҳавола килишга шошилади. Албатта, бундай юзма -юз учрашувлар томошабинлар кўнглини завққа тўлдириб, ижодкорга куч- қувват бағишлайди, янги манзиллар ва маконларга ундайди. Дарвоке, муаллиф ўзи тугилиб вояга етган олис Сурхон вохасидаги жонажон кишлоги Пошхурдда ва Термиз шахрида бўлиб ўтган «Сурхон оҳанглари» шахсий фотокўргазмаси таассуротлари менда узок вакт сакланиб колганини алоҳида қайд қилиб ўтгим келади. Буннг сабаби, менинг назаримда, сўз тасвири билан хам, бадиий фотода хам ўзи тугилиб камол топган олис юртини ёниб куйлашда деб ўйлайман, фототасвир худди сўз маржонлари каби жилоланиб кетади, фақат Нодир Норматовгагина хос услуб кўриниб туради. Унинг ранг- баранг асарларида ана шундай Сурхон рухи етакчилик килиши билан бирга, мехр билан ишланган муҳим унсунларга бой, пишиқ композицион ечимлар орқали фотоасарлар бадиий куринищини санъат даражасига айланиб боради. Муаллиф Сурхон одамларининг бетакрор киёфаларини, боқий кадриятларини табиий ҳолатларда суратга олади, улардаги жозиба ва ҳаётий ҳолатлар шунинг учун томошабинни хаяжонга солади.

Тасвирий санъатда, бадииятда, инсоннинг табиатга, борлиққа муносабати — хар кандай асарнинг бош тасвир объекти ҳисобланади. Жумладан, портретда хам инсон ички ва ташки психологик ҳолати ишончли тасвирланиши керак. Бунда одамнинг кўзи, чеҳраси, кулгуси асосий мезон ҳисобланади. Сурхон заминида ўтказилган ўша кўргазмада 80 га якин фотоишлари намойишида портретлар хам экзпозициядан муносиб ўрин олган эди. Жумладан, «Вандоблик қизалоқ», «Чинор ва чол» каби портретлари фотографиянинг нур ва маъноли соялари оркали ўзбекона миллий рухда акс эттирилганлиги билан кўпчиликда катта таассурот қолдирди. «Чанковуз чалаётган аёл» фотопортретида образнинг ташки киёфаси, кахрамоннинг оний кайфияти, ўша сониядаги ҳис туйғуси асарга жонлилик бағишлаган. Хусусан, портрет элементларидан кўзи, юзи, миллий либоси чанковуз чалаётган аёлнинг том маънодаги руҳий дунёсини очиб беришда калит вазифасини бажарган. Ноанъанавий ракурс, йирик план эса фотосюжетни қизиқарли чиқишини таъминлаган. Бу асарни чин дилдан ҳис килиб, томоша қилсангиз, олис-олислардан кадим сурхон оханглари асрлар садоси бўлиб қулоққа чалинади. Фоторассом бутун махоратини сюжет ва композициянинг ўзаро муносабатини асосан, бир максадга- кахрамон характерини очишга, асар ғоясини ёркин бадиий ифодалашга каратгани билан ибратлидир. Аслида, тасвирий санъат – кўз билан кўриб тингланадиган қўшиқ, дегани шу бўлса керак-да. Эътиборлиси шуки, унинг хар бир фотоишида қишлоқ одамларининг оддий турмуш тарзи, халқ анъаналари, удумлари, тўй маросимлари хаётийлиги билан томошабинда ҳайрат уйғотади.

Шунингдек, «Қишлоқ томон йўл» манзара, пейзаж жанридаги асари хам ўзининг лирик оҳанглари билан кишини ўзига ром этади. Биламизки, фотография- геометрия хамдир, яъни фотограф камеранинг «кўзи»ни бирор объектга қаратганда, диогнал чизиклар, ёруғликнинг маъноли соялари шаклига хам эътиборни кўпрок қаратиши лозим. Акс холда суратни таъсирчанлик эффекти йўколади. Кутилмаган юкори ракурсли суратга олиш эса асарнинг мазмунли эффектини оширади. Бу хислатларни яхши ўзлаштирган муаллиф фотографиянинг олтин коидасига риоя қилган холда, асосий урғуни олд кўринишдаги фусункор бахорнинг чўғдай ястаниб ётган лолакизголдокларга қаратиб, ўрта планда эса кишлок томон қайтаётган одам, охирги планда, яъни фонда мовий осмон кенгликларини горизонтал равишда тасвирлади, натижада инсон билан табиат уйғунлиги ифода этувчи ўзига хос реал олам жозибаси намоён бўлади. Асардаги харакат эффектининг энг нозик охангларини, хаётнинг балкиб турган манзараларини юракдан хис этган холда тасвирлай олгани фоторассомнинг катта ютуғидир. Шу гўзал лаҳзалар, гиламдай тўшалиб ётган қип-қизил лолалар бахорнинг такрорланмас жозибаси, югурик вақт ҳақида қўшиқ куйлаётгандай гўё. Бундай сермаъно асар шоирнинг «сен баҳорни соғинмадингму» каби ёниқ мисраларини соғинч билан ёдга солади, ташна кўнгилларга диловарлик бахш этади. Муҳими, табиат манзарасини тасвирловчи бундай фотоасарлар томошабин қалбида ўз юртига меҳру муҳаббат туйғуларини уйғотади, завқ-шавқ бағишлайди. Ижодкорнинг хилма хил ҳаёт ходисаларига, табиатга шоирона муносабати бундай кўплаб асарларида учрайди. Тасвирлардаги турли фаслларнинг ўзгарувчан манзараларидаги эпик тасвирлар оркали муаллиф жаннатмакон она табиатимиз кенгликларини ифодалайди,

