Пикассо назмда ўша даврлар фаранг шеъриятига эндигина кириб келаётган, Андре Бретон, Тристан Тзара, Жойс Мансур каби бир қатор шоирлар ўзларида эндигина синаб кўраётган сюрреализм оқимида ижод қилган. Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya
12 ноябрь — Озод Мўъмин Хўжа туғилган кун
Севги – оташдир. У ҳар қандай ёш инсоннинг юрагини ёндиради. Севги – мажнунликдир. У ҳар қандай кимсани эс-хушидан айиради. Севги – буюк кучдир. У ҳар қандай йигитни қаҳрамонликка ундайди. Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. Yangi she’rlar
Аввал ҳам кутубхонамиз саҳифаларида Настарин Ифорзода шеърлари ва бир ҳикояси эълон қилинган эди. Бугун унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Fyodor Dostoevskiy. Qimorboz & Jovli Xushboq. Fyodor Dostoevskiy hayotidan ayrim lavhalar
Ҳеч шубҳасиз, Шекспир, Толстой адабий мероси сингари Достоевский ижоди ҳам жаҳон адабиётининг чўққиларидан бири саналади. Унинг сермашаққат ҳаёти биз учун қанчалик қизиқарли бўлса, сермаҳсул ижоди ундан ҳам аҳамиятли ва қадрлидир. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Osiyo uzra, sahro va tog’lar oralab

Стокгольмлик меъморнинг ўғли Свен Гедин (1865-1952) болалигидан географияга ихлос қўйиб вояга етди.Бу қизиқиш сабаб Стокгольм университетида ўқиб юрганидаёқ Эронга саёҳат қилиб, туркий, форсий тилларни ўрганди. 1890-1891 ва 1893-1899 ҳамда 1902 йилларда шарқ давлатлари бўйлаб сафарга чиқди.Марв, Ашхобод, самарқанд,Бухоро,Тошкент, иссиқкўл, Қўқон,Марғилон,Туркистон, Қошғар ва Ҳиндистонда бўлди. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Bir badiha, uch suhbat
Китоб сиздан нон-ош сўрамайди. Уни ҳар қайдан топса бўлади. Беминнат суҳбатдош, беминнат маслаҳатгўй. Ёқмаса, ёпиб қўйишингиз мумкин, бир четга ташлаб қўйишингиз мумкин. Аммо мутолаа завқини татиб кўрган инсон кейин бир умр китобдан ажралолмайди, бир умр хумори бўлиб қолади. Турмуш ташвишлари ёки бошқа сабаб билан ҳадеганда қўлига китоб ололмас, бироқ ундан буткул кўнгил узмайди, имкон топилди дегунча яна мутолаага қайтаверади… Davomini o'qish
Vilyam Bekford. Vatek yoxud xalifa Vosiq qissasi
«Ватек ёхуд халифа Восиқ қиссаси» 1782 йили асли инглиз бўлмиш 21 ёшли Вильям Бекфорд томонидан француз тилида ёзилган фантастик қисса бўлиб, ўша даврда адабий жамоатчилик қаттиқ берилган иблис тимсоли — Фауст билан боғлиқ хаёлий ва мистик мавзулар таъсирида пайдо бўлган… Davomini o'qish
Lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosi haqida ishchi guruhning soʻnggi xulosasi
Айни кунларда жамоатчилик, айниқса, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш, айрим ҳарфларга ўзгартириш киритиш борасидаги фикрлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Davomini o'qish
Oshiq Umar. She’rlar
Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish
Xurshid Davron ‘Hayot va xayol’ radiodasturida (2011) & Xurshid Davron. Ikki kitob: Samarqand xayoli & Bahordan bir kun oldin
Бир неча йил аввал (2011 йил деб ёздиму 2010 йилда эмасмиди, деб иккиландим) «Машъал» радиосининг «Ҳаёт ва хаёл» дастурида истеъдодли журналист Сурайё Мансурова билан суҳбатлашган эдим. Яқинда эшитиб кўриб, суҳбат давомида айтган айрим фикру мулоҳазаларим ҳамон долзарб бўлиб қолаётганини фаҳмлаб, суҳбатни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Muhammad Rajab. Alpomishning qaytishi & Ulug’bek Jumayev. Endi qaytib uchraymiz, kutmagil, jonim..
Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим… Davomini o'qish
Xudoyberdi Komilov. “Vergul”ning sarguzashtlari
Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. Davomini o'qish