033Агар бадиий асарлар кўнгил эхтиёжи учун яратилишини эътиборга олсак, муаллиф ана шу нозик нуқталарга алоҳида эътиборп қилади, шу мезон ва ўлчовда маънавий дунё бисотини яратади. Колаверса, донишманд айтгандай, «қалбингиз кашф этган гўзалликлардан севининг, шунда сиз ўткинчи нарсаларни, деб ғам чекмайсиз» деган фалсафа ана шу бисотдан мўралат тургандай бўлади. Афсуски, баъзан дунё ташвишларига кўмилиб, остонамизда уфуриб турган бахорий гўзалликларни қалб кўзимиз билан кўрмай қиламиз.

Шуни айтиш керакки, фоторассом Н.Норматов Шахрисабз, Қарши, Нукус, Гулистон, Жиззах, Наманган, Қўқон, Фаргона, Андижон, Бахмал каби шахар ва туманларда ўзининг ўндан ортик кўргазмаларини намойиш этди. Юртимиз бўйлаб ўтказаётган бу фотокўргазмаларнинг аҳамияти шундаки, биринчи галда, томошабинларни бугунги ўзбек фотосанъати ютуқларини тарғиб килса, иккинчидан, юртимиз фахри бўлган баркамол авлод вакилларининг, ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади. Бу борада, Бадиий академия, Тошкент фотосуратлар Уйи кўмагида Андижон шахридаги Навоий номли истироҳат боғидаги “Кексаларни эъэозлаш йили”га бағишланган «Оқ олма, қизил олма» шахсий кўргазмаси хам эътирофга сазовор. Кўргазмада талаба ёшлар, таниқли зиёлилар, маҳалла оқсоқоллари фаол иштирок этишди. Бу галги кўргазмада фоторассомнинг дилларни қувонтирувчи янги ишларида қалби дарё нуроний онахону отахонларимизнинг юзидан нур ёгилиб турган тимсоллари намоён бўлди. Бу туркум ищларда ҳужжатлиликдан олинган унчурлар, воқелик бадиият даражасига кўтари лган.. Нодир Норматовнинг шу кунгача ўндан ортиқ шахсий кўргазмаси пойтахтимиз ва вилоятларимиз шаҳарларида намойиш этилди. Уларда юрт манзаралари, замондошларимиз олами ёзувчи нигоҳи билан, ўзига хос дастхат билан фото асарларда муҳрланганлиги билан диққатга сазовор. “Пошхурднинг олтин пойдеворлари” кўргазмасида сўзга чиққан таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад “Нодир Норматовнинг фотоасарлари худди рангтасвир асарлари каби қабул қилинади. Уларда тасвирий санъатнинг қонун қоидаларию композиция ечимлари, нур ва соя ўйинлари каби хусусиятларни кўриш мумкин” деганида, юз карра ҳақ.

022Маълумки, ҳар қандай санъат асари ўз миллий шакли, миллий колорити билан кучли ва жозибалидир. Шу маънода фоторассом Нодир Норматовнинг бадиий фотография сохасида ижод диапазиони қанчалик юксалгани унинг бу асарларида балқиб туради. Буни кўргазмада эштирок этган андижонлик ижодкор, Ўзбекистон халк рассоми Обид Бакиров таъкидлаб шундай деган эди: «Шу кунгача, Нодир Норматовни ажойиб ёзувчи, санъатшунос сифатида кўплаб асарларини мутолаа килгандим. Бугун эса ўзим муссавир бўлсам-да, ҳаяжондаман. Боиси, мен уни истеъдодли фоторассом сифатида хам кайта кашф этдим. Буни каранг, унинг ранг- баранг асарларида озод ва обод юрт таронаси баралла янграб турибди. Карияларимизнинг шукроналик киёфалари, бир-бирига сира щхшамайдиган оргинал образлари худи рангтасвир асарларидек. Тасвирлардаги жонлилик, хаётийлик, табиийлик бу образларнинг маъною мазмунига чукур сингиб кетган. Бу билан фоторассом ўзининг иктидорли санъат сохиби эканлигини тўла намойиш кила олган. Асарлари замирида санъатнинг оддийлик ва табиийлик тамойили етакчилик килиши билан характерлидир»

Ха, Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Нодир Норматов ана шундай эътирофга лойиқ деб ўйлайман.

003

(Tashriflar: umumiy 355, bugungi 1)

Izoh qoldiring